Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Вторник, 2024-04-16, 10:43:16
Главная » 2011 » Октябрь » 31 » Уч нарсанинг бири бўласиз.
06:43:23
Уч нарсанинг бири бўласиз.

   Сайлов олдидан эҳтиёт бўлинг ва эслаб қолинг! 

Қирғизистон Президентлигига энг лойиқ инсонни танлаб, унга овоз бериш ва ўз овозингизни ҳимоя қилиш вақтига оз қолди. Кимга овоз беришда ва кимни ҳимоя қилишда адашманг! Чунки, ҳаммангизга маълум бўлган шаҳслар Алишер Собиров, Бахтиёр Фаттахов  ва ўшаларга ўхшаган доимий лўттибоз, лаганбардор ва ўз фойдаси учун хар қандай ҳукуматга ҳизмат қилишга тайёр ва хар қандай ифлосликларни қилувчи мунофиқлар ораларингизда юришибди. Улар, биридан бири ўтиб, ўзлари ёки шогирдлари ёрдамида жой-жойларда оқсоқолларни тўплашиб, ош қилиб, зиёфатлар уюштиришиб, А.Ш.Атамбаевни сайланг деб, сизларга пахта қўйишмоқда. А.Атамбаев бўлса, бундай ишларни одамлар ўзлари қилишаябди, бу уларнинг ўз ҳоҳишлари деб, телевизордан айтиб турибди. Хар кимнинг ўз ақл идроки бор, нега ақлингизни ишлатмайсиз ёки эшшакмисиз? Ўша лўттибозлар пулларини нега сарфлашаябди, сайловдан кейин дардингизни айтиш учун уларни топа оласизми ёки олдинги сайловлардан кейин қандай ишлар бўлганини унитдингизми? Эй инсонлар! Бир кунлик ҳаром овқат, сизлар учун фарзандларингиз келажагидан афзалми? Айниқса ўзбеклар, шунчалар тубан, пасткаш ва ҳаромтамоқ бўлмасангиз? Бўлаётган ишларни мен кузатиб турибман, А.Атамбаев сизларга муҳтож эмас, унинг президент бўлишига икки қадам қолди. Аммо, Аллоҳ сизлар учун бир имконият яратди. Яъни, иймонлик, иймонсизлик ёки мунофиқликни танлаш! Мен сизларни философ, юрист, чуқур сиёсатчи, дипломат,  6 тилни билган, ҳаромдан тўплаган бойлиги йўқ, Қуръон билан қасамёд қилган Турсунбой ҳожи Бакир ўғлини сайлашга чақирган эдим.

 Ниҳоят, сизларга имкон яратилди. Иймонлик, иймонсизлик ёки мунофиқликни танлайсиз.

 Иймонийликни танлаганларга мурожаат қиламан! Бир кун, атига бир кунгина ҳалос, ҳамма ишларингизни бир чеккага қўйинг! Сайловга тўп-тўп бўлиб чиқинглар. Сайловдан ўтиб тарқаб кетманглар, алмашиб 30-40 одам албатта туринг. Келган бегоналарга огоҳ бўлиб қараб туринглар. Ичкарига тайинланган кузатувчилар эса, қўлингизда нон сувингиз бўлсин, бир дақиқага ҳам ўз жойингизни ташлаб кетманг! Сайлов 19-00 тугаб, ҳисоблаш бошланганда, айниқса ҳушёр бўлинг!

  Аллоҳ инсонларга неъмат қилиб берган ақл билан танланг, овозингизни ҳимоя қилинг!

 Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази. Ўш шаҳри моб: 0 543 818056

бошлиқ             Гапиров Равшан Бердишевич

Просмотров: 837 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: