Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Четверг, 2024-12-26, 20:49:41
Главная » 2012 » Май » 30 » Ҳақ сўз
05:17:24
Ҳақ сўз

«Нет сомнения, что мусульмане братья. Хватить, вы исправьте их отношение! Побойтесь Аллаха – может быть вы достигнете Его милости» (49:10).

Мухаммед (с.а.в.): «Мусульмане братья, один дух, одно тело. Если в теле болеет одно место, то, в остальных местах поднимется температура».

"Будет нечто, да нечто (смута и бесчинство) и кто, если захочет расколоть дело этой уммы, когда она сплочена, то ударьте его мечом, кто бы он ни был.” (Муслим)

 Когда нашего любимого пророка Мухаммада (САС) оскорбляли, поливали грязью и помоями, закидывали камнями, пытались убить его много раз - он прощал. Он простил их.

                   Ҳалол билан ҳаромни ажратинг!                                         29.05.2012 й.

 "Қаллоблар таклифномаси” номли мақоламда, 10 майда Бобур номидаги ўзбек театрида марафон ўтказишиб, 21 майда "Дўстлик оши” қилиш учун пул йиғишганини ёзиб, қаллобларнинг бу ҳаром ишларига аралашмасликни эслатган эдим. Мана энди, янги маълумотга кўра, бу ҳаром ишни ўзини ўзи Ўзбек миллий маркази бошлиғи қилиб сайлаб олган Ходжаев Рашидхон уюштирганлиги маълум бўлди. Қаранг-ки, Ўш шаҳар бошлиқлари ош қилишни 10 июньга кўчиришибди. Р.Ходжаев "Фергана” маълумот бўлимига "Ҳалқ сиёсий ўйинлардан чарчади, уларнинг ҳаётларини ёруғ ва яхши тусга айлантириш учун, байрам сайлларини ўтказмоқчимиз. Асосий мақсадимиз дўстликни тиклаш, сиёсий мақсадларни кўзлаётганимиз йўқ, ошга 200 кг гуруч дамламоқчимиз. Ҳамма ҳаражатни, ихтиёрий тарзда, қўлидан келганича миллий марказ аъзолари ўз бўйинларига олишди. Нонвойлар ун маҳсулотлари, бошқалар кондитер маҳсулотлари, яна бошқалар гуруч етказадиган бўлишди ” деб, интервью берибди.

 Билмаганлар билиб олинг, 10 июнь куни Бобур театри олдида шаҳар мамурияти буйруғи билан, ўзича Ўзбекларга раҳбар бўлиб олган, лаганбардор, лўттибоз Ходжаев Рашидхон бошчилигида "Дўстлик оши” бўлади. У жойда албатта Сабиров Пулат, Иминов Омонилло каби, унинг хамтовоқларини ҳам кўришингиз мумкун. Олдинлари, 2010 йилнинг июнь ойи урушига қадар, бунга ўхшаган ишларни Жалолободда Қодиржон Ботиров, Ўшда Иномжон Абдурасулов, Жалолиддин Салохутдинов, Карамат Абдуллаева, Даврон Собиров, Ишанов Дилмурод ва яна бир қанча шуларга ўхшаганлар, савдогар бой ўзбекларни ишга солиб ўтказишар эди. Ҳукумат бошлиқлари ва сиёсатчилар улардан росса фойдаланишди. Оҳирига келиб эса, яна ўшалар орқали ўзбек ҳалқини қирғизларнинг ваҳший қотилларига айлантиришиб, ўзбекларга "Сепаратист” деб ном беришди. Ўзбекларга ўзларича бошлиқ бўлиб олишган лаганбардор хизматкорлар, ўзлари қочиб қутулишди, ишлатилиб яроқсиз бўлган ........га айланишди. Бу жойдаги ўзбеклар эса, жабр устига жабр тортишмоқда. Ўзбекларни қисимга олиш, ноҳақдан бир умрга судлаш тўхтамади.

 Мана энди, ўшалардан қолган қолдиқ лаганбардор, лўттибоз Ходжаев Рашидхон, Сабиров Пулат, Иминов Омонилло кабилар, Ўш мэриясига ситқидилдан ҳизмат қилишиб, мэр учун ҳамма нарсага тайёр бўлиб туришибди. Ҳамма ўзбекларни ҳам тайёр қилиб беришмоқчи.

 Қаранг-ки, 2012 йил 10 июнь "мотам куни” деб эълон қилинибди. Бу кунда, ўйин кулги ман этилибди. Масжидларда Куръон ўқитилар эмиш. Шу куни, бир қанча ҳайкаллар очилиши бўлиб, жумладан "Онанинг кўз ёши” ҳайкали олдида, икки миллат урушида ҳалок бўлганларга ва ҳамма жабр тортганларга атаб митинг ҳам бўлар экан. Мана шуни, навбатдаги "сиёсий ўйин” демасдан, яна нима дейиш мумкин? Авваламбор, икки миллат – ўзбек ва қирғиз урушгани йўқ. Бу уруш, сиёсатчиларнинг мансаб ва бойлик учун бўлган уруши эди. Аммо, икки миллатнинг оддий ўзбек ва қирғизлари қурбон бўлиб, ифлос сиёсатчиларнинг ҳаром ишларидан жабр тортишди.

 Анави илимсиз, мунофиқ - иккиюзлама, лаганбардор, лўттибоз Ходжаев Рашидхон, кимнинг қулоғига лағмон илмоқчи бўлаябди ўзи а? Бу сохта сиёсатчи ўзи, "сиёсат” деган нарсани тушунармикин ёки сиёсатни "лаганбардорлик” деб билармикин?

 Эркакда лафз ҳалол бўлсин, яъни, оғзингиздан чиққан сўз ҳақийқат бўлсин. Эркак кишининг лавзсизлиги, аёл кишидан фарқи бўлмас. Аммо, баъзи аёллар бор-ки, Рашидхондан яхшироқ.

 Хақ, ҳақийқат эса, мана бундай:

 Оддий ўзбек ва қирғиз урушгани йўқ. Ифлос сиёсатчиларнинг алдовига учраганлар кечиримли. Аммо, одамларни адаштирган сиёсатчиларга, шаҳарни бошқаролмай қонга ботириб, вайрон қилдирган бошлиқларга кечирим йўқ. Улар жазоланиши керак, хеч бўлмаганда ҳалқ бошида турмасликлари, яъни, ишдан кетишлари керак. Фақат ўшандагина тинчлик ва осоишталик бўлади.

 Бу, сохта дўстлик учрашувлари, уюштирилган ошлар, арзимас совғалар ва бошқа нарсаларнинг ҳаммаси, навбатдаги алдов ва ўзларининг жиноий қилмишларини ёпишга ҳаракат ҳисобланади.

 Мусулмон биродарларим, нега ақлингизни ишлатмайсиз, қачонгача алданиб жабр тортасиз?

 "Кимки, бу дунёда кўр-гумроҳ экан, бас, у оҳиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир”          Ал(Ал-исро 17:72) 

  "Магар қайсилари тавба қилиб, ўзларини ўнглаб, одамларга ҳақийқатни очиқ айтсалар, бас, уларнинг тавбаларини қабул қиламан. Ва фақат Менгина тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмлидирман”. (Бақара 2:160)

 Ҳаром иш билан ҳалолни ажратинг! Сохта сиёсатчиларнинг ҳаром ишларига аралашманг!

 

 Ҳуқуқ ҳимоя маркази "Адолатлик ва ҳақийқат”

 Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056  Гапиров Равшан Бердишевич       ravshanosh@mail.ru   ravshan1955@gmail.com

Просмотров: 874 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: