Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Четверг, 2024-11-21, 14:38:23
Главная » 2011 » Август » 14 » Ўқинг ва фикрланг!
02:42:26
Ўқинг ва фикрланг!

                        Ассалому Алайкум ва раҳматуллоху ва баракатух.

 Барча мусулмонлар жамланинг ва бир жамоат бўлинг!

 Парвардигоро, Сенга иймон келтирдим, Сенгагина ибодат қиламан ва Сендангина мадад сўрайман.

Азиз мусулмон биродарларим! Сизларга мурожат қилишимнинг асл боиси, диёримиздаги мусулмонларнинг бугунги кундаги аянчли хор аҳволларидур. Ҳозирги кунда, кофирларнинг қасддан бошимизга солган ишлари – яъни биз мусулмонларни номимиз билан ажиратиб, хар хил давлатларга бўлиб ташлаганлари сабабли, авваламбор қирғиз биродарларим бўлган изланувчи Ислом олими Абдушукур Норматовга, журналист изланувчи Миқтибек Арстанбекка мурожат қиламан. Ва лекин, биз қирғизлар ерида яшаябмиз деб юрган Ислом олими Алауддин Мансур ва ўзбеклар қирғизлар ерида яшашаябди деб юрган Ислом изланувчиси Турдукан Ибрагим қизи сингарилардан нафратланаман. Мен олим ҳам, изланувчи ҳам, журналист ҳам эмасман. Лекин, пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) айтганларидек илм ўрганишдан тўхтамайман, қидираман ва ўрганаман.

 Бизларни хорликка олиб келган нарсалар, нималардан иборат? Бу борада менинг фикримни билинг!

Имом - мусулмонларнинг бошлиғидур. Мамлакат бошлиғи – фуқороларнинг ҳимоячиси – қалқондир. Бошлиқнинг орқасида туриб мусулмонлар жанг қилишади ва Имомни ҳимоя қилишади. Мусулмонлар бир тану бир жондурлар. Улар номлари билан, яъни қирғиз, ўзбек, тожик ва бошқаларга ажиратилмайди, ерлари бўлинмайди. Аллоҳнинг назлида, ер юзида икки хил миллат бор. Яъни, мусулмонлар ва кофирлар.

 Аммо, асрлар давомида кофирлар пайғамбаримиз мерос қилиб қолдирган Ислом давлатини емирилишига ҳаракат қилиб келишди ва ниҳоят, 04.03.1924 йили Исломий давлат Халифалик қулатилди. Шу кунни мусулмонлар учун аза – қайғуриш куни деб белгиласа хато бўлмайди. Шу билан мусулмонларга бўлган душманлик тўхтадими?

 Аввал, Ўрта Осиёда мусулмонлар яшаган жойларни Туркистон республикаси деб эълон қилишди. Лекин, мусулмонларнинг бирлиги кофирларга тинчлик бермади ва 1928 йилларга бориб мусулмонлар имкони борича бир қанча майда давлатларга бўлиниб, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон деб, "стон” ларга ажиратилди. Аммо, кофирлар учун ҳам бу ишлар осонгина бўлгани йўқ. Бўлинишга қарши бўлган кўплаган боболаримиз, мусулмонлар учун кофирларга қарши жиход қилишиб, Ислом учун, Аллоҳ йўлида шахид бўлишди.

Лекин, ораларимизда бўлган ўша давр сотқин – мунофиқлар, Исломга – мусулмонларга зиён етказишда мухим ўринни тутишди. Ана ўшалар орқали кофирлар ғалаба қозондилар ва мусулмонлар бошига бало бўлдилар.

 Энди, тарихга назар солсангиз, эшитиб, ўқиб ўргансангиз, мусулмонлар чеккан азиятларнинг чеки йўқ.

 Менинг фикримча, азиятлар икки хил бўлади – фойдали ва зиёнли.

 Фойдалиси – Аллоҳ йўлида, исломни дунёга тарқатиш учун, мусулмонларни куфрдан озодликка чиқариш йўлида азият чекиш, азобланиб ўлдирилиш – Шахидликдир.     Улар, Аллоҳдан энг олий ажр олишур.

 Зиёнлиси – мусулмонларнинг майда давлатларга бўлиниб олишиб, ер, сув, бойлик талашиб ўз аро урушиб зиён кўришлари. Давлат ичкарисидаги Ўзбекистонда 1988 йилларда бўлган мусулмонлар – ўзбек, тожиклар ва азарбайжонлар ўртасидаги қонли урушлар, 1990 йилда ва 2010 йилда кирғиз ва ўзбек ўртасидаги қонли урушлар. Шунга ўхшаган яна бошқа воқеалар борки, уларни мен азият деб айтолмайман. Улар илимсизликларидан, нодонликларидан, бойликка хирс қўйиб, Аллоҳни унутганларидан бир бирларига зиён етказишди. Оҳиратда эса, каттароқ зиён кўргувчилардан бўлишди. "Бизларни бир бирларимиз билан тозалаб туриш, акс ҳолда ер юзи фасодга тўлиб кетиши” ваъда қилинган. Мана энди ақл юргизинг! Ўзингизга бир назар солинг! Сиз кимсиз ва ким бўлдингиз? Сизда Исломий тарбия, илм борми? Йўқ нарсани фарзандларингизга бера оласизми? Дунё бойлиги афзалми ёки оҳират бойлиги? 1990 йилги ва 2010 йил июнь воқеалари, нималарнинг оқибати? Бу воқеалар ҳамма учун тенг жазо эмасмикан? Буни ўрганиб, ўзимизни ўнгламасак, ҳолимиз бундан ҳам ҳароб бўлади.

Идеология – бу, илмга асосланган тўғри ҳаёт йўли. Бизда илм борми ўзи? Илм йўқ жойда, идеология бўлмайди.

 Биродарларим Абдушукур ва Миқтибек!

 Сизларнинг имкониятларингизни ҳисобга олган ҳолда, илмни кенг тарзда билишингиз ва уни тарқатишдаги шижоатингизни билганим ҳолда сизлардан Аллоҳ учун сўранаман. Телевидения орқали Қуроннинг қуйидаги оятларини одамларга етказинг, билдиринг, тушинтиринг ва Аллоҳнинг розилигига эришинг!  

Бақара сураси (2). Оят 8 дан 24 гача.  Ушбу оятларда, одамлар орасидаги мунофиқлар, яъни иккиюзлама, ўз фойдалари учун хар тарафларга оғиб кетаверадиган. Ислом ва мусулмонларнинг зиёнкорлари ҳақида кенг баён қилинган. Бизнинг давримизда ҳам ўшандайлар кўпайган, уларни мисол қилиб келтирса бўлади. Оят 42.               Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар.

  Оят 67 дан 71 гача.  Одам бировга ишониб эътиқод қўйгандан кейин унинг амр-фармонини дарҳол бажариши лозим. Акс ҳолда унинг ўзига зарар бўлиши мумкин. (Аммо, бизнинг давримизда кимга ишонсак, ўша хоинлик қилиб, ишончимизни оқламай қочмоқда. Шунинг учун, бошлиқ сайлашни исломий йўлини ўрганайлик).

 Оят 84 дан 86 гача. Эсланг, "бир бирингизнинг қонингизни тўкмайсиз, бир бировларингизни диёрларингиздан ҳайдамайсиз” деб, аҳду паймонингизни олгандик, сўнгра Ислом келган даврда, ўзингиз гувоҳ бўлганингиз холда бунга иқрор бўлгандингиз. (Энди бўлса, давримиздаги мусулмонларни аҳволларини кўринг!).

 Оят 94 дан 96 гача. Бу оятларда, ростгўй одамларнинг ўлишни орзу қилиб яшашлари ва золим одамларнинг эса яшашга очкўз бўлишлари ҳақида боради.

Оят 178 дан 179 гача. Бу оятларда, қасос ҳақида йўл кўрсатилиб, қандай ҳолатларда афв этилиши мумкунлиги  баён этилган.

 Оят 190.   Уруш ва унинг қоидалари ҳақида баён қилинган.

 Оят 208.   Эй мўминлар, тўла ҳолдаги Исломга кирингиз!

                            Ол – и имрон сураси (3).

 Оят 64                 Тангри таоло барча инсонлар яхши яшасин деб Ўз томонидан ҳаёт учун дастуриламал бўлган қонун – қоидалар, яъни динни юборган. (Дин қонунини билмай, гаранг ва кўр бўлиб юрибмиз). Яратган Зот ҳаммага тенг ягона қонун юборган. Аммо, инсонларнинг ўйлаб топган қонунлари, бириники бирига тўғри келмайди, ора кунда ўзгартириб, яхши ҳаётга етишолмайдилар. Ягона, ҳамма учун тенг, ўзгармас қонун бўлмас экан, одамлар бахтли ва яхши яшай олмайдилар).

 Оят 104                Аллоҳ, ораларингиздан бир жамоат бўлсин, деб буюраябди.(Бизда ўшандай жамоат борми? Агар бўлса, ўшанга эргашинг, бошқа йўл йўқ). 

 Оят 145               Қўрқоқлик умрни узайтирмайди, шижоат эса уни қисқартирмайди. (Ўзингизга бир қаранг!).

 Оят 166 ва 167  Ҳақиқий мўминларни билиш онлари ҳақида баён қилинган.

  Оят 169 дан 174 гача.  Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! (Бу оятларни ўқиб тушиниш билан, шояд шахидларни ҳам ажиратиб олсангиз).

                            Нисо сураси (4).

 Оят 79. Аллоҳдан фақт яхшилик, ёмонлик эса инсоннинг ўзининг қилмишидан бўлишлиги ҳақида ҳақида билдирилган.

  Оят 93. Қасддан мўминни ўлдирганнинг жазоси билдирилган. (Биздаги воқеаларни ўйланинг!). 

 Оят 102. Кофирларнинг мўминлар устига намоз вақтида хужум қилишлари эслатилган. (Биздаги баъзи жойларда бўлган хужум вақтларини эсланг!).

                          Моида сураси (5).

 Оят 32 дан 33 гача. Инсонни ноҳақ ўлдириш, бутун жамиятни ўлдириш билан баробарлиги эслатилган. Ва ерда бузғунчилик ҳаракатида юрганнинг жазоси билдирилган.

 Оят 44 ва 45   Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир. (Буни    била туриб, куфр қонунларига рози бўлиб, уларга дуо қилиб юришган олимваччаларчи?).

                        Анъом сураси (6).

 Оят 32.  Бу ҳаёти дунёдан, охират диёрининг яхшилиги билдирилган.

                        Аъроф сураси (7).

 Оят 17                 Шайтоннинг адаштиргувчилиги, инсон учун зиёнкорлиги ҳақида эслатма.

 Оят175 дан 176 гача Илмидан мол дунё ортиришгагина фойдаланган олим ва динфуруш уламоларни билдирилган.

                       Тавба сураси (9).

 Оят 23 дан  26 гача.  Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни ҳам дўст тутмангиз! (Буни айтганларни, баъзи олимваччалар "Улар ота оналаридан ҳам кечадилар” деб қоралашган).

  Оят 34 дан  35 гача. Бойлик тўплаб яшириб ётганларнинг жазоси эслатилган. Бизнинг давримизда эса, уларнинг шу дунёдаги жазоларини кўзимиз билан кўриб турибмиз.

 Оят 60. Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари исломга ошна қилинувчи кишиларга, қулларни озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида, яъни жиходга ёки ҳажга кетаётганларга ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир.

 Оят 72   Аллоҳнинг розилигини олганларга бўладиган буюк баҳт ҳақида баён қилинади.

 Оят 73 Эй пайғамбар, кофир ва мунофиқларга фарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг! Уларнинг жойлари жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат бу!

  Оят 86 дан  87 гача.  Бой-бадавлат кишиларнинг қўрқоқлиги ҳақида баён қилинади. Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. (Ҳозирги кундаги эркакларга солиштиринг!).

 Оят 107 дан 108 гача. Улар мўминларга зиён етказиш, куфрни кучайтириш учун, фитна юзасидан масжид қуриб олдилар. (Эй Муҳаммад, ҳеч қачон у масжидда намозга турманг! Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид борки, сиз ўшанда туришингиз лойиқроқ.

 Оят 119             Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!

                    Юнус сураси (10).

 Оят 12 дан  13 гача.  Одамларга зиён етгандагина Аллоҳни эслашади. Зиён кетганда эса, унутишади. (Ўқинг, билинг!).       

 Оят 42 дан  43 гач. Одамлар орасида эшитиб эшитмайдиган, кўриб кўрмайдиган кимсалар бор. Бу оятларда, ўшандай   инсонлар ҳақида баён қилинади. (Бизнинг даврда ундайлар кўпайиб кетган. Солиштиринг).

                   Раъд сураси (13).

 Оят 11.  То бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволларини ўзгартирмас.

                   Наҳл сураси (16).

 Оят 98 дан  99 гача.  Аллоҳдан ҳар доим шайтондан паноҳ сўраш. Аллоҳга таваккул қилган зотларга, шайтон ҳукмронлик қилолмаслиги ҳақида баён қилинган.

                   Ал – исро сураси (17).

 Оят 72. Кимки, бу дунёда кўр-гумроҳ экан, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир.

  Ҳозирча мана шу оятларни тушуниб етишса ва ҳаётга тадбиқ этишса, яхшиликка қадам босган бўладилар. Эй мусулмонлар, ҳаттоки кофирлар ҳам черковларига бормаган кимсани президент қилиб сайлашмайди. Сизларчи, ўзларингизнинг мусулмон бошлиқларингизга бир назар солинг! Улар ўзлари ҳам мусулмон ёки кофирлигини билишмай юришмаябдими? Уларнинг аксарий кўпчилиги илмсиз, порага бошлиқ бўлиб олишган. Оз бўлса-да илми борида ҳам, илм бир тарафли. Дунё илмини билгани, оҳират илмини билмайди. Оҳират илмини билгани, дунё илмини билмайди. Шундай экан, бирикиш керак. Йўқ, улар бирикмайдилар, бировнинг маслаҳатига ҳам муҳтож эмаслар. Уларнинг барчалари "Кибрланганлар”, яъни шайтоннинг ҳизматкорлари. Шунинг учун, "Ачиқ саясат” газетасининг 21 ва 24 апрель 2009 йилги сонларида "Куранди бурмалагандар кимдер?” ва кейинчалик 09 июньда "Чиниги таза исламди колдоого алам”сарловхаси билан мақола ёзган кофир Анарбек Усупбаев, Аллоҳни, пайғамбаримизни, қуронни, исломни ва мусулмонларни ўта хунук ҳолда ҳақорат қилганида, уни давлат ходимлари, ҳаттоки муфтий Муратали Жуманов ҳимоя қилишмадими? Қорасув шаҳри масжид имоми Рашадхон қори Камаловдан (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ташқари барча имомваччалар, қозиваччалар, уламолар, олимваччалар, жумладан сизлар ҳам, жим туриб, ўша ҳақоратларга рози бўлмадингизми? Ўша иблис устидан прокуратура, суд ва бошқа ташкилотларга ариза қилиб сонтираб юрганимда кимингиз менга шерик бўлдингиз? Ҳа, дунёвий ишларингиз, мол-давлат ортидан қувишларингиздан бўшамадингиз, энди ишлардан ҳам, мол-давлатдан ҳам бўшаб қолдингизми? Ўшандай, Аллоҳ учун ҳамма иш осон.

   Илмсиз бошлиқ ва депутатларни, бир кунлик овқат учун сайламадингизми? Ва ҳокозолар, оҳири узун.

 Бошлиқ бўлиш, бу ўта масулиятли, оғир иш, ҳамда Аллоҳ олдида жавобгарлиги катта. Менинг фикримча, илмни чуқур билган кимса, ҳоҳ кичик бир жойга бўлсин ёки давлатга бўлсин, айниқса масжидга бошлиқ – Имом бўлишдан қўрқади. Бизларда эса, Имомлик – бошлиқликни талашиб, бир бирларига қора чоплашади, ҳаттоки ўлдиришга боришади. Имомликни эгаллаган кимсани эса, ҳудди тилло конини топиб олган одамни қутлагани боргандек, табриклаш учун гала – гала бўлиб боришади. Бошлиқ бўлган одам уларни мамнунлик билан кутиб олади ва миннатдорчилик билдириб, зиёфатлар уюштиришади. Бу, уларнинг илмсизликларидан эмасмикан?

 Мен бировларни камситиб ёки ҳақоратлашни мақсад қилганим йўқ. Лекин, мусулмонларнинг ҳозирги кундаги ҳолатлари – яъни, уларнинг бошлиқсиз қолишлари, аянчли аҳволлари:  бор ҳақийқатни айтиб, кўрсатиб, зарурат бўлса исботлаб беришга мажбур қилмоқда. Ҳавфли ҳолат шуки, шу кунларда мамлакатимизда ягона бошлиқ йўқ.

 Зеро, "Мусулмонлар учун, уч кундан ортиқ бошлиқ – Халифасиз яшаш харом қилинган”.

 Ҳозирги кунда Ислом давлати йўқ. Шундай экан, Халифа ҳам йўқ. Бизда, қоғоздаги мустақил Қирғиз мамлакати, давлат бор. Лекин, мен давлат бошлиғини кўрмаябман ёки эшитмаябман. Бунинг далили шуки, тўрт кундан ортиқ вақт ичида, икки тараф ҳалқ бир бирларини қонларини тўкишди. Мамлакатнинг жанубини қора тутун қоплади, талон – тарож қилиш, зўрлаш, ўлдириш, ёндириш, вайронгарчилик қаттиқ бўлди. Ханузгача анча – мунча бўлиб турибди. Диёримизда қонун йўқолган, бошлиқлар кўпайган. Ҳаммалари ўз билганларини қилишмоқда, бир – бирларига қулоқ солишмайди. Қўрқитиб, зўравонлик билан ёки куч ишлатиб, одамларнинг мол-мулкларини тортиб олишмоқда. Бермаган ёки беролмаганларни уриб – қийнаб, ҳаттоки очиқ ўлдиришмоқда. Ҳалқнинг кўпчилиги жон сақлаш учун, ўз юртларини ташлаб кетишмоқда. Қолганлари эса, ваҳимада яшашмоқда. Шу ҳолатларни кўриб, эшитиб туриб, "Давлат бор, бошлиқ бор” деб, мен айтолмайман.

 "Сен ноҳақсан, мен илмлиман, бошлиқман, ҳалқни бошқариб турибман, фаровонликка олиб чиқаман” дегани, ҳалқ олдида мен билан мунозарага чиқсин. Ҳалқ, кимни кимлигини кўрсин ва баҳо берсин.

 Мен, ҳеч қачон бошлиқликка интилмадим ва интилмайман ҳам. Фақат, мендан мен билганни олишга шошилинг! Вақт оз қолмоқда, "кейинги пушмон, ўзингга душмон”.

Аллоҳга иймон келтириб, Ундан паноҳ ва мадад сўраб, Аллоҳга таваккул қилдим. Менга эргашинг! Мен сизларни ростгўйлик ва адолатликка етаклайман. Аллоҳнинг ёрдами билан, мусулмонлар ўртасидаги низони йўқотайлик!

 Барчамиз бир бўлиб, яхши ҳаёт йўлини (Идеологияни) танлайлик. Қоғозда эмас, амалда иш қилайлик.

Мўминлар мўминлар билан ака-ука биродардирлар ва бир тану жондурлар.

Аллоҳим, барча ишларимизни чиройли тугатгин, дунёнинг расволигидан, охират азобидан Ўз паноҳингга ол.

Аллоҳим, давлатимизни барпо қилиб бер, фарзандларимизни солиҳ қил, устимизга золимни ҳукмрон қилма.

Аллоҳим, Сен кечиримли зотсан, гуноҳларимизни кечир, бизни ҳам кечиргувчилардан қил.

Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, поклик, беҳожатликни, нифоқ сўрайман ва ёмон ҳулқдан паноҳ сўрайман.

Аллоҳим, менга тўғри йўлни насиб қил, нафсимнинг ёмонлигидан ва кибрдан сақла, гуноҳларимизни кечир.

Аллоҳим, ҳаётимни фақат яхшилик орттиришга сабабчи қил, ўлимни - ёмонликлардан озод қилувчи роҳат қил.

                                                                                           Аллоҳу Акбар.

 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази Ош шаҳри. Моб: 0 543  818 056.         Гапиров Равшан Бердишевич /                                      /.      03.08.2010 йил.

Просмотров: 868 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
2 Ушлик  
0
Жаноб Гапиров сиз Нурлан Мутуев билан кариндош эмасмисиз ?.Нурлан ННТ каналига инрервью бериб худди шу сузларни айтган эди.

3 Gapirov  
0
Комментариенгиз шу булса, эшшакдан фаркингиз йук экан. Агар ушлик булсангиз, унда тирик мурда булиб юрганларнинг бирисиз-да.

1 Динамит  
0
Я не пойму,что это сайт провозашитника или трибуна Хзбутахрира,госп.Гапиров не порали вам опрделится,кто вы ? что лучше ?.для чего ?

4 Gapirov  
0
Везде есть хорошее и плохое. Учись, всегда где бы ни было, взять хорошое, а хизбутцы плохие или хорошие, откуда тебе знать, если ты сам неграмотный, как попугай повторяещ правительственные слова, а какие они все знают.

Имя *:
Email *:
Код *: