Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-03-29, 21:02:30
Главная » 2012 » Апрель » 6 » Мусулмонлар бўлинманг!
02:20:07
Мусулмонлар бўлинманг!

                Миллий марказларнинг кераги бор-ми?                 06.04.2012 й.

 Ҳовлиқиб, ваҳима билан менга 4 апрель куни қуйидаги маълумотни ҳабар қилишди, яъни;

 "Шу йил апрель ойининг оҳирларига республика ва шаҳар миллий марказларини янгидан тузиш бўйича ишлар бошлашибди. Марказ бошлиқларига номзодлар 5 кишидан иборат эмиш, яъни

1. Хулкарпошша Сабирова. 2. Мамиржон - Бишкекдаги Жалолобод ошхонасининг эгаси. 

3. Бахтиёр Фаттохов ва яна икки одам бор экан (уларнинг номлари ҳозирча маълум эмас).

 Менга ҳабар берган одам - "Улар яна ўзбекларга оталик қилишмоқчи. Аслида эса, ўзбеклар номини сотишиб, ўз мол – мулкларини ҳимоя қилишади. Миллий марказни сиёсийлаштиришиб, яна бир балони бошлашади. Қари аҳмоқ Бўрибой Жороев, Пўлат Собировлар миллий марказга президент бўламан деганларни қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб юришибди. Булар оҳир оқибатда, яна ўзбекларни бир балога бошлашади. Ўн адирлик Раъно Матмусаева эса, Ўн адирда 10 учрашув ўтказиб бераман деб, Хулкарпошшанинг яхшигина пулини ҳам олиб қўйибди. Билишимизга қараганда, Хулкар ярим қирғиз ярим уйғур экан, ўзбекларга бошлиқ бўлишга унга нима бор, қолганлари ҳам шунга ўхшаган” – деб ёзибди. Ва "ака ўзбекларни кўзини очинг, лекин, марказчиларни додини беринг” - деб, илтимос билан хатини тугатибди.

 Парвардигоро, борингга шукр, мени чиройли ҳолда, нотовон қилмасдан яратганинга шукр. Мени қўрқоқ, лўттибоз, лаганбардор, иккиюзлама мунофиқлардан қилмаганингга шукр. Фақат Ўзингдангина қўрқиб, бошқа бировдан қўрқмайдиган қилганингга шукр. Аллоҳу Акбар.

 Мана энди, оз бўлса-да бу ўзбек миллий марказининг тарихидан билинг!

- Кимларнингдир маслаҳати билан, 1990 йиллари Жалолободликлар "Автономия” сўрашиб СССР бошлиғи М.С.Горьбачевга ёзишган экан. У даврда бизлар бу ҳақида билган ҳам эмасмиз. Эътибор беринг! 1990 йил 4 июньда бошланган урушда, худди шу Автономияни гапиришиб "Ўзбеклар Қирғизистонни бўлишмоқчи бўлганидан уруш чиқди” деб қутилишмадими.

 - Автономия амалга ошмади, Ўзган шаҳри ва Ўш шаҳри чеккалари вайрон қилиниб, кўпчилик ўзбеклар Ўзбекистонга ўтиб кетиб, анча озайиб қолганидан кейин, 1992 йили ОБСЕ нинг маҳфий маслаҳати ва ёрдами билан, Жалолободликлар ўзбек миллий марказини тузишибди ва ўзбекларни озчилик миллатлар қаторига қўшишди. Бу марказчилар, шу жойларда асрлар давомида яшаб келган ўзбекларга "Келгиндилар” номини олиб беришди.

 - Ҳукумат ва сиёсатчилар тез орада тушинишди-ки, улар учун бу марказнинг зиёнидан фойдаси кўпроқ. Биринчи президент А.Акаев ва унинг давридаги сиёсатчилар, бу ўзбек миллий марказидан яхшигина фойдаланишди. Аниқроқ қилиб айтганда, марказчилар ёрдамида ўзбекларни югур – етимга айлантиришди. Тўпланинг деганда тўпланадиган, фикр билдирмасдан, кўтаринг деганда қўлини кўтарадиган, тарқалинг деганда тарқаладиган, ... сифат одамларга айлантиришди. Аммо, марказчилар зиён тортишмади, аксинча, уларнинг шахсий манфаатлари қондирилди. Ўзбекларни кўр, кар, соқов қилиб берганлари учун, марказчиларга кенг йўл очиб берилди-ки, улар ҳоҳлаганларича савдо – сотиқ ва бошқа ишлар билан шуғулланишиб, бой бадавлат бўлишди. Уларнинг кўпчилигини, кимлигини, унинг илим даражасини ва миллатини мен шахсан биламан. Улар ўзбекларга бошлиқ эмас "Мен ўзбекман” дейишга лойиқ одамлар эмас, ҳаққилари ҳам йўқ. Ораларида, уларнинг ота – боболари хар жойлардан қочиб келишиб, ўзбеклар орасида жон сақлашиб, "Ўзбек” номи билан гувоҳнома олганлари кўп, миллати эса бошқа. Мана шу соҳта ўзбеклар ёрдамида, иккинчи президент К.Бакиев ва унинг давридаги сиёсатчилар ҳам ўзбеклардан росса фойдаланишди. Аммо, К.Бакиев ва унинг тарафдорлари билан келишолмаган оппозиция, 2010 йили 7 апрельда Бакиев ҳукуматини қулатишди. Лекин, Бакиевчилар бўш келишмади, улар осонликча ўз ўринларини бўшатишмоқчи эмасдилар. Мана шу вақтда, вақтинчалик ҳукуматга оғир бўлди. Шунинг учун, улар яна ўзбеклар бошлиғи К.Ботировга мурожжат қилишди ва унинг ёрдами билан Жалолободда ҳукуматни ўрнатишди. Аммо, хар қандай революцияда бўлгани каби қурбонлар бўлган. Ана шу қурбон бўлган одамлар учун айбни ўзбекларга онтаришиб, икки тараф бирикишди ва мансабларни ўз аро бўлиб олишди. Бу билан Бакиевчилар қониқишмади, улар учун ўзбеклардан ўч олиш зарур эди, чунки Қодиржон Ботиров К.Бакиевга сотқинлик қилган эди-да (бу уларнинг фикри). Тез орада уюштирилган 2010 йил июнь уруши ва бу урушда қурбон бўлганлар ҳам ўзбекларга юкланди. Марказчилар ва кўплаган бегуноҳ ўзбеклар қочқинларга айланишди. Соҳта ўзбек миллий маркази йўқ бўлди.

 Сиёсатчилар эса фойдаланди, ўзбеклар Автономия қиламиз деб харакат қилишди, деб, 1990 йилдаги гапни яна тарқатишди. Лекин, бу сафар Автономия ҳақида гап бўлган эмас.

 Аммо, ачинарли ҳол шуки, икки дўст ҳалқ, бир бирини қонини тўкиб, шаҳарни вайрон қилишди ва душманларга айланишди. Оддий ҳалқ яна жабр тортди.

      Бу ярадан оқиб турган қон хали тўхтамасдан, сохта ўзбеклар яна пайдо бўлишибди.

 Шак – шубҳа йўқ-ки, ўзбеклар номидан гапирадиган лаганбардор, лўттибозлар, иккиюзлама мунофиқлар, қайсидир сиёсатчилар ёки ҳукуматдагиларга керак бўлиб қолган.

 Ўзбек миллий марказининг борлигини ва уларнинг ўзбеклар номидан гапириб юришларини, мен 2000 йилда билганман-ки, ўша вақтдан уларга қарши бўлганман. Бир неча марта уларнинг йиғилишларига ҳам кириб сўкиб чиққанман. Чунки, мен Қуръон ва ҳадисларни ўқиб, ўрганиб юрган одамман. Ана уларга ўхшаган илми йўқ, кўр, кар, соқов, гаранг одам эмасман. Чунки мен аниқ ишонч билан биламан-ки, илимсиз одам етаклама, илимли одам эса, ўз фикрига эга бўлади.

 Миллатчиликка бўлиниш, ҳукумат қонунларига ҳам зид келади.

  "Мусулмонлар ака ука биродардирлар ва бир тану бир жондирлар. Ораларингизни бузмоқчи бўлганларни ўлдирингиз” – бу сўзларни эса, Қуръон ва ҳадислардан топасиз.

 Бизларга – қирғиз, ўзбек ва бошқа мусунмонлар учун, гуруҳ гуруҳларга бўлиниб олиб, бири бирини камситиб юришнинг ўзи, Аллоҳ тарафидан ҳаром қилинган.

 Аллоҳнинг назлида икки миллат бор, яъни мусулмон ва кофир. Яна бир учинчи тоифа одамлар бор-ки, улар – мунофиқлардир. Мунофиқлар фойда келган тарафга ўтиб кетиша беради.

 Бу сўзлар ҳақийқат, Қуръон ва ҳадисларга асосланган сўзлар.

 "Эй мусулмонлар, ораларингиздаги мунофиқларни фош қилингиз, чунки, улар очиқ душманларингиз бўлган кофирлардан ҳам хавфлидирлар”. Бу сўзларни ҳам Қуръондан топасиз.

 Барча мусулмон биродарларимга, аввало ўзбекларга мурожжат қиламан!

 Биз мусулмонларни гуруҳ гуруҳларга бўлмоқчи бўлганларга эргашманг. "Бир кечани, мусулмонлар ташвишисиз ўтказган кимса, бизлардан эмас” – Мухаммад (с.а.в.).

 Шунинг учун, кеча-ю кундуз бизларни бўлмоқчи бўлганларга қарши чиқинг, барча мусулмонларни, фарзандларингизнинг келажагини ўйланг!

 Мана шу ҳатимни олган хар бир мусулмон, қайси-ки масжидга борсангиз хатни Имомга беринг ва шу хат бўйича, мусулмонларни бўлмоқчи бўлганларнинг кимлиги ҳақида маъруза қилиб беришини илтимос қилинг!

 Қайси – ки Имом, агар рад этса, унинг орқасида туриб намоз ўқиманг! Мен ўшандай қори ва имомларни "мунофиқлар” деб атайман. Чунки, баъзилар ҳақни айтишдан қўрқишади.

 

 "(Эй Мухаммад), ҳеч қачон у масжидда намозга турманг! Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид бор-ки, сиз ўшанда туришингиз лойиқроқ”. (9:108).

   Хатимнинг ниҳоясида, хар қандай адоватларни унитишга ва тубдан ўзгаришга чақираман.

Сизларни миллий марказлар орқали бўлмоқчи бўлганларга эргашманг, уларни хайданглар!

 

 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази

 "Адолатлик ва ҳақийқат”бошлиқ  Гапиров Равшан Бердишевич  06.04.2012 й.

 ravshanosh@mail.ru  
Просмотров: 939 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: