Хор бўлган ўзбеклар, ёрдамга мухтож бўлган ўзбеклар. 16.07.2011
й.
Мен 2011 йил 12 июль куни Бишкек шаҳри Олий судига кетдим. Бориб
улгурмасдан телефон оркали Амир Темир шаҳарчасидан 17 ўзбек одамларни қирғиз
милицияси қидиришаётганини эшитдим. Уларнинг ота-она яқинлари сўрашса,
милицияданмиз деганлар "Шу жойда қирғиз ўлдирилган, ўшаларни аниқладик ва
жиноий иш қўзғалган. Агар фарзандалрингни олиб чиқишмасанг, ҳаммангга тинчлик
бўлмайди” дейишибди. Гаплашайлик деганга "ҳамманг 1000 Америка долларидан
беришасан, кейин ишни ёпамиз” деб, ментлар кетишибди. Жон-пони чиқиб кетган
ўзбек ота-оналардан 15 оила пулни етказишибди. Мен 15 июльда Ўшга келдим ва соат 17-00 чамасида Ўш
вилояти ва Ўш шаҳар милицияси олдида бировни кутиб қолдим. Ўзбеклар тўп-тўп
бўлиб юришибди. Бир аёл мени таниб, арз додини бошлади. Шу уч кун ичида, Амир
Темир шаҳарчасидан, Ўшнинг Андижанская кўчасидан ва Кизилқишлоқдан (Ўшнинг
чеккаси) бир қанча ёш йигитларни уйларидан
олиб кетишибди, баъзилари қочиб беркинишга улгуришибди. "Жиноий иш очилган,
ишни ёпиш қийин” деб, 5000-10000 доллар сўрашаябди экан. "Нима ҳам қилар эдик,
додимизни кимга айтамиз, бизни ҳам биров эшитадими, эркакларимиз пул қидириб
юришибди” деб, аёл йиғлади. Таҳминан 19-30 чамасида бояги аёлнинг ўғли чиқди.
Ҳаммалари югириб йиғлаб қучоқлашишди. Уларнинг ҳурсандчилик кўз ёшлари, ҳудди
фашист Гитлер билан бўлган жангдан омон қайтган яқинларини кутиб олган
одамларга ўхшашар эди. Соат 20-00 да мен уйга қайтдим. Лекин, шу 3 соат
орасидаги кўрган, эшитганларим, юрак бағримни қон қилди. Ўша жойда турган
қирғиз танишларимдан эшитган сўзларим "Бул ипластар озбокторду жаман килишип
жатат, Киргизстанди ошонтуп жок килишти”. Йўлдан чарчаб, уйга ҳам бормаган
эдим, аранг уйга етиб олдим. Ҳозирги кундаЎшдаги Ўзбеклар аҳволлари шундай.
Аммо, Бишкекда бир Сузоқлик (Жалалабат)
аёл билан гаплашиб қолдим. Унинг гапларини эшитсам, Сузоқдаги Ўзбекларнинг
аҳволлари Ўшликларникидан ёмонроқ бўлса бор-ки, яхшироқ эмас. "Бизда ҳали тинчлик бўлгани йўқ, Ўзбекнинг
суръати қолди, ўзи йўқолди. Имкони бор ўзбеклар, қочиб қутилмоқда” деб, кўзларига ёш олди аёл.
Мазаҳ бўлдик бугун қарға, қузғун,
бойқушларга, Кечагина кафтимиздан дон талашган ёвқушларга.
Қиёмати кўпмасмиди тўлиб шунча қарғишларга,
Қурол тутган қўлларини юлиб кетса бўлмасмиди.
Жуссасини кўтарган ер, куйиб кетса бўлмасмиди.
Мана шу жойда, менга интернет орқали келган
хатлардан баъзи бир лавҳаларни келтираман:
УНУТГАННИНГ КУЙСИН ИККИ ДУНЁСИ!!! ҚАСОС ҲУҚУҚИНИ
АЛЛОҲНИ ИЗМИГА БАҒИШЛАДИК!!!
Қушдек отилгану,
қўйдак сўйилган, Кўзлари чўкмоқда, буткил ўйилган.
Танаси қурт босиб
ерга кўмилган, Ўзбегимнинг ҳолига ўзбей йиғласин.
2010 –
йилнинг 10-чи июнь куни Қирғизстоннинг жанубида қирғиз миллатчилари тарафидан,
ўзбек миллатига нисбатан бошланган қонли қирғин, неча минглаган ўзбекларни уйларини
култепага айлантириб, мол мулкларини талон тарож қилиб, минглаган инсонларнинг
бевақт ўлимларига сабаб бўлди. Чимилдиқ кўрмай ҳазон бўлган йигитлар, минглаб
асоссиз жабрланганлар, уларнинг оҳу-фарёд чеккан ота-оналари, жигарлари бахтли
болалигидан айрилиб умрбод етимликка маҳкум этилган гўдаклар, гўшангаларда
сузилиб бахтни нашидасини суриш ўрнига, номуслари ваҳшиёна топталган боқира
қизларимиз ҳаққи-ҳурмати айтай:- Унутганни
куйсин икки дунёси!... Ҳалқа
сўзи билан ҳалқ сўзини муштараклиги бор. Қадимда ҳалқни кучини билиш учун
ҳалқани синдиришар экан, агар, 100 та ҳалқани 1 таси нобоп бўлса, ўша еридан
узилар экан. Бизни миллатимиз хам баъзи,
соҳта "миллатсеварларни” деб, ҳалқа
сингари парчаландик. Сабаби Давронингни асрагин деса, ўзбек деб тўрт
маротобалаб Юқори кенеш депутати қиламиз, Академик олим деб, Махаммаджон акани
Ўзбеклар президенти-ота қилиб, жуда
адашганлигимиз оқибатида жарга қуладик, улар ўзларининг шахсий проблемаларини
миллатнинг номидан ечишди. Генерал -Алишер Сабиров, Шерқўзи Мирзакаримовлар, депутат сотқин Иминов Омонуллони, Аҳмад
(полвон), Одил Мирзакаримов ("Пингвин”), ўзбеклар номидан гапиришиб келганлиги
ҳеч кимга сир эмас. Қурултойга уятмасдан миллат номидан ўзларингизни кўз-кўз
қилгани бордингизларми?... Биз балким, бу кунларга қолмас эдик, агар
катталаримиз марказларни
инкубаторлаштиришмаганида. Миллатга беҳурматлик, аввал ўтган
авлоду-аждодларига беҳурматликни бир кўриниши, қолаверса, ворислари бўлган
фарзандларига бепарволикни қўпол кўринишидир. Вақт олий ҳакамлик қиладиган кунларга саноқли дақиқалар
қолмоқда, бугунги кунда сенга ўхшаганлар "Референдум”, "Сайлов” лар учун бир
"Лай кучук” дай нарсаларсан. Миллатимизни бошига мусибат тушганда иккита сўз
ёзиб миллатимиз айбдор эмас дейишга ярамаган инсонларга Қурултойда нима бор эди
дегим келади. Шуни сингари баъзи бирларингиз ўзларингизни шахсий
манфатларингизни юқори қўйишдан сақланинг!... Ўзбек миллатига Хоинлик,
Сотқинлик қилиб ортирадиган соҳта обрўйдан кечингиз. Миллат сотқинларига бир
куни ўлим.
Ҳаёт карвонида нордари ювош, лўкиллаб эшакка эргашган элим,
Тошдек тошбакага
ўргатиб бардош, унсиз шиллиққуртга тенглашган элим,
Сенда қолмадими?...
Илоҳий субут. Наҳот бу миллатни қахрамони йўқ,
Баримиз қуёшга
қўйган жиззамиз, қачон тиз чўкувдик ҳамон иззамиз,
Зирқираб оғрийди
шишган тиззамиз, ўриндан озгина турсак майлими?...
Мана энди, бу хадисларни ўқинг!
Абу Хурайрадан ривоят
килинади; Расулуллоҳ дедилар: «Оҳир
замонда золим амирлар, фосиқ
вазирлар, хоин қозилар,
ёлғончи факиҳлар бўлади. Бас сизлардан
кимки ўша даврга етиб келса ўлпончи ҳам, оқсоқол ҳам, шуртий ҳам бўлмасин».
– Хутама ҳокимлар; Расулуллоҳ дедилар: «Энг ёмон волийлар хутамалардир». Улар фуқаро устидан парчалаб юбориш сиёсатини
юргизишади.
Мана энди,
Ўзбекистондан бу маълумотни ўқинг!
Алишер Навоий Институти
томонидан суратга олинган "Изтироб" фильми Ўзбекистоннинг НТТ
телеканалида илк бор намойиш этилди. Бу фильм ўтган йил Қирғизистон жанубида
ўзбекларга қарши содир этилган мудҳиш жиноятлардан сўз юритувчи дастлабки йирик
лойиҳа ўлароқ, Ўзбекистонда илк бор кенг жамоатчиликка ҳавола этилди. Айтиш
мумкинки, ушбу намойиш Ўзбекистонда айни фожеа мавзусига қўйилган норасмий
таъқиқнинг ёриб ўтилишидир. "2010 йилнинг 10-15
июнида Қирғизистон жанубий вилоятлари -- Ўш ва Жалолободда содир бўлган
ҳодисалар кўпчилигимизни қаттиқ оғритди. -- дейилади фильмга ёзилган тақризларнинг
бирида, "Одамсифат" ваҳший
тўдаларнинг мудҳиш жиноятлари XXI аср одамларини ёқа ушлашга мажбур
қилди". Қабиҳ жиноятларни содир
этганлар муносиб жазоланмас экан ва сиёсат майдонига ақли расо инсонлар чиқмас
экан, ўзбеклар қалбидаги навбатдаги битмас жароҳатни даволаш имконсизлиги
ҳақида қаҳрамонлар, жабрланганлар, зиёлилар, қирғиз миллатига мансуб оқсоқоллар
тилидан ҳикоя қилинади, азобли саволларга арзирли жавоб топишга ҳаракат
қилинади.
Мана энди, ўтмишдан бу ҳақийқатни ўқинг!
Ўз пайтида ўта миллатчи ва
антикоммунист бўлган. Германияни миллатчилик сақлаб қолишига ишонган ва Адольф Гитлернинг ҳокимиятга
келишига ҳайриҳоҳ бўлган немис пастори Мартин Фридрих Густав Эмиль Нимёллер шундай деган экан: "Нацистлар коммунистларни тутиб кетишга
келганларида мен сукут сақладим, сабаби мен коммунист эмас
эдим-да. Сўнг, социалистларни тутишга келишди, бунда ҳам сукут сақладим, сабаби социал-демократ эмас эдим-да. Улар профсоюз
арбобларини тутишга келишди, бунда ҳам сукут сақладим, ахир мен профсоюз аъзоси
эмасман-ку. Улар жуҳудларни тутишга келишди,
мен жим турдим, ахир мен жуҳуд эмасдим-да. Мени хибсга олиш учун
келганларида, ҳеч ким ҳеч нарса демади, сабаби мени ҳимоя қиладиган
одамларнинг ўзи озодликда қолмаган эди-да".
Ҳозирги
давримизда, нега нафақат ўзбекларнинг, балким барча оддий ҳалқларнинг аҳволлари
аянчли ҳолатда десангиз; Чунки Худо берган қобилияти бўла туриб, золимлар
ҳақида ҳақийқат сўзни айтолмаслик, иккиюзлама лаганбардорларни ёқасидан
ушламаслик, ўз жонини сақлаб бошқалар ўртасига тушмаслик-лоқайдсизлик, бирлари
жабр тортиб қон йиғлаб туришса иккинчилари дабдабали тўйлар қилиб туришлари ва
барча ҳаром ишларнинг ошкора қилинишлари, очиқ кўринишга чиқди. "Харом
ишлар очиққа чиққанда, Аллоҳ тарафидан балолар юборулур-ки, одамлар даво
топишолмас”.
Эй мусулмон биродарларим, айниқса
бугунги кунда Ўшдаги, Жалолободдаги ва бутун дунёга тарқалган ўзбек
биродарларим! Сизларга дод, дод, дод
ва фарёд қилиб мурожаат қиламан: Биз
Кирғизистондаги қуролсиз ўзбеклар, қуролланган жаллодлар ўртасида қолдик. Бу кетишда,
яқин кунларда ишга яроқли ўзбекнинг ўзи қолмайди. Ишга яроқсиз ўзбеклар эса,
очарчилик ва касалликдан қирилиб ўлади. Шу ҳолатларни кўриб, эшитиб, қуён
сингари қочиб, титраб тураверасизларми? Агар иложи бўлганида, бу ҳолатларга
ота-боболаримиз гўрларидан туришар эди. Энди, келажак авлодларимиз бизни қандай
сўзлар билан эслашади? Барча иложсизликдан қочганлар ва барча дунё
ўзбеклари-Қирғизистонга қайтинг! Эртага бизнинг ҳолимиз, ўзингизнинг бошингизга
тушмасин.
Бир бошга бир ўлим. Тиз чўкиб яшагандан, ғоз туриб ўлган афзал!
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази «Адолатлик ва ҳақийқат» бошлиқ Гапиров Равшан Бердишевич г.Ош
моб: 0 543 818 056 16.07.2011йил.
ravshanosh@mail.ru ravshan1955@gmail.com www.gapirov.ucoz.com
|