Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилинг, ҳамда
вазифангиз ва ҳуқуқларингизни билинг! 05.10.2011 й.
Авваламбор,
ушбу оятни билганларга эслатиб, билмаганларга билдириб қўймоқчиман:
"Эркаклар
хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб, Аллоҳ уларни бировларини бировларидан
(яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари
учун) ўз мол – мулкларидан сарф – харажат қилганларидир. Бас, ибодат – итоатли
ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу химояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва
ўз иффатларини) сақловчи хотинлар – яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг
итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд – насиҳат қилинглар, сўнг (яъни
насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда
ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар)
уринглар. Аммо, сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар.
Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир”. (Нисо сураси 4:34).
Нега
энди айнан шу оятдан бошладим? Ҳаммангизга маълум бўлганидек, хозирги кунда
давлатимиздаги мусулмонларнинг аҳволлари ачинарли ҳолда. Бир – бирлари билан
урушган ва душманлар ҳолатида. Чунки, мусульмонлар бир неча тоифаларга бўлиниб
қолишган. Яъни; Имони мукаммал
мусульмонлар – улар кундан кунга озайиб боришмоқда. Имони мужмал мусульмонлар – улар кўпайиб, оқибатда ўзларини
кимликларини унутишиб, учинчи тоифа, яъни Мунофиқларга
айланиб кетишмоқда.
Бу ишларнинг ҳаммаси, яъни, одамлар бошларига
тушаётган бало-кулфатлар, юқоридаги оятга амал қилмасликнинг маҳсулидир. "Эркаклар хотинлар устидан раҳбардурлар”
– бу, Аллоҳнинг амри, буйруғи ва йўл – йўриқларидур. Бундан ташқари, шу Нисо (4) сурасининг 35 оятини ўқинг. Яна Бақара (2) сурасининг 221 оятидан бошлаб 242 оятигача ўқиб, фикр юритиб, ақл билан тушунишга харакат қилинг
ёки тушунганлар билан суҳбат қуринг! Эр ва хотин ҳақида анча тушунчага эга
бўласиз.
Мана энди, ҳар биримиз ўз оиламиз ҳақида фикр
юритайлик, чунки, оилалардан бошлаб қишлоқ, шаҳарлар ва давлат ташкил топади.
Мустаҳкам оила, яъни, юқоридаги оятга итоат этган оилалардан, мустаҳкам – кучли
давлат ташкил топади. Бизларда ўшандай оилалар борми ёки қанча ўшандай оила
бор, яъни, эркаклар раҳбар бўлган оилалар? Ҳозирги даврда эркак раҳбар бўлган
оила йўқ ҳисобда бўлиб қолмадими? Ҳаттоки, давлат бошлиғини ҳам аёлдан сайлаб,
Ўрта Осиёда биринчи аёл раҳбар деб, мақтаниб ҳам юришмаябдими? Яна, нега
аҳволимиз ёмон деб, Аллоҳга нола қилганларни айтмайсизми. Аллоҳнинг
буйруқларини тескари қилиб туришса, нега энди аҳволлари яхши бўлсин? "Тангри
таоло барча инсонлар бахтли яшасинлар деб, қонун-қоидалар, яъни динни юборган”. (Ол-и имрон 3:64 оятни ўқинг!).
Мана шу оятга амал қилиб яшаябмизми? Ҳар
биримиз, ҳеч бўлмаганда ўз уйимизда, оиламизда Аллоҳ нозил қилган қонун ва
қоидаларни қўллаб яшашга ҳаракат қилаябмизми? Фарзандларимизни Ислом билан
тарбия қилаябмизми? Оиладаги эр ва хотин ўз ўринларини, бурч ва ҳуқуларини
билишадими? Ўғилларини бўлғуси оила раҳбари, қизларини бўлғуси итоатгўй аёл
қилиб тарбиялашадими? Йўқ албатта. Бундай тарбия ўрнига, қандай қилиб бойиб
кетишни, ҳайбатли уйлар қуришни, қимматбаҳо кийимлар кийиб, чиройли
автомашиналар олишни ўргатишмоқда ва бахт саодат шуларда деб тушунтиришмоқда.
Дунёга бир маротаба келасан, яшаб қол деб ўргатишмоқда. Одамларнинг ҳаётларида,
катта еб чиройли кийиниш, бойликлари билан мақтаниш ва камбағалларни камситиш
асосий мақсадга айланган. Бундай тескари ишларнинг ҳаммасида аёллар бош бўлиб,
эркаклар итоатгўй бўлишмоқда. Яна, ҳаётларидан норози бўлиб, Аллоҳга нола ҳам
қилишмоқда.
Нола
қилиш ўрнига, мана бу оятларни ўқиб фикр юритинг ва тушунинг!
"Аниқки, то бирон қавм ўзларини
ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (Раъд
сураси 13:11).
"Эй мўмин бандам, ҳар қачон Қуръон қироат
қилсанг, албатта қувилган – малъун шайтон васвасасидан Аллоҳ паноҳ беришини
сўрагин!”. (Наҳл сураси 16:98-99).
"Кимки, бу дунёда кўр – гумроҳ экан, бас, у
охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир”. (Ал –
исро сураси 17:72).
Мусулмон
ва муслима биродарларим!
Ўзларингизни ўнгланг, оилада
ўз ўрнингизни билинг! Аллоҳдан узун умр ва бойлик сўраш ўрнига, шайтондан паноҳ
сўранг! Кўр – гумроҳ бўлиб, атрофингиздаги одамларга ва бўлаётган воқеаларга
лоқайд бўлманг! Билинг-ки, судхўрлик ва бошқа ҳаром ишлар очиқ ҳолатга
чиққанда, Аллоҳ одамларга ўз ғазабини юборади. Аллоҳнинг ғазаби қаттиқ!
Оилангизда Аллоҳнинг тартибини ўрнатинг ва бошқаринг!
Июнь воқеалари ва кейинги ёмон ишлар ҳам, аёлларнинг
Аллоҳга ва эрларига итоатсизликлари, эркакларнинг гуноҳлари, ҳаром ишларнинг
очиққа чиқиши оқибатидур, бу Аллоҳнинг ғазаби, эслатмаси.
Вақтингизни бекор ўтказманг, Ислом ва дунёвий
илмларни ўрганишга ҳаракат қилинг! Билинг-ки, вақт ўтиши билан бировнинг ақли
ўсади, бировнинг эса фақат ёши улғаяди.
Инсон
ҳуқуқлари ҳимояси "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази Ўш
шаҳри моб: (+996) 543 818 056. Гапиров Равшан Бердишевич 05.10.2011 й.
ravshanosh@mail.ru ravshan1955@gmail.com
|