Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Воскресенье, 2017-09-24, 03:40:46
Главная » 2013 » Август » 17 » Нега имомлар ушбу оятларни кенг маъруза қилишмайди?
13:57:06
Нега имомлар ушбу оятларни кенг маъруза қилишмайди?

"Айтинг (эй Мухаммад): "Эй аҳли китоб (яъни яҳудий ва насронийлар), бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келинглар – ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир – бировларимизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик”. (Оли Имрон 3:64).

Изоҳ: Ислом эътиқодига кўра, бутун оламни яратган тангри таоло барча инсонлар баҳтли яшасинлар деб, Ўз томонидан ҳаёт учун дастуриламал бўлган қонун-қоидалар, яъни динни юборган. Кимда-ким бу қонун-қоидаларни тан олмасдан ўз-ўзича янги қонун чиқармоқчи бўлса, у худоликни даъво қилган ҳисобланади ва унинг изидан эргашганлар эса, уни худо деб билган бўладилар. 

"Ҳар бир жон фақат Аллоҳнинг изни билан ва аниқ белгилаб қўйилган муддатда ўлади”. (Оли Имрон 3:145).

Изоҳ: Ушбу оятни шундоқ тушинмоқ лозим: қўрқоқлик умрни узайтирмайди, шижоат эса уни қисқартирмайди. Бас, нима сабабдан ҳақ йўлидаги курашдан қочмоқчи бўласиз? 

"Бас, ватанларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, менинг йўлимда азиятлар чеккан, ва (менинг йўлимда) жанг қилиб, қатл этилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчиргайман ва уларни Аллоҳ ҳузуридан савоб – мукофот қилиб, тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритурман. Ва энг гўзал савоб – мукофот Аллоҳнинг ҳузуридадир” (Оли Имрон 3:195).

Просмотров: 195 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1  
“Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”.
(Моида 5:44).

Имя *:
Email *:
Код *: