Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-12-27, 09:10:04
Главная » 2013 » Январь » 3 » Еб тўймас - Мирзакматов
09:32:48
Еб тўймас - Мирзакматов

                            Еб тўймаган, ялаб тўярмиди?              18.12.2012 йил.

                  Мухтор Алиев, эркин журналист  www.yangidunyo.com

Юқоридаги мақолага менинг фикрим:

 Журналист тўплаб келтирган бу воқеликларнинг деярли ҳаммасини далиллай далиллай чарчадим, керак бўлган вақтда, Киммо Килюнен комиссиясининг ичидаги далил ашъёларнинг 70% ни ҳам мен топширганман. Керак бўлса яна бир бор далиллаб беришим мумкин. Агарда, яна бошқалар менга қўшилишса, унда ҳали ошкора қилинмаган кўп ишларни ҳам ошкора қилиб қўямиз.

 Аммо, ҳозирча озгина нарсаларни аниқ ишонч ва далиллик билан ёзиб қўяман:

 Аллоҳга минг бор шукрлар бўлсин-ки, мен бу жойларда А.Мадумаров айтмоқчи "квартирант” эмасман, менинг ота тарафидан авлодларимиз Ўзган атрофида бой-бадавлат ва ўша жойларнинг эгалари бўлганларини, Ўшда эса она уруғларимиз ўшандай бадавлат бўлганларини, у вақтларда бу жойларда қирғизлар бўлмаганини далиллаб қўйганман, керак бўлса кимни кимлигини ва жойини кўрсатиб ҳам қўяман, деб, 2010 йилнинг июль ойидан бир неча марта ёзиб тарқатганман ва мен шу Ўш шаҳрида юрибман. Ўзимнинг 2008 йили ноҳақ қамалганим ва ўғлимнинг 16.06.2010 йили қамалиб калтаклангани ва оғир жиноятлар билан туҳмат қилинганлиги бўйича, иккаламизни ҳам оқлаб, Ўш шаҳар милициясига 240 000 сом ва прокуратурага 200 000 сом илиб, суднинг қарорини чиқариб қўйдим. Менинг бўйним ҳали ҳеч ким олдида қисиқ бўлгани йўқ ва ҳеч кимдан ҳадиксирамайман ҳам. Аксинча, уларнинг бўйинлари менинг олдимда қисиқ бўлди, тез – тез қарзингларни бермайсизларми, деб қистаб юрибман. Улар, мени кўрганда, яна қарзни сўраб уят қилади, деб хадиксираб юришади.

 Куйган нарсаларимиз куйди. Лекин, мен хеч нарсамни олдириб қўйганим йўқ, олдирмайман ҳам. Менинг бойлигим, "Менинг эркин сўзим ва ҳақийқатим”. Бировни мулкига кўз олайтирмайман, ўзимники учун ўлимга олишаман. Шунинг учун, мени қирғиз оқсоқоллари "Арслон” дейишган. Ўзим ва яқинларимни, умуман мусулмонларни ҳимоя қилишда ўлиш, мен учун орзу қилган шарафли ўлимдир.

 Умуман олганда, 2010 йилнинг июнь ойида, давлатнинг ўзбекларга қарши қуролли уруши бўлди, деб айтсак тўғрироқ бўлади. Ўзбек ва қирғиз миллатлари урушгани йўқ. Бу уруш, Ўшдаги ўзбеклар учун кутилмаган воқеа бўлди. Чунки, урушдан бир ҳафта чамаси олдин, шахсан шаҳар мэри М.Мирзакматов ўзи ўзбекларни оралаб, хар хил миш мишларга ишонманглар, биз ҳамма ишларни назорат қилиб турибмиз, ҳеч қандай уруш тўполон бўлмайди, деб ишонтириб чиққан. Чунки, ўша маҳалда хар хил миш мишлар, жумладан уруш бўлар эмиш, деган гаплар аниқ тарқаган эди. М.Мирзакматовга ишонган ўзбеклар, одатдагидек ўз турмуш ишлари билан машғул бўлишган. Ҳаттоки, 10 июнь кечга яқин баъзи ўзбеклар яшаган жойларга хужум қилишганда ҳам, бу бир тўп безориларнинг иши, тинчиб қолишади, деб ўйлашган. 11 июньда очиқдан очиқ ҳужум бошлашганда ҳам, уларни бостиришади, деб ўйлашган. Алай тарафдан Фурқат қишлоқларини бостиришиб, шаҳар оралаб Ош район тарафга келишган, Новқат тарафдан эса, Западний, Черемушки тарафларни ёндиришиб, 12 июнь куни эрталаб соат 8-00 чамасида бизнинг Ленин кўчаси Тешик тош бўлимига кириб келгунларигача, ҳаттоки бизлар ҳам билмай қолганмиз. Мана шундай алдовлар натийжасида, кўплаган ўзбеклар қочмасдан ўз уйларида қолиб, ўлиб кетишмади-ми. Мана шу сабабларга кўра, ўзбеклар кўп ўлди. Қирғизларни узоқ қишлоқлардан, "Ўшда ўзбеклар қирғизларни ўлдиришаябди”, деб алдов билан олиб келишган ва уларга ўзбекларнинг уй жойлари-ю, бойликларини ваъда қилишган. Шунинг учун, июнь урушидан кейин ҳам, Ўш ва Жалолобод ҳукумати ўзларининг қабих ишларини ёпиш мақсадида, ўзбекларни айбдор қилишиб, ноқонуний ҳолда узоқ муддатларга ёки бир умр қамоқ жазосига судлашмоқда. Бу ҳақида мен Президентга, бош прокурорга ва яна бошқа жойларга кўплаган ариза ва ҳатлар ёздим, бошқалар ҳам ёзишган. Лекин, уларнинг аниқ бир жавоблари йўқ. Кўплаган аризаларимиз эса, умуман жавобсиз қолган. Қисқаси, "бирон бир нотўғри жавоб бериб қўйиб, балога қолгандан кўра, жим туриб қутилган яхши”- иборасида иш тутишмоқда.

 Шунинг учун, ҳамма мусулмонлар бирикиб, адолатлик учун, қонунларни ўрганиб, қонун асосида курашишлари зарур. Шунинг учун, нафақат ўзбеклар, адолат билан яхши яшашни ҳоҳлаган ҳамма одам менга бириксин, бошқа одам йўқ. Бирлари қўрқади, бирлари илмсиз, яна бирлари эса миллатчи.

 Биздаги бирикишнинг йўқлигидан фойдаланган бир тўп қирғиз миллатчилари бирикиб олишиб, хар хил ёлғонларни тўқишиб, аддий қирғиз ҳалқига ҳамма оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишмоқда. Ҳалқнинг ишонганини кўришиб, Афандига ўхшашиб, ўз ёлғонларига ўзлари ҳам ишониб қолишмоқда.

 Афанди уйининг олдига келиб, бир тўп ўйнаб тўполон қилиб юрган болаларни нари кетказиш учун, "Эй болалар, югуринглар нариги кўчада туя ёнғоқ чичаябди, ҳамма тераябди, тугаб қолмасин яна” дебди. Болалар югуришиб кетибди. Кўчада хеч ким қолмаганини кўрган Афанди, "Ростга ўхшайди” деб, ўзи ҳам ўша тарафга югуриб кетган экан.

 Мана энди солиштиринг! Қирғиз сиёсатчилари ва журналистларининг 2010 йил май ва июнь воқеалари ҳақидаги маълумотларининг, ўша Афандининг "Туя ёнғоқ чичаябди”сидан нима фарқи бор?

 

 Хулоса шуки; Агарда мен айтган бирикиш бўлмаса, еб тўймаганлар ялаб тўйишмайди, ўзбекларни қисиб бораверишади, ўзбеклар учун эртанги кўрадиган куни олдида, бугунги хор бўлган куни байрам бўлади.

 Ўш шаҳри ҳуқуқ ҳимоячиси  Гапиров Равшан Бердишевич /                                /  19.12.2012 й.

Просмотров: 884 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Болот  
0
Кто жил на это земле когда-то в истории - это уже никакого значения не имеет! Главное - сейчас на нем мы, кыргызы!

Имя *:
Email *:
Код *: