Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Четверг, 2024-04-25, 01:34:10
Главная » 2012 » Январь » 6 » Ўқинг ва фикрланг!
09:42:38
Ўқинг ва фикрланг!

Хадислар:

 Инсонга берилган нарсаларнинг энг яхшиси чиройли хулқ, энг ёмони эса чиройли суратдаги ёмон қалб. (Усома ибн Шарик ривояти).

 Аёлларингизнинг яхшиси фаржида (жинсий аъзосида) афийфа ва эрига шаҳватли бўлганидир.

         (Имом Дайламий Анасдан (р.а.) қилган ривоят).

 Қуёши чиққан кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Чунки у кунда Одам яратилган, у кунда жаннатдан туширилган, у кунда тавба қилганлар, у кунда вафот этганлар ва у кунда Қиёмат қоим бўлади. Ер юзида одам боласидан ташқари  барча ҳайвонлар борки, жума куни тонгда қуёш чиққунгача Қиёмат бўлиб қолишидан хавф қилиб, қулоқ тутиб туришади. Ана шу кунда бир соат бор. Агар мўмин банда намозда туриб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ ўша нарсасини беради.         (Имом Аҳмад Абу Ҳурайрадан (р.а.) қилган ривоят).

  Сизларни яхшиларингиз аҳлига яхши бўлганлардир. Мен ўз аҳлимга яхшисидирман. Аёлларни фақат олийжаноб киши ҳурмат қилади. Пасткаш инсон эса хўрлайди.

         (Ибн Асокир Алидан (р.а.) қилган ривоят).

  Сизларни яхшиларингиз охиратини деб дунёсини ва дунёсини деб охиратини тарк қилмаган ҳамда одамларга боқиманда ва юк бўлмаган кишидир.   (Имом Хатиб Анасдан қилган ривоят).

  Сулаймон алайҳиссаломга мол, мулк ва илм танлаш ихтиёри берилганда у зот илмни танладилар. Шунда у зотга мулк ва мол ҳам ато этилди.    (Имом Дайламий ривояти).

  Хамр (маст қилувчи ичимлик) фоҳишаларнинг онаси ва кабира гуноҳларнинг буюгидир. Ким ҳамр ичиб намозини тарк қилса онаси, аммаси ва холасини устида воқеъ бўлибди.

         (Тобароний Ибн Умардан (р.а.)  қилган ривоят).

  Яхшиликлар кўп, уни бажарувчиси оздир.   (Имом Хатиб Ибн Умардан (р.а.) қилган ривоят).

 Отнинг пешонасига яхшилик Қиёматгача битиб қўйилгандир. Унинг аҳли ёрдам берилганлардир. Сизлар унинг пешонасини силанглар ва унга барака тилаб дуо қилинглар. Унинг бўйнига душманни талабида ип осаверинглар-у, лекин кўз тегишини олдини олиб ип османглар. 

         (Имом Аҳмад Жобирдан (р.а.) қилган ривоят).

 Садақаларнинг яхшиси бойлик ортидан қилинганидир. Сен садақани қўлинг остидагилардан бошла.     (Имом Бухорий ривояти).

 Ислом душманлари "Исломга қарши курашнинг энг яхши услубларидан бири, муслима аёлни ўз хижобидан айириш” деб хисоблашган.

 Бир куни пайғамбаримиз мухаммад (с.а.в.) саҳобаларига бундай дебди:

 Менинг умматимга бир замон келади, улар 5 нарсани яхши кўриб, 5 нарсани унутадилар;

 1 - дунёни яхши кўриб, оҳиратни унутадилар. 2 – умрни яхши кўриб, ўлимни унутадилар.

 3 – хашаматли саройларни яхши кўриб, қабрни унутадилар. 4 – мол мулкни яхши кўриб, унинг учун бериладиган закотни унутадилар. 5 – яратилишни яхши кўриб, яратгувчини унутадилар.

 Парвардигоро, Ўзингни ҳожам деб билдим, устимга бошқа бировни хщжайин қилма.
Парвардигоро, Ўзингдангина
қўрқувчи қил, кофир ва уларнинг малайлари кўзларига мени ҳайбатли қилиб кўрсат.

Парвардигоро, мени шундай ўлдиргин-ки, ҳатто-ки менинг ўлимимдан ҳам мусулмонларга фойда бўлсин.

Парвардигоро, менга бу дунё бойликларини эмас, охират бойлиги - жаннатингни насиб эт.
                                                                                                                            Аллоҳу Акбар.

 Хадисларни тщплаган ва дуо ыилган:

 Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази

 Ўш шаҳри 0 543 818 056  бошлиқ   Гапиров Равшан Бердишевич                 05.01.2012 й.

 ravshanosh@mail.ru   ravshan1955@gmail.com  

Просмотров: 665 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: