Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Среда, 2024-07-24, 00:41:35
Главная » 2011 » Август » 14 » Бошлиқ сайлашда адашманг!
01:53:14
Бошлиқ сайлашда адашманг!

Қирғизистондаги ўзбеклар ҳамда қирғизлар қачон миллат яъни, мусулмон бўла оладилар?

 Қирғизистон жанубининг Жалолобод, Ўш шаҳарлари атрофида азалдан ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб ҳалқлар яшаб, уларда тилларига қараб ажратиш ёки камситиш деган нарса бўлмаган. Шуни алоҳида такидлаб ўтиш керак-ки, бу ерларда асосан кўпчиликни ўзбеклар ташкил этган ва Ислом дини ҳам ўзбеклар тарафидан сақлаб келинган, динсизликка йўл кўйилмаган. Ислом динига қарши чиққанлар ўлдирилган. Бунга мисол қилиб, динга қарши чиққани учун 1926 йиллари Шохимардонда ўлдирилган Хамзани олсак бўлади, яна унга ўхшаган хамзаваччалар ҳам бўлган.

 Аммо, Россия Ўрта Осиё ерларини босиб олгандан бошлаб, Ислом динига қарши қаттиқ хуфиёна уруш бошланган. Динсизлик ўртага сурилиб, Худо ўрнига Ленинга сиғинишни ўргатишган. Бундай ишлар учун Хамзаваччалар ҳамда енгил табиат аёллар кўпайтирилган ва улар ишга солинган.

 Шу тариқа 70 йилдан ошиқ социализм ҳукм сурди, мусулмонлар Исломдан йироқлашиб, уларнинг Ислом дини оғизларидагина қолди, қалбларини эса манфаатчилик, тилларига қараб ажратиш, камситишлар эгаллади. Кофирлар мусулмонларни бошқаришни осонлаштириш учун қулай йўл қидиришиб, Ўрта Осиёни бир нечага бўлиб, ўзларича карта чизишди ва бир қанча кичик мамлакатларга ажратишди. Шу йўл билан динсизлик яна ҳам кучайтирилди. Ислом динида маҳкам турганлар таҳқирланди, қамалди, рус мамлакатларига сургун қилинди, ўлдирилди ва ҳакозолар.

 Оҳири келиб социализм ҳам ўз ниҳоясини топди ва демократия ўрнатилди. Демократия – бу сўз эркинлиги ва динга эътиқод эркинлиги деб, одамлар яна алданди. Мана энди ҳозирги кундаги мусулмонларнинг аҳволига бир назар ташлайлик;

 Сўз эркинлиги – ёлғонни ҳоҳлаганингча гапиравер, эпласанг алдаб кун кўр. Ҳоҳлаган ишингни қил, зино қил, ўзингни сот, судҳўрлик қил ва ҳакозолар. Аммо, устингда турган бошлиқни ҳоҳлаганингча мақта, фақат унинг камчиликларини ёки ҳатосини гапирма, жиноятчи бўласан.

 Дин эркинлиги – мачитларни кўпайтириб намозингни ўқи, рўза тутавер, хаж қил йўл очиқ. Аммо, сиёсатга, ҳукумат ишларига аралашма. Дин давлатдан ажратилган. Мана шу дин эркинлиги ҳисобланади. Мусулмонларни шу дин эркинлигига рози бўлишлари ва норозилик билдирмасликлари учун, юқоридаги Хамза ва хамзаваччаларга ўхшаган, Имом ва имомваччалар кўпайтирилди. Чала қорилар ва отинчалар кўпайди. Улар мусулмонларни Исломга юзаки ўргатишди, Қуръонни ўқиб, ўқиган қуръонларини тушунмайдиганлар кўпайди. Ислом олимлари қувғинликка олинди ва ўлдирилди, қолганлари эса диндан ташқари бўлган ҳукумат малайларига айлантирилди. Мана энди, ўша Имом ва имомваччалар, қори ва қориваччалар ёрдами билан, ким-ки асл Исломдан, Қуръондан гапирса, унга экстремист ва террорист деб, мусулмонлар учун ёт бўлган номларни қўйишмоқда. Натийжада, асл мусулмонлар озайиб, юзаки мусулмонлар кўпайди. Аллоҳга қалби билан итоат этганлар яширин ҳолга ўтди. Аллоҳга гуноҳкор ва харомхўр бўлганлар очиққа чиқди. Мана шу гуноҳ ишларни, демократиянинг дин эркинлиги деб номлашди.

  Бир куни пайғамбаримиз мухаммад (с.а.в.) саҳобаларига бундай дебди:

  Менинг умматимга бир замон келади, улар 5 нарсани яхши кўриб, 5 нарсани унутадилар;

 1 - дунёни яхши кўриб, оҳиратни унутадилар. 2 – умрни яхши кўриб, ўлимни унутадилар.

 3 – хашаматли саройларни яхши кўриб, қабрни унутадилар. 4 – мол мулкни яхши кўриб, унинг

      учун    бериладиган закотни унутадилар. 5 – яратилишни яхши кўриб, яратувчини унутадилар.

  Мана шу ҳадисни ўқиб, ҳозирги кундаги аҳволга, ўзингизга, Имомларингизга, олимларингизга, юрт бошлиқларингиз ва депутатларингизга бир назар ташланг! Пайғамбаримиз айтган замон келибди-ми ёки бундан ҳам ёмон замон келсин-ми? Хозирги ёмон аҳволингизга ким айбдор?

 "Эй инсон, сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир”. (Нисо сураси 4:79).

 "Зотан, илм кишининг диёнат ва эътиқодини зиёда қилиш ўрнига аҳли давлат, аҳли дунёларга қул қилиб қўйса, у илм эмас, балки жаҳолат-илмсизликдир”. (7:175-176 оятга изоҳ).

 "Эй мўминлар, ўша донишмандлар, роҳиблардан кўпчилиги одамларнинг молларини ноҳақ йўл билан ейдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ – эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб хушхабарини етказинг!”.(9:34-35)

  Мана шу ҳадис ва оятларни ўқиб, маъносини озроқ бўлса ҳам тушуниб, ўзларимизни ўнглаш вақти келмадими-кин? Бу дунё бойликларини эмас, Аллоҳнинг розилигини истаб яшасак бўлмайди-ми?

 "Аллоҳ мўмин, мўминаларга остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатлар ва жаннат боғларидаги покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг розилиги эса, ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу ҳақиқий буюк бахтдир”. (Тавба сураси 9:72).

  Мана энди, сизларга бир таклиф киритаман. Мамлакатимизда хозирги кундаги аҳвол ҳаммангизга маълум. Яна президент сайлови яқинлашиб, сохта вадабозлар кўпайгандан кўпайди. Аммо биз, бошлиқ сайлашни, унга шарт қўйишни билишимиз керак. Хозирги кундаги асосий шартимиз, барча мусулмонлар фойдаси ва уларни бириктиришга, миллатчиликка чек қўйишга қаратилиши керак. Ким-ки шу шартга рози бўлса, ўшани президентликка сайлашимиз зарур. Акс ҳолда, ўзларини ўзлари сайлаб ва бошқариб юраберишсин. Биз эса, уларнинг ҳолларини тамоша қилиб четда тураверамиз, сайловга қатнашмаймиз. Аллоҳ учун, Унинг розилиги учун, ким шу ишга етакчилик қилиб, ўртага шартни қўяди? Ёки менга эргашади? Телефон қилинг!

 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш "Адолатлик ва ҳақийқат”

 маркази Ўш шаҳри (+996) 543 818 056. Гапиров Равшан Бердишевич /                                      / 14.08.2011 й.

 ravshanosh@mail.ru   ravshan1955@gmail.com   www.gapirov.ucoz.com
Просмотров: 835 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: