Мусулмонларга
мурожаат.
Азиз мусулмон биродарларим!
Бўлиб
ўтган 2010 йил июнь ойидаги мусулмонлар ўртасидаги уруш, талон – тарож, бир –
бирларини ўлдиришлар. Буларнинг ҳаммаси, агар ўйлаб қаралса, мусулмонларнинг
Исломдан йироқлашгани, ибодатларининг соҳталиги, шаръий ҳукмларни билмасликлари
натийжасидан, бошлиқ сайлашни, уни бошқаришни билмасликлари, бошлиқларнинг
илмсизликлари, мунофиқликлари, порахўрлик - ҳаром ишларга берилиб, ҳаромдан
еганлари натийжасидан келиб чиқибди. Масжидларимиздаги баъзи имомларимиз шу
ҳолатларга жим турса, баъзилари эса, ўша диёнатсиз ва маасулиятсиз
мансабдорларга дуо қилишиб, "Ишларингизга омад, дейишмоқда”. Мана
ўртадан икки йил ҳам ўтибдир-ки, ҳамон қирғиз ва ўзбек мусулмонлари бир –
бирлари билан тортишиб, бири иккинчисини айблашдан тўхтаганлари йўқ. Айбсиз
одамларни ноҳақлик билан қамашиб, бир умрга қамоқ жазоларини белгилашмоқда. Ота
– оналарнинг, аёл ва фарзандларнинг, ака ва укаларнинг, опа ва сингилларнинг
доду фарёдини эшитгани одам йўқ. Эшитганлар эса, ўзларининг омонликларига "Аллоҳга
шукр” деб, "Ўзингни бил, бошқа билан ишинг бўлмасин” тарзида ҳаёт
кечиришмоқда. Аллоҳу
таоло, Рамазон ойида мусулмонларга гина қудратни, ўртадаги ҳафагарчиликларни,
талашиб тортишишларни унутиб, бир – бирларини кечириб, ҳатоларини ўнглаб,
дўстона ҳаёт кечиришга буюрган. Аммо, мана шу иккинчи Рамазон ойи ярмига келиб
қолибдур-ки, ё президент, ё ҳукумат аъзолари ҳали бу тўғрида оғиз очганлари
йўқ. Шу Рамазон ойида ҳам судлар давом этиб, судхоналарда бир – бирларини
ҳақоратлашлар, уриб тепкилашлар, адолатсизлик билан ҳукм қилишлар давом
этмоқда. Ачинарли ҳол шунда – ки, ҳали ё Муфтият, ё уламолар кенгаши ёки бирон
бир Имом бу ҳақида оғиз очмади, мусулмонларга мурожаат қилмади. Аммо, ҳаж
сафарига жўнатишга катта эътибор қаратишмоқда. Чунки, бу ишдан фойдаланиб
ўрганиб қолишган-да. Бу ҳолатда, уларнинг намозлари қабулмас, фақат ётиб
турганлари қолур ҳалос. Уларнинг ҳажлари қабулмас, сафар қилганлари қолур
ҳалос. Уларнинг рўзалари қабулмас, очга юрганлари қолур ҳалос ва бошқа
ибодатлари ҳам шундай ҳолатда бўлиб қолмасмикин? Аллоҳнинг Ўзи билгувчи, қабул
қилгувчи ёки рад этгувчи Зот.
"Агар хохласак уни ўша оятлар
сабабли (юқори даражаларга) кўтарган бўлур эдик. Лекин, у ерга (яъни молу
дунёга) берилди ва ҳавойи-нафсига эргашди”. (7:176). Изоҳ: Илм кишининг диёнат ва эътиқодини
зиёда қилиш ўрнига, аҳли давлат, аҳли дунёларга қул қилиб қўйса, у илм эмас,
балки жаҳолат-илмсизликдир.
Мухаммад (са.в.с.): "Мендан
кейин шундай амирлар бўладики, ким уларнинг ёлғонини рост деса ва зулм
қилишларига ёрдам берса, бас у мендан эмас, мен ундан эмасман. У менинг
ҳавзимга (ҳавзи Кавсарга) келмайди. (Насоий ривояти).
К.Бакиев
президентлик қилган даврда, мамлакатимизда миллатчилик авжига чиқди. Бир
миллатни бошқалардан юқори қилиб, уларни ер эгаси, бошқаларни эса келгиндига
айлантиришди. Мусулмонларни бир неча тоифага бўлиб, улар ўртасида
келишмовчилик, талашиб-тортишишларни пайдо қилишди.
"Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир.
Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан
қўрқинглар”. (49:10).
Мухаммад (с.а.в.): "Мўминларнинг
бир-бирларига бўлган меҳр-муҳаббатлари, раҳм-шафқатлари ва меҳрибонликлари,
худди битта жасадга ўхшайди. Агар ундан бир аъзо касалланса, бошқа бошқа
аъзолар бедорлик ва иситмалаш билан унга ёрдам берадилар”. (Саҳиҳи Муслим).
"Мўмин учун мўмин худди бир-бирини тираб
турган бинога ўхшайди” – Пайғамбаримиз шундай деб, бармоқларини бир-бирига
чирмаштириб кўрсатдилар. (Саҳиҳи Бухорий).
"Кимки
сизнинг ишингиз ўзингиздан бир кишига жамланиб турганда бирлигингизни бузмоқчи
ёки жамоангизни бўлмоқчи бўлса, бас, уни қатл қилингиз”. (Муслим ривояти).
Мусулмонлар
ўртасидаги келишмовчиликлар, бир – бирларини камситишлар, уришиб-талашишлар
очиқ ҳолатга келиб қолганида ҳам, илм соҳиблари ўзларини худди хеч нарса
билмагандек, кўриб эшитмаётгандек тутишди.
"(Эй мўминлар), агар
мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар, дарҳол
уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг
устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича,
сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа
тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб
қўйинглар! (Мудом) адолат қилинглар. Зеро Аллоҳ адолат қилгувчиларни суюр”. (49:9).
Мухаммад (с.а.в.): "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан
қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо
юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингизни ижобат қилмагай”. (Бухорий
ривояти).
Мана шу ҳолатда 2010 йил июнь воқеалари юзага
келди. Бу ишлар бир ой ёки бир йил ичида юзага чиққани йўқ, бир неча йиллар
ичида кучга кириб, охири июнь ойи урушига олиб келди. Мусулмонлар бир-бирларини
талон-тарож қилишди, ўлдиришди ва аёлларини зўрлашди.
".... сизларнинг ўзингиз
бир-бирингизни ўлдирмоқдасиз, ўз тоифангиздан бўлган бир гуруҳни диёрларидан
ҳайдаб, уларнинг устида гуноҳ ва зулм билан бир-бирингизга ҳамкорлик
қилмоқдасиз. Ҳолбуки, уларни хайдаш сизларга ҳаром қилинган эди. Ораларингиздан
ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, қиёмат кунида эса,
қаттиқ азобга дучор қилинадилар”. (2:85).
Мухаммад (с.а.в.): "Мусулмонни
сўкиш фосиқлик, уни ўлдириш эса куфрдир. Мусулмоннинг молининг ҳурмати, унинг
қони ҳурмати кабидир”. "Қиёмат олдидан зулматли тун қоронғуси каби фитналар
бўлади. Бу фитнада киши мўмин ҳолда тонг оттириб, кечга бориб кофир бўлади.
Мўмин ҳолда кеч киритиб, тонгга бориб кофир бўлади. Бир қанча қавмлар динларини
арзимас дунё эвазига сотиб юборадилар”. (Термизий
ривояти).
"Мусулмон кишининг моли, фақат кўнглидан
чиқариб берсагина ҳалол бўлади”. "Ким ўлик ерни тирилтирса, у ер ўшаникидир”. (Бухорий ривояти).
Мана энди, 2010
йилги июнь урушидан ҳам икки йилдан ортиқ вақт ўтибди-ки, мусулмон қирғиз ва
ўзбек ўртасидаги талаш-тортиш ҳали тўхтагани йўқ. Бир-бирларига айбни юклашиб
талашиб-тортишишлар, ҳақорат қилиб урушишлар давом этмоқда. Бир тарафни айбларини
яшириб, иккинчи тарафга тухмат ёғдиришлар, ноҳақ гувоҳлик беришлар, адолатсизлик
билан қамаб ҳукм чиқаришлар, мол-мулкларини тортиб олишлар, ҳали тўхтагани йўқ.
"Эй мўминлар. Аллоҳнинг Ўзи
учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат гувоҳлик бергувчи бўлингиз!
Аллоҳдан қўрқингиз!. (5:8).
Зеро Аллоҳи
таоло, ҳар қандай ҳолда ҳам, мусулмонлар учун адолатликни, инсоннинг шаҳсига,
унинг мансабига ёки бойлигига қарамасдан, адолатлик қилишга буюрган.
"Албатта,
Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм
қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. (4:58).
Аллоҳнинг буйруқларининг ҳаммага бирдек
таалуқли эканлигига, қуйидаги оят ва ҳадис, яна бир бор далилдир.
"Ўғри
эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қилмишларига жазо бўлсин учун, Аллоҳ томонидан азоб
бўлсин учун, қўлларини кесинглар! Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир”. (5:38)
Мухаммад (с.а.в.): "Эй инсонлар,
сизлардан олдингиларни ҳалок қилган нарса шу бўлди-ки, улар агар ораларида
бирон нуфузли одам ўғирлик қилса унга тегишмасди, агар заиф ўғирлик қилса унга
ҳадни ижро қилишарди, Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик
қилса унинг қўлини албатта кесган бўлардим”. (Муслим ривояти).
Мана
энди,
яхшилаб ўйланиб кўрайликчи! 2010 йил июнь уруши қандай келиб чиқди, нима учун
ва бу низолар нега тўхтамай давом этмоқда ва бу ишлар учун кимлар айбдорлар?
Мана шу ҳолатда юраверамизми ёки тўхтатишимиз даркорми?
"(Эй мўминлар), бирон яхшилик
қилсангиз ёки бирон ёмонликни афв қилиб юборсанги (Аллоҳ суйган бандалардан
бўлурсиз). (4:149).
"Аниқки, то бирон қавм
ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (13:11).
Албатта, бу ишлар учун авваламбор ўзимиз
айбдормиз. Чунки, бошлиқларни сайлашда, уларнинг қандай инсонлигига, унинг
илмига қарамасдан, унинг бир кунлик берган овқатига ёки пулларига, ёлғон
вадаларига алданиб сайлаганмиз. Аниқ кўриниб турган ҳаром ишларига ҳам, чаппак
чалиб, дуолар ҳам берганмиз. Яна, ўша бошлиқлар айбдорлар. Чунки, бошлиқлар
сайланиб олганларидан кейиноқ, ҳалқни унутишиб, молу давлат тўплаш билан овора
бўлишиб, ҳалқни унутишган. Ҳалқни оралаб, улар билан сухбатлашишмаган. Юқори
мансабдорлар бир-бирлари билан мансаб талашиб, ҳаттоки бир-бирларини ҳам
ўлдиришга боришди. Мусулмонларга тўғри келадиган қонунларни ишлатишмай, Америка
ва Россиянинг қонунларини ямаб, ўзларининг фойдаларига ўзгартириб ишлатиб
юришди. Натийжада, ҳалқ билан ҳукумат ўртасида жарлик пайдо бўлди, бир
бирларига қарши бўлишди.
Мухаммад (с.а.в.): "Огоҳ бўлингларки, Ислом тегирмони айланиб
турибди. Бас, Ислом айланган томонга у билан бирга айланинглар. Огоҳ
бўлингларки, яқинда Ислом билан салтанат ажралади. Шунда сизлар Китобдан
ажралманглар. Огоҳ бўлингларки, яқинда сизларнинг устингизга адашган ва
адаштирувчи амирлар бошлиқ бўлади. Уларга итоат қилсангиз, сизларни адаштиради.
Уларга бўйин эгмасангиз, сизлар билан жанг қилади. Асҳоблар сўрашди:
Нима қиламиз, ё Расулуллоҳ? Дедилар: Исо ибн Марямнинг қавми қилган ишни
қиласизлар. Улар арраландилар, ёғочлар устига ўтирғизилдилар. Муҳаммаднинг жони
қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳга итоат қилиб ўлиш, Унга осий бўлиб яшашдан
кўра яхшироқдир”.
"Қиёмат
куни бир қавм келади. Уларнинг иймони ажиб бўлади. Уларнинг нурлари олдиларида
ва ўнг томонларида юради. Уларга: Сизлар учун бугунги хушхабар – остида
дарёлар оқиб турадиган, (сизлар) мангу қоладиган жаннатлардир. Сизларга
тинчлик-омонлик бўлсин! Ҳуш келдингиз! Бас, унга мангу қолгувчи бўлган
ҳолларингизда кирингиз, - дейилади. Саҳобалар сўрашди: Улар
бизданми ё Расулуллоҳ? Дедилар: Йўқ, сизлар менинг асҳобларимсиз, улар
эса аҳбобларимдир. Улар сизлардан кейин келадилар. Улар одамлар амал қилмай
ташлаб қўйган Китобни ва ўлдирган суннатни топишади. Сўнг Китоб ва Суннатга
қучоқ очиб келиб ўқийдилар, ўрганадилар ва одамларга ўргатадилар. Бунинг йўлида
сизлар йўлиққандан кўра қаттиқроқ ва даҳшатлироқ азобга йўлиқадилар. Улардан
биттасининг иймони, сизлардан эллик кишининг иймонига тенг, битта шахиди,
шахидларингиздан эликтасига тенг. Саҳобалар сўрашди: Бизданми ё
Расулуллоҳ? Дедилар: Ҳа, сизлардан. Сизлар ҳаққа ёрдам берадиган
ёрдамчиларни топмоқдасиз, улар эса топмайдилар. Улар Байтул Маҳдис атрофида
бўладилар. Уларни ҳамма томондан золимлар ўраб олади. Улар шундай шароитда
турганларида Аллоҳнинг нусрати келади. Ислом азизлиги уларнинг қўллари
билан бўлади. Кейин: Аллоҳим, уларга нусрат бер ва уларни қавз
(Кавсар)даги ҳамроҳларимга айлантир, дедилар”. Бу ҳадиснинг бир неча шоҳидлари бор.
Мана шундай
аҳволдалигимизда, бизларга ёрдамчи фақат Аллоҳу таолодир. Бизлар эса, фақат
Аллоҳу таолога таваккул қилмоғимиз ва бир – бирларимизга кечиримли бўлиб, Ислом
билан бирикмоғимиз даркор. Бу ишларда, бошлиқларимизнинг бош бўлишини талаб
қилмоғимиз зарил.
"Йўқ, ким яхшилик қилган ҳолида ўзини
Аллоҳга топширса, унинг учун Аллоҳ ҳузурида ажр бор ва улар учун хавфу хатар
йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар”. (2:112).
Азиз мусулмон биродарларим!
Мен юқоридаги мурожаатномани ёзиб
тугатгунимча, ҳато қилишдан росса қўрқдим. Аммо, Рўза ойининг ярмиси ўтиб
кетгунича ҳам, ҳеч ким бирор бир сўзини айтмай жим турганида, мен Аллоҳга
таваккул қилдим ва мусулмонларга мурожаат қилишга қарор қилдим. Чунки, ҳозирги
кундаги ҳолатимиз яхши эмас, мусулмонларга хос эмас, бошлиқларга мос эмас.
Мамлакатимиздаги барча мусулмонларга,
алоҳида, давлатимиз бошлиқларига ва дунё мусулмонларига мурожаат қиламан!
Келинг, мана шу улуғ ойларнинг бирида, яъни
Рамазон ойи ичида, ўтган ишлар учун бир-бирларимизни кечириб, ўзларимизни
ўнглаб, Исломий бирикиб, янгидан ҳаёт бошлайлик. Президент ва ҳукуматдан сўранайлик,
керак бўлса талаб қилайлик-ки, улар қамоқлардаги мазлум биродарларимизни озод
қилишсин. Бу ишда, бутун дунё мусулмонларининг бизларга ёрдам беришларини
илтимос қилайлик.
Имконияти борлар, Аллоҳ учун, агарда
ҳатоларим бўлса тўғриланг, бошқа тилларга ҳам таржима қилинг ва ушбу ёзганим, мана
шу даъватни дунё бўйлаб тарқатинг!
Парвардигоро, мусибатларимни зиёда қил. Ер юзидаги мусибатларнинг тоқатимга ярашасини
менга бер. Эвазига, гуноҳларимни маҳфират қил.
Парвардигоро, мусулмонларнинг
қалбларини Ислом нури билан тўлдир, бизларни Ислом билан боғла, фаришталаринг
билан қувватлантир, мусулмонларни душманлари устидан ғолиб қил.
Парвардигоро, Ўзинг
яратгувчи, меҳрибон, раҳмдил, кечиргувчи Зотсан. Бизларнинг ҳолимизга раҳм айла,
гуноҳларимизни авф эт, бизларни ўз ҳолларимизга ташлаб қўйма. Бизларни
шайтондан ҳимоя қил, кибрланиб қолишдан, ишларимда ҳато қилишимдан сақла.
Парвардигоро, мени Ислом дини учун олдинда туриб жиход қилгувчи қил. Ўзингга таваккул
қилдим, мени шахидларингдан қил.
Парвардигоро, агар мен учун ҳаётда яхшилик
бўлса менга ҳаёт бер, агар ўлимда яхшилик бўлса мени ўлдир. Мени шундай
ўлдиргин-ки, ҳатто-ки менинг ўлимимдан ҳам мусулмонларга фойда бўлсин. Аллоҳу
Акбар.
Инсон
ҳуқуқлари ҳимояси маркази "Адолатлик ва ҳақийқат”
Ош
шаҳри моб: (+996) 0 543 818 056 Гапиров Равшан Бердишевич 05.08.2012 йил.
ravshanosh@mail.ru ravshan1955@gmail.com
|