Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-12-27, 07:40:42
Главная » 2012 » Июль » 11 » Ўқиб ўйланинг!
11:48:19
Ўқиб ўйланинг!

                                               Ҳадислар тўплами.                   

"Мендан кейин шундай амирлар бўладики, ким уларнинг ёлғонини рост деса ва зулм қилишларига ёрдам берса, бас у мендан эмас, мен ундан эмасман. У менинг ҳавзимга (ҳавзи Кавсарга) келмайди.      (Насоий ривояти).

"Мусулмонни сўкиш фосиқлик, уни ўлдириш эса куфрдир. Мусулмоннинг молининг ҳурмати, унинг қони ҳурмати кабидир”.

"Қиёмат олдидан зулматли тун қоронғуси каби фитналар бўлади. Бу фитнада киши мўмин ҳолда тонг оттириб, кечга бориб кофир бўлади. Мўмин ҳолда кеч киритиб, тонгга бориб кофир бўлади. Бир қанча қавмлар динларини арзимас дунё эвазига сотиб юборадилар”.  (Термизий ривояти).

"Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингизни ижобат қилмагай”.

"Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.  (Бу ҳадисни Бухорий, Муслим, Насоий ва Аҳмад Абу Ҳурайра орқали ривоят қилганлар).

 "Кимки бирор ишни қилсаю, у бизнинг ишимизга асосланган бўлмаса, бас, у мардуддир (рад қилинади)”. (Бу ҳадисни Муслим ва Аҳмад Оиша (р.а.) орқали ривоят қилишган).

"Қайси бир қавм дунёвий ишларида кенгашган бўлса, албатта энг тўғри йўлни топганлар”.

"Кимки сизнинг ишингиз ўзингиздан бир кишига жамланиб турганда бирлигингизни бузмоқчи ёки жамоангизни бўлмоқчи бўлса, бас, уни қатл қилингиз”. (Муслим ривояти).

"--- жиҳод Аллоҳ мени пайғамбар қилиб юборгандан бошлаб, то умматимнинг охири Дажжол билан жанг қилгунга қадар давом этади. Уни золимнинг зулми ҳам, одилнинг адолати ҳам бекор қилолмайди”.    (Абу Довуд ривояти).

  "Ислом олий бўлади, ундан олий бўлинмайди”.

"Мусулмон кишининг моли, фақат кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади”.

 "Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт – ўлан ва оловда”.

 "Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”.

 "Ким ўлик ерни тирилтирса, у ер ўшаникидир”.

 (Бу ҳадисни Буҳорий, Абу Довуд, Аҳмад ва Молик бир неча йўллар билан ривоят қилди).

"Ислом ғариб бўлиб бошланди, яна бошланганидек ғарибликка қайтади, ғарибларга Тубо (жаннат) бўлсин”.

"Огоҳ бўлингларки, Ислом тегирмони айланиб турибди. Бас, Ислом айланган томонга у билан бирга айланинглар. Огоҳ бўлингларки, яқинда Ислом билан салтанат ажралади. Шунда сизлар Китобдан ажралманглар. Огоҳ бўлингларки, яқинда сизларнинг устингизга адашган ва адаштирувчи амирлар бошлиқ бўлади. Уларга итоат қилсангиз, сизларни адаштиради. Уларга бўйин эгмасангиз, сизлар билан жанг қилади. Асҳоблар сўрашди: Нима қиламиз, ё Расулуллоҳ? Дедилар: Исо ибн Марямнинг қавми қилган ишни қиласизлар. Улар арраландилар, ёғочлар устига ўтирғизилдилар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳга итоат қилиб ўлиш, Унга осий бўлиб яшашдан кўра яхшироқдир”.

"Ким қўрқса, кечанинг аввалида йўлга тушади. Ким кечанинг аввалида йўлга тушса, манзилга етади. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг матоси қиммат. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг матоси жаннатдир”.

"Умматимдан бир тоифаси ҳақ устида туриб, душманларини мағлуб этиб бораверадилар. Қаршилик қилганлар уларга зарар етказолмайди, магар уларга қандайдир ғам-ташвиш етади холос. Ҳатто улар шу ҳолатда турганларида Аллоҳнинг иши-нусрати келади”. Сўрашди: ё Расулуллоҳ, улар қаерда бўладилар? Айтдилар: "Байтул Мақдис ва унинг атрофида”.

"Қиёмат куни бир қавм келади. Уларнинг иймони ажиб бўлади. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юради. Уларга: Сизлар учун бугунги хушхабар – остида дарёлар оқиб турадиган, (сизлар) мангу қоладиган жаннатлардир. Сизларга тинчлик-омонлик бўлсин! Ҳуш келдингиз! Бас, унга мангу қолгувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз, - дейилади. Саҳобалар сўрашди: Улар бизданми ё Расулуллоҳ? Дедилар: Йўқ, сизлар менинг асҳобларимсиз, улар эса аҳбобларимдир. Улар сизлардан кейин келадилар. Улар одамлар амал қилмай ташлаб қўйган Китобни ва ўлдирган суннатни топишади. Сўнг Китоб ва Суннатга қучоқ очиб келиб ўқийдилар, ўрганадилар ва одамларга ўргатадилар. Бунинг йўлида сизлар йўлиққандан кўра қаттиқроқ ва даҳшатлироқ азобга йўлиқадилар. Улардан биттасининг иймони, сизлардан эллик кишининг иймонига тенг, битта шахиди, шахидларингиздан эликтасига тенг. Саҳобалар сўрашди: Бизданми ё Расулуллоҳ? Дедилар: Ҳа, сизлардан. Сизлар ҳаққа ёрдам берадиган ёрдамчиларни топмоқдасиз, улар эса топмайдилар. Улар Байтул Маҳдис атрофида бўладилар. Уларни ҳамма томондан золимлар ўраб олади. Улар шундай шароитда турганларида Аллоҳнинг нусрати келади. Ислом азизлиги уларнинг қўллари билан бўлади. Кейин: Аллоҳим, уларга нусрат бер ва уларни қавз (Кавсар)даги ҳамроҳларимга айлантир, дедилар”.  

                                     Бу ҳадиснинг бир неча шоҳиди бор.

 "Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан унга бу динни, азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Ислом динини азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади”.

"Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. (Саҳобалар) бизни нимага буюрасиз? – деб сўрашди. Айтдиларки: Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди”.

"Бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлган одам, жохилият ўлими билан ўлибди”.

"Агарда икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар”.  (Саҳиҳи Муслим).

"Мўминларнинг бир-бирларига бўлган меҳр-муҳаббатлари, раҳм-шафқатлари ва меҳрибонликлари, худди битта жасадга ўхшайди. Агар ундан бир аъзо касалланса, бошқа бошқа аъзолар бедорлик ва иситмалаш билан унга ёрдам берадилар”.  (Саҳиҳи Муслим).

"Мусулмон киши модомики маъсиятга буюрилмас экан, ёқтирган нарсасида ҳам, ёқтирмаган нарсасида ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга вожиб. Бас, агар маъсиятга буюрилса, у ҳолда қулоқ солиши ҳам, итоат қилиши ҳам йўқ”.   (Ахмад ривояти).

 "Мусулмонлар одамлардан алоҳида бир бутун умматдир. Уларнинг тинчлиги бирдир. Улардан энг қуйисининг омонлиги ҳам нуфузлидир. Албатта мўминлар одамлардан алоҳида бир-бирига дўстдирлар”.

"Мўмин учун мўмин худди бир-бирини тираб турган бинога ўхшайди” – Пайғамбаримиз шундай деб, бармоқларини бир-бирига чирмаштириб кўрсатдилар. (Саҳиҳи Бухорий).

 "Бу умматга буюклик, юксаклик, дин ва ер юзида имконият бериш ҳақида башорат беринг”.

 "Киши динига қараб мусибатланади. Агар у динида қатъиятли бўлса, мусибати зиёда қилинади. Агар динида мустаҳкам бўлмаса, унинг мусибати енгиллатилади. Банда тинимсиз мусибатланиб бораверади, оқибатда ер юзида ҳеч бир гуноҳи қолмаган ҳолда юрадиган бўлиб қолади”.

    Азиз мусулмон биродарларим!

Бўлиб ўтган июнь ойидаги мусулмонлар ўртасидаги уруш, талон – тарож, бир – бирларини ўлдиришлар. Буларнинг ҳаммаси, мусулмонларнинг Исломдан йироқлашиши, ибодатларининг соҳталиги, шаръий ҳукмларни билмасликлари. Натийжада, бошлиқ сайлашни, уни бошқаришни билмаганлигимиз, бошлиқларимизнинг илмсизликлари, мунофиқликлари, порахўрлик - ҳаром ишларга берилиб, ҳаром овқат еганлари натийжасидан келиб чиқибди. Масжидларимиздаги баъзи имомларимиз шу ҳолатларга жим турса, баъзилари эса, ўша ҳаромҳўрларга дуо қилишиб, "Ишларингизга омад дейишмоқда”.

 Яқинлашаётган парламент сайловлари (парламент бошқаруви) ҳам, навбатдаги хато, алдов. Сабаби, Ислом қоидаси бўйича мусулмонларнинг бошлиқлари бир қанча одамлардан иборат бўлиши мумкин эмас. Улар, яна ўз аро мансабларни талашиб – тортишиб, сайлов орасида ёки сайлов тугабоқ ҳалқни унутишади. Биз эса, яна эски тешик тоғарада қоламиз.

          Шу сабабли, бу сайловга бориш, шахсан мен учун ҳаромдур.

 Ушбу ҳадисларни сизлар учун ёздим ва дуо қилдим:

 Парвардигоро, мусибатларимни зиёда қил. Ер юзидаги барча мусибатларни менга бер. Гуноҳларимни маҳфират қил.

 Парвардигоро, мени Ислом дини учун олдинда туриб жиход қилгувчи қил. Ўзингга таваккул қилдим, мени шахидларингдан қил.

 Парвардигоро, мусулмонларнинг қалбларини Ислом нури билан тўлдир, бизларни Ислом билан боғла, фаришталаринг билан қувватлантир, мусулмонларни душманлари устидан ғолиб қил.

 Парвардигоро, Ўзинг яратгувчи, меҳрибон, раҳмдил, кечиргувчи Зотсан.   Бизларнинг ҳолимизга раҳм айла, гуноҳларимизни авф эт, бизларни ўз ҳолларимизга ташлаб қўйма. Бизларни шайтондан ҳимоя қил, кибрланиб қолишдан сақла.

  Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази"Адолатлик ва ҳақийқат” Ош шаҳри Моб: (+996) 0 543 818 056 

           Гапиров Равшан Бердишевич     10.09.2010 йил.

Просмотров: 1008 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Нур Абдулазиз  
0
Наш горе-защитник всегда отличается неправильной интерпретацией аятов Корана и хаисов пророка САВ.

Имя *:
Email *:
Код *: