Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Четверг, 2024-12-26, 16:20:30
Главная » 2012 » Ноябрь » 28 » Ҳамма билсин учун давоми билан
00:27:41
Ҳамма билсин учун давоми билан

                                Никоҳ, Оила ва бахт ўзи нима?

Шариат ҳукмига кўра, никоҳ билан оила тузилади, яъни эр-хотин бўлишади. Бу, эркак билан аёлнинг бир-бирларига шаръий ҳалол бўлишларидир, пайғамбаримиздан суннатдир. Никоҳдан мақсад-динга амал қилиш, Ислом асосида оила қуришлик, фарзанд талаб билан наслни даъвом этдириш, мусулмонларни кўпайтириш ва Аллоҳ рози бўладиган ҳолда яшаб, ҳақиқий баҳт, Аллоҳнинг жаннатидан баҳраманд бўлишдир. Эр ҳам, хотин ҳам, Аллоҳ белгилагандек ҳаёт кечириб, хар бири ўзининг вазифаларини бажаришлигидир. Хеч бир иш ёки яхшиликни, таъна қилиб, мен сенга мана бундай яхшилик қилдим, деб айтмаслик керак. Эр ва хотин ўрталаридаги муомалалари, бир - бирларига бўлган меҳрибончиликлари ва ҳамма яхши ишлари Аллоҳ учун, Аллоҳнинг розилиги учун бўлмоғи даркор. Ана шундагина эр ва хотин ҳақиқий бахтга эга бўлишади. Мана бу Қуръон оятларини изоҳи б-н ўқиб, чуқур мулоҳаза юритинг!   

 "Хотинларингиз зироатгоҳингиздир”. (2:223).

   (Эр-хотиннинг яқинлашувидан муддао, фарзанд талаб қилиш эканига ишора қилинмоқда).

 ".... эркаклар учун (аёллар) устида бир даража (имтиёз) бор. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир”. (2:228).

 (… эрнинг имтиёзи, унинг оила бошлиғи эканлигидадир, чунки табиатан эркаклар аёлларга нисбатан оғир босиқ, ҳар бир ишнинг оқибатини ўйлаб қиладиган ва оилани оғир-енгил кунларда сабр тоқат билан бошқариб борадиган кишилардир).

"Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб, Аллоҳ уларни бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол – мулкларидан сарф – харажат қилганларидир. Бас, ибодат – итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу химояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар – яхши хотинлардир”. (4:34).

 (Ушбу оятда оиладаги эр билан хотиннинг ўрни белгилаб берилган. Шариат ҳукмича, эр аввало оиланинг барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар бўлган, уни четдан бўладиган ҳар қандай хуружлардан ҳимоя қиладиган шахсдир. Мана шулар эвазига ва эркак киши учун фазилат ҳисобланмиш оғир босиқлик, оила тебратишдаги тадбиркорлик каби сифатлар сабабли у оиланинг бошлиғи саналади. Яхши хотин эса, диёнатли, эрининг уйини обод қиладиган ва унга бир умр садоқатли бўлган аёлдир).                Аёлнинг эрига садоқатли бўлишига бир мисол тариқасида;

 "Саҳобалардан бири сафарга чиқиб, хотинига "мен қайтгунимча уйдан чиқма”, деб кетибди. Орадан вақт ўтиб, "отанг оғир аҳволда касал бўлди, сени чақирмоқда”, деб ҳабар келибди. Аёл пайғамбарга ҳабар бериб, "бориб келсам бўладими”, деб сўрабди. Жавоб келибди, "эрининг айтганини қилсин”. Яна хабар келибди, "отанг оламдан ўтди”. Аёл яна пайғамбардан сўрабди ва жавоб келибди, "отаси Аллоҳнинг жаннатига кетди, у эрининг айтганини қилсин”.

 Юқоридаги оятлар ва мана шу мисолда, эрининг сўзи аёл учун қонун қаторида бўлиб, уни бузишлик гуноҳ ва Аллоҳнинг жазосига лойиқлиги очиқ кўриниб турибди.

 Исломда, эркак аёлига қандай кўз қарашда, аёл эркагига қандай кўз қарашда бўлиши. Бир – бирларига бўлган ҳуқулари ва мажбуриятларини аниқ билишлари. Бу, оилада катта аҳамиятга эга.

 Эркак аёлига нисбатан, "бу Аллоҳнинг менга берган омонати, бунга яхши муомалада бўлиб, еб – ичишидан тортиб, ҳамма камчиликларини бажаришга ҳаракат қилсам, номаҳрам киши кўзидан ҳимоя қилсам, бунинг камчиликларини яширсам, айбларини кечирсам, Аллоҳ менинг гуноҳларимни кечиради, мендан рози бўлади” - деган кўз билан қараши лозим.

 Аёл эркагига нисбатан, "бу менинг ҳаётдаги бошлиғим, раҳбарим, мен учун Аллоҳ олдидаги жавобгар инсон. Мен орқали жаннатга кириши ёки мен агар унга итоатсиз бўлсам, дўзахга кириб азобланиши мумкин” – деган кўз билан қараши лозим. Чунки, аёлларининг итоатсизлигидан, уларни бегона кўздан ҳимоя қилолмаган эркак-"Даюс”, у учун жаннатнинг ҳамма эшиклари ёпиқ.

  Эр хотинига ёки хотин эрига, зулм қилишса, Аллоҳ кўриб, билиб тургувчи, жазоловчи Зот.

 Юқорида, эр ва хотиннинг оила қурмасдан олдин билишлари шарт бўлган нарсалар қисқа ва лўнда қилиб берилди. Лекин, хар қанча уринмангиз, оилада эр ва хотин ўрталарида баъзи бир келишмовчиликларнинг бўлиши, эҳтимолдан ҳоли эмас.

 Шундай ҳолларда, "Агар эр-хотиннинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангизлар, эр томонидан бир ҳакам, хотин томонидан бир ҳакам чақирингиз.....”. (4:35).

 Бир бирингизга қўпол муомала қилиб, далили бўлмаган нарсалар билан туҳматлар ёғдирманг!

"Айтинг (эй Муҳаммад): Дилларингиздаги нарсани хоҳ яширинг, хоҳ ошкор қилинг, Аллоҳ билур. (3:29).

Росулуллоҳ (с.а.в): "Инсонга берилган нарсаларнинг энг яхшиси чиройли хулқ, энг ёмони эса чиройли суратдаги ёмон қалб”, "…..  ва (хижолат бўлиб)узр сўраладиган нарсадан сақлан”.

                                                                                                              Оиладаги аксарият келишмовчиликлар, агар чуқур мулоҳаза қилиб қарасангиз, Исломий урф одатлар қолиб, одамларнинг ўзлари ўйлаб топишган замонбоп урфу одатлардан чиқмоқда.

 Яъни, демократия қонуни бўйича эр ва хотин тенг қилинган. Ҳаттоки, ҳозирги даврда кўпчилик аёллар юқори бўлиб, оилада раҳбарлик қилишмоқда. Мен замонавий маданиятли оиладанман, деб, бегона эркаклар билан хар хил байрамларда қатнашишмоқда. Яна, аёллар (эркаклардан ўтиб) 1-2-3-4 жойларга зиёфатларга ҳам улгуришмоқда. Маст қилувчи ичимликларни ичиб олишиб, эрлари билан шахсий муомалаларини мақтанишмоқда. Шаҳарма шаҳар юришиб, савдо-сотиқ қилишмоқда (қандай савдолиги гумонда). Ясаниб, авратлари очиқ ҳолда чиройли машиналар хайдашиб, ўзларини номаҳрам эркакларга кўз – кўз қилишмоқда. Яна кўп ҳаром ишларни қилишмоқда-ки, ёзиб оҳирига етиш қийин. Мана шу нарсалар, аёлнинг эркагига нисбатан ҳиёнатининг бир кўриниши ҳисобланади. Аслида эса, аёл учун уйни қараш, фарзандларни тарбиялаш ва эрни кўнглини олиш, унинг ота-онасини хурматлаш, асосий вазифа ҳисобланади.                    

Росулуллоҳ (с.а.в): Аёлларингизнинг яхшиси фаржида (жинсий аъзосида) афийфа ва эрига шаҳватли бўлганидир.                        (Имом Дайламий Анасдан (р.а.) қилган ривоят).

 Эркаклар масаласи оддийгина, аёлларнинг юқоридаги эслатиб ўтилган ҳолларга тушишларига, айнан эркаклар айбдорлар. Чунки, кўпчилик эркаклар Аллоҳнинг, "Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар”- амрини билишмайди ёки унутишган. Шунинг учун, раҳбарлик ўрнига, аёлларига бўйин сунгувчиларга айланишган. Аёлларини бегона эркакдан ҳимоя қилишмайди. Яъни,

Пайғамбаримизнинг, "Шомдан кейин аёлларини кўчага ҳимоясиз чиқарган эркак, даюсдир. Даюслар жаннатга кирмас, улар учун жаннатнинг ҳамма эшиклари ёпиқ”, сўзларини билишмайдими ёки унутишганми.

  Мана шундай ачинарли ҳолда дўзахга қараб кетаверамизми ёки ўзимизни ўнглаймиз-ми?

"Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (13:11).

  Ёки кўриб кўрмасликка олиб, эшитиб эшитмасликка олиб юраверамиз-ми?

 "Ким-ки, бу дунёда кўр-гумроҳ экан, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир”. (17:72).

 Ҳозирги кунда, "Ким даюсмас”-деб сўралса, қанча мусулмон ўртага чиқа олади, ўйланинг!

 Росулуллоҳ (с.а.в): "Ҳақни айтмай, сукут қилувчи кимса, сақов шайтондир”- дедилар.

 Энди, "Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (маҳфий) илтижо қилингиз!” (7:55).

Парвардигоро, мусулмонларнинг қалбларини Ислом нури билан тўлдир, бизларни Ислом билан боғла, фаришталаринг билан қувватлантир, ўзларимизни ўнглашимизга ёрдам қил.

Парвардигоро, Ўзинг яратгувчи, меҳрибон, раҳмдил, кечиргувчи Зотсан.   Бизларнинг ҳолимизга раҳм айла, гуноҳларимизни авф эт, бизларни ўз ҳолларимизга ташлаб қўйма.

 Ҳақийқатни очиқ гапириб, рост гувоҳлик беришдан қочмаслик, ёлғон гувоҳлик беришга Аллоҳдан қўрқиш, омонатга ҳиёнат қилмаслик. Судҳўрлик ёки судҳўрдан пул олишдан, ўғирлик қилишдан, маст қилувчи нарсани ичиш, пораҳўрга пора беришдан, зинога боришдан сақланиш, бу дунёда хор бўлиш ва оҳиратда дўзах ўтидан сақланиш демакдир. Ҳаром ишлардан сақланиш, оиланинг тинч тотувлигини сақлаш ҳам демакдир. Шундагина, ҳақиқий бахт эгаси бўласиз.

    Аммо, ким аёлига раҳбарлик қилмаса, уни ҳимоя қилмаса, у эркак аниқ Даюс. Буни унутманг!

Парвардигоро, агар мен учун ҳаётда яхшилик бўлса менга ҳаёт бер, агар ўлимда яхшилик бўлса мени ўлдир. Мени ўлимимдан ҳам мусулмонларга фойда бўлсин.  Аллоҳу Акбар.

 Қуръон оятларидан ва марҳум, Аллоҳ шахидлари қаторида қилсин Камолов Рафик хожи, ва ўғли Қорасув марказий масжидининг имоми Рашодхон қори маърузаларидан фойдаландим.

 

 Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гапиров Равшан Бердишевич                 24.11.1012 йил.

 Ўш шаҳри (+996) 543 818 056
Просмотров: 1327 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: