Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-03-29, 21:25:33
Главная » 2012 » Октябрь » 27 » Бирлашинг
04:44:05
Бирлашинг

       Агар ўзбеклар ошни устида бирлашганларидек, динни устида бирлашганларида эди?

  Ҳозирги замон ўзбеклари, ошга йиғилинг деганда томдан ташланишади, дин ишига йиғилинг деганда, қамаб қўйишади деб, томга қочишади. Мусулмон ўз биродари бўлган мусулмоннинг ҳимоясига чиққани қўрқади. Ҳаттоки гувоҳликка ўтгани ҳам, юраклари титраб, тинч юрай деб қочишади. Яхшилик қилиш, ёрдам қилиш, агар ўзларига фойда келтирмаса, ўзбеклар учун кераги йўқ ошиқча иш ҳисобланади. Аммо, мақтаниш учун эҳсон қилиб қорни тўқ бойларни чақириш, карнай – сурнай қилиб тўй қилишда, ўзбеклар олдинги қаторга ўтишган. Қатор машиналарда қизларини ярим ялонғоч қилиб ЗАГС га чиқаришда эса, Америкаликлардан ўтамиз деб ҳаракат қилишаябди. Мана сизга азамат ўзбеклар. Уларнинг бошларига тушаётган ҳозирги кундаги ҳорликлари ҳам, уларнинг ҳудди мана шу ишларининг оқибатларидир. Алоҳида эътиборга лойиқ нарса шуки, ҳамма ибодатларда – намозда, рўзада ва хаж қилишда ҳам олдинги қатордалар. Ва ибодатларига ҳаром ишларни аралаштиришда ҳам, ўзбелар олдинда туришибди. Айниқса, судҳўрликда, яъни, процентга пул бериш ва олишда, ўзбелардан ўтадиган ҳалқ бўлмаса керак. Процентга пул берган ҳам, олган ҳам судҳўр, яъни, Аллоҳ ҳаром қилган ишдир. Ҳаттоки, шундай ҳаром ишларни кўриб туриб, қайтармаган гуноҳкордир. Ҳозирги кунда, судҳўрликка аралашмаган биронта ўзбек оиласи қолдимикин? Ҳаттоки, яқин одамларига қарз беришса ҳам, фойдаси билан қайтарилишини келишиб, кейин берадиган бўлишди. Қисқа қилиб айтганда, ўзбеклар ҳалол билан ҳаромни аралаштириб юборишди. Ҳаттоки, бошқа ишларини четга олиб, ўзбек аёлларининг "Зиёфат” га йиғилишларини олсак, хай, хай, улар эркакларидан ҳам ўтиб кетишди. Бир аёл, бир қанча зиёфатларга қўшилишни одат қилишди. Мана шуни, "Обрўй” деб билишади. Яна, "мен 3-4 зиёфатдаман” деб, мақтаниб ҳам юришади. Ҳамма иғво, ортиқча ҳашамлар, исрофгарчиликлар, айнан аёлларнинг мана шу зиёфатларидан келиб чиқмоқда. Шунинг учун, аёлларнинг жамоат бўлмаганлари, оила ишлари, фарзандлари тарбияси билан шуғулланганлари мақулроқдир. 

   Ва мана шуни билиш эса яхшидир;

  "Аллоҳнинг суйган бандалари - одамлар ўрталаридаги фойдалиларидир. Фойда келтирувчилар – Аллоҳнинг суйган бандаларидир. Қудратли Аллоҳ олдидаги амалларнинг яхшиси – мусулмоннинг бошига ташвиш тушганида ёрдамга келиш ёки унинг қарзини тўлаб қўйиш ёки унинг чанқоғини қондириш билан, мусулмонга келтирган хурсандчиликдир. Ҳақийқатдан ҳам, ака – укаси бўлган мусулмон биродарига ёрдамга келиш, ибодатларнинг яхшисидир. Ким-ки мусулмон биродарига бўлган ғазабини яширса, Аллоҳ унинг камчиликларини яширади. Ғазабини чиқармасдан ушлаб қолган инсоннинг эса, оҳиратда унинг қалбини Аллоҳ ҳурсандчиликлар билан тўлдиради”.

  Мана шуни билиб, агар ўзбек эркаклари ошни устида бирлашганларидек, динни устида бирлашганларида эди, ўрталаридаги муомалалари шаръий аҳкомлардагидек бўлганида эди, бир – бирларини ҳимоя қилиб жон беришга тайёр бўлганларида эди, ҳозирги кундагидек қўрқиб, титраб, хор бўлиб яшашмас эдилар.

 

 Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази "Адолатлик ва ҳақийқат”

 Ўш шаҳри моб: 0 543 818 056   Гапиров Равшан Бердишевич     26.10.2012 йил.

 ravshanosh@mail.ru  
Просмотров: 753 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: