Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Четверг, 2024-11-07, 01:03:49
Главная » 2012 » Июнь » 25 » Фақат Исломий бирикиш!
15:14:16
Фақат Исломий бирикиш!

"БИЗ ХАЛҚ БЎЛДИГУ, МИЛЛАТ БЎЛОЛМАДИК"- Менга келган мана шу мақолага жавобимни ўқиб, чуқур фикр юритиб, кейин ҳулоса чиқаринг! 

 Биз миллат бўлганмиз, фақат динимиз билан. Хақ гапки, орамиздаги ўз фойдасини кўзлаган сотқинлар орқали миллатимиз йўқ қилиниш арафасида турибди. Ўзбек миллати, динида қаттийлиги билан ўзбек бўлиб ажраб ва дунёга ўз нуфузини ўтказиб турган. Аммо, Ислом дини душманлари йўл қидириб, охири сотқинларни ишга солишган. Ана ўшалар ёрдамида, русларнинг 1917 йил революциясидан кейин, улар бизларга келишиб Шохимардонда Хамзани ишга солишди. У эса, ишни аёлларимизни хижобларидан айиришдан бошлади. Чунки, кофирлар айтишган, "Исломга қарши курашнинг энг яхши услубларидан бири, муслима аёлни ўз хижобидан айириш”. Унинг иши яхши натийжа берганидан кейин, яъни, аёллар очилиб, эркаклар бузила бошлаганларидан кейин, бошқа жойларда ҳам Хамзаларни кўпайтиришди. Мана энди хозирги кунга келиб атрофингизга бир қаранг, саноқли одамлардан ташқари, ҳамма Хамзаваччаларга айланиб кетмади-ми? Аёлларини ярим яланғоч кийинтириб олишиб, кўз – кўз қилиб еталаб юришмаябди-ми? Уларни аёлларига бошқа эркаклар суқланишиб, ўзлари эса, бошқаларнинг аёлларига суқланиб юришмаябди-ми? Ана ўшалар даюслардир. Даюслар учун жаннатнинг ҳамма эшиклари ёпиқдир. Сўрабдилар, "Эй Мухаммад, агар у ҳамма ибодатларни адо этиб юрган бўлса-чи?” Жавоб, "Бари бир, агар у даюс бўлса, у учун жаннатнинг эшиклари ёпиқ”. Жаннатнинг эшигига ёзиб қўйилган, "Сен учун даюсларни ҳаром қилдим”, яъни, даюслар жаннатга киришлари мумкин эмас. Мана энди, атрофингизга қараб, қанча даюсмас одам қолган, ўшани санасангиз, қанча ўзбек қолганини биласиз. Шунинг учун, ўзбек миллатини қайтадан ўз ҳолига келтириш учун, фақат Исломий бирикиш зарур. Фақат Исломий бирикишгина, ҳақиқий бирикиш бўлади. Қайси миллат Исломий бирикса, ўша миллат қудратли кучга айланади. Тарихга бир назар солинг! Қандай бирикишлар бўлмади, Исломий бирикишдан ташқари, қолган ҳаммаси узоққа бормади. Қирғизистондаги Ўзбек миллий маркази 1992 йили ОБСЕнинг алдов-ёрдами билан ташкил топди, яна ўшаларнинг ёрдами билан ўзбек ҳалқи вайрон қилинди. Аслида эса, мусулмонлар бир бирларига душманларга айлантирилди, мусулмонлар кучсизлантирилди. Бу ишга, Исломдан йироқда бўлган қирғиз ҳалқи қўл келди. Шунингдек, ўзбеклар ҳам динида сусткаш бўлиб, иймонлари мужмал ҳолга келган эди, яъни, иймонлари тилларида, қалбларида эса бўшлиқ. Ибодатлари эса, фақат кўз кўрсинга, мақтаниш учун бўлиб қолган эди. Кўпчилик мусулмонлар Қуръонни ўқишади, аммо, нимани ўқишганини ўзлари тушунишмайди. Аксарият қорилар ҳам шундай, тушунганлари ҳам "Мунофиқ”лашиб кетишган.

 Яна такрорлайман, қайтадан миллат бўлишимиз учун, биз албатта Исломий бирикишимиз керак, яъни, "Мусулмонлар ака-ука биродардирлар ҳамда бир тану-жондурлар”. Мана шу бирикиш, нафақат ўзбекларни, ҳаттоки Исломий бириккан бошқа миллатларни ҳам юксакликка олиб боради. Ўш ва Жалолободдаги бўлиб ўтган хунрезликлар учун қирғизлардан қасос олсак агар, биз ОБСЕ билан ООНнинг маҳфий олиб бораётган ишларига ёрдам берган бўламиз, яъни, мусулмонларни бир-бирлари билан уруштириб-ўлдириб, уларни кучсиз ҳолга олиб бориш. Ҳозирги кунда биз, яъни, нафақат ўзбеклар, барча мусулмонлар оғир аҳволдамиз. Чунки, Аллоҳ буюрганидек Исломий бирикиш йўқ, тарқоқ ҳолдамиз. Исломий бирикишга чақирган мусулмонларга, кофирлар "Экстремист”, "Террорист” деб ном қўйишса, кўпчилик мусулмонлар ҳам уларни қўллашмоқда, ўз биродарларига қарши бўлишмоқда. Экстремист, Террорист дегани, куч ишлатиб, мажбурий ҳолда ўз тарафига ўтказиш ёки бирор ишни қилишга мажбурлаш ва бу ишни қурол билан, одам ўлдириш билан амалга ошириш демакдир. Исломда бундай иш йўқ, асл мусулмон ҳам бу ишни қилмайди. Шунинг учун, авваламбор ўзбеклар ўзимизни ўнглашимиз, асл ҳолимизга, яъни, Исломий бир бўлишимизга қайтишимиз лозим. Қирғизларнинг ичларида ҳам, хозирги вақтга келиб Исломни тушиниб қолганлари кўпаймоқда, улар ҳам бирикишади. Натийжада, биз ҳаммамиз бир миллатга, яъни, мусулмонларга айланамиз ва кофирларга ваҳима соладиган қудратли куч бўламиз. Акс ҳолда аҳвол ўзгармас, ёмонлашгандан ёмонлашади.

 "Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (13:11). Аллоҳ билгувчи ва қудратли Зотдир.

 Энди масала бошқа томонда қолди, яъни, мусулмонларни ким бириктиради? Фақатгина тилда эмас, қалби билан иймон келтирган, яъни, мукаммал иймонли мусулмон борми? Мана мен, деб, очиқ чиққан одамга, мана мен эргашаман ва у шахсга эргашишга жоним, молим билан тайёрман.

 Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази "Адолатлик ва ҳақийқат”

 Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056 Гапиров Равшан Бердишевич   24.06.2012 й.

  ravshanosh@mail.ru   ravshan1955@gmail.com    

Просмотров: 838 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: