Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Суббота, 2024-04-20, 06:14:14
Главная » 2010 » Ноябрь » 7 » “Озодлик”нинг 01.11.2010 йили интернет лавҳасида босиб чиққан "Зўрланган аёлини ташлаб кетаётган эрлар ўғил бола эмас!”
19:12:04
“Озодлик”нинг 01.11.2010 йили интернет лавҳасида босиб чиққан "Зўрланган аёлини ташлаб кетаётган эрлар ўғил бола эмас!”
"Озодлик”нинг 01.11.2010 йили интернет лавҳасида босиб чиққан
 "Зўрланган аёлини ташлаб кетаётган эрлар ўғил бола эмас!” номли мақоласига, ўзимнинг муносабатимни ҳамда фикримни билдираман.
 
 
Бу сафарги 2010 йил июнь ойидаги ва шу кунгача Ўш шаҳридаги ўзбек миллатига бўлиб келаётган ҳукумат куч органларининг ваҳшийларча қотилликлари, ҳар қанча қарғишларга арзийди. Ҳа, ҳа ва яна ҳа. Мен ҳукумат бошидаги қирғизларни қарғамоқдаман. Бу ҳунрезликларни оддий қирғизлар қилгани йўқ, уларни заҳарланган ароқлар билан боқиб, ақлларини йўқотишиб, кейин ўлдир – куйдир деб буюрганлар бор. Ана ўша бошлиқлар, бугунги кунда ҳам ўз ўринларида ўтиришибди. Улар ҳали ҳам ўз ҳунрезликларини тўхтатишгани йўқ. Ўзбекларнинг уйларига бостириб киришмоқда, ёш йигитларни, баъзи қарияларни ҳам олиб чиқиб, уриб қийнаб, ногирон қилишмоқда. Уларнинг яқинларидан пул талаб қилиб олиб, кўпчилигини қўйиб юборишмоқда. Баъзиларига эса, июнь ойи воқеаларини уюштирганлар ёки қатнашганлар деб, Кирғиз Республикаси қонунлари 233 статья (Оммавий тартибсизликлар уюштириш) ва бошқа айбномалар билан жиноий иш қўзғатишиб, узоқ муддатларга қамашмоқда. Ҳукуматнинг сиёсати, телевидения ва газеталар фақат ўзбекларни қоралаб, июнь ойи воқеаларини айбдорлари қилиб кўрсатишмоқда. Натийжада, кўплаган илмсиз оддий қирғизлар ҳам ўзбекларни ёмон кўришиб, кўчаларда очиқдан очиқ ҳақоратлаб, уриб қўйишмоқда. Мен ҳамма бўлаётган ишларни бир чеккадан ёзиб ўтирмайман. Аммо, юқоридаги сарлавҳада зўрланган аёллар ҳақида сўз бўлаётгани учун, шу яқин кунлардаги икки воқеани ёзиб кифояланаман. Уларнинг исмлари ва яшаган жойларини ёзмайман, ортиқча гап сўзнинг кераги йўқ.
1. Таҳминан 20 октябрь кунлари бир ўзбек аёлни 7 ойлик боласи билан қирғиз йигитлари ўғирлаб кетишган. У аёлни 4-5 кун номалум жойда ушлаб, қисқаси ҳўрлашган. Кейин ярим яланғоч ҳолда кўчага ташлаб кетишган. Аёл ақлсиз одамга ўҳшаб қолган. Аёлни Ўзбекистонга ўтказиб юборишган.
2. Яна бир келинни 30 октябрь куни саҳарда уйларининг кўча тарафларини тозалаётганида, К.Датка кўчасининг машина йўлида орқасида номери йўқ, олдида номери бор енгил машина тўхтаб, аёлни машинага мажбурлаб солиб қочишган ва қаттиқ уришиб йўлга ташлаб кетишган. Аёлнинг аҳволи оғир. Милиция чақирилган, уларга ҳамма воқеа ва машина номерлари ёзиб берилган. Жиноятчилар топилармикин, қандай ўйлайсиз? Менимча топилмайди, аёл тарафдаги эркакларга бир дўқ уриб қўйишса, улар ўз жонларини сақлаб жимиб қолишса керак. Буни ҳам кузатиб турибман.
3. Шу бугун 04 ноябрь соат 22-00 да Ўш ТВ янгиликларини кўриб қолдим. Мэр М.Мирзакматов шаҳар айланиб, "Турон” шаҳарчасида оқсоқол ўзбекларни йиғиб гаплашаябди, кўрсатмалар бераябди. Иминжон хоживачча ўртада липанглаб, ҳизмат қилиб юрибди. Менимча, Мэр жаноблари келади деб, ўзига ўхшаган лўттибоз оқсоқолларни ҳам ўша тўплаган бўлса керак. Ҳаммангиз Мирзакматовни гапларини хар жойлардан, жумладан интернетлардан эшитиб ва ўқигансиз. Очиқ айтишдан қўрқсангиз ҳам, яширин писир-писир қилиб, июнь ойи воқеасида Мелисни айблагансиз. Уни ишдан кетди деб гап тарқатишганда, Худога шукр деб енгил нафас олгансиз. Буни яширсангиз ёки тонсангиз, Аллоҳдан яширолмайсиз ва тонолмайсиз. Нега энди унинг атрофига яна йиғилдингиз? Ёки ўзбекни хар қанча ҳўрлаб, аёлларини зўрлаб, уйларини куйдириб, яқинларини ўлдириб туришса ҳам, ўзбек икки букилиб салом бериб тураверадиган ҳалқми?
4. Аламлиси, шу кунги 04 ноябрь янгиликларида, июнь воқеаларида диний оқимлар, ҳизбутчи экстремистлар айбдор, улар пул билан ёшларни йўлдан уришаябди деб, ўзларича дин илмдорлари бўлган чола муллалар гапириб чиқишди. Кимлар бу янгиликни кўрган бўлса, билиб олинг! Улар мунофиқлардир. Зарур бўлса бир оят билан, уларнинг мунофиқликларини далиллаб қўяман. Энди ҳақийқатни билинг! Ўша қайғули июнь ойи кунларида, қирғиз ва ўзбек хизбийлардан "Сизлар Исломни яхши тушунасизлар, чиқиб одамларга тушунтириб, ҳаром ишдан тўхтатмайсизларми” деб айтсам, ҳаммаси бирдай жавоб қилишди "Бу ҳукумат, ишни ўзлари қилиб, кимга юклашни ҳам ўйлаб қўйишган. Биз кўчаларда кўринмаймиз” деб, уйларидан чиқишмаган. Лекин, юзсизлар қонли воқеани ҳар кимларга тўнкаб кўришди, мана энди хизбийларга ҳам навбат келибди. Улар – мунофиқлар, кимларни ишонтирсалар ишонтираверишсин, уларга ўзларига ўхшаган мунофиқларгина ишонади. Лекин мен, кўзим билан кўрган, қулоғим билан эшитган, ақл билан топган нарсамгагина ишонаман. Хўжайинман деганлар, менга хўжайин бўла олишмайди, менинг қалбим Ислом билан тўлиб ётибди, бошқа нарсага жой йўқ. Парвардигоро, Ўзингни ҳожам деганман, бошқа бировни менга хўжайин қилмагин. Аллоҳу Акбар.
Бундай ва бошқа воқеаларни эшитавериб, юракларим эзилиб кетаябди. Эй ўзбек эркаги номини кўтариб юрган лўттибозлар, бу ёғини кўзларингни катта очиб, ақлинг билан ўқишгин!
Ҳаммамиз учун ўлим яқин. Ҳоҳ қўрқиб бекиниб ўтир, ҳоҳ шижоат билан ҳақийқатни сўзла, ҳоҳла ёки ҳоҳлама, бари – бир ўласан. Аллоҳнинг олдига нима деб борасан? Аёл ва қизларимизни зўрлашганда фосиқлик қилиб жон сақладим, деб айтасанми? Ёки ҳўжайинимиз Мэр Мирзакматовнинг ғазабидан қўрқдим дейсанми? Эй эркаклар, қачонгача аёлларинг орқасига яширинишасан? Ҳақийқатни айтиб ёки аёлларингни ҳимоя қилиб ўлиб кетганинг яхши эмасми?
Мана шу жойда, 1990 йилги воқеадан бир оз эслатиб қўяман. Ўша йилдаги кирғиз ва ўзбек уришида, Ўшдаги Фурқатда бир уйга бостириб киришган. Бечора ўзбек аёл эрини сақлаб, уни подвалга яширган, аёлга тегишмас деб, ўзи ташқарида қолган. Бостириб кирган қирғизлар, аёлни зўрлашган (тафсилотини кераги йўқ). Ҳалиги эр жанивор подвал тешигидан кузатиб турган. Қирғизлар ишни бажаришиб, уйнинг деворларига "Сартнинг аёли қирғиздан туғади” деб ёзиб кетишган. Кейинчалик, ҳалиги хажиқиз "Сени қирғизлар зўрлашди” деб, аёлини ҳайдаган. Буни эшитган виждонли ўзбек йигитлари, халиги хажиқизни сўйиб кетишган. Ўша вақт воқеаларини бости – бости қилишди. Лекин, келгусида шундай воқеалар бўлмаслиги учун чора – тадбирлар кўришмади. Ўзларича яраш – яраш қилишди. Билиб олинглар! 1990 йили ҳам, 2010 йили ҳам қирғиз ва ўзбек ҳалқи уришгани йўқ. Бу уришлар устида Америка ва Россия турибди. Биздаги мунофиқ бошлиқлар эса, уларга пул учун ҳизмат қилишаябди. Минг афсуски, қирғизлар ҳамда ўзбеклар ораларида виждонли, ҳалол одамлар озлик қилиб туришибди. Лекин улар бор, бирикишади.
Ҳозирча мана шу ҳақийқатни эслаб қолинг. Тушунмай бир-бирингизни қораламанг!
Иложи бўлса, Иминжон хоживаччага етказинг, у ҳўжайини Мелисга етказсин, зора у мени ўлдирса. Аммо мэрвачча Мелис, бирон маротаба куйган жойларга келмади, ҳол сўрамади. У бизларга йўлиқишдан қўрқади. У қуролли одамлари билан юрганда полвон, ёлғиз қолганда сичқондай қўрқоқ. "Золим шоҳ олдида ҳақ сўзни айтиб ва шу сўзи учун шоҳ тарафидан ўлдирилган кимса, шаҳидларнинг шаҳидидир”. Парвардигоро, мени шаҳидларинг қаторида қил. Аллоҳу Акбар.
Мана энди юқоридаги сарлавҳа остида келган мақсадларга, ҳисоб рақамига навбат келди:
Ёзилишича, ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулла Раҳматуллаев (марказнинг номи дабдабали "Қонун ва тартиб”) жуда ҳайрли ишга қўл урибди. Албатта жабрланган аёлларга ёрдам кўрсатиш керак. Лекин савол туғилмоқда "Қачонгача аёл ва қизларимизни зўрлатиб, кейин уларга ёрдам кўрсатиб юраверамиз?”. Ҳар бир виждони бор эркак, шу саволни ўзингга бер! Ўша аёллар ўрнида ўз аёлингни ва эркаги ўрнида ўзингни тасаввур қил! Кейин ҳисоб рақами очиб пул йиғиш керакми ёки бошқа чора кўриш керакми, ўшани тушунасан.
Биринчидан, кимки ўша аёлларга ножўя гап қилса, мендан йироққа қоч. Аллоҳ олдида бокира бўлган аёлни, унинг шанини, ор-номусини ҳимоя қилиб, кекирдагингни узиб оламан.
Иккинчидан, кимки ўшандай аёлларга ёрдам бермоқчи бўлса, дунёга жар солмай ёрдам кўрсатсин. Ҳозирги кунда, одамларнинг жабр тортганларидан фойдаланаётганлар кўпайиб кетган, кўпчилиги менга аён. Ҳуқуқ ҳимоячиси учун, ҳуқуқ борасида шунчалар иш кўпки, мен хаттоки куйган уйим, ишхонам хақида ўйлашга вақтим йўқ. Кундузлари милиция, прокуратура, суд махкамаларида юриб, кечалари ёзиш ишлари билан шуғулланаман, 2-3 соат ухлаб дам оламан. Мана хозир тунги соат 3-15 бўлди, эрталаб соат 7-00 кетишим керак. Ҳуқуқ ҳимоячисиман деган эркаклар бўлса, 4-5 хотинларни тўплаб, ким зўрланган деб, зўрланган аёлларни қидириб юришибди. Ҳар ким ўз ишини қилсин, хотинларнинг ишига эркаклар аралашмасин ва унинг тескариси бўлмасин. Менинг И.А.Каримовга ёзган аризамни интернетдан ўқиган бир Голландиялик ўзбек аёл телефон қилиб, мендан йиғлаб сўради "Равшан ака, нима бало Ўшда ўзбек эркаклари (...) бўлиб кетишдими, қани улар?”. Мендан шу жавобни олди "Йиғламанг синглим, мен борман, тирик эканман ўзбек номи ўчмайди”. Бу савол ва жавобларнинг маъноси ҳақида бир ўйланинг! Эй ўзбек эркаклари, яна ўйланинг!
Ва ниҳоят, оҳирги сўзлар. Барча виждонли инсонлар бошингизни бириктиринг, ораларингиздан ўзингизга ҳалол ва виждонли бошлиқ сайланг! "Икки киши бўлсангиз ҳам, бирингизни бошлиқ қилиб сайлаб олинг”. Сизлар эса, чўпонсиз қолган пода қўйлар сингарисиз. Шунинг учун оч бўриларга ем бўлиб турибсиз. Қўшнингизни айбсиз уйидан бақиртириб олиб чиқиб кетишса, нима бўлди демайсиз. Аксинча, Худога шукр, бизга тегишмади дейсиз. Оч бўрилар эса, шуни билиб олишган. Маҳаллаларингиздаги ҳукумат тарафидан тайинланган маҳалла бошлиқларингизни алмаштиринг, ўзингизлар сайланг! Маҳалла ишига ҳукуматнинг аралашуви зўравонликдир. Бу оддий ҳуқуқингиз.
Эй жабрдийда ўзбеклар! Сизлар бирикингиз, қирғизнинг яхши инсонлари сизга бирикишади. Амалфараст, ўз ҳалқини ўйламаганлари эса, бир – бирларини ғажиб тугатишади. Кўрмаябсизми?
"Мусулмонлар ака-ука биродар ва бир тану бир жондурлар. Таннинг бир жойига оғриқ кирса, бошқа жойларига иситма кирур”. Мана шу ҳақида ўйланг! Ҳозирча сизларга шу етар деб умид қиламан. Чарчадим, кўзим юмилиб кетаябди. Соат 3 – 50 бўлди.
Просмотров: 1375 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 1.0/3
Всего комментариев: 1
1 Qorohon  
0
ravshan aka menga mailzii yozib bering iltimos qylaman,menga judda kerek.meniki Ugilbola@list.ru shunga tashlab qoing kutaman

Имя *:
Email *:
Код *: