Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Вторник, 2017-11-21, 20:01:40
Главная » 2013 » Сентябрь » 16 » Тирик ўлик бўлган ўзбеклар
08:59:50
Тирик ўлик бўлган ўзбеклар

Ким-ки, ўзини, уйини, яқинларини ва ниҳоят аёлларини бегоналардан ҳимоя қила олмаса, у "Тирик ўлик"дир.

     "Ўшда қийноқлар одатий ҳолга айланди”, мақоласига изоҳ.

       http://zamondosh.com/  13.07.2012 йил.

 "Ўшда қийноқлар одатий ҳолга айланди эмас, аллақачон, 2010 йил июнь урушигача қийноқлар одатий ҳолга айланган”. Энди, ўзбекларнинг нима учун шундай ҳолга тушишгани ҳақида ёзмоқчиман;

Ўзбеклар пул ва бойлик тўплаш билан овора бўлишиб, илим олишга эътиборни йўқотишди. Оддийгина, ўзининг ҳақ ҳуқуқини ҳимоя қилишни ҳам ўйламай, "Пул бўлса чангалда шўрва”, деб қолишди. Ҳаттоки кўзини олайтириб қўйишса ҳам, дарров чўнтагига қўлини солишиб, "Гаплашайлик, қанча берай”, дейдиган бўлишди. Баъзиларини сўксам, "Нима ҳам қиламиз, қирғизлар ерида яшаябмиз”, дейишар эди. Мен эса, "Ундай деманглар, биз авваламбор Аллоҳнинг ерида, қола берса ота - боболаримиз яшаган жойларда яшаябмиз”, деб айтар эдим. Қисқаси, ўзбек депутатлари, миллий марказ бошлиқлари бошчилигида, қирғиз ҳукумати қўлида ўзбеклар секин - аста қулга айланишди. Шунда ҳам ишбилармон ўзбеклар бойиб кетишаверди ва охири, бу ҳолатга чидамаган ва ўз ҳалқини бойитолмаган қирғиз ҳукумати июнь урушини режалаштирди. Тўғрироқ қилиб айтганда, уруш четдан режалаштирилган, қирғиз ҳукуматига эса, ёқиб тушиб, режани қабул қилишган. Уруш тайёргарлиги 2006 йилнинг оҳирларидан бошланган. Урушдан ким нимага эришди? Четдан тайёрлаганлар; Ўрта осиёда нотинчликни пайдо қилишди, мусулмонларни бир – бирларига душман қилишди. Қирғиз ҳукумати эса; Қирғизларини ўзлари бойитолмасдан, уруш билан ўзбекларнинг бойликларини олиб беришди. Энг ёмон нарса шуки, бу урушни, "Икки миллат уруши”, деб, яна ўзбекларни айбдор қилишди. Аслида эса, икки миллат уруши эмас, қирғиз ҳукуматининг ўзбекларга қарши қуролли уруши бўлди. Буни, қонун тилида,

 "статья 373 УК Геноцид - Действия, направленные на полное или частичное уничтожение национальной, этнической, расовой или религиозной группы путем убийства членов этой группы, причинения тяжкого вреда их здоровью, насильственного переселения либо иного создания жизненных условий, рассчитанных на физическое уничтожение членов этой группы, - наказываются лишением свободы на срок от двенадцати до двадцати лет либо пожизненным лишением свободы”, дейилади.

 Мен буни 2010 йилнинг июль ойлариданоқ далиллаб келмоқдаман. Чунки, бу ишларнинг олдини олиш учун, урушдан олдин ҳам доду фарёдлар қилиб юрганман. У вақтда, бу жойдаги илимсиз ўзбеклар бойлик тўплаш, хангиллама тўйлар, туғилган кунлар ўтказиш билан овора бўлишган. Баъзи депутат ёки миллий марказ аъзоларини огоҳлантирсам, "Кўп ваҳима қилманг, биз ҳам анойилардан эмасмиз”, дейишган. Ҳукумат аъзолари ҳам, "Не паникуйте, все под контролем”, дейишган. Олдиндан шу ерда юриб, уруш вақтида, урушдан кейин ҳам шу ерда юриб, кўп ишларни билиб юрганим учун, ўлимни бўйнимга олиб, ҳақийқатни очиқ ёзиб, шу Ўшда юрибман. Яна бир бор қайтараман, Ўшдаги ўзбеклар қирғинини уюштирган, бошқарган ва хозирги кунгача бошқариб келаётган шахс, бу Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматов бўлади. Буни далиллаб қўйганман, керак бўлса яна далиллайвераман. У шаҳарни бошқариб турар экан, ўзбекларга тинчлик бўлмайди, қирғизлар ҳам ваҳимада яшашади. Бу ҳақ гап. Ҳозирча Мелисни қўллаб турган миллатчи қирғизлар ва қариндош уруғлари билан қўллаб турган, ўзбек номини харом қилган Иминов Омониллога ўхшаган "Гандонлар” бор. Бу кунлар ҳам ўтар – кетар. Олдинги гандонлар нима бўлишди-ю, хозирги гандонлар нима бўлишар эди, олдингилардан ҳам хароб бўлишади. Аллоҳу Акбар. Баъзилар, "Нима қилиш керак”, деб сўрашади.     

 Жавоб:

 "Ҳаттоки, икки киши бўлсангиз ҳам, бирингизни бошлиқ қилиб олингиз”. Қуръонни қаранг, буни Аллоҳ ўргатмоқда. Ўшда эса, олдин ҳам рус тилида кўп ёзганимдек, ўзбеклар подачиси йўқ қўйлар сингари яйловда ўтлаб юришибди. Қорни очган вақтда, ўрмондан бўрилар чиқиб, қўйларни бир – иккитасини судраб кетишмоқда. Қолган қўйлар эса, бир ҳуркиб олишиб, яна ўтлаб юришибди. Мана шундай ҳолат муқаррар экан, ўзбеклар тинчликни кутишмасин, ҳоллари яна ҳам ёмонлашади, "Эртанги кун олдида, бугунги кунлари байрам бўлади”. Сақланиш учун, албатта қонунларни ўрганиш, қонунчиликни талаб қилишни билиш, хар ким ўзини ва атрофидагиларни ҳимоя қилиши зарур. Ўлимдан қўрқмаслик керак, ахир дунёга устун бўлмайсиз-ку. Мен буни, ўзимни ва ўғлимни қамашганида, иккимизни ҳам оқлаб, ўзларини жавобгарликка тортиб далиллаб қўймадим-ми. Ўқинг! gapirov.ucoz.com   Довюрак мард ўғлон бор-ми, чиқинг ўртага!     

 Ўш шаҳри (+996) 553 065 744   ravshanosh@mail.ru     

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси          Гапиров Равшан Бердишевич                       15.09.2013 йил.  

Просмотров: 363 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: