Барча Ислом олимлари,
масжидлар Имомлари ва мусулмонлар диққатига!
Умаралиева Мубаракхон ҳолати
бўйича шаръий ҳукм қандай бўлади?
Наримон қишлоғининг Зарбдор бўлимининг Валиева
кўчаси № 14 уйда яшовчи оиланинг мерос толашуви бўйича шаръий ҳукм чиқаришга
оид ҳолатлар:
Ушбу уй 1904 йили туғилган Расулова Ачахонга
тегишли бўлиб, унинг уч фарзанди бўлган,
1. Хайдарова
Халчахон 22.06.1934 йили туғилган, эрга тегиб, Наримон қишлоғининг Нурдор
бўлимида яшайди.
2. Умаралиев
Махамадали 27.06.1939 йили туғилган, Зарбдор қишлоғининг Валиев № 14 уйида онаси
билан яшаган.
3. Хакимова
Санталат 11.12.1941 йили туғилган, эрга тегиб Хакимовлар оиласига тушган ва
Жийдалик қишлоғи масжидига яқин жойда яшашади. Эри Хакимов Абдурашид, бир фарзанди
Хакимов Абдирасул қишлоқ совети депутати.
Икки қизнинг эрга теккан жойларида ўз уй жойлари
етарли, бой деса бўладиган ҳолатда яшашади. Махамадали эса уйланиб, онасининг
уйида яшаб қолган. Онасидан кейин шу уйда қолиб, 23 декабрь 2010 йили оламдан ўтган.
Махамадали ака биринчи оиласидан 3 қиз, 2 ўғли
бўлиб, хотини билан 1967 йили ажрашган. Ўртада хеч қандай алоқа бўлмаган. У
фарзандлар улғайиб, оилали бўлиб жойлашиб кетишган. Отасидан хеч нарса умидвор
бўлишмаган.
Махамадали иккинчи аёлга уйланиб, фарзанд
кўрмаганлиги сабабидан ажрашишган.
Махамадали учинчи аёли Мубаракхонга 1981 йили
уйланиб, 1983 йили ЗАГСдан ўтишиб, уни ўз фамилиясига, яъни Умаралиева
Мубаракхон қилиб ўтказган. Уларнинг ўрталарида Умаралиева Ёрқиной 30.10.1983
йили туғилган, Умаралиев Авазбек 26.09.1984 йили туғилган (Ислом илмини
ўрганган) ва Умаралиева Умида 10.08.1987 йили туғилган фарзандлари бор.
Шу сабабли, уйнинг эгаси она Расулова Ачахон 1988 йили, ўзининг тириклигида уйни
мерос қилиб ўғли Умаралиев Махамадалига нотариус орқали ўтказиб берган. Бу ишга
эрга тегиб кетишган икки қиз ҳам рози бўлишиб, нотариусда қўл қўйиб беришган.
Шу билан она Расулова Ачахон 19.06.1989
йили оламдан ўтган.
Орадан 20
йил ўтгач, 2007 йили Умаралиев Махамадали ака рухий касалликка дучор бўлиб,
баъзида ўзининг гапларини ва ишларини билмай қоладиган вақтларидан
фойдаланишиб, унинг опаси Халчахон ва синглиси Санталатхон 2008 йилдан
харакатга тушишиб, 2009 йили сохталаштирилган хужжатлар билан, нотариус ва
судларга пора беришиб, Умаралиева Муборакхонга ва фарзандларига билдиришмасдан,
улар яшаб турган уйни она мерос қилиб, аввал учга бўлдиришибди. Сўнг, ака Махамадали ва опа Халчахон сингиллари
Санталатхонга совға қилишган бўлиб хужжат тайёрлашибди.
Шундай қилиб, Умаралиев Махамадали аёли
Мубаракхон ва уч фарзанди билан 25 йилдан ошиқ давр яшаб келишган уй
Хакимова Салтанатхон номига ўтибди ва у Қорасув суди орқали 5 июль 2011 йили (Махамадали 23 декабрь
2010 йили вафот этгандан кейин) "Мубаракхон фарзандлари билан уйдан чиқарилсин”,
деган қарор чиқартирибди.
Шу билан юқори судларда тортишувлар бошланиб,
ҳали судлар оҳирига етмасидан туриб, милиция ва суд ижрочиларини бошлаб
келишиб, кимлиги номалум бир аёл адвокат ва Исломдан хабари йўқ, лекин
мусулмонман деб юрган адвокат Садиров Равшан ёрдамида 15 март 2013 йили (Аллоҳнинг улуғ кунларидан бири жума куни)
Мубаракхонни фарзандлари билан кўчага чиқаришди. Аниқ қилиб айтганда, аёллар
кўчада қолди. Қўшни аёллар йиғлашиб, уларнинг рўзғорларини ўз уйларига ташишиб,
бизнинг уйга сиғасизлар, деб олиб кириб кетишди.
Хакимова Салтанат эса уй дарвозасига қулф
илиб, ҳаммани мазахсираб, ўйинга тушиб жўнаб қолибди.
Унинг иддаоси шундай:
Акам Махамадали шаҳарда домдаги квартирасини
қизига берган, ўша жойга бориб яшашсин. Ҳақиқатдан, Махамадали ака ХБК да
ишлаган вақтларида унга иш жойидан квартира берилган экан. Аммо, у квартирани
катта қизи Умаралиева Ёрқинойга совға қилган ва ҳозирги кунда Ёрқиной эри билан
ўша жойда яшар экан. У жойга Мубаракхон фарзандлари билан сиғмайди.
Яна бир ақлга сиғмас ҳолат:
Махамадали аканинг ўғли Умаралиев Авазбек
аммаси Салтанатхоннинг олдига бориб, "Амма ундай қилманг, илтимос бизни кўчага
ҳайдаманг” деса, Салтанатхон эса, "Майли сен ўзимнинг жиянимсан, менга
30 000 доллар бериб яшайвер”, деб жавоб берибди. Авазбек, амма бунча пулни
қаердан оламан деб йиғласа, майли 25 000 доллар бер, кейин яшайвер дебди.
Боши қотган Авазбек, ишлаб пул топиш учун 28 февральда Россияга иш қидириб
кетибди.
Орадан 15 кун ўтиб, унинг онаси ва синглиси кўчага хайдалди.
------------------------------------------------------------------------------------------------
Бу ишни қуйидаги оятларга солиштириб
кўрайликчи!
Бакара сураси (2)
180. Бировингизга
ўлим келган пайтида (ўзидан кейин) мол-дунё қолдираётган бўлса, адолат -
тўғрилик билан ота-онага, қариндош-уруғга васият қилиниши фарз этилди. Бундай
васият қилиш Аллоҳдан қўрқувчилар устидаги бурчдир.
181. Ким уни
(васиятни) эшитганидан кейин ўзгартирса, гуноҳи фақат ўзгартирганларнинг
бўйнида. Албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.
182. Энди ким
васият қилгувчи томонидан бирон тойилиш ёки гуноҳ содир бўлишидан хавф қилиб
(васият қилгувчи билан меросхўрнинг) ораларини ислоҳ қилиб қўйса, гуноҳкор
бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир.
188.
Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ — ҳаром йўллар билан емангиз! (Яъни,
бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманг!) Ва (гуноҳ қилаётганингизни) билиб туриб,
одамларнинг молларидан бир қисмини ҳаром йўл билан ейиш учун (молларингизни
пора қилиб) ҳокимларга узатманг!
Нисо сураси 4
1. Эй инсонлар!
Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга
келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан
қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган
Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан
сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир.
2. (Вояга
етганларидан кейин қўл остингиздаги) етимларга молларини берингиз ва сиз учун
нопок бўлган (етимларнинг молларини ўзингизнинг ҳаққингиз бўлган) пок нарсага
алмаштириб олмангиз! Ва уларнинг молларини ўзингизнинг молингизга қўшиб
емангиз! Зеро, бу катта гуноҳ бўлган ишдир.
7. Эркаклар учун
ота-оналар ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган меросдан улуш бордир. Аёллар
учун ҳам ота-оналари ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган меросдан улуш бордир.
Бу улушлар озми-кўплигидан (қатъий назар) фарз қилинган ҳақлардандир.
8. Мерос
тақсимида узоқ қариндошлар, етим ва мискинлар ҳам ҳозир бўлсалар, уларни ҳам шу
меросдан баҳраманд қилиб, яхши сўзлар айтинглар.
9. (Бировнинг
ўлимига ҳозир бўлган) кишиларнинг ўзлари ожиз-нотавон фарзандларини қолдириб
вафот қилиб кетсалар, улардан хавотир олганлари каби (ўзгаларнинг етимлари
ҳақидан ҳам) қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқиб (ўлим олдидаги кишига) ҳақ сўзни
айтсинлар!
И з о ҳ. Бу
оят ўлим соатлари яқинлашиб қолган пайтида топган мол-мулкини фарзандларига
қолдирмасдан бегоналарга хайр-эҳсон қилиб юборишни ёки шаръан мерос олиш ҳуқуқи
бўлмаган кимсаларга васият қилиб кетишни мўлжаллаган кишиларнинг бундай номаъқул
ниятларидан хабардор бўлиб қолган одамлар ҳақида нозил қилинган бўлиб, уларга
етимларнинг ҳақларидан қўрқиш ва ўлим олдидаги кишига тўғри сўзларни айтиб, уни
бу адолатсиз ишдан қайтариш буюрилади!
10. Етимларнинг
молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов
еган бўлурлар. Ва албатта дўзахга киражаклар!
14.
Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган
ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва
унинг учун хор қилгувчи азоб бордир.
115.
Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг
йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра
жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!
135. Эй мўминлар, адолат билан
тургувчи ҳамда ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига
бўлса-да, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар! У (яъни гувоҳлик
берилувчи) бой бўладими, камбағал бўладими, ҳар иккисига ҳам Аллоҳнинг Ўзи
(сизлардан кўра) яқинроқдир. Бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб
кетманглар. Агар тилларингни буриб (нотўғри гувоҳлик берсанглар) ёки (гувоҳлик
беришдан) бош тортсанглар, албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор
бўлган зотдир.
Ҳозирги
давримизда, мусулмонлар ўрталарида шу ва шунга ўхшаган тортишувлар натийжасида
қариндош уруғларнинг ажралиб, мусулмонларнинг бир - бирлари билан тескари бўлиб
кетишлари кўп учрамоқда. Бунинг сабаби, эркак мусулмонлар аёлларини
бошқаришмай, баъзилари эса аёлларининг йўлига тушиб қолишган. Аёллар эса, калта
ўйлаб, тезлик қилиб, хатоларга йўл қўйгувчилардир.
Мубаракхонни фарзандлари билан уйдан
чиқаришда эса, Салтанатхоннинг ўғли, ўзини мусулмон деб билган, яна қишлоқ депутати Хакимов Абдирасул фаол иштирок
этган, хаттоки онасининг ҳаром ишига шерик бўлиб мағрурланган.
Юқоридаги ҳолатларни хужжатлари билан чуқур
ўрганиб, қўшни гувоҳлар билан сухбатлашиб, кейин оятларга солиштириб кўриб, мен
қуйидаги ҳулосага келдим;
Мубаракхонни
фарзандлари билан ўша уйдан кўчага хайдаб чиқариш, бу Аллоҳга ёқмаган, Исломга
ва мусулмонларга зид, ҳаром иш бўлди.
Мана шу ҳаром ишга қўл урганларнинг ҳаммасига
Аллоҳнинг ланати бўлсин.
Ўша уйга келиб ўтиришса ёки сотишса, улар
бошига Аллоҳнинг ғазаби келсин.
Аллоху
Акбар.
Ҳамма Ислом олимлари ва масжидлар Имомларидан
илтимос қиламан, жума намозларида маъруза қилиб, шу ва шунга ўхшаган ҳолатлар
бўйича фикр билдиринглар, мусулмонларга шаръий ҳукмларни тушинтиринглар.
Ким-ки шу ишга лоқайд бўлса, мусулмонлар
ташвишини қилмаса, у мусулмон эмас, намоз ўқиб овора бўлмасин. Мусулмонларни
тескари бўлишларидан сақланг!
Парвардигоро,
агар адашган бўлсам, Ўзинг тўғри йўлга бошла. Аллоху Акбар.
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси
"Адолатлик ва ҳақийқат” маркази
Ўш шаҳри моб:
0 543 818 056 Гапиров
Равшан Бердишевич /
/ 17.03.2013 йил.
ravshanosh@mail.ru
|