Равшан Гапиров: Бу ердаги қонҳўрлар кимлигини дунё билиб бўлди-ку ахир! 16 июнь 2012 г.
асосий эркинликлар,
демократия, Инсон Ҳуқуқлари, суҳбатлар, ҳуқуқбон Add comments
Жабрдийда ва аламзада Ўш жарохатларга икки йил
тўлди. Бироқ, бу жарохатлар хамон қонталаш. Хамманинг кўнглида бир ўй: Нима қиламиз энди, яна аввалгидек яшаб
кета оламизми?
Ўш шахридаги "Адолатлик ва хақийқат” Инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказининг рахбари Равшан Гапировнинг кўнглига қўл
солишимиздан мақсадимиз хам, аслида ана шу саволларга жавоб топиш эди. Мен у
кишига учтагина савол бердим. Жавоблар лўнда, дангал ва аччиқ бўлди.
Улуғбек
Хайдаров: Ўш воқеалари бўлиб ўтганига мана 2 йил тўлди. Шу давр мобайнида
Сиз ўша ерда фаолият кўрсатаяпсиз.
Бугунги вазият қандай? Махаллий ўзбекларнинг хаётларида қандай ўзгаришлар
бор?
Равшан
Гапиров: Ёзганларимнинг кўпида
эслатиб ўтганимдек, июнь уруши икки миллатнинг уруши эмас, аксинча, дўст бўлиб яшаб турган
ҳалқларни уриштириш учун, қирғиз ҳукумати атайин 3 йилдан ошиқ муддатда тайёргарлик
қилиб, кейин урушни бошлашган. Масалан:
2006 йилнинг
ўрталаридан бошлаб, "Қирғизистон” дан "стон” ни олиб ташлаш керак, нима, биз гўристонмизми, "Қирғиз мамлакати”
бўлиши керак, деб шу масалани кўтариб чиқишгандан бошланган. Ўшанда мен ҳам,
"Агар Қирғиз мамлакати деб аталса, унда қолган миллатлар нима бўлади, улар,
жумладан мен ўзбек ҳам, йўқ бўламизми, нима биз кўланкамизми” деб гапирганман,
ёзганман ҳам. Аммо, мендан бошқа ҳеч ким бу тўғрида гапирмаган. Бу масала
арзимас нарсага ўхшагани билан, секин аста оддий қирғизларга, "Бу юрт қирғизлар
ери, улар хўжайин” деган тушунчани олиб келди. Шунингдек, ҳукумат
корхоналарида, ҳуқуқ ҳимоя органларида ҳам, "ер қирғизники, бошқалар меҳмонлар”
деган тушунча пайдо бўлди. Ойлар, йиллар ўтган сари, "Қирғиз ҳоҳлаганини
қилади, бошқалар эса, уларга бўйсунишади” деган ишончга айланди. Шу тариқа 2009
йилнинг бошига келиб, айниқса ўзбеклар кўчаларда бемалол юролмай қолишди.
Милиция ҳодимлари ушлаб, очиқдан очиқ пул талаб қилишиб, "қирғиз ерида яшаб,
ишлаб юрганинг учун пул тўлайсан, агар ёқмаса, ана Ўзбекистон” дейдиган, бу
сўзни оддий қирғизлар ҳам айтадиган бўлишди. Ўзбек такси ҳайдовчиларни ёллаб
кетишиб, пул бермай уриб ҳайдаган ҳоллар кўп учраган. Ҳаттоки, ҳайдовчини
ўлдириб, автомобилини олиб кетган ҳоллар ҳам бўлган. Масалан:
- Мамажанов Махамадрасул, 1957 йили туғилган. Уни 10 апрель 2009
йили икки қирғиз йигити ёллаб,
"Хундай-Портер” автомашинасида олиб кетишган. Жалолобод шаҳри тарафга
боришганда, уни ўлдиришиб, автомашинасини олиб кетишган ва
пулга алмаштириб юборишган. Улар 20 кунда қўлга тушишган, аммо, судлари
08.07.2011 йили бўлиб, иккала қирғиз йигитлари хар бири 7 йилдан қамоқ жазосига
Ўш шаҳар суди тарафидан ҳукм қилинган.
- Ўша вақтларда, менинг амаким Абдуғофуров Иминжон, 1941 йили туғилган.
Уни ҳам "Мерседес 600”
енгил автомашинаси билан ёллаб, Жалолободнинг тоғли жойларига боришганда бошига
уришиб, ўлди деб ташлаб кетишган. Эртаси куниёқ қароқчилар қўлга тушган, лекин,
автомобильни олишиб, ўзларини қочириб юборишган.
- Яна бир амаким Атаханов Анваржон 1948 йили туғилган.
Ўш шаҳрининг ХБК шаҳарчасида, куппа кундузида, амаким микроавтобуси билан
турган жойида, 4 қирғиз йигитлари (35-40 ёшларда) келишиб, "Сарт бу жойда
турма, бу жойда қирғизлар ишлашади” деб, боши – кўзи қолмай уриб, тепиб ташлашган.
Қисқаси, 2009 йилнинг ўзидаги шуларга ўхшаш ҳолларни бир чеккадан ёзаверсам,
шунинг ўзи бир китоб бўлади.
Ўша йили миллатчилик шу даражада
ривожланди-ки, мен кўриб туриб, ҳулоса чиқариб, "1990 йил воқеалари
қайталанади, оз қолди” деб, ҳаммага гапирганман, ҳам ёзганман. Ҳаттоки, 2009
йилнинг ўрталарида ички ишлар министрининг ўрин босари Раимбердиев Расулбердига кириб айтсам, у "Бекордан ваҳима
кўтарманг, акс ҳолда, за панику қамайман” деб, менга пўписа ҳам қилган. У билан
урушиб кетишимга сал қолган. Шунинг учун, А.Ш.Атамбаевнинг илтимоси билан,
унинг командасига ёрдам беришга рози бўлиб, биргаликда К.С.Бакиевни
тўнтармадикми. Аммо, етишиб пишиб қолган миллатчилик ҳавфли эди. Чунки,
Бакиевчилар осонликча хокимиятни ташлаб кетмасликлари аниқ ва миллатлар урушини
чиқаришлари ҳам ақлга тайин эди. Вақтли ҳукуматнинг бепарволиги, менинг
маслаҳатимга қулоқ солишмагани ва Бакиевнинг содиқ хизматкорларини, чунончи М.Мирзакматовга ўхшаганларни тез орада
ишдан олиб, керак бўлса ҳибсга ҳам олмаганлари натийжасида, улар 2010 йил июнь
урушини амалга оширишди.
Шу кунларда ҳам миллатчилик давом этмоқда,
ўзбеклар қамалмоқда, бир умр қамоқ жазосига судлашмоқда ва ўзбекларга босимлар
ўтказилмоқда. Энди, ўзингиз ўзбекларнинг аҳволларини бир тасаввур қилиб кўринг!
Аҳвол оғир ва ҳатарли.
Улуғбек
Хайдаров: Хабарларингизнинг қўп
қисмида хокимиятга якин туриб ишлайдиган
ўзбекларни танқид қиласиз. Шунингдек, халқаро ташкилотлар кейинги пайтда
сизнинг танқидингиз нишонига тушаяпти. Нима
учун?
Равшан
Гапиров: Мен сиёсатчи сифатида ном
чиқарган эмасман. Аммо, мамлакатимиз сиёсати билангина эмас, дунё сиёсати билан
ҳам қизиқиб тураман. Ҳукумат
сиёсатини яхшилаб кузатиб турган бўлсам, уларнинг сиёсати ҳалқ учун хатарли
сиёсат эканлигига ақлим етиб турса, уларнинг ҳаром ишларига ёрдам бераётган
одамларни мақтайми, айниқса эшшак ўзбекларни?
Ҳалқаро ташкилотлар эса, мана шу биздаги
бўлаётган ишларга тарафдор бўлиб туришибди. Акс ҳолда, аллақачон бу ишларни,
яъни, ўзбекларни қирон қилишни тўхтатиб қўйишар эди. Шунинг учун, бу
ташкилотларни ҳам, миллатимиз ҳамда мамлакатимиз душманлари деб хисоблайман.
Агар Аллоҳнинг
розилигини истамаган бўлса, хеч ким, хеч қандай мамлакат, агар фойда кўрмаса, улар хеч кимга бекордан ёрдам
беришмайди. Шунинг учун, бировдан ёрдам олаётганда, ўйланиб, кимдан олаётганингизни билиб олишингиз керак. Бу нарсани,
бир сухбатда билса бўлади.
Улуғбек
Ҳайдаров: Вазиятни ичидан туриб билган тахлилчи сифатида Сизнинг
прогнозингиз кандай.
Яна 2 йилдан сўнг биз Ўшда қандай ўзгаришларни кўришимиз мумкин?
Равшан
Гапиров: Ўзбекистонни И.А.Каримов
куч билан ушлаб турибди. Агар у жойидан кетса, ўша кундан бошлаб Ўзбекистонда
мансаб талашлик бошланади, чегараларни тўсиш сустлашади ва биздаги қонҳўр
қирғизларга ҳамла бошланади. Бу жойдаги қонҳўрлар кимлигини дунё билиб бўлди-ку
ахир. Аммо, яна бегуноҳ оддий ўзбек ва қирғизлар жабр тортишади. Бу, илми ва
ақли бор одам учун, шундоққина кўриниб турган нарса.
Мен сизнинг 3
саволингизга, иложи борича қисқа ва лўнда жавоб беришга ҳаракат қилдим.
Ҳақни айтиб, ҳақни айтганим
учун ўлсам ҳам, ўлдирилсам ҳам, мен доим тайёрман.
Мана шу ёзганларимни,
ҳоҳлаган жойингизга, ҳоҳлаган йўл билан тарқатишингиз мумкин, бошқа тилларга
таржима қилсангиз ҳам бўлади. http://www.uzxalqharakati.com/archives/11045
|