Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Вторник, 2024-04-23, 15:12:39
Главная » 2012 » Июль » 3 » Саволларга жавоблар
04:31:47
Саволларга жавоблар

Ассалому алайкум, Равшан ака, соғ ва саломат чарчамай юрибсизми?

 Равшан ака, мен сизга Алишер Навоий Институтининг сайтида суҳбат тарзида ёритиш учун айрим саволлар билан мурожаат қиляпман. Шу саволларга объектив жавобларингизни ёзиб юборсангиз.

Сизнинг яқин ўтмишга ва ҳозирги вазиятга баҳоингиз биз учун жуда қизиқарли.

Сизга аввалдан катта раҳмат.  Ҳурмат билан: Нодир Шамс.

 1.      Сизнинг кузатишларингиз бўйича, 2010 йил июнь қирғинига қадар Қирғизистонда миллатлараро муносабатлар қай ҳолатда эди? Хусусан, ўзбекларнинг ўша даврдаги республика ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги ўрнига қандай баҳо берасиз?

 Жавоб:

 Бу саволга узоқроқдан жавоб беришга тўғри келади. Яъни, мен ўзим кўрган далилларга назар ташлаймиз. Биз 1972 йили бошланғич мактабни тамомладик. Ўша даврда Қорасувда қирғиз мактаби бўлмагани сабабли, қирғиз болалар ва қизлар биз билан К.Маркс номли ўзбек мактабини битиришган. Демократиянинг1985 йилги бошланиши билан, қирғизларни шаҳарга олиб келишга катта эътибор қаратишиб, хар хил йўллар билан шаҳарларда қирғизларни кўпайтира бошлашди. Бинобарин, ўзбекларни озайтириш сиёсати ҳам маҳфий ишлаб турган. Ўша даврларда, район ва область бошлиқлари қирғизлардан бўлса ҳам, уларнинг ўринбосарлари, иш юритувчилари албатта ўзбеклардан бўларди. Аслида, ўшалар бошқариб турган. Умуман олганда, ҳамма жойларда, темирчиликдан тортиб то сиёсий ишларда ўзбеклар қирғизларга иш ўргатган. Бу ҳақийқат.

Ўтмишнинг 1986-1988 йилларини таҳминан олсак, Жалолобод, Ўш, Қорасув шаҳарларида, қирғизлар ўзбекларнинг 5/1 ни ташкил топган. Шунинг учун, катта шаҳарларни қирғизлаштириш сиёсати олдинга қўйилган. Бундан ташқари, 1988 йилларидан бошлаб СССР пойдевори нурай бошлаганда, маҳфий тарзда ўзбекларга қарши урушга тайёргарлик кўрилган. Бунга бир қанча далиллар бор-ки, уларни инкор этиб бўлмас. 1990 йили, ўзбекларнинг бир тўп олдингиларининг М.С.Горбачевга "Ўзбек автономияси”ни сўраб хат ёзишларининг сабаби ҳам - СССРни тарқаб кетишининг муқаррарлиги кўриниб қолган эди. Мана шу хат, тайёр бўлиб қолган урушни бошлашга баҳона бўлди. Ўзбекларни аёвсиз, ваҳшийлик билан қирғин қилишнинг сабаби ҳам, шаҳарларда ўзбекларни озайтириб, қирғизларни кўпайтириш сиёсатига киради. Ўзингиз ўйлаб кўринг, 1990 йилги ўзбекларни Ўзганда ва Ўшнинг чеккаларида қирғинга учратишганидан кейин, қанчадан – қанча ўзбеклар ташқарига чиқиб кетишди. Айниқса Советобод, Қўқон, Фарғона шаҳарларида, Қўрғонтепа районларида Қирғизистонлик ўзбеклар тўлиб кетмади-ми. Ҳуллас, шу тариқа СССР ҳам тарқади. Энди мустақиллик бошланди. Мустақил равишда иқтисод ва сиёсатни олиб кетиш мушкил иш ва қирғизларнинг ўзларини қўлидан келмайдиган иш бўлганлиги сабабли, яна сиёсатни ўзгартиришди. Яъни, тушинмовчиликдан бўлиб ўтган 1990 йил июнь воқеаларини унутайлик ва дўстлигимизни тиклайлик, деган сохта сиёсат олдинга сурилди. Ўзбекларни ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ўзларининг марказлари бўлсин, биз уларга ёрдам берамиз, деб, ўзбек миллий марказини бинога келтиришди. Мана шу, тан олдиришга хеч иложи бўлмаётган нарсани тан олдиришнинг сўнгги ва натийжали йўли бўлди. Яъни, бир мамлакатдаги озчилик миллатнинг йўқолиб кетмаслиги учун, унинг миллий маркази бўлиши лозим. Аслида, ўзбек миллий маркази ҳукумат қўлидаги ўйинчоқ ролини бажарди. Чунки, қанчалик қирғин қилишмасин, ўзбеклар ташқарига чиқиб кетмасин, барибир бу жойларда ўзбеклар босимли сонда кўпчиликни ташкил этарди. Сиёсий ва иқтисодий ишларда, ўзбеклардан фойдаланишга ҳукумат мажбур эди. Сайлов ва референдумларда, ўзбеклар ўрни катта эди. Шунинг учун, президентдан тортиб, бошқа ҳамма сиёсатчилар ўзбек бошлиқлари билан алоқани яхшилаб юришга харакат қилишган. Аммо, секин аста ўзбеклар сиёсий ишлардан четлатила борилди. Уларнинг асосий ишлари иқтисодиёт бўлиб қолди. Яъни, савдо – сотиқ, хунармандчилик, қурулиш ишлари, пахтачилик ва ер билан боғлиқ бўлган ишлар. Қаранг-ки, ўзбек дегани кўп туғдиради-ми, 2005 йилларга келиб ўзбеклар яна кўпайиб кетди. Унинг устига бойиб, юриш туришлари хавас қиладиган бўлиб қолди. Мана шу вақтда, туғма миллатчи, ўзбекларга қарши қаразини ичида зўрға сақлаб юрган К.Бакиев тахтга ўтириб қолди. Келгуси йилданоқ ўзбекларга қарши очиқдан-очиқ сиёсат ишга тушди. 2009 йилга келиб, ўзбеклар қоғозда бор, амалда йўқ ҳолатга келди. Ўзбеклар фақат буйруқ асносидаги илтимосни бажарадиган бўлиб қолишди. Қайси-ки бир сиёсатчи бирор нарсани илтимос қилса, уни рад этгани қўқишар эди. Айниқса, қирғиз сиёсатчилари ўртасида амал талашишлар бошланганида, ўзбек миллий марказлари бошлиқлари кимни тарафини олишга бошлари қотиб, қочгани жой топмай қолишадиган бўлишди. Бунга 2010 йил июнь уруши яққол далил бўла олади. Бишкекда 2010 йил апрель ойидаги президент тўнтарилишидан кейин, Бакиев Жалолободга қочиб келиб, ўзи ишга қўйган содиқ ҳизматкорларини тўплаб, мамлакат жанубини бўлиб олишни мўлжаллашган. Бу даврда, ўзбек миллий маркази бошлиғи Қ.Ботиров, кимни тарафини олишни билмай, бир чеккада боши қотиб турган. Мана шу вақтда, Бишкекдаги вақтли ҳукумат яна ўзбекларга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Чунки, Жалолобод шаҳридаги ва атрофидаги кўпчилик қирғизлар К.Бакиев тарафдорлари эди. Омурбек Текебаев бошқариб турган бир нечта вақтли ҳукумат аъзолари Қ.Ботировга ёрдам сўраб мурожаат қилишганида, у рад жавобини беришга журъат этолмаган. Чунки, К.Бакиевнинг кетиши муқаррарлиги кўриниб қолган эди, агар Қодиржон рад жавобини берса, вақтли ҳукумат ўзлари ғалаба қилганларидан кейин, ўзбекларга таъналар ёғдиришиб, уларни четга суриб қўйишлари мумкин эди. Шу боисдан, К.Ботиров ўзбекларни ўртага олиб чиқиб, Жалолободда вақтли ҳукуматни ўрнатишда асосий вазифани бажарди. Агар улар шу ишни қилишмаса, мамлакатнинг иккига бўлиниб кетиши аниқ эди. Аммо, одамлар икки тарафдан ҳам ўлган эди. Бу ўлимларда К.Ботиров бошлиқ ўзбекларни айблашди. Сабаби, қирғизлар ўртасида яна амал талашиш бўлиб, одамлар ўлимларида кимларнидир айбдор қилиш зарур эди. Осонгина яна ўзбеклар қўл келди. Чунки, уларни аллақачон оз сонли келгиндига айлантиришиб, ҳуқуқларини ҳоҳлаганингча тепалайвер деган сиёсат ўрнатилган эди. Икки қарама – қарши қирғизлар бирикишиб, олдиндан тайёрланган ўзбекларга қарши 2010 йил июнь урушини уюштиришди. Бу уруш натийжасида, 

 Биринчидан: Қирғизистоннинг катта шаҳарларидан бўлган Жалолобод ва Ўшда қирғиз сонини кўпайтириб, ўзбек сонини камайтириш амалга оширилди. Чунки, катта шаҳарлардаги миллатларнинг қайсисини кўплигига қараб, бу қандай мамлакатлигига баҳо берилади-да.

 Иккинчидан: Шаҳарга тушган қирғизларни уй-жой ва оила рўзғорлари билан таъминлашнинг энг осон услуби, ўзбекларни талон-тарож қилиш, деб билишди. Улар бошқа илож топишмади. Чунки, ўтмишдан далил-ки, бу эшшак ўзбеклар тез унутишиб, яна эшшак бўлиб ишлайверишади.

 Ўз-ўзидан савол туғилади: Ўзбекларнинг 2009 йилларида, Республика ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида ўрни бормиди? Ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўрни йўқ эди, фақат буйруққа қараб иш тутишар эди, ўз фикрларини айтишга қўрқишар эди. Ҳозирги кунда эса, кўз билан имо қилишга иш бажарадиган, фикрларини ўз аро гаплашишга ҳам қўрқишадиган аҳволга келтирилди.

Иқтисодий ҳаётда эса, ўзбеклар эшшак ҳолатида эдилар, энди яғир эшшакка айланишди. Чунки, ҳамма жойларда эшшакдек ишлаётганлар ўзбеклар, пул йиғаётганлар эса қирғизлар.

 2.      Ўзбеклар умумжамият ҳаётидан ажралиб, интеграция ўрнига ўзига хос бир маҳдудликда яшаб келганлари боис ҳам табиий тарзда жамиятдаги жараёнлардан бегоналашиб қолганлари тўғрисидаги  айрим таҳлилчиларнинг қарашларига муносабатингиз қандай? Агар шундай бегоналашув бўлган экан, бунинг илдизлари нақадар чуқур эди? (яъни бунинг илдизларини тарихий-маданий жараёнларнинг ўзгачалигида ҳам кўриш мумкинми?)

 Жавоб:

 Бу саволингизга ҳам, юқоридаги жавобимни ўзи етарли деб ўйлайман. Аммо, жараёнларнинг ўзгачалигига келсак, албатта бу нарса бор. Биринчидан, қирғизлар кўчманчи (буни ўзлари ҳам тан олишади) ҳалқ бўлганлиги боис, диндан, яъни Ислом динидан анча йироқда бўлишган. Оддийгина мисол: Қиз олиб қочишни, қирғизлар азалидан миллатнинг яхши одати, деб билишган ва шу ҳаром ишни яқин кунларгача қилишган, баъзи жойларда хозир ҳам бўлмоқда. Мусулмонлар ўртасида миллатчилик билан бўлиниш Исломда ҳаром қилинган. Мана шу жароён ўзбекларда ҳам бор, қирғизларда эса хозирги кунда авж олган. Яна бошқа шуларга ўхшаган жароёнлар бор-ки, ўшалар икки миллат мусулмонларни бир бирларига қарама қарши қилмоқда. Шунинг учун, авваламбор мусулмонлигимизни, яъни, қирғиз билан ўзбеклар ака-ука биродарлигимизни англаб, Исломий бирикишимиз лозим.

 3.      Айтилаётган маҳдудлашув ва бегоналашув ҳолатларини қайсидир маънода сўнгги фожеага олиб келган омилларнинг бири сифатида ҳам талқин қилиш мумкинми? Ҳар икки томон (қирғиз ва ўзбек томони) ҳамон муросасиз экан ва содир этилган қирғинда бир-бирини айблашда давом қилар экан, аслида ҳақиқат қаерда, ҳақиқий ҳолатнинг манзараси сизнингча қандай ва бу ўринда қарс икки қўлдан чиқиши ҳақидаги ибора нақадар ўринли (яъни ҳар икки томоннинг қонли воқеалардаги иштироки қанчалар мутаносиб бўлган)?

 Жавоб:

 Бегоналашув ҳолатлари, албатта бу диндан йироқлашганликнинг оқибати. Қуръонда кўплаган оятлар ва пайғамбаримиздан ҳадислар бор-ки, улар мусулмонларнинг бўлиниб яшашларини ҳаромлигини далиллаб турибди. Аммо, бизда бу нарса яққол кўриниб турибди. Ислом ва мусулмонлар ҳақида диссертация ёзаётган бир Француз ёш аёли, 2009 йили Ўшга келган. Мен уни хар хил одамлар, имомлар билан учраштирганман. Бир ҳафтадан ошиқроқ юриб, хайрлашув олдидан менга айтган сўзи, "Бизда кофирлар мамлакати, аммо мусулмонлар бор. Сизларда эса мусулмонлар мамлакати, аммо мусулмонларни кам учратдим” – деган. Хар икки томоннинг, яъни ўзбек ва қирғизнинг диндан йироқлашиб боргани, пул ва фойда учун ўзларига нобоп бошлиқларни сайлаб юрганлари ва уларнинг яна бошқа кўплаган харом ишлари, июнь воқеаларига олиб келди. Мана шу маънода, қарс икки қўлдан чиқади-га тўғри келади. Аммо, июнь уруши К.Бакиев вақтидан тайёрланган ва у ишга қўйган ишончли М.Мирзакматовга ўхшаган малайлари амалга оширишган. Уларни бу ишида бошқариб турган чет элдаги мусулмонларнинг душманлари ҳам бор. Бу нарсани далиллайвериб чарчадик-ку ахир.

 

4.      Фожеа кўлами катта бўлишига қарамасдан, орадан икки йил ўтар-ўтмас қирғиннинг унутила бошлаганига, матбуот воситаларида иккиламчи хабарлар қаторидагина тилга олина бошлаганига сабаблар нимада, деб ўйлайсиз?

 Жавоб:

 Аллоҳ осмон ва ерни, улардаги маҳлуқларни яратди. Ердаги маҳлуқлар орасидан одамга ақлни бериб, ҳаммасидан устун қилди ва ҳаммасини одамга бўйин сундирди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, хайвондан одамнинг нима фарқи бор? Одам, фақат ақли билан фарқ қилади халос. Энди яна ўйланинг! Икки тараф мусулмонлар бир бирларини ўлдириб, куйдириб, аёлларини кўз ўнгиларида зўрлаб туришса, учинчи тараф, жабр кўрмаган мусулмонлар ўйин кулгу қилиб "Лимузин”ларда ЗАГС га чиқиб, айбдор шаҳар бошлиқларини жазога тортишни талаб қилишмаса. Имомлар ўша бошлиқларга дуо қилиб туришса, мусулмонлар жамоаси ҳам қўл кўтариб туришса. Уларнинг хайвонлардан нима фарқи бор? Шунинг учун, матбуот воситалари ҳам ҳайвонлар ҳақида хабар тарқатишни секин аста камайтирмоқда. Қонун тилида шундай дейилади: "Жазосиз қолдирилган жиноят, янги жиноятларни келтириб чиқаради”. 1990 йилги жиноят жазосиз қолдирилган, буниси ҳам шундай бўлса, яна жиноятни кутаверинг.

 

5.      Айни сўнгги фожеа оқибатида ўзбек аҳолиси, сизнингча, нималарни ва қандай мавқеларни бой берди? Ўзбекларнинг Қирғизистондаги келажагини қандай кўрасиз ва умуман, уларнинг қаршиларида турган чоралар нималарда кўринади? Бу ўринда "адолатни қарор топдириш” деган иборани сиз қандай тушунасиз?

 Жавоб:

 Ўзбеклар, улар ўзбеклигини йўқотди, яъни, ўз уйида бегона бўлди. Ўзининг уйини, аёл ва фарзандларини, ҳаттоки масжидларини ҳам ҳимоя қилолмайдиган аҳволга келди. Нафақат ўзбекларнинг, агар Қирғизистоннинг кўпчилик ҳалқи ўзларининг мусулмонлар эканлигини англаб етишмаса, Исломий бирикишиб ака-ука биродар бўлиб яшашмаса, Қирғизистоннинг келажаги хор бўлиш, доимий ёрдамга мухтож бўлиш, кўчадаги гадойдан фарқи йўқ бўлиши муқаррар. Адолат эса, июнь воқеаларидаги 4-5 айбдор шаҳар бошлиқларини жазолаш, хеч бўлмаганда ишдан олиш, ноҳақ қамалганларни ва излов эълон қилинганларни ҳаммасини Амнистия қилиш ва мамлакатда "Хамма ака-ука биродар ва бир тану бир жондир”- деган сиёсатни ўрнатиш. Бундан бошқа йўл йўқ, бўлиши мумкин ҳам эмас. Акс ҳолда, талаш - тортиш даъвом этаверади. Бу ҳатарли ҳолат.

  Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш "Адолатлик ва ҳақийқат”

 маркази Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056 бошлиқ Гапиров Равшан Бердишевич 

 ravshanosh@mail.ru   ravshan1955@gmail.ru   01.07.2012 й.

Просмотров: 819 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: