Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-04-26, 01:54:46
Главная » 2011 » Ноябрь » 2 » Аллоҳнинг иродаси.
03:37:10
Аллоҳнинг иродаси.

                   Ассалому Алайкум биродарим Турсунбой Бакир ўғли!        01.11.2011 й.

 Мана ниҳоят сайлов тугаб, хар хил ваҳималар, ўз аро мажоралар ҳам ниҳоясига етай деб қолди. Кимлардир "биз ютдик” деб, ҳурсандчилик қилиб, бошқаларни мазаҳсираб юришибди. Ҳа, албатта улар ютишди, лекин қоринларига дўзаҳнинг ўтини ютишди. Чунки, Исломий ҳаёт сари бошлайман, деган инсонни кўпчилик четга суришди. Улар, ҳозирда фойда берадиганларни сайлайлик, вақти келганда Аллоҳ деганни ҳам сайлармиз дейишди ва пул учун иймонларини сотишди. Бундай кимсалар ҳақида Қуръон ва ҳадисларда кўп огоҳлантирилган. Жумладан,

         Қуроннинг "Қиёмат сурасининг 7,8,9,10,11,12,13,14, ва 15 оятларини ўқиб кўринг!

 Бу оятлара мана шундай маъно бор экан: Иймонсиз кимсаларни ёмон амаллар қилишдан қайтарилса, улар ўзлари ўрганиб қолган фисқ – фужурларидан ажралгилари келмасдан "Қиёматгача ҳали жуда узоқ, кексайганимизда қилган гуноҳларимизга тавба – тазарру қилиб оламиз”, дейдилар, (Худди қўлларида то кексайиб, тавба қилгунларигача ўлмаслик ҳақида васиқалари бордек). Кўриниб турибди-ки, бу оятда ҳали кексаймаган инсонлар ҳақида айтилган.

 Аммо, ҳозирги давр одамлари жуда ҳам ёмон бузилибди. Ҳаттоки кекса одамлар ҳам, худди бу дунёда абадий қоладиган одамлардек, ўлимни, Аллоҳ олдига боришни, жавобгарчиликни ўйлашмаябди. Оқсоқолларга зиёфат уюштириб, озгинадан пул бериб қўйишса, улар узундан узун дуо қилишиб, яна "Аллоҳ қўлласин” деб, Аллоҳ номи билан дуони тугатишмоқда ва ҳаммани шунга чақиришмоқда. Бу ҳақида ҳаттоки пайғамбаримиз Махаммад (с.а.в.) эслатган экан:

"Қиёмат олдидан зулматли тун қоронғуси каби фитналар бўлади. Бу фитнада киши мўмин ҳолда тонг оттириб, кечга бориб кофир бўлади. Мўмин ҳолда кеч киритиб, тонгга бориб кофир бўлади. Бир қанча қавмлар динларини арзимас дунё эвазига сотиб юборадилар”.

 (Термизий ривояти).

 Биродарим Турсунбой, ўзингиз айтганингиздек, президент бўлмасангиз ҳам вақтдан фойдаланиб одамларни Исломга очиқ даъват қилдингиз, одамларни ҳаромдан қайтариб, Аллоҳ буюрган ишларга чақирдингиз. Пайғамбаримизга ҳам етказиш буюрилган, бизлар ҳам ўшани даъвом этдиришимиз керак. Чунки биз, пайғамбар Махаммад (с.а.в.) умматларимиз. Одамларнинг қанчаси тушунди, қанчалари кўр, гумроҳ бўлганларидек қолишди, бу сиз билан бизнинг ишимиз эмас. Бунга ушбу оятлар далил,

 "(Эй инсонлар), сизлар фақат Аллоҳ хохлаган вақтдагина (У зот томонга йўл тутишни) ҳоҳларсизлар (яъни, бирон иш Аллоҳнинг хоҳиш – иродасисиз бўлмас). Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир. (Инсон сураси (76) оят 30).

 "У Ўзи ҳоҳлаган кишиларни (яъни мўминларни) Ўз раҳматига – жаннатига киритур. Золимлар учун эса, аламли азобни тайёрлаб қўйгандир”. (Инсон сураси (76) оят 31).

 Мана шу оятларни ва ҳадисни ўқиб, яна ҳам чуқурроқ мулоҳаза қилган инсон, ўйлансин "У ўз ҳаётида нималарни ютиб, нималарни ютқазиб юрибди ва сайлов ишларида ҳам ким ютиб ким ютқазди”.

 "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингизни ижобат қилмагай”.

"Ер юзида то яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаргувчи инсонлар қолмагунча, Қиёмат бўлмас”.

"Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

 (Бу ҳадисни Бухорий - Муслим, Насоий ва Аҳмад Абу Ҳурайра орқали ривоят қилганлар).

 Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин-ки, ораларимизда ҳали Аллоҳдан қўрқиб, фақат Аллоҳ ҳожам деган инсонлар бор. Ана ўшалар яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтармоқдалар. Улар дунё матоларига берилган эмас. Улар оҳират матоси – жаннатни кўзлаган инсонлардир. Ўшаларнинг бири бўлинг! Омин, Аллоҳу Акбар.

 Шунинг учун, сиз тушкинликка тушманг! Нима учун сиз эмас, А.Ш.Атамбаев президент бўлди? Балким, бу сиз учун Аллоҳ тарафидан юборилган яна бир синовдир? Балким сиз, ёмон бўлди, деб ўйлаган нарсангиз, сиз учун яхшиликдир? Буни Аллоҳ билур. Шунинг учун, Турсунбой биродарим, билинг-ки!

 Сизни президент бўлишингизни Аллоҳ хохламади ва президент бўлмадингиз. Балким, Аллоҳ сизни келгусидаги Исломий бошлиқликка тайёрлаётгандир? Аллоҳ ҳикматли, билгувчи Зотдир.

 Мендан сизга маслаҳат биродарим!

 А.Ш.Атамбаев ҳам мусулмон биродаримиз. Аллоҳ ҳидоят қилса, у ҳам яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариши, яхши ишлар қилиши мумкин. Буни Аллоҳ билур. Бунга юқоридаги ҳадис ва оятлар далил. Шунинг учун, А.Ш.Атамбаевни ўз ҳолига қолдирманг, яхшиларни чақиринг ва А.Ш.Атамбаев атрофига тўпланинглар, уни ҳам даъват қилинглар!

 Фақат мансабни, ўз фойдасини кўзлаган, ҳаром овқатга ўрганган, одамларни адаштирувчи, ўзлари жиноятчи бўлиб ва жиноятларга бошловчи, миллатчи инсонлардан йироқ бўлинг, уларга қўшилманг!

  Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази "Адолатлик ва ҳақийқат” Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056          Гапиров Равшан Бердишевич          01.11.2011й.

 ravshanosh@mail.ru   ravshan1955@gmail.com
Просмотров: 912 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
2 Умар  
0
Озинг казелсан гандон.Сен ким босенам пидаразрок экансае

1 Ушлик  
0
У борадатий козел.хеч качон Приздент була олмайди уч сафардан бери номзодни куйиб 1 % хам овоз ололмади.

Имя *:
Email *:
Код *: