Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Четверг, 2024-12-26, 15:54:06
Главная » 2012 » Август » 22 » Фақат бирикинг!
01:19:05
Фақат бирикинг!
                  Фитнанинг яширин илдизлари. 16 августа 2012 йил.
Мухтор Алиев, эркин журналист www.yangidunyo.com
 
 Юқоридаги мақолага менинг фикрим:
 Журналист тўплаб келтирган бу воқеликларнинг деярли ҳаммасини далиллаб қўйиш, керак бўлса биргина менинг ўзимнинг қўлимдан келади. Киммо Килюнен комиссиясининг ичидаги далил ашъёларнинг 70% ни ҳам мен топширганман. Керак бўлса яна бир бор далиллаб беришим мумкин. Агарда, яна бошқалар менга қўшилишса, унда ҳали ошкора қилинмаган кўп ишларни ҳам ошкора қилиб қўямиз. Аммо, ҳозирча озгина нарсаларни аниқ ишонч ва далиллик билан ёзиб қўяман: Аллоҳга минг бор шукрлар бўлсин-ки, мен бу жойларда А.Мадумаров айтмоқчи "квартирант” эмасман, менинг ота тарафидан авлодларимиз Ўзган атрофида бой-бадавлат ва ўша жойларнинг эгалари бўлганларини, Ўшда эса она уруғларимиз ўшандай бадавлат бўлганларини, у вақтларда бу жойларда қирғизлар бўлмаганини далиллаб қўйганман, керак бўлса кимни кимлигини ва жойини кўрсатиб ҳам қўяман, деб, 2010 йилнинг июль ойидан бир неча марта ёзиб тарқатганман ва мен шу Ўш шаҳрида юрибман. Ўзимнинг 2008 йили ноҳақ қамалганим ва ўғлимнинг 16.06.2010 йили қамалиб калтаклангани ва оғир жиноятлар билан туҳмат қилинганлиги бўйича, иккаламизни ҳам оқлаб, Ўш шаҳар милициясига 240 000 сом ва прокуратурага 200 000 сом илиб, суднинг қарорини чиқариб қўйдим. Менинг бўйним ҳали ҳеч ким олдида қисиқ бўлгани йўқ ва ҳеч кимдан ҳадиксирамайман ҳам. Аксинча, уларнинг бўйинлари менинг олдимда қисиқ бўлди, тез – тез қарзингларни бермайсизларми, деб қистаб юрибман. Улар, мени кўрганда, яна қарзни сўраб уят қилади, деб хадиксираб юришади. Куйган нарсаларимиз куйди. Лекин, мен хеч нарсамни олдириб қўйганим йўқ, олдирмайман ҳам. Бировни мулкига кўз олайтирмайман, ўзимники учун ўлимга олишаман. Шунинг учун, мени қирғиз оқсоқоллари "Арслон” дейишган. Ўзим ва яқинларимни, умуман мусулмонларни ҳимоя қилишда ўлиш, мен учун орзу қилган шарафли ўлимдир.
 
 Умуман олганда, 2010 йилнинг июнь ойида, давлатнинг ўзбекларга қарши қуролли уруши бўлди, деб айтсак тўғрироқ бўлади. Ўзбек ва қирғиз миллатлари уруши бўлгани йўқ. Бу уруш, Ўшдаги ўзбеклар учун кутилмаган воқеа бўлди. Чунки, урушдан бир ҳафта чамаси олдин, шахсан шаҳар мэри М.Мирзакматов ўзи ўзбекларни оралаб, хар хил миш мишларга ишонманглар, биз ҳамма ишларни назорат қилиб турибмиз, ҳеч қандай уруш тўполон бўлмайди, деб ишонтириб чиққан. Чунки, ўша маҳалда хар хил миш мишлар, жумладан уруш бўлар эмиш, деган гаплар ҳам тарқаб қолган эди. М.Мирзакматовга ишонган ўзбеклар, одатдагидек ўз турмуш ишлари билан машғул бўлишган. Ҳаттоки, 10 июнь кечга яқин баъзи ўзбеклар яшаган жойларга хужум қилишганда ҳам, бу бир тўп безориларнинг иши, тинчиб қолишади, деб ўйлашган. 11 июньда очиқдан очиқ ҳужум бошлашганда ҳам, уларни бостиришади, деб ўйлашган. Алай тарафдан Фурқат қишлоқларини бостиришиб, шаҳар оралаб Ош район тарафга келишган, Новқат тарафдан эса, Западний, Черемушки тарафларни ёндиришиб, 12 июнь куни эрталаб соат 8-00 чамасида бизнинг Ленин кўчаси Тешик тош бўлимига кириб келгунларигача, ҳаттоки бизлар ҳам билмай қолганмиз. Мана шундай алдовлар натийжасида, кўплаган ўзбеклар қочмасдан ўз уйларида қолиб, ўлиб кетишмади-ми. Мана шу сабабларга кўра, ўзбеклар кўп ўлди. Қирғизларни узоқ қишлоқлардан, "Ўшда ўзбеклар қирғизларни ўлдиришаябди”, деб алдов билан олиб келишган ва уларга ўзбекларнинг уй жойлари-ю, бойликларини ваъда қилишган. Шунинг учун, июнь урушидан кейин ҳам, Ўш ва Жалолобод ҳукумати ўзларининг қабих ишларини ёпиш мақсадида, ўзбекларни айбдор қилишиб, ноқонуний ҳолда узоқ муддатларга ёки бир умр қамоқ жазосига судлашмоқда. Бу ҳақида мен Президентга, бош прокурорга ва яна бошқа жойларга кўплаган ариза ва ҳатлар ёздим, бошқалар ҳам ёзишган. Лекин, уларнинг аниқ бир жавоблари йўқ. Кўплаган аризаларимиз эса, умуман жавобсиз қолган. Қисқаси, "бирон бир нотўғри жавоб бериб қўйиб, балога қолгандан кўра, жим туриб қутилган яхши”- иборасида иш тутишмоқда. Шунинг учун, ҳамма мусулмонлар бирикиб, адолатлик учун, қонунларни ўрганиб, қонун асосида курашиш зарур. Шунинг учун, нафақат ўзбеклар, адолат билан яхши яшашни ҳоҳлаган ҳамма одам менга бириксин, бошқа одам йўқ. Бирлари қўрқади, бирлари илмсиз, яна бирлари эса миллатчи.
 
 ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?
 Агарда мен айтган бирикиш бўлмаса, эртанги кўрадиган кунингиз олдида, бугунги хор кунингиз байрам бўлади.
 
 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази "Адолатлик ва ҳақийқат”маркази Ўш шаҳри моб: 0 543 818 056 Гапиров Равшан Бердишевич / / 19.08.2012 й. ravshanosh@mail.ru ravshan1955@gmail.com
Просмотров: 783 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: