Диққат: Уйингизга келган одамларни хужжатларини
кўриб, ёзиб олиб, қўшнилардан гувоҳлар чақириб, имкон борича хар
бирига бирдан одам қўйиб, кейин уйга киритинг. Акс ҳолда, агарда зўравонлик қилишса,
дод фарёд кўтариб, одамларни тўпланг, қўрқманг!
Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 30 статьясининг;
1 – бўлимига мувофиқ, "Хеч бир шаҳснинг,
уй ва бошқа шахсий мулк ҳисобланган жойларга, унинг эгасининг рухсатисиз киришга ҳаққи йўқ. Шахсий мулк дахлсиздир”.
2 – бўлимига мувофиқ, "Уй ва бошқа
шахсий мулк ҳисобланган жойларга кириб тинтув ўтказиш (обыск), излаб топиш (выемка), қараб чиқиш (осмотр)
ва бошқа ҳаракатлар учун, ҳукумат вакилларининг қўлларида суднинг қарори (Постановление) бўлиши шарт”.
3 – бўлимига мувофиқ, "Агарда бошқа бир
қонун билан, шахсий мулк ҳисобланган жойларга ҳукумат вакиллари киришса, ундай ишнинг қонунийлиги суд орқали ҳал
этилади”.
Жиноий ишларни олиб боришнинг тартиб ва қонунлари (УПК).
177
статья. Қараб чиқиш учун асослар ва
қоидалари (Осмотр).
(7
бўлим) Қараб чиқилганда, фақат ишга
таалуқли бўлган нарсаларгина олинади ва ўраб тамғаланади.
(9
бўлим) Қараб чиқиш, мулк эгасининг
рухсати ёки прокурорнинг санкцияси билан амалга оширилади.
Шарҳ:
Жиноий ишни изини топиш ва яна бошқа ҳолатларни аниқлаш учун қараб чиқилади. Фақат кўз югуртириш билан
қаралади. Қўл билан тегилмайди, нарсалар ўрнидан жилдирилмайди ва икки тарафга
ҳолис бўлган гувоҳларнинг қатнашишлари шарт. Уйга киритишдан олдин, ҳаммани
хужжатларини кўриб эслаб қолиш ёки ёзиб олиш керак. __________________________________________________________________________________
184 статья. Тинтув
ўтказиш ва излаб топишнинг асослари ва тартиблари (Обыск и выемка).
(1
бўлим) Тинтув ўтказиш учун, шахсда
ёки уйида ва яна бошқа жойларида, жиноят қуроллари, жиноий нарсалар, хужжатлар ва
баҳоли нарсалар борлиги ҳақида етарли маълумотлар бўлиши асос бўла олади. Шунингдек,
изловдаги одамни ёки ўликни топиш учун ҳам, тинтув ўтказилади.
(3 бўлим) Тинтув, суднинг асосли қарори билан, гувоҳлар
иштирокида ўтказилади.
(5 бўлим) Қолдиришнинг
иложи йўқ ҳолатлардан ташқари ҳолларда, тинтув кундузи ўтказилади (иш вақтида).
(16
бўлим) Тинтувда олинган ҳамма нарсалар ва хужжатлар, тинтувда
қатнашганларга кўрсатиб, ўша жойда ўраб, қатнашганларнинг
ҳаммасига қўл қўйдириб муҳрланади.
185
статья. Шахсни ўзини тинтиш (Личный обыск).
(1
бўлим) Шахсни тинтиш учун, унинг баданида, кийимида
ва ёнидаги нарсаларида жиноят қуроллари, буюм ва
хужжатлари борлигига етарли асослар бўлиши шарт.
(2
бўлим) Шахсий тинтувда, аёлни эркак
тинтиши ёки акси бўлиши мумкин эмас ва иккитадан кам бўлмаган гувоҳларнинг
қатнашиши шарт.
Шарҳ:
Тинтув ўтказиш жараёнида, шахсий нарсаларини, буюмларини излаб, уларни ўз
ўрнидан жилдирилиши, очиб қаралиши
мумкин, фақат ҳолис гувоҳлар иштирокида.
186
статья. Тинтув ва топиб олишни
хужжатлаштириш (Протокол обыска и выемки).
Тинтув ва топиб олиш, ўз ўрнида,
гувоҳлар иштирокида хужжатлаштирилади ва кимга нисбатан тинтув ўтказилган бўлса, унга
бир нусхаси берилади.
Огоҳ бўлинг!
Жиноий
ишларни олиб боришнинг тартиби ва қонунларида (УПК), "Обследование”, яъни кузатиш деган нарса йўқ. Кузатув яширин ҳолатда ўтказилиши мумкин. Агарда,
судья кузатишга "Обследование” га қарор чиқарган бўлса,
бу қарор билан уйингизга ёки бошқа шахсий мулкингиз бўлган жойларга кириб, қарашга ёки тинтув ўтказишга хеч
кимнинг ҳуқуқи йўқ. __________________________________________________________________________________
Уй жой, қурилиш, автомобиль ва бошқа
жойларни кузатишдан (Обследование) мақсад –
жиноий ишларни аниқлаш, очиш ва жиноятга
тегишли бўлган буюмларни топиш. Бундай ишлар яширин (конспиративный) ҳолатда бажарилади.
Рус тилидан қирғиз тилига таржима қилинган,
юридика сўзлар ва тушунчалардан фойдаландим.
Инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш
маркази "Адолатлик ва ҳақийқат”
Ўш шахри моб: 0 543 818 056 Гапиров
Равшан Бердишевич 17.06.2012 й.
ravshanosh@mail.ru ravshan1955@gmail.com
|