Ўзбек ва қирғиз оддий ҳалқ
айбдор эмас.
7 ноябрь куни эрталаб телевизорни қўйиб,
ЎшТВдан "Багит” кўрсатувини охирроғини кўриб қолдим ва улгурганимгача видео
съемка қилиб қўйдим. Мени суратим билан Мелисни башарасини қўйишиб, июнь уруши
бўйича ўзбекларни росса қоралаб, хозирда ҳам мэрни қоралаб икки миллатни
урушига олиб борадиган варақчалар тарқатишмоқда, деб мени ёмонлашди.
Кейин,
вай, вай, А.Ш.Атамбаевни умуман юзига қора чоплаб ташлашди.
Мен ҳам
дарров "Провокация мэр г.Ош М.Мирзакматова продолжается” деб статья ёзиб
тарқатиб юбордим. Президент ва бош прокурорга ҳам жўнатдим, ГКНБ начальнигига
ҳам хабар бердим.
Мана
энди ўшандан бери менга жуда кўп одамлар (ўзбек ҳамда кўпроқ қирғизлар)
кўчаларда учрашганларида ёки телефон орқали, "телевизордан кўрдингизми, сизни
ёмонлашди, эхтиёт бўлинг” дейишмоқда. Ҳаммаси мендан бир хил жавоб олишмоқда,
яъни, бу Мелиснинг учинчи дод
дейиши,
1) Унинг ҳамма ёлғон, алдамчи
ишларини, уни СМИ сини мақташларини (пиар) чиппакка чиқариб, устидан икки
мамлакат Президентларига ҳақийқатни ариз қилиб ёзганимда, ўзбек депутатларини
ишга солиб, уларга мени ёмонлатиб ёздирди. Бунга яраша жавобини олишди,
ҳаммасини Мелисига қўшиб шарманда қилдим.
2) Ош мэрияси сайти орқали мен
тўғримда хар хил ёлғонларни икки ўзбек махалла комитетлари раислари номидан
ёзишиб тарқатишди, буни фақат АкипрессОш улаб тарқатди. Бу бўйича ҳам
(достойний) жавоб ёзиб, ўзларини шарманда қилиб қўйдим.
3) Шахсан М.Мирзакматов ўзи уч марта
(очиқ бўлгани) йиғилишларида мени ёмонлаб гапириб, ҳуқуқ ҳимоя органларига
топширма бериб, ОшТВ дан кўрсатиб ҳам қўйишди. ГКНБ ва Ош ИИБ ларида сухбатлар
бўлди. Уларга жавобим бир хил бўлди, яъни, "Мелис июнь воқеаларини ўзбекларга
юклаб хар хил жойларда алжилламасин, айтиб қўйинглар, тилини тийсин, акс ҳолда
хар бир алжиллаган сўзига ўшандай жавоб олаверади. Чунки мен, ҳамма
кўрсатувларни, Мелисни чиқишларини кузатиб юрибман”, шу билан сухбат тугаган.
Мен,
кўзга кўриниб, одамлар эшитган, керак бўлса далилланадиган нарсалар тўғрисида
ёздим. Яна менга қарши бўлаётган қанчадан қанча ишлар бор-ки, уларни
ёзолмайман. Чунки, уларни далиллашнинг иложи йўқ, гувоҳлар ҳам йўқ, борлари эса
кўрсатма беришдан қўрқишади.
Мен ҳам
2010 йил дахшатли июнь кунларини қайталанмаслигини ҳоҳлайман. Шунинг учун ҳам,
фарзандларимизнинг келажагини ўйлаб, бу дахшатли воқеаларда қирғиз ва ўзбек
ҳалқини айиби йўқлигини, бу ишларга ҳукумат бошида турган баъзи одамлар айибдор
эканлигини одамларга етказишга ҳаракат қилмоқдаман. Келажакда фарзандларимиз
ҳам бир бирини айиблаб юрмасин. Шунинг учун, "ҳамма ўқиб тушунсин”, деб, кўпроқ
рус тилида ёзаман, интернетдан тарқатаман.
Аммо,
билиб қўйинглар!
Мен
доимо далили бор ҳақийқатни гапираман ва ёзаман. Буни "Ҳақ гувоҳлик бериш”, дейилади. "Эй мусулмонлар! Ҳақ гувоҳлик
беришдан қочмангиз, Аллоҳдан қўрқингиз” - Қуръондаги мана шундай ва бошқа
Аллоҳнинг буйруқлари менга куч ва шижоат бағишлайди. Мени хозирги вақтдагидек,
олдинлари ҳам хеч ким қўлламаган, менга керак ҳам эмас. Чунки, ҳаромиларнинг
ҳаммасига Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. Унинг олдида Мелис ким, Аллоҳни қолдириб
Мелисдан қўрқайинми? Мен учун, Мелис бир илмсиз оми, ҳаром ишларга кўмилган,
Аллоҳнинг ғазабига учраган одам. Ошиб борса мени ўлдирар, лекин қўрқитолмайди.
Ўлсам ҳам, унинг олдида бош эгмай ўламан.
Парвардигоро, мени фақат Ўзингдангина
қўрқувчилардан қил. Уларга мени ҳайбатли қилиб кўрсат. Ўзинг учун хақ йўлда
яшаб, Ўзинг учун ўлгувчилардан қил.
Парвардигоро, Ўзинг қудрат эгасисан, менга
мададкор бўл, шайтонга ҳизмат қилган малайлар олдида мени улардан устун қил.
Улар олдида бош эгишимга йўл қўйма.
Парвардигоро, мени ҳақ йўлда юргиз, адолатлик учун курашда
ҳалок қил. Аллоҳу Акбар.
Ўш шаҳри (+996) 553 065 744 ҳуқуқ ҳимоячи
Гапиров Равшан
10.11.2013 й.
|