Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Воскресенье, 2024-12-22, 00:29:06
Главная » 2012 » Ноябрь » 4 » Тарихингизни сақланг!
15:32:32
Тарихингизни сақланг!

                     Ўшдаги ўзбекларнинг тарихини тўпланг ва сақланг!

 Ким-ки шу шаҳарда қачандан яшаб келганлиги ҳамда унинг отаси ва боболарининг яшашганлари ҳақидаги қадимий ҳужжатларга эга бўлса, ўша ҳужжатларнинг нусхасини тўпланглар ва менга топширинглар. Сабаби, бу ўта муҳим тарихий аҳамиятга эга. Кўпчилигингизга маълум бўлганидек, тарих ўйлаб чиқилмайди. Бўлган ишларни, инсонларнинг ҳаёти ва бошқа воқеликларни бир бирларига айтиб, имкони бўлса ёзиб қолдириш билан тарих қолдирилади. Ҳар бир инсоннинг тарихи билан, жамоанинг тарихи, шаҳарлар ва мамлакатнинг тарихи пайдо бўлади. Ўш шаҳримиз қадимий бўлиб, бу жойларда яшаб келган инсонларнинг ўзига хос тарихи ва кўплаган тарихий ҳужжатлар бўлган. Аммо, минг афсуски 2010 йилнинг июнь воқеаларида кўплаган тарихий хужжатлар ўтда куйиб кетди. Худога шукр-ки, яна кўплаган жойлар сақланиб қолди. Мана шу жойларда яшаган ўзбекларда тарихий хужжатлар қолган бўлиши мумкин, яна 90 ёшдан ошган кўп ишларни кўрган одамлар ҳам бор бўлиши керак. Мана шундай хужжатларни тўплаб, одамлар билан сухатлашиб, уларни видеога тортиб қўйсак, келажак авлод учун катта аҳамиятга эга бўлган тарих қолдирган бўламиз. Ҳаммангизга маълум бўлганидек, ҳозирги кунда бу жойлардаги ўзбекларни келгиндиларга айлантириш ҳаракати бўлмоқда. Аммо, биз шу жойларда ота – боболаримиз яшаб келганларини далиллаб турибмиз. Шундай бўлса ҳам, кўпчилик ўзбеклар оғизларини очишолмаябди ва иложсизликдан қирғиз ерида яшаб турган ўзбеклигини, ҳудди қайсидир бир жойлардан адашиб келиб қолган одамлардек, тан олишмоқда. Биз шундай бўлсак, бизнинг авлодимиз нима бўлади? Улар қайси жойлардан келиб қолишганларини билишмай, Ўзбекистонга бегона, Қирғизистонга эса, Ўзбкистонлик ўзбек бўлиб, аросатда юришадими? Келгуси авлодимизга қандай тарих қолдирамиз ёки тарихсиз авлод қолдирамизми?

 Шу масала мени қийнаб қолди. Шунинг учун, миллатидан қатъий назар, қадимдан Ўш шаҳрида яшаб келган барча инсонларга мурожат қилмоқдаман. Кимда тарихий ҳужжатлар бўлса унинг нусхасини менга топширсин ва қариялар билан учраштирсин.

 Керакли ҳужжатлар рўйхати:

- Одамнинг кимлигини ва қайси жойда яшаганлигини билдирувчи хужжатлар.

- Одамнинг қачон ўлганини билдирувчи хужжатлар.

- Одамнинг қаерда ва ким бўлиб ишлаганлигини билдирувчи хужжатлар ва мукофотлари.

- Яна бошқа тарихий манига эга бўлган хужжат ва авлоди ҳақида қисқа маълумот ёзсин.  

 Мусулмон биродарларим, илм билан тарих қолдирилади. Келажак авлод эса, тарих билан ўзини кимлигини билади ва ўшанга қараб яшайди. Менинг ота ва она авлодим Ислом илмидан ўткир инсонлар бўлган, улар билан мен кўп суҳбатлашганман. Ҳаттоки, бутун умри даъвомида шишадан сув ҳам ичмаганлари бўлган. Чунки, қачондир бу шишага ҳаром ароқ қуйилган бўлиши мумкин, деб, шишани ушлашдан ҳазар қилишар эдилар. Ҳалол меҳнатлари билан тирикчилик қилиб, оиласини таминлашган. Россия босиб олганидан кейин, 70 йил давомида худосизлик сиёсати юритилиб, илмли одамлар қириб, озайтирилган. Мана шу вақтга келиб, ҳақиқий илми ўткир инсонлар озайиб, мусулмонман деб юрган мунофиқлар кўпайиб кетди. Ҳақни айтадиган, ҳақийқат учун курашадиган инсонлар саноқли қолмоқда. Бундай ҳолатларни кўп авлодларда кузатиш мумкин. Ўзларига тарих тўқишиб, далили йўқ сўларни гапиришиб, толаш - тортиш билан юрганлар қанча. "Далили йўқ сўзни гапирмангиз” – деб, пайғамбаримиз айтганлар.

 Шунинг учун, келгуси авлодларимизга далиллик тарих қолдириш, ҳар бир инсоннинг бурчи ҳисобланади. Бу ишни кимдир бажариши керак, акс ҳолда тарихи йўқ одамларга айланамиз. Ким қайси тарафга туртса, туртилиб, ҳўрласа ҳўрланиб юрадиган бўламиз.

 Бу нарсаларнинг бир учи, ҳозирги Ўшдаги ўзбеклар аҳволида кўриниб турмаябди-ми? Ҳозирда шундай экан, келгуси авлод нима бўлади, кимлигига қандай хужжат келтиради?

 Шундай экан, юқоридаги кўрсатилган хужжатларни тўплашга хар бирингиз киришинг ва менга етказинг! Қўлимиздан келганича тарихимизни авлодларимизга қолдирайлик.

 

  Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гапиров Равшан Бердишевич        04.11.2012 йил.

 Ўш шаҳри моб: 0 543 818 056 ravshanosh@mail.ru
Просмотров: 779 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: