Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-12-06, 16:40:59
Главная » 2012 » Август » 24 » Фирибгарларни фош қилинг!
07:59:36
Фирибгарларни фош қилинг!
                                                  Вақти келди!
 
 Ҳамма нарсани ўз вақти бўлади. Мана ниҳоят 2010 йил апрельдаги президент тўнтарилишида қилинган жиноятлар, июнь урушини уюштирганлар очилмоқда. Оддий қирғиз ҳалқи билмаганларини билишни бошлашди. Баъзи жамоатчилик уюшмалари депутат О.Текебаев ва яна бир қанчасини жиноий жавобгарчиликка тортишни талаб қилишмоқда. Ҳали бу бошланиши, яна кўп яширин сирлар очилиши керак. Биз далиллар келтириб гапирганимизда, ёзганимизда ҳам, бизга ишонишмаган. Энди бўлса, турмада ўтиришган Абдулла Юсупов ва унинг икки қирғиз шериклари ҳамма бажарган ишларини, кимларнинг қандай буйруқларини бажаришганини очиққа далиллаб чиқаришганидан кейин, уруш тўполонларни уюштирганлар айбни бир-бирларига секин аста юклашни бошлашди. Майли, ҳозирча улар ўзлари ўзлари билан тортишиб туришсин. Энди биз ҳам, Ўш ва Жалолободдаги жабрланган ўзбекларнинг номини сотишиб, уларга ёрдам бериш керак деб, дунёга жар солишиб, Россия ва яна бошқа жойларда савдо ва бошқа ишлар билан шуғулланиб юрган ватандошларимиздан катта пулларни йиғишиб, бу тарафларга жўнатишмасдан ўзлари ўзлаштириб юрган, аблаҳ ўзбекларни аниқлашимизнинг вақти келди. Мен шундай ишлар бўлаётганлигини эшитиб юрганман. Аммо, менга айтишиб, "Сиз шундан хабардорсизми” деб сўрашганларида, "Хабарим йўқ, суриштиргани вақтим ҳам йўқ, хозирги кунда ундай ишларни менга қизиғи ҳам йўқ” – деб, жавоб қайтариб юрганман. Аммо, яқин кунлардан бери 3 одамдан хат келиб, "Сизларга шунча ёрдам жўнатилаябди, нега компьютерингизни янгилаб олмасдан, эски компьютерда қийланиб ишлаябсиз, СКАЙП ўрнатмаябсиз” деб ва яна шунга ўхшаш гапларни ёзишмоқда. Яна бири бўлса, "спонсор топиб, компьютерингизни янгиланг” – дейди. Эээ биродар! Бу жойда қанақа спонсор бўлсин. Бу ўзбекларнинг жабр тортганлари уй қуриш билан овора. Жабр тортмаганлари ҳам уйларини кенгайтириш, дабдабали тўйлар қилиш, қорни қаппайганларга эҳсон қилиш, ҳароми ментлар кўз олайтириб қўйса, ҳолтада доллар кўтариб югуриш билан овора. Қисқаси мана шундай бўлмоқда:
 
Бир куни пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) саҳобаларига бундай дебди:
Менинг умматимга бир замон келади, улар 5 нарсани яхши кўриб, 5 нарсани унутадилар; 1 - дунёни яхши кўриб, оҳиратни унутадилар. 2 – умрни яхши кўриб, ўлимни унутадилар. 3 – хашаматли саройларни яхши кўриб, қабрни унутадилар. 4 – мол мулкни яхши кўриб, унинг учун бериладиган закотни унутадилар. 5 – яратилишни яхши кўриб, яратувчини унутадилар.
Мухаммад (с.а.в.):
 "Инсон ўз хожасини туғиши, ярим яланғоч аёлларнинг пайдо бўлиши, уй қуришда ким зўр бўлишга киришиб кетишлари. Мана шулар охиратнинг аломатларидан”.
 
 Қисқаси, "Ким қайси жойларда Ўш ва Жалолободлик жабр тортганларга деб, нималарни тўплашган ва агарда жўнатган бўлса кимларга жўнатишган?”. Мана шулар ҳақида имкон борича менга тўлиқ маълумотлар жўнатинглар. Ўшандайларни эшитганман, лекин, Ўшга ундай ёрдам келганини билмайман. Балким келса, Ўшдаги фирибгарлар ўзлари ўзлаштириб қўйишгандир. Бу ҳатни ёзишимга яна бир ҳолат туртки бўлди.
 
Шу кунларда бир аёл (икки фарзандли), мени бировдан эшитибди ва менга мурожат қилди. Унинг ота онаси, яқинлари чет элга чиқиб кетишган экан, у бир ўзи фарзандлари билан қолиб, жуда қийин аҳволга тушибди. Унга хужжатларини тайёрлашда ёрдам керак экан. Ҳа майли, мен ёрдам бермоқчиман. Аммо, "Сизни ҳамма билар экан, 1-2 ойга 4000 доллар топиб беринг, 2 хонали уйимни ташлаб кетаман” деб, кўз ёши қилиб, бошимни қотирди. Уч – тўрт одамларга айтиб кўрдим, бўлмади. У аёл эса, кўз ёши қилиб телефон қилишини қўймайди, визаси чиқибди. Бошим қотиб, у телефон қилганидаёқ бошимга оғриқ кирадиган бўлиб қолди.
 
 Бу биргина ҳол эмас, бунга ўхшаган ҳоллар кўп бўлиб туради. Шунинг учун, ушбу ҳатни ёздим. Мен сўраган маълумотларни жўнатинглар ва шу ҳатимни ҳам тарқатинглар. Фирибгарларни фош қилсак, уларни жазосини беришни, менга қўйиб беринглар! Кейин эълон қиламан.
 
 Инсон ҳуқулари ҳимоячиси Гапиров Равшан Бердишевич Ўш шаҳри 0 543 818 056. ravshanosh@mail.ru ravshan1955@gmail.com               24.08.2012 йил.
Просмотров: 796 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: