Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-12-27, 09:02:50
Главная » 2013 » Июль » 27 » Ўш шаҳрига мэр сайлашда адашманг!
23:53:43
Ўш шаҳрига мэр сайлашда адашманг!

Москвадаги "Мемориал” марказининг Марказий Осиё дастури раҳбари Виталий Пономарев" Ўш воқеаларига оид "Зўравонлик хроникасини" тақдим этди. 13.06.2013 йил.

Москвада "Мемориал” марказининг Марказий Осиё дастури раҳбари Виталий Пономарев Норвегия Ҳелсинки қўмитаси ҳамда "Freedom House” кўмагида "Зўравонлик хроникаси: Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойи воқеалари (Ўш минтақаси)” деб номланган ҳисоботининг чоп этилган вариантини тақдим этди. Бу ҳисоботнинг электрон варианти роппа-роса бир йил олдин Интернетда пайдо бўлганига қарамай, босма нусхасининг қийинчилик билан бўлса-да¸ ниҳоят Москвадаги "Мемориал” марказига етиб келгани айтилди.


 Виталий Пономарёв ҳисоботда 2010 йилнинг апрель ойидан 15 июнга қадар ҳодисалар тарихи хроника тарзида баён этилганини айтади:


- Бу ерда Ўш минтақасига оид тўпланган материалларнинг бир қисмигина акс эттирилган. Ҳисоботга 2010 йилнинг 15 июнгача бўлган воқеалари киритилган. Ҳозирда ҳисоботнинг иккинчи қисми устида иш олиб борилмоқда.
Унда Жалолобод воқеалари тарихи берилади ва Ўш ҳодисаларига оид қўшимча материаллар чоп этилади. Ҳисоботни биз Норвегияда чоп этиб бу ерга олиб келишда анча қийинчиликларга учрадик. Қозоғистон божхоначилари уни бир неча ой ушлаб ётди, кейин китоблар яна Норвегияга қайтариб олиб кетилди. Ниҳоят яқинда уни Москвага етказиб келишди, дейди ҳуқуқ фаоли.

 Ҳисобот 2010 йилнинг апрель-июнь ойларидаги вазиятнинг кескинлашиб бориши таҳлилидан бошланади. Ҳисобот давомида "Олой” меҳмонхонаси олдидаги можаро ва ундан кейин 10-дан 11 июнга ўтар кечаси Ўш ва унинг атрофида бошланиб кетган қирғин ва талон-тарож хроника тарзида берилган.

Манбалар ҳақида:
 Виталий Пономарёв мустақил ҳисобот тайёрлашда жабрланганлар билан шахсан ўзи ўтказган 300 яқин интервю, 550 яқин видео ва 3000 фото, мустақил кузатувчилар ҳисоботлари, ҳуқуқ фаоллари билан олиб борилган суҳбатларга таянганини билдирди. Шунингдек, июнь ҳодисалари хроникасини тузишда Қирғизистон прокуратура, милиция, хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, парламент ва халқаро комиссиялар, тиббиёт муассасалари ва ҳатто гувоҳларнинг
онлайн хабарлари таҳлилидан ҳам фойдаланилган:
- Бу тўсатдан юзага келган миллатлараро низо дейиш, бизнингча, етарли эмас. Биз можаро ўша пайтда мавжуд сиёсий қарама-қаршилик, ҳокимият учун бўлаётган гуруҳлар кураши, ташқи кучларнинг унга аралашуви нуқтаи назаридан баҳоланиши кераклиги ҳақида хулоса қилдик, дея давом этади "Мемориал" фаоли.

Можаронинг авж олишида иштирок этган томонлар ҳақида:
Понамарев¸ зўравонлик ва тартибсизликларнинг авж олишидаги маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ролига ҳисоботда алоҳида эътибор қаратилганини айтади:
- Ҳисоботда биринчи кечада ўлдирилганларнинг деярли барчаси фуқароларнинг ўзаро тўқнашуви қурбонлари эмаслиги, балки куч ишлатар тизими ходимлари томонидан қурол қўлланилгани натижасида ўлдирилганлар экани батафсил ёритилган. Масалан, "Олой” меҳмонхонаси олдида, дарёнинг нариги соҳили ва Фрунзе бозори олдида эрталаб ўлдирилган, яна икки киши биринчилар эди.
Бироқ бу факт бирорта расмий ҳисоботга киритилмаган. Прокуратура ва бошқа
куч ишлатар идоралари ўзларини бу ҳодисалар умуман бўлмаганидек тутишаяпти, дейди Пономарёв.
 Ҳисобот муаллифлари полициянинг жиноий тарафкашлиги туфайли Ўш воқеалари иккинчи босқичга кўчгани – можарода иштирок этган бир тараф, қурол-яроғ ва оғир ҳарбий техникага эга бўлиб олганини кўрсатган.
 Пономарёв фикрича, Сулаймон тоғида жойлашиб олган снайперлар сони ҳам расмий манбаларда кўрсатилганидан фарқли ўлароқ¸ анча кўп бўлган.
"Шунингдек, қирғиннинг кучайишига қишлоқ туманларидан бўлган ёшлар гуруҳларининг уюшқоқлик билан Ўшга ташлангани сабаб бўлди”, дейди у:
- Икки ҳафта олдин менинг қўлимга бир давлат ҳужжати тушиб қолди. Унда айтилишича, 12 июнда Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларидан Ўшга 4000 га яқин одам келгани кўрсатилган. Бундай омманинг келиб қолиши стихияли тарзда амалга ошмайди, уларни ташкиллаштириш, боқиш керак бўлган. Ўшда куйиб кул бўлган уйлар айнан шу гуруҳлар томонидан ёқиб юборилган, дейди Виталий Пономарёв.
 Ҳуқуқ ҳимоячиси фикрича, бир томондан қирғин ва можаронинг тўхтатилишига, Ўзбекистондан қўшин киритилаётгани тўғрисидаги миш-мишлар тарқагани сабаб бўлган. Маълум бўлишича, можаро бошланганидан бир-икки кун ўтгач, Ўшнинг айрим туманларидан қирғиз аҳолиси эвакуацияси бошланган, кечаси шаҳарда юрган овоз кучайтиргичли машина орқали "икки соатдан кейин Ўзбекистондан ҳужум бошланиши, одамлар ўз уйларини тарк этиб қочишлари
кераклиги” айтилган. "Айнан шу кечаси қирғин ва ўт қўйишларда иштирок этган кучларнинг асосий қисми шаҳарни тарк этди”, дейди Пономарёв.

Ўзбекистондаги айрим кайфиятлар тўғрисида:
 Давра суҳбатида иштирок этган Россия Фанлар Академиясининг Этнология ва антропология институти ходими, тарих фанлари доктори Сергей Абашин, Ўзбекистоннинг бетарафлик сиёсати можаронинг маҳаллий кўринишдан жиддийроқ кўринишга ўтмаслигига ижобий таъсир кўрсатганини билдирди. Абашин¸ айни пайтда¸ мамлакатда мавжуд бошқа кайфиятлар¸ ҳисобга олинмаганини таъкидлади:
- Ўзбек жамиятида Ўш воқеаларига турлича муносабат мавжуд. Ва биз бу воқеаларга бўлган айрим ўзбекистонликларнинг салбий муносабатлари қачонлардир сиёсий кун тартибига олиб чиқилмаслигига кафиллик бера олмаймиз. Шунинг учун, ҳам Ўзбекистон раҳбарияти, ҳам Қирғизистон ҳукумати келажакни ўйлаб иш юритиши керак, дея фикр билдирди Сергей Абашин.
 Мутахассис шунингдек, Россия ва КХШТ аъзоларининг Ўш ҳодисаларига нисбатан ëндашуви расман ижобий баҳоланаётган бўлса-да, аслида улар томонидан қирғиннинг олдини олишга бирор жўяли ҳаракат қўлланилмаганини қўшимча қилди.

Мулоқот ва интеграция ҳақида:
 Ҳисобот муаллифи Виталий Пономарёв 2010 йилги Ўш ҳодисалари тўғрисидаги ҳақиқатнинг ошкор этилиши, икки миллат ўртасидаги тушунмовчилик ва гиналарни унутиб, соғлом муносабатларни тиклашга, воқеаларга оид миш-миш ва ёлғон-яшиқ хулосаларни бартараф этишга олиб келишини таъкидлади.
 Пономарёв Қирғизистон ҳукумати олиб бораётган сиёсат ҳосиласи ўлароқ¸ уч йил ўтиб ҳам можаро сўнмаётгани, таъқиб ва ноҳақ қама-қамалар давом этаëтгани хусусида ташвиш изҳоқ қилди:
- Ингтеграциялашув ва мулоқот ўрнатиш учун ҳамкор керак. Ҳозирда эса ўзбек диаспораси амалда тарқатиб юборилган, янги лидерлар пайдо бўлмаяпти.
Борлари эса таъқибларга учрашдан қўрқиб қолган. Демак, ўзбек жамиятининг республикада тикланишига имкон яратилмас экан, бу диаспора ва ҳукумат ўртасида сўзлашувлар бўлиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
 Қирғизистон ҳукумати ва қўшни давлатларнинг бу можаро оқибатларини бартараф этишда қилаётган ишлари етарли эмас, деб ҳисоблаймиз, дея хулоса қилди "Мемориал” марказининг Марказий Осиё дастури раҳбари Виталий Пономарёв.

 ----------------------------------------------------------------------------------------

 ----------------------------------------------------------------------------------------

 Ўш шаҳри, ҳуқуқ ҳимоячи Гапиров Равшан - В.Пономарев ҳисоботига изоҳ:

Биз В.Пономарев билан 2000 йиллари танишганмиз. У тез тез Ўшга келиб, биз билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳамкорлик қилар, одамлар билан учрашиб, хар хил материалларни олиб кетар эди. 2010 йили июнь уруши бошланганидан телефон қилиб турган ва 16 июньда Ўшга келган эди. Ўша вақтда, бизнинг Ленин кўчасидаги Тешик тош бўлимида уйлар ва бозорча вайронага айланиб, ҳаттоки ўлдирилган одамлар хали йиғиштириб олинмаган эди. Пономарев ҳамма ишларни ўз кўзи билан кўриб, фото видео съемкалар қилган ва мендаги материалларни олиб кетган. Шу тарзда, у уч маротаба қайта-қайта келиб, баъзи ишларига аниқлик киритиб кетар эди. Биринчи келишидаёқ, Ўш шаҳар мэрияси олдига ўрнатилган палаталарга жойлашишган, мэр М.Мирзакматовнинг ОБОН аёллари, деб ном олишган аёллар билан гаплашишиб, улардан видео диск ва варақаларини ҳам олишган (бу ишда, бир қирғиз қиздан фойдаланганмиз). Сабаби, бу диск ва варақаларни фақат қирғизларга тарқатишар экан. Видео дискда, жуда ҳам хунук ҳолда ўлдирилган, отиб сўйилган, куйдирилган одамлар кўрсатилиб, ҳомуш музика эшитилиб турган. Орада, "Ўзбек сепаратистлари тарафидан аёвсиз ўлдирилган бегуноҳ қирғизлар”, "Қирғизлар қочманглар, Ўш бизники”, деган ёзувлар ҳам чиқиб турган. Мен бир кечада дискни кўриб, нусха ҳам ёзиб олганман. Аслида, дискдаги ўликлар ўзбекларнинг ўликлари эди. Мен буни шархлаб, Пономаревга тушинтириб берганман. У дискдаги ўликлардан, фақат Нариман милиция бошлиғи хайдовчисининг ўлиги, қирғиз ўлиги эди. Фақатгина мана шу дискни мулоҳаза қилиб кўрилса, 2010 йил июнь уруши олдиндан пухта тайёрланганлигини тушинса бўлади. Бу дискларни мэрия олдида фақат қирғизларга тарқатилаётганлигини мулоҳаза қилинса, июнь уруши бошида мэр М.Мирзакматов тургани, уни тайёрлаб ва бошқарганлиги шундоқ кўриниб турибди. Урушдан олдин, қирғиз ҳалқини ўзбекларга қарши қиладиган дисклар тарқатишган. Урушдан кейин эса, қирғизларни ўзбекларга қарши нафратланадиган дисклар тарқатишиб туришган. Бу иш маҳорат билан амалга оширилган. Чунки, бу ишда М.Мирзакматов бош қош бўлиб, пул сарфлаб турган. Бундан ташқари, урушдан кейин сунъий жабрланувчи қирғизларни кўпайтиришган. Бунинг бир тури мана шундай бўлган: Хар жойлардан Ўшга келишиб, ўзбекларнинг уйларида квартирант бўлиб яшашиб, хар жойларда ишлаб юришган қирғизларни, урушдан 2-3 кун бурун огоҳлантириб кеткизишган. Урушдан кейин эса, ўшалар қайтиб келишиб жабранувчилар рўйхатига киришган.

В.Пономарев ўша жабланувчиларнинг ичига бориб интервью олганда, улар "Фалон жойда яшар эдик, энди уйимиз куйиб, бу жойда жабланувчилар рўйхатида турибмиз” деб жавоб беришган. Пономарев сўраган, "Ахир у жойларда ўзбеклар яшашар эди-ку”. Жавоб, "Ҳа, аммо биз ҳам квартирант бўлиб яшар эдик-да. Энди ўша ўзбекларнинг уйлари куйиб, биз ҳам кўчада қолдик” деб жавоб беришган. Шуларга ўхшаган жабрланувчиларнинг кўпи билан В.Пономарев ўзи гаплашган ва уларга кўрсатилаётган ёрдам ва меҳрибончиликларни ҳам кўрган. Шунинг учун, В.Пономаревнинг хулосалари ҳақиқатга яқинроқ. Аммо, унинг қўлидаги материалларга солиштирма, унинг хулосалари анча юмшоқ тайёрланган. Яъни, 2010 йил июньда, Қирғизистон жанубида ўзбекларга нисбатан ҳукумат тарафидан "Геноцид” бўлганлиги очиқ ёзилмаган.

 Шахсан мен, 2010 йил июнь ойининг охирларидан бошлаб Қирғизистон жанубида ўзбекларга нисбатан "Геноцид” бўлганини ёзиб далиллаб келганман ва хали ҳам тўхтаганим йўқ. Бу уруш, бир тўп ўзбек ва қирғиз ёшларининг жанжалидан чиққани йўқ. Бу уруш, 3-4 йил давомида пухта тайёрланган, жануб ҳукуматининг (Бакивчилар) ўзбекларга қарши бўлган қуролли урушидир. Бу урушнинг ҳамма тафсилотларини чуқур ўрганиб, мулоҳаза қилинса, "Геноцид”га аниқ тушади. Гумон қилганлар, Қирғизистон республикаси жиноий кодексининг 373 статьясини қараб кўрсин.

 Аммо, мэр Мелис Мирзакматов ўзининг жиноятчи ҳамтовоқлари билан биргаликда, Ўшга тўплаб олинган хар жойдан келган хотинларнинг орқасида туриб олиб, Ўшдаги қирғинбарот урушини ўзбекларга юклашдан хали тўхтагани йўқ. Жиноятчи Мелис ва унинг бандитлари хали ҳам ўзбекларни қўрқитиб кун кўришмоқда. Ушлаб уриб, пул талаб қилиш, қамаш, хали ҳам бўлмоқда.

 Бегуноҳ ўзбеклар устидан бўлаётган суд жароёнлари ҳам тугагани йўқ, ота – оналар, аёллар ва фарзандларнинг кўз ёшлари хали ҳам оқмоқда. Баъзи ўзбеклар турмаларда ўлишди, қолганлари ногирон аҳволга тушмоқда. Озодликда юрган ўзбеклар ҳам, эртанги кунларига ишонишмайди.

 Бу масалани ёзаверсак охирига етиш қийин. Шунинг учун, хозирги кунда сиёсий чечим қабул олиш даркор. Яъни, қайси йўл билан бўлса ҳам, Ўшда мэр М.Мирзакматовни ва унинг хамтовоқларини ишдан олиш, энг долзарб ишлардан бири хисобланади. Кейин эса, 2010 йил июнь воқеалари бўйича қамалганларнинг ҳаммасини Амнистия билан озодликка чиқариш зарур.

 Бу ишлар амалга оширилмаса, жанубда, Ўшда тинчлик бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас.  

  Инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш маркази "Адолатлик ва ҳақийқат”

  ravshanosh@mail.ru  
Просмотров: 836 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 1
1 Узбек  
0
рахмат сизга килаётган ишларингизда Оллох узи ажир савобларини берсин

Имя *:
Email *:
Код *: