Нима
учун мен, Президентликка Турсунбой Бакир ўғлини танладим?
Қариндошларим олдига 15 октябрда Амир Темир
шаҳарчасига бориб, тасодифан Турсунбойнинг одамлар билан бўлаётган учрашувидан
чиқиб қолдим. Унинг сўзларини ярмидан эшитган бўлсам ҳам, унинг "Исломда икки миллат - Мусулмон ва кофир
бор. Мен президент бўлсам, мусулмонлар ўртасида ўзбек ва қирғиз деган
миллатчиликлар бўлмайди, биз кофирларга ҳам душманлик қилмаймиз.
Америкаликларга югурмасдан, аввал мусулмон ён қўшниларимиз билан алоқаларимизни,
борди-келдиларимизни тиккалаб ва узоқ ислом давлатлари билан алоқаларни тузиб,
мусулмонларга афзал бўлган исломий ҳаёт ўрнатишга ҳаракат қиламан”-деган ва
яна бошқа маъноли сўзларини эшитдим. Мен билсам ҳам, ҳалқ ўзидан эшитсин учун, шундай савол бердим "Ўғрилик, ҳаром
йўллар билан кўп бойликларга эга бўлган одам, ҳалқни ҳалол бошқаролмайди. Энди,
сизнинг қандай шаҳсий бойликларингиз бор”. Ундан
жавоб "Бишкекда хукумат берган квартирам бор, Корасувга келсам отамдан
қолган уйга келаман”. Унинг бу сўзлари тўғри, унинг ортиқча бойликлари йўқ.
Сўзларининг оҳирларида Турсунбой қўлида Қуръон билан ваъда берди. Шу билан Амир
Темирдаги учрашув тугади.
Энди
мендан эшитинг: Аллоҳдан қўрқмаган, одамлардан қўрқмас ва ҳаром билан
бошқариб, одамларни ҳам ҳаромга ботиради. Кунлар сайин Исломга яқинлашиб
борсак, Исломда шундай:
Ислом
аёлни иззат-икром қилди, унинг даражасини юксакларга кўтарди, йўқотган
азизлигини қайтариб берди, унга поклигини, шон-шарафини қайтарди. Бугина эмас,
балки аёл поклиги ва шарафини асрашни фазилат, унга лоқайд бўлишни эса дунёю
охиратда бадбахтлик ва зое бўлишга олиб борадиган
разолат, деб ҳукм қилди. Ислом аёлни нафис хилқат деб атади ва уни қўриқланиш, асраш вожиб
бўлган ор-номус, қимматли муниса дўст қилиб қўйди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) буни
тинимсиз, ҳатто ҳажжатул вадоъ (видолашув ҳажи)да ҳам васият қилдилар. Зеро,
аёл - эзгулик, яхшилик қилиниши вожиб бўлган меҳри дарё она. Эрининг обрўсини,
молини, фарзандларини асраб авайловчи вафодор, тақволи, итоатли рафиқа. Ўз
яқинларини дўзах ўтига чорловчи эмас, балки дўзах ўтидан асровчи қиз -
фарзанддир. Ислом соясида аёл ва эркак ўз ўринларини, вазифаларини тушуниб олдилар.
Натийжада бир-бирига мустаҳкам таянч бўладиган мувозанатли, бир-бирини
тўлғазувчи авлод бўлди ва Исломий уйғониш йўлида қадам ташлади. Бу уйғониш энг
яхши, балки энг буюк уйғониш бўлди. Энди, Исломга яқинлашган, Исломда яшаган
яхшими ёки кимлигимизни тушунолмай кўр, гаранг бўлиб юрган дурустми?
Ўзларингиз билгандек, бизларни бир қанча
президентлар бошқариб кўришди. Худони билмаган, Худодан қўрқмаганлар бизларни
нималарга олиб келишди? Оилаларимиздаги, давлатимиздаги аҳволни кўрмаябсизмиии?
Нега мусулмонлар ўртасига низо солиб, уларни бўлишмоқда?
Энди,
оҳир замон аломатларидан эшитинг!
Қайси
китоб ёки интернетдан ўқиганлигимни эслолмаябман. Лекин, ривоят қилишларича
"Аллоҳ Жаброил (а.с.) га; одамлари ҳаддан ошиб кетишди, бор фалон шаҳарни
кул-парчин қилиб, одамлари билан йўқ қилиб ташла, деб жўнатибди. Жаброил (а.с.)
қайтиб келиб; Аллоҳим у шаҳарда яхши одамлар ҳам кўп экан, шаҳарни ҳаммаси
билан йўқ қилсам, бегуноҳлар ҳам йўқ бўлишади-ку, дебди. Шунда Аллоҳ; ҳаром –
гуноҳ ишлардан қайтармасдан, одамларга лоқайд бўлганлари учун улар ҳам гуноҳкор
ва лекин ўзлари яхши бўлсалар ҳам, уларни ҳам қўшиб йўқ қил” деган экан. Яна
бир жойда ўқиганимда, пайғамбар Махаммад (с.а.в.) айтган экан "Ерда то яхши одамлар
тугаб, фақат ёмон одамлар - ёмонлик қилувчилар қолмагунча қиёмат бўлмас”.
Биз ўшанга яқинлашмаябмизми, ақлингизни
ишлатмайсизми?
Азиз ва ҳурматли биродарларим!
Кўпчилигингиз мени яқиндан биласиз ёки мен тўғримда эшитгансиз. Мен шу кунгача
президентликка тарафдорларни кузатиб келдим ва агар кечаги кунда Турсунбой
билан учрашмаганимда, сайловга чиқмас эдим ва сизларга ҳам маслаҳат бермас
эдим. Бугун эса, Оҳиратни ўйлаган, Худонинг ғазабидан қўрққан, Аллоҳ деб
ибодатда бўлган, бойликни эмас, буюк бойлик бўлган Аллоҳнинг розилигини
ўйлаган, яъни ўзларингизга Исломий бошлиқни сайлашингизни маслаҳат бераман. Бизга
бошлиқликка, Турсунбой Бакир ўғлидан бошқа лойиқ инсонни кўрмаябман. Агар у ўз
ваъдасидан қайтса, унга ва оиласига Аллоҳнинг ғазаби бўлсин ва оҳиратда дўзах
аъзобида куйсин. Шу асосда, "Мен ва оилам учун бошлиқликка Турсунбой Бакир
ўғлидан бошқа лойиқ инсонни кўрмадим ва Турсунбойни танладим”. Аллоҳу Акбар.
Турсунбойни
ва мени – билганлар ва эшитганлар, бизларга ишонганлар, ҳурмат қилганлар,
фарзанд – авлодлари келажагини ўйлаганлар! Ҳаммангиз қариндош ва дўстларингизни
чақириб, тўп-тўп бўлиб, кўплашиб сайловга чиқинг ва бир овоз билан Қирғизистон
президентлигига Турсунбой Бакир ўғлини
сайланг! Аллоҳу Акбар.
ravshanosh@mail.ru
ravshan1955@gmail.com www.gapirov.ucoz.com
Инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази
Ўш
шаҳри моб: (+996) 543 818 056. Гапиров
Равшан Бердишевич 16.10.11 й.
|