Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-03-29, 16:13:05
Главная » 2012 » Июль » 8 » Ўртага чиқинг ёки эргашинг!
12:55:04
Ўртага чиқинг ёки эргашинг!

Бисмиллоҳир Раҳмонир Роҳим.

                  Ассалому Алайкум, азиз биродарларим!

 Ҳаётимиздаги бўлиб келаётган воқеаларни кўриб, тарихдаги воқеаларга таққослаб ҳамда дунёвий ва шаръий қонун, қоидаларга солиштириб, Имомлар ҳақидаги ўзимнинг билганларим ва тушунчаларимни сизларга етказишга қарор қилдим. Авваламбор имом сўзини билайлик.

Имом – бошлиқ, ҳал этгувчи, қарор чиқарувчи, жавобгар шаҳс.

Имомлик – оиладан, маҳалладан, қишлоқдан, шаҳардан, областлардан бошлаб, мамлакат бошлиғига бориб тўҳтайди. Аммо, шу барча жойларда масжидларнинг Имомлари бўлади, уларнинг Имоми муфтийга бориб тўҳтайди. Бизларда эса, имомни фақат масжид имоми деб тушунишади.

      "Имом етакловчидир, имом қалқондир, имом ғалабаларни таъминловчидир” (Ҳадис).

Оилада нотавон Имом бўлса, оилада осоишталик бўлмайди, ундан нотавон фарзандлар қолади.

Маҳаллада нотавон Имом бўлса, қўшнилар дўстона яшашмайди, жанжалнинг оҳири бўлмайди,  маҳалла одамлари бошқалар олдида ҳурматсиз бўлади.

Қишлоқда нотавон Имом бўлса, шу қишлоқ аҳолиси, юқори имомнинг эътиборидан четда қолади.

Шаҳар ва областларнинг Имомлари натовон бўлишса, кўплаган аҳоли ночор аҳволга тушади.

Мамлакат Имоми нотавон бўлса, бутун мамлакат аҳолиси начор аҳволга тушади. Бойликлари талон – тарож бўлади, ўзлари эса ёрдамга муҳтож – қарам бўлиб қолади.

 Нотавон – ақлидан, илмидан, қўлидан фойда йўқ, фақат зиён келтирувчи, ҳалақит бергувчи.

 Мана энди мамлакатимиз Имомларига бир назар солайлик! 

Ҳар бир оиланинг ўзларига тегишлик, оила бошлиғи тайинлаган қонун ва қоидалари бўлиши зарур. Агар ўша қонун қоидалар тўғри йўлга қўйилган бўлса, оилада интизом, осоишталик, бир – бирларига ҳурмат – эътибор ва баҳтли ҳаёт ҳукм суради.

Мамлакатимиз бошлиғи тўғри қонун ва қоидалар билан бошқарса, бутун мамлакат аҳолиси баҳтли ҳаёт кечиради. Бошқа мамлакатлардан ёрдам сўраб, хор бўлиб, қарамга айланмайди.

Бизларда эса, мустақил бўлганимизга 20 йил бўлса ҳам, шу кунгача Қирғизистон ҳалқига тўғри келадиган қонун ва қоидалар ишлаб чиқилган йўқ. Ҳар турга солиб ишлатилабериб, ҳароби чиқиб кетган, Россиядан қолган қонунларни ўзгартирмасдан, баъзи жойларини ўнглаб ишлатиб юрибмиз.

 Мисоли, латтаси чиқиб минг жойи йиртилиб кетган иштонимизни ямамоқдамиз. Шунинг учун ҳар ҳил келишмовчиликлар, бошлиқ тўнтаришлари бўлиб, қонунлар узоққа бормай яна ўзгартирилмоқда. Ундан ташқари президент ва депутатлар сайловларини айтмайсизми. Ҳалол сайлов йўқ, лекин ҳаром сайловлар учун миллионлаган долларлар сарфланмоқда. Яна шу кунда "Шайлоолорго фалон миллион акча кетет” деб, Америка ва Россияга мўлтиллаб қараб туришибди. Улар эса "Агар бизнинг шартларимизга рози бўлсанглар берамиз” деб, шарт қўйишмоқда. Уларнинг шартлари ҳаммага маълум "Бир долларини юз доллар қиладиган иш бўлмаса, ақалли бир цент ҳам беришмайди”. Кечаги ваъдабозлар, яна ўзбилармон бўлиб қолишди. Ҳаттоки ўзларининг ўрталарида келишмовчиликлар бошланди. Ўлиб кетишмайдими дегим келади, лекин улар ўзларини эмас, Қирғизистон ҳалқини, келажакни балчиққа тиқиб кетишади-да. Бу кетишда Акаев ва Бакиев сингари яна биттаси қочади. Ҳалқ эса, бошқарувчисини қочириб қийинчиликдан чиқмай юраберади. Воҳ Аллоҳ, Ўзинг бизга ёрдам бер. Аллоҳу Акбар.

 Олдинги икковини ҳам бир неча маротаба огоҳлантирганман. Кўпчилигингиз ўқигансизлар.

 Ҳозирча биз, фарзандларимизнинг, давлатимизнинг келажаги учун бош қотирайлик:

  1. Оилада қонун ва қоидалар ўрнатиб, тартиб ва интизомни йўлга солиш керак.
  2. Маҳалла ва қишлоқларимизда дўст – бироадарлар бўлиб яшашни ўрганишимиз керак.
  3. Имомлар, яъни бошлиқларни сайлашни ўрганишимиз керак. Чунки, тўғри ва ҳалол йўл билан сайланмаган Имом, одамларни ҳаром ишларга ўргатади ва бошлайди.
  4. Авваламбор, мамлакатимизда кўпчиликни ташкил этган мусулмонлар бошлиғи – Муфтийни ҳалол йўл билан, сайлов қоидалари билан сайлашимиз керак.

Олдинги Имом – муфтий Муратали Жуманов, президент А.Акаев ёрдами билан муфтийликка келган. Шунинг учун, кўпчилик имомларни ўша ҳаромҳўр тайинлаган. Имомлар бўлса, мени муфтий тайинлаган деб, масжидларни ўзлариники қилиб олишган. Мақсадлари Аллоҳнинг уйига ҳизмат қилиш эмас, фойда кўриш бўлиб қолган. Кўпчилик Имомлар бузилди, кўпчилик ҳалқ бузилди.

       Билганимча Имом сайлашни ўргатаман, буни барча бошлиқларга қўлланилса ҳам бўлади.

                                                 Имомликнинг шартлари:

Масжидга Имом бўлиш учун олтита шарт тўкис бўлиши керак. Булардан лоақал биттасига эга бўлмаган кимсанинг орқасида намоз дуруст бўлмайди. Шартлар эса куйидагича:

  1. Мусулмон бўлиш. Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ул Форуҳнинг "родияллоҳу анҳума” халифа эканликларига, меърож ҳодисасига ва қабр азобига ишонмайдиган кимса, Имом бўлолмайди.
  2. Балоғат ёшига етган бўлиши шарт.
  3. Ақли жойида бўлиши шарт. Маст ва эси паст кимса, Имом бўлолмайди.
  4. Эркак киши бўлиши шарт. Хотин киши эркакларга Имом бўла олмайди. Аёлнинг аёлларга имом бўлиши эса, макруҳдир.
  5. Ҳеч бўлмаганда, Фотиҳа ва яна бир оятни тўғри қироат қила олиши шарт. Ёддан битта ҳам оят билмайдиган, билганда ҳам тажвид билан ўқий олмайдиган ва нуқул нағма қилиб, ашулага ўхшатадиган кимсалар, Имом бўлолмайдилар.
  6. Диний бир узр соҳиби бўлмаслик шарт. Узрли кимса, узри бўлмаганларга Имом бўлолмайди. Имомнинг қироати чиройли бўлиши, Куръони каримни тажвид билан ўқиши лозим. Мақомга ва мусиқа пардаларига солиш, катта гуноҳдир. Намознинг шартларига ва суннатларига аҳамият бермайдиган имомларнинг орқасида намоз ўқилмайди.

- Имом бўлишга энг лаёқатли кимса – суннатни, яъни дин илмлари-ю аҳкомларини (масҳаб ҳукмларини) яхши биладиган кимсадир.

- Юқорида билдирилган Имомлик шартларида, икки мўмин тенг бўлиб қолгудек бўлса, у ҳолда Имомлик ҳаққи, Қуръони каримни яхшироқ ўқийдиганига берилади.

- Агар бу мавзуда ҳам тенг бўлсалар, ичларидан тақводори, яъни ҳаромлардан кўпроқ тийиладигани Имом бўлади.

- Тақвода ҳам тенг бўлишса, ёши улуғроғи Имомликка ўтади.

- Қул, малай, бадавий, фосиҳ, кўр ва ҳароми (никоҳсиз туғилган) кимсанинг имом бўлишлари, макруҳдир.

- Имомнинг намозни жамоатни қийнайдиган даражада узун ўқитиши, макруҳдир.

- Аёл кишиларнинг ўз аро жамоат қилишлари ҳам, макруҳдир.

- Жамоат бир кишидан иборат бўлса, Имом уни ўнг тарафига олади. Чап тарафига туриш, макруҳдир. Икки киши бўлишса, Имом уларнинг бир метрга қадар илгарисига ўтиб туради.

- Эркакларнинг аёл кишига ва ёш болаларга иқтидо қилишлари жоиз эмас. Жамоатда, имомнинг орқасига аввал эркаклар, сўнгра болалар, кейин эса аёллар саф тортишади.

- Имом, аёлларга ҳам имом бўлишга ният қилган бўлиб, ўша жамоатда бир эркак билан бир аёл киши бир сафда ёнма – ён туриб қолган бўлса, эркакнинг намози бузилади. Агар имом аёллар учун алоҳида ният қилмаган бўлса, аёлнинг ёнига туриб қолган эркакнинг намозига ҳеч қанақа зиён келмайди, намози бузулмайди. Чунки, бу вазиятда, аёл киши намозда, деб ҳисобланмайди. Имом аёлларга ният қилмагани учун, аёл кишининг намози жоиз бўлмайди.

- Имом билан бирга намозини адо этган кимса, имомнинг бетаҳорат эканлигини фаҳмласа, ўша намозини қайта ўқийди.

- Жамоат ҳоҳласа ҳам, ҳоҳламаса ҳам, имомнинг намоздаги қироат ва тасбиҳларни суннат миқдоридан ошириб ўқиши, тақриман макруҳдир.

 Балким, ёзганларимда камчилик ёки ҳатолар бордур. Агар шундай бўлса, қўшиб, тўғрилаб қўйинг!

Лекин, шуни ўқиб бўлса ҳам, атрофингизга – Имомларингизга бир назар ташланг! Шу ёзганларимнинг ҳеч бўлмаганда ярмисига тўғри келадиган, қанча Имом – бошлиқларни топар экансиз? Сизлар биласизлар, аммо ҳақийқатни айтгани қўрқасизлар. Назлингизда улар Имом – бошлиқлар эмас, хўжайинлардур. Хўжайинлик эса, фақат Аллоҳу таолоникидур. Аллоҳу Акбар.

            Азиз биродарларим! Ўзларимизни ўнглашимизнинг вақти келмадими экан?

Ҳуш муомалалик билан, уришмай – талашмай, мансаб – бойликни ўйламай, бошлиқлардан қўрқмай, фақат Аллоҳдан қўрққан ҳолда, Имом – бошлиқларингизни сайлашга киришинг!

          Яхши яшашингиз, бахтли бўлишингиз учун, сизларга бошқа йўл йўқ. Аллоҳу Акбар.

 

 Жамоатчилик инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

 маркази "Адолатлик-ҳақийқат” бошлиғи Гапиров Равшан Бердишевич      Ош шаҳри Ленин кўчаси № 314/1 

 моб: (+996) 543 81 80 56.            25.04.2010 йил.

 

Просмотров: 820 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Gapirov  
0
Бу ҳатимни 2010 йили президент тўнтарилишидан кейин ёзган эдим, қирғиз тилида ҳам ёзганман. Энди, ўйланиб кўринг! Ўша вақтдан бери нималар бўлмади. Яна эски тешик тоғарада қолмадик-ми?

Имя *:
Email *:
Код *: