Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-12-27, 09:06:37
Главная » 2013 » Май » 25 » Уч йиллик олдидан уч саволга жавоб
00:47:01
Уч йиллик олдидан уч саволга жавоб

2010 йил июнь воқеаларига уч йиллик арафасида.

От кого: Nodir Shams nodir.shams@gmail.com     20.05.2013 йил

                                    Менга келган саволлар ва менинг жавобларим:

 

1. Қирғизистон жанубида кечган қонли воқеаларга 3 йил тўлар экан, халқаро ташкилотлар айни қирғиннинг асосий қурбонлари дея таъкидлаган ўзбек аҳолисига, шу қаторда бошқа миллат вакилларига муносабат бугун қай аҳволда? Мана шу фожеали ҳодисалар оқибатида, барча соҳаларда, улар йўқотган мавқеларини тиклай бошлаганлар, деб айтиш мумкинми? 

  Жавоб:

 Муносабат масаласига тўхтайлик: Қирғиз ҳукумати, айниқса Жалолобод ва Ош мэри М.Мирзакматов бошчилигидаги бир тўп миллатчилар, ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари, ўзбекларга нисбатан "Осон бойиш манбалари” қаторида муносабатда бўлишмоқда. Аслида, бундай муносабат 2010 йилги воқеалардан кейин бошлангани йўқ. Бундай муносабат олдинги президент А.Акаев давридан секин – аста бошланиб, К.Бакиев даврида жуда тез авжига чиқиб, эътибор билан кузатиб юрган одам учун яққол кўриниб, очиқ ҳолга чиққан эди. 2009 йилнинг бошларидан, хаттоки ҳуқуқ химоя ташкилотлари ҳизматчилари, жумладан милиционерлар кўчаларда ўзбекларни тўхтатишиб, очиқдан-очиқ "Пулдан узат, акс ҳолда ана ўзбекистонинг жўнаб қол”, дейдиган бўлишган. Мен бу тўғрида мана шундай деб ёзганман, "В Кыргызстане идет такое политика – эй кыргызы, зачем вам работать, а вон узбеки, запугивайте их, вымогайте денег и живите себе в удовольствие”. Бундай ишлар аста – секин оддий қирғизларга ҳам ўтди, улар ҳам кўчаларда ўзбекларни уриб пулларини олишди, зўравонлик билан иш жойларидан хайдашга харакатлар бўлди, баъзи жойлардан хайдашди ҳам. Далили билан очиқ кўриниб турган нарса, ҳаттоки ўзбекларнинг ошхоналарида овқатланишиб, пулини бермай кетиш одатини чиқаришди. Ночор жонивор ўзбеклар, официантка қаторида қирғиз қизларни ишга олишди. У қизлар талашиб-тортишиб пулни олишар эди. Буни кўриб эшитган бошқа ўзбеклар ҳам, ҳаммаси қирғиз қизларни официантка қилиб ишга олишди. Каттароқ масала шунда-ки, деярли ҳамма ўзбек ишбилармонлирининг бир нечтадан катта лвозимда ишлаган қирғиз "Кришаси” бор эди. Текинтамоқлар бири бирининг даромад жойини билишар ва у жойларга тегишмас эди. Кришаси йўқларга эса, кун ҳам йўқ эди. Шунинг учун, ҳамма даромадли ўзбеклар ўзларига криша қидиришар ва топишар эди. Бундан ташқари, кришаси бор ўзбеклар бошқаларга мақтанишиб, "Мен мана бундай одам билан яхшиман, хар қандай ишни тинчитаман”, деб, ўртамчилик қилишиб, 100 сом сарфланадиган жойга 1000 сом айтишиб, бирини бири текинхўрларга ем қилишар эди. Бундай ишларда ўзбек адвокатлар ҳам катта жонбозлик қилишди. Айниқса 2010 йил июнь воқеаси билан қамалганлар устидан жуда бойишди. Ўртамчиларнинг ишларидан хабардор бўлиб қолганлари эса, пулни ўртамчисиз ўзлари очиқ айтиб оладиган бўлишди. Шундай қилиб, текинхўр амалдорларни ва ҳуқуқ ҳимоя хизматчиларини, ўзбекларнинг ўзлари текинҳўрликка, пул талаб қилишга, бермаганни оғир аҳволга солиб, уриб бўлса ҳам олишга ўргатишди. Бу нарса, 2010 йил июнь воқеасидан кейин жуда авжига чиқди, текинҳўрлар ўзларини тўхтатолмай қолишди.   

 Ҳозирги кунда ҳам, ўтириб ёки юриб пул йиғаётганларнинг аксарияти қирғиз миллатидан, тер тўкиб меҳнат қилаётганларнинг аксарияти эса ўзбек миллатидан иборат. Ҳуқуқ  ҳимоя ва бошқа ташкилотларда ўзбек йўқ. Анча мунча борлари ҳам, "югур етим” вазифасини бажаришади, улар хеч нарсани хал эта олишмайди, уларнинг сўзлари ҳам инобатга олинмайди. Ўзбек депутатлари эса, "Чучело”, мен уларга шундай ном қўйдим. Сабаби, улар "Мана ўзбекдан ҳам депутатлар бор”, деган вазифани бажариб, бошқа хеч нарсага тили ўтмай, ўзларини сақлаб туришганига, "Худога шукр, ўзим ва оилам тинч”, деб хурсанд юришибди. Бу нарсалар очиқ ойдин кўриниб турибди, далиллашнинг кераги йўқ. Агар зарурат бўлса, унда далиллаб ҳам қўяман.

Аммо, урғу бериб айтиш керак-ки, миллатчи бўлмаган, ҳалол мехнати билан яшаётган қирғизлар ҳам йўқ эмас. Фақат улар озчиликни ташкил қилишади. Мен ўшандайлар билан сухбатлашиб тураман. Улар миллатчи қирғиз амалдорларининг ўзбекларга нисбатан қилишаётган ишларидан хижолатда юришади. Буни менга очиқ айтишади. Миллатчи амалдор ёки ҳуқуқ ҳимоя хизматчилари билан сухбатда тортишиб қолсам, уларга саволим оддийгина, "Сен қачон қаердан келиб, қайси ўзбекни одам қилиб, нимага ўргатиб қўйдинг. Ўзбек сенга зўравонлик қилиб, нимангни тортиб олди. Қайси жойда сенга хужум қилиб, уйингни куйдирди?”. Бунинг аксини далиллаб ҳам қўяман. Шундай қилиб, яхши қирғизлар билан сухбатдошман, миллатчилари билан сўзим қисқа.

 Натийжа чиқариб ёзадиган бўлсам; Юқоридаги ёзиб ўтилган, ўзбекларнинг устидан тирикчилик қилиб, яна бойишлар ортса ортди-ки, пасайгани йўқ. Ўзбекларга нисбатан муносабат янада ёмонлашган, ҳукумат сиёсати эса мана бундай бўлмоқда, "Эй работники правоохранительных органов! В данное время, вас настолько много набралось, кормит вас нечем, государственная казна обворовано, бюджет пустует. Так что, вон узбеки, кормите сами себя и обогащайтесь”. Бунинг далили шуки, мен фақатгина билган нарсаларимни, яъни ўзбекларни ноҳақ ушлашиб, қамашиб, қўрқитиб, уришиб, яна бошқа йўллар билан пул талаб қилишиб олишаётганларини, далиллаб ёзиб, дунё жамоатчилигига интернет орқали тарқатиб турибман. Уларни қайталашнинг ҳожати йўқ. Аммо, менга айтишмаган, лекин мен бошқалардан эшитиб турган ҳодисалар ҳам жуда кўп. Чунки, ушлаб пули олинган ёки уриб қийноққа солинган ўзбекларнинг деярли ҳаммасига, "Агар ариза қилсанг, бу кунингдан ҳам хор қиламиз”, деб огоҳлантириб қўйишади. Шунинг учун, баъзи ўзбеклар, мен билан кўришиб, гаплашиб туришга ҳам қўрқишади. Ёзганларимдан берсам, икки тарафига қараб олишиб, қўйниларига беркитишади. Баъзилари эса, "Қўйинг, тинч юрай”, деб, мендан нари кетиб қолади. Президент А.Ш.Атамбаевнинг олиб бораётган сиёсатини "ёмон”, деб айтолмайман, хар холда олдингининг ифлос миллатчилик сиёсатидан яхшироқ. Аммо, Президент олдинга икки қадам қўйса, Бакиевдан қолган М.Мирзакматовга ўхшаганлар орқага бир қадам тортиб туришибди. Қачонгача Президент уни ўз ўрнида қолдиради экан? Мана шу савол мени кўп ўйлантиради. У ўз лавозимида ўтирар экан, Ўшда тинчлик бўлмайди. Ўзбеклар ўз мавқеини тиклаш эмас, ўз уйларида эркин нафас олишолмайди. Бу аниқ нарса.   

2. Воқеалар оқибатида жабр кўрганларнинг аксарияти ўзбеклар бўлгани ҳолда маҳкамаларга тортилиб, сохта айбловлар билан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганларнинг ҳам асосий кўпчилиги айнан ўзбеклар экани таъкидланар экан, уларга нисбатан адолатли қайта маҳкамалардан умид қилиш мумкинми? Мамлакатда бугун юритилаётган сиёсатда бунга ишораларни кўриш мумкинми ёки аксинча?

 Жавоб:

 2010 йил май ва июнь воқеалари оқибатида, ҳақиқатдан ҳам кўп жабр тортганлар ўзбеклар бўлади. Аммо, жабр тортган ўзбеклар рўйхати бир неча баробарига кам кўрсатилган. Қирғизлар сонига эса, ўша воқеа бўлган кунлари бошқа жойларда, бошқа сабаблар билан ўлганларни ёки ўз ажали билан ўлганларни ҳам қўшишиб, жабр тортганлар сонини бир неча баробарига кўпайтиришган. Бунга бир нечта далиллар ҳам бор. Энди, хар хил уйдирма айбномалар билан қамалганлар эса, яна ўзбеклар бўлмоқда. Хали шу кунгача, суд жароёнлари тугамаган, июнь воқеалари бўйича бир нечта уйдирма жиноий ишлар судда турибди. Уларни бўшатиша олишмаябди, ноқонуний жазо белгилашга эса, судланувчилар билан биргаликда биз йўл қўймаябмиз.

Судланиб жазо олган ўзбекларнинг ишларини қайта кўришнинг, баъзи бир сабабларга кўра иложи йўқ. Бир йил олдин кўрса бўладиганларини ҳам, бугунги кунда иложи йўқ. Шунинг учун, 2010 йил май ва июнь воқеалари билан судланиб жазо олганларнинг ҳаммасига, умумий "Амнистия” чиқариб бўшатишса, энг тўғри иш бўлади. Аммо, бугунги кунда бунинг ҳам иложи йўқ бўлиб турибди. Сабаби, қирғизлар ичидан ўлганларнинг деярли ҳаммаси ташқаридан келганлар. Уларни алдашиб, "Ўзбеклар Ўшдаги қирғизларни ўлдиришиб, аёлларини зўрлашмоқда”, деб, алдаб олиб келишган. Яна, уларга ўзбекларнинг уйлари, иш жойлари ва бойликларини олиб бериш ҳам ваъда қилинган. Бу узоқ мавзу. Ана ўша келгиндиларнинг кўпчилиги, июнь воқеаларида жабланганлар рўйхатига киритилиб, уларга уй ва миллион сомдан берилган. Бошқаларига ҳам, хар хил йўл билан уй берилди. Ана ўша келгиндилар, Ўшда мэр М.Мирзакматовни қўллаб туришибди (Ўшликлар эмас), аммо, уларнинг июнь урушида ортирган бойликлари тугади ва тугамоқда, "Келинглар яна бир урра қилайлик”, дейилса, улар тайёр туришибди. Шунинг учун ҳам, улар шаҳарда, ҳаттоки суд идораларида хохлаганларича жиноий ишларни қилишиб, яна жазосиз қолишмоқда. Яна бир ёмон ҳолат шуки, кўпчиликка маълум бўлганидек, 2010 йил май ва июнь воқеаларида Бакиевчи "Снайпер”лар иш кўрсатишган. Улар узоқдан туришиб, қирғизни ҳам, ўзбекни ҳам отишган. Улар эса, бир бирларидан гумон қилишган, хаттоки аниқ ишонишган. Мана шундай ҳолда, қирғиз ва ўзбек бир бирларига душманларга айлантирилди. Бу ишларни уюштирган, хеч бўлмаганда, шу ишларга йўл қўйган шаҳар бошлиғи М.Мирзакматов ва унга ўхшаган Жалолободдагилар ҳам ўз ўринларида ўтиришибди. Бу ишлар очиққа чиқарилиб, ҳалққа билдирилиб, гунохкор шаҳар бошлиқлари жазога тортилмагунича, хеч бўлмаганида ишдан кетмагунларича, миллатчилик эмас, бирдамлик сиёсати юритилмагунича, бегуноҳ қамалганлар учун, хаттоки "Амнистия” қўллашнинг ҳам иложи йўқ. Аммо, Президент бош бўлиб, вақтли ҳукумат йўл қўйган ҳатоларни тўғриласа бўлади, қанчалик тез тўғриланса, шунчалик яхши бўлади, хавф хатар нари бўлади. Бу, иложи бор иш.   

3. Мамлакатда мунтазамлик тусини олган ҳокимият алмашиши жараёнларида ва умуман, қирғиз жамиятида жиноятчи унсурларнинг давлат ҳокимияти тизимлари билан чатишган ҳолда ҳаракат қилишлари эътиборга олинса, яна шу каби кўламли зўравонликлар содир бўлмаслигига бугун нақадар кафолат мавжуд? Ва агар бу каби ҳодисалар такрорланса, жорий ҳокимият вазиятни назорат қила биладими ҳамда бу ҳолда қўшни давлатларнинг мавқеи, биринчи галда Ўзбекистоннинг ҳаракатлари қандай бўлиши лозим? 

 Жавоб:

 2010 йилнинг апрел, май ва июнь воқеалари, зўравонликлар, талон - тарож, одам ўлдиришлар, ўз – ўзидан бўлгани йўқ. Бу ишлар, пухта ишлаб чиқилган ва ташқаридан кучли мамлакатлар бошқариб турган махсус план асосида бўлган. Шунинг учун, хозирги кунда хам, КРни "Нестабильний” ҳолатда ушлаб туришибди. Ҳолат шундай-ки, арзимаган нарсадан, катта уруш чиқаришлари мумкин. Агарда, яна бирон каттароқ, кўзга кўринарли уруш чиқса (Аллоҳ сақласин), Бишкек ҳокимияти вазиятни тинч ушлаб тура олмайди. Жалолобод ва Ўш ҳокимиятлари эса, айниқса М.Мирзакматов, урушни катталаштиришади, Бишкекка қулоқ солмайди. Уларнинг фикри ҳаёли, К.Бакиевни қайтаришда ва ўзлари "Хон” бўлишда. Яна уларда, "Туштук” ва "Тундук”, "Нега энди Тундуктуулар Туштуктууларга жетекчи бўлади”, деган тушунчалар бор. Шунинг учун ҳам, бу инсонлар қирғиз ва ўзбек ҳалқларига ҳавфли инсонлардир. Энди агар, Қирғизистонда яна бирон тўполон чиқса, қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистон дарров киришиб, ўрнида босиб қўйишмаса, уруш Ўрта Осиё бўйлаб тарқайди. Бу хавфли.

Энди, бу икки миллат орасидаги бошқа миллатлар ҳам жабр тортишди, жабр тортишмоқда. Бу оддий хол. Шунинг учун, бўлажак бўлиши мумкин бўлган ёмон ишларни олдини олиш, яъни, миллатчиликни тўхтатиш, қонунлар олдида ҳаммани бирдай кўриш лозим. "Биз бир тан-у, бир жонмиз”, деган сиёсатни олдига суриш керак. Мусулмонлигимизни унутмасдан, авваламбор Ислом билан бирикишимиз лозим, шахсий манфаат билан эмас.

 

 Инсон ҳуқуқлари ҳимояси "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази

 Ўш шаҳри (+996) 543 818 056   Гапиров Равшан Бердишевич  /                     / 25.05.2013 й.

 ravshanosh@mail.ru
Просмотров: 899 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: