Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-12-06, 15:50:53
Главная » 2012 » Август » 21 » 19 август Рўза хайити
17:54:36
19 август Рўза хайити
Рўза ҳайитингиз муборак бўлсин. Рўза ва Қурбон ҳайитларининг, байрам тариқасида ўтказилишини орзу қилиб юрган мусулмонлар учун, бир неча йилдан бери баъзи бир ишларни тушинтириб, баъзи хадисларни ва Қуръондан оятларни ёзиб, тарқатиб келаман. Мана шу йилдаги Рўза ҳайитига ҳам, сизларга совға қаторида 2008 йили Ош шаҳридаги қамоқда 9,5 ой ўтириб ёзганларимнинг, 2010 йилнинг июнида ёниб кетганларидан сақланиб қолган баъзиларини сизларга тарқатишга отландим. Кўпчилигингизга маълум-ки, мусулмонларнинг шу икки байрамига ҳукумат тарафидан қаршилик кўрсатиб келинмоқда. Яъни, 2007 йилнинг 19 декабрида Қурбон ҳайитини байрам тарзида ўтказмоқчи бўлиб Ўш шаҳрининг "Бобур” театри олдида тўпланишган мусулмонларни тарқатиш учун ҳарбийлар ва милиция ходимлари куч ишлатишиб, қариялар, аёлларни ҳам уриб, тепкилаб тарқатишган, ҳатто-ки болалар оёқ остида қолишган, 100 ортиқ ёшларни эса уриб қамашган. Уларни бир амаллаб бўшатганмиз. 2008 йилнинг 1 октябрида Рўза ҳайитида Новқат шаҳрида байрамга тўпланганларни ҳарбийлар ва милиция ёрдамида уриб, тепкилаб, кўплаган мусулмонларга тан жароҳатлари етказишиб тарқатишган, 32 одамларни – 2 аёл, 3 балоғатга етмаган ёш йигитларни ва 27 катта ёшдаги мусулмонларни қамашиб, бир қанча айблар, жумладан "мамлакатнинг бирлигини бузишга, унинг бир бўлагини ажратиб олишга ҳаракат”- деган айблар қўйишиб, уларни 10 йилдан 25 йилгача қамоқ жазосига судлашган. (Талабимизга биноан, уларни К.Бакиев қулатилганидан кейин вақтли ҳукумат бўшатган. Такидлаб ўтиш керак-ки, иккови ҳолатда ҳам ўзбеклар жабр тортишган). 2009 йили, мусулмонлар ўзларининг байрамларини ҳуфиёна, уй-уйларида ўтказишди. 2010 йили, К.Бакиев қулатилиб, ундан қолган ҳукумат аъзолари, ўзбекларга қарши қуролланган ҳарбий уруш очишди ва қўплаган мусулмонларнинг қонларини тўкишди. Жалалобод ва Ўш шаҳарларида ўзбекларнинг уй ва иш жойларини талон – тарож қилишиб, ёндиришиб вайрон қилишди. Мана шу сабабларга кўра, мусулмонларнинг Рўза ва Қурбон ҳайитлари ҳам байрам қилинмай келинмоқда. Аниқ-ки, 2012 йили ҳам ўшандай бўлади. Шу сабабли, уйингларда ўқиб, ўз аро мулоҳаза қилиб тушинишинглар учун, сизларга ушбу хатимни ва қўлёзмаларимни жўнатмоқдаман. Муҳаммад (с.а.в.): "Қуръон ўқинглар, унга амал қилинглар, ундан бегоналашманглар, унинг борасида ҳаддан (чегара) ошманглар, у билан тирикчилик ўтказманглар ва бойиманглар!”. (Табароний Абдуррахмон ибн Шибл). "Қуръон ўқийдиган мўмин ширин апелсинга ўхшайди, таъми ҳам ширин, бўйи ҳам ширин. Қуръон ўқимайдиган мўмин хурмога ўхшайди, таъми ширин-у, ҳийди йўқ. Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳонга ўхшайди, бўйи ширин-у, таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ заққумга ўхшайди, таъми ҳам аччиқ, ҳийди ҳам аччиқ”. (Бухорий). "Етти тоифа кишилар бор-ки, соя йўқ кунида уларни Аллоҳ Ўзининг соясига олади: 1. Одил раҳбар. Аллоҳ Азза ва Жаллага ибодат қилиш билан вояга етган ўсмир. 2. Қалби масжидларга боғланган киши. 3. Ҳудо учун бир – бирини яхши кўрганлар-ки, Ҳудо учун бирлашадилар, Ҳудо учун ажрашадилар. 4. Мансабли ва чиройли аёл (зинога) чақирганида, "Мен Аллоҳдан қўрқаман”, деган киши. 5. Ўнг қўли қилган садақани, чап қўли билмайдиган даражада яширган киши. 7. Ёлғиз ҳолида Аллоҳни эслаб, кўзи ёшга тўлган киши”. (Абу ҳурайра). "(Эй Муҳаммад), айтинг, "Агар сизлар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга бирон фойда бермас, демак сизлар жуда оз (яъни ажалларингиз етгунича) фойдаланурсизлар холос”. (Аҳзоб сураси 33:16). "Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”. (33:23). Мана энди, Ўш қамоқҳонасидан ёзиб чиқарган 22 варақ қўлёзмаларимни уйингизда оилангиз билан, тўпланганингизда биродарларингиз билан биргаликда ўқинглар ва чуқур мулоҳаза қилинглар. Ҳар бирингиз ўзингиз ва оилангиз ҳақида ўйланинг – сиз мусулмонга хос ҳаёт кечирмоқдамисиз? Аллоҳнинг розилиги учун, Унинг дини Исломни дунё бўйлаб тарқатишга ва Исломий ҳаёт кечириш учун нима ҳаракат қилдингиз? Агар қўлингиздан келса, мана шу совғамни кўпайтириб тарқатинг, сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056 бошлиқ Гапиров Равшан Бердишевич / / 18.08.2012 й. ravshanosh@mail.ru ravshan1955@gmail.com
Просмотров: 847 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: