Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-03-29, 17:53:44
Главная » 2013 » Март » 18 » Муносабат билдириш
20:17:08
Муносабат билдириш

Кодиржон Ботиров 13.03.2013 йил: "Қирғизистон ҳукумати БМТ тавсияларини бажаришни истамаса, биз бунга нисбатан ўз муносабатимизни кескин равишда билдирамиз. Кескин равишда муносабат билдириш йўллари кўп. Амалга ошган пайтда бу кескин муносабатлар нима эканлигини улар ўзлари билиб олишади”.

 

 Ҳуқуқ ҳимоячи  Гапиров Равшан Ўш шаҳри (+996) 543 818 056: Қодиржон Ботировнинг журналистга берган бу жавобини, қирғиз миллатчилари яна ўзларича бурмалашади. Яъни, "Қ.Ботиров ташқарида туриб яна Қирғиз ҳукуматига қарши Ўшдаги ўзбекларни тайёрлаябди ёки уларни қуроллантираябди”, деб тарқатишлари мумкин. Ахир бундай хол бир марта бўлган–ку. 2010 йили 15 майда Жалолободда ва Ўшдаги йиғинда "Биз 20 йил сабр қилиб чидаб келдик”, деган сўзларини, "Бу кунни 20 йил кутдик”, деб, ўзбекларни автономия бўлиб ажраб олишга чақирган, деб айлантиришмади-ми? Шунинг учун, бундай ҳолларда аниқ ва ишончли қилиб гапириш керак. Масалан: Агар Ўшдаги ўзбеклар ва ҳақийқатлик излаган бошқа миллатлар менга эргашишса, мен уларга 1 ой ичида зарур қонунларни ўргатаман. Бир ишорага ҳамма ишларни ташлаб, менинг атрофимга йиғиладиган қиламан. Ҳақиқий қонуний митинг ва иш ташлашлар қандай бўлишини уларга ўргатиб қўяман. Ҳамма ўзбеклар хеч бўлмаса 1 хафта уйларидан чиқмасалар, улар ўзлари қолиб нима бўлишларини, яъни, оч қолишиб бир – бирларини талон – тарож қилишини далиллаб қўяман. Агар шунда ҳам ўзбекларнинг уйларига хужум қилишса, ўзбеклар қуруқ қўллари билан қандай жиход қилишларини кўрсатиб қўяман. Мана шуни, кескин равишда муносабат билдириш дейилади. Бу иш келажак авлодимиз учун зарил иш. Бу учун бирлашиш ва ҳалқи учун жон фидо қилишга тайёр бўлган бошлиқ керак халос. Мен келажакка умид билан боқишни мана шундай харакат қилиш билан тушинаман.

 Бу ҳаётда шундай одамлар бор-ки, улар қўрқоқ одамни хор қилиб, ерга тиқиб ташлашади, қўрқмагандан эса ўзлари қўрқишади.

 

Просмотров: 923 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 1.8/4
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: