Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Суббота, 2024-04-20, 06:05:12
Главная » 2013 » Август » 10 » Масжидда фосиқ ва соқов шайтон имом
11:57:52
Масжидда фосиқ ва соқов шайтон имом

Ўш шаҳри Шахид тепа масжидида фосиқ ва соқов шайтон имомлик қилишмоқда.

Ўш шаҳридаги Шахид тепа масжидида, 7 июнь куни жума намози олдидан, Мирлан исмли Имом, "Ўш воқеаларининг 3 йиллиги олдидан, Гапиров Равшан исмли одам икки миллатни ўрталарини бузиб, уришишларга олиб борадиган мақолаларни ўзбек, қирғиз ва рус тилларида ёзиб тарқатиб юрибди экан. Сизлар уни ёзганларини олманглар, ўқиманглар ва у билан гаплашманглар. У правокаторлик қилаябди”, деб эълон қилибди. Имомнинг олдида 2-3 милиция ходимлари ҳам турган экан. Уч кун ичида Имом Мирланни масжидда учратиб, ўзимни танитдим ва "Мен билан учрашиб, сўраб, аниқламай туриб, нега милиция ходимларининг туҳмат сўзларини жамоатга эълон қилдингиз. Менинг мақолаларимдан биронтасини ўқиб кўрдингиз-ми. Мен хеч қачон миллатлар ўртасини бузишга ҳаракат қилган, ёзган ёки гапирган эмасман. Сиз эса, менга далилсиз туҳмат қилибсиз-ку”, деганимда, Мирлан "Бир кун олдин йиғилишда сизни гапиришган (мэриядаги йиғилишда шаҳар мэри М.Мирзакматов мени правокатор деб гапирган), милициялар ҳам айтишди, уларнинг сўзи мен учун далил бўлади”, деб жавоб қайтарди. Бу чаласовод имом билан бошқа гаплашишни хохламадим ва "Сиз билан қозининг олдида гаплашамиз” деб, чиқиб кетдим.

 Аллоҳнинг уйида Имом, минбардан туриб менга очиқ тухмат қилди;

 "Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни), уларни саксон дарра уринглар” (Нур сураси 24:4)

 Изоҳ: Маълумки жамият интизомини издан чиқарадиган нарсалардан бири, турли миш-мишлар тарқатишдир. Шунинг учун, ислом динида бировлар ортидан миш-миш тарқатиш, бировни бузуқликда айблаб, тош отиш, фосиқлик деб аталиб, қаттиқ қораланади ва бундай кимсаларга мазкур оятдаги жазо берилади ҳамда уларни гувоҳликлари ўтмайдиган ёлғончилар, деб эълон қилинади. (Мана шу ҳукм, тухматга таълуқли бўлган ҳамма ҳолатларда қўлланилади).

Шу масала бўйича, 23 июнь соат 9-00 да марказий ал Бухорий масжидида шаҳар қозиси Убайдилла (0 777 104 656) билан икки гувоҳнинг олдида учрашиб, имом Мирланнинг фосиқлигини айтиб, "Агар Мирлан жамоа олдида менга узрини айтмаса, шу масжид атрофидаги ҳамма мусульмонларга имомнинг фосиқлигини ёзма турда тарқатаман”, деб, огоҳлантирдим.

Қози Убайдилла билан сухбатлашганимдан кейин ҳам 28 июнь, 5-12-19-26 июль ва 2 август, 8 август ҳайит, 9 август жума намозлари ўтди. Лекин, имом Мирлан туҳматини қайтиб олмади, мендан узр сўрамади, ўзини фосиқликдан покламади. Шундай қилиб, имом Мирлан туҳматчи бўлиб, фосиқликни бўйнига олган ҳолда имомлик қилмоқда. Бу ишлардан (иккинчи) имом Рахматилло ҳам хабардор. Аммо, у ҳам ўз фикрини билдирмай, соқов шайтондек юрибди.

Мухаммад (с.а.в.):  "Ҳақни айтмай сукут қилувчи кимса, соқов шайтондир”, деганлар. 

"Уни эшитган пайтингизда: "Бу (миш-мишни) сўзлаш биз учун жоиз эмасдир. Эй пок Парвардигор, бу улуғ бўҳтон-ку! десангизлар бўлмасмиди?” (Нур 24:16).

 Оятдан кўриниб турибди-ки, биров сизга, бировнинг устидан далилсиз нарсаларни гапирса, уни бўҳтон қаторида қабул қилиб, бошқаларга тарқатманг! 

 Оят ва ҳадисдан ҳулоса чиқарсак, имом Мирлан "Фосиқ” ва "ёлғончи”, Рахматилло эса, соқов шайтон бўлди. Уларнинг ортида намоз ўқиш жоиз эмас. Яна бошқа ҳолатлар бор-ки;

             Намозда имомликка ўтишга кимлар ҳақлироқ?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намозда имомлик қилиш, шариатда шартлари белгиланган масъулиятли ишдир. Уни мазкур шартларни ўзида мужассам этган ҳар бир мусулмон шахс адо қилиши мумкин. Шу боис, намозда имом бўладиган шахс ҳақида келган шаръий ҳукмларни билиб олмоғимиз лозим.

 Имомликнинг тўғри бўлиши учун қуйидаги шартлар бўлиши керак:
1.
Ислом. Имомликка ўтадиган шахс, аввало, мусулмон бўлиши керак. Мусулмонмас одам имом бўлиши мумкин эмас. Киши, агар бировнинг мусулмонлигини аниқ билмай туриб, унинг орқасида намоз ўқиса, намози қабул. Намоздан кейин имомнинг мусулмонлиги аниқ бўлса, ҳеч гап йўқ. Аммо унинг мусулмонмаслиги аён бўлиб қолса, намозни қайтадан ўқийди.
2.
Ақл. Ақли йўқ одамнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди.
3.
Балоғатга етган бўлиш. Балоғатга етмаган бола имом бўла олмайди.
4.
Эркаклик. Аёл ва хунаса эркакка имом бўлиши мумкин эмас.
5.
Таҳоратли бўлиш. Бетаҳорат одам имом бўла олмайди.
6.
Қироат ва арконларни яхши қила олишлик. Қироатни дуруст қила олмайдиган кишининг ортидан, ундан кўра илмлироқ кимсанинг намоз ўқиши жоиз эмас. Бундай одам фақат ўзига тенг ёки пастроқ савияда бўлган кишиларга имомлик қилиши мумкин. Қори одам оми одамнинг ортидан намоз ўқишига тўғри келиб қолса, қори ўз намозини қайтадан ўқийди. Шунингдек, рукуъ, сажда, қаъда каби намознинг рукнларини қила олмайдиган одамнинг ортидан соғ одам намоз ўқиши ҳам жоиз эмас.
7.
Бировга намозда иқтидо қилиб турмаган бўлиши шарт. Бунда у айни вақтда имомга иқтидо қилиб турибдими ёки имомга кечикиб иқтидо қилгани учун намознинг қолганини ўзи давом эттирмоқдами, фарқи йўқ.
8.
Узрлардан саломат бўлмоғи. «Узрлар» деганда, доимо бурнидан қон оқиб туриши, сийдиги оқиб туриши, ел чиқиб туриши каби нарсалар тушунилади.
9.
Тили бурро бўлиб, барча ҳарфларни тўғри талаффуз қила олиши шарт. Тили чучук ёки дудуқ кишилар имом бўла олмайдилар.

Имомликка ўтишга ҳақлироқ бўлганлар тартиби қуйидагича:
1) суннатни билувчироғи; 2) қорироғи; 3) парҳезкорроғи;  4) ёши каттароғи;

Набий (с.а.в.): «Қавмга, уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади.
Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати олдинроғи. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши каттароқ бўлганлари.
Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрлаган жойига ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли», – дедилар.

Абу Масъуд (р.а.)
Ушбу ҳадиси шарифда, ким имом бўлишга ҳақлироқ экани кетма-кет бир неча сифатлар ила баён қилиб берилмоқда.
Шу билан бирга, уламоларимиз таъкидлаганидек, мазкур сифатларда ўша вақт воқеълиги эътиборга олинмоқда.

Келинг, яхшиси ўша сифатларни бирин-кетин кўриб чиқайлик.
Аввало, ҳар бир қавмга уларнинг ичидан:
- «Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади» - Бу, имом танлаш вақтида, аввало, Қуръонни билиш, қироат қилиш сифатига қаралади, деганидир. 

- «Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари» имом бўлади.

Баъзи уламолар имомликка даъвогарлар ичидан муносибини танлаш учун худди шу тартиб йўлга қўйилиб, биринчи навбатда қори, иккинчи ўринда олим туради, деганлар. Уларнинг асосий далиллари ушбу ҳадиснинг зоҳири – юзаки маъносидир.

Лекин жумҳур уламолар, жумладан, Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам суннатни яхши биладиган олим киши қоридан муқаддам қўйилади, деганлар. Чунки, олим одам намозга керакли Қуръон қироатини яхши билиши турган гап, аммо қори одам намозда юзага келиб қоладиган масалаларни дарҳол ҳал қилиб кета олмаслиги мумкин, дейдилар.
Ушбу ҳадисда қорининг муқаддам қилиниши, саҳобаи киромларнинг қорилари уларнинг энг олимлари бўлганлиги эътиборидандир.

Демак, намоз ҳақида энг илми кўп одам, ошкора фаҳш, гуноҳ ишлардан четда бўлиши ва Қуръ­ондан намоз учун зарур қисмини яхшилаб ёдлаб олган бўлиши шарти билан, имомликка энг ҳақли одам ҳисобланади.

Имомларнинг шаръий вазифалари нималардан иборат?

Жамоат имоми ўз жамоатининг раҳбари, уларнинг йўлбошчиси, намозларининг ва бошқа ибодатларининг тўкис бўлишида асосий хизмат кўрсатадиган пешвоси ҳисобланади. Шу билан бирга, имомгарчилик имомнинг зиммасига бир қанча масъулиятларни ҳам юклайди.
Имом, аввало, жамоатнинг намози тўкис адо этилишини таъминлаши лозим. Намозга вақтида келиши, жамоатни мунтазир қилмаслиги, имкон қадар уларга намозни ўқиб беришга интилиши, зарурат юзасидан кела олмаган тақдирда, ўрнига бирор кишини тайинлаш Билан, жамоатга машаққат тушишининг олдини олиши лозим.
Шунингдек, имом намоз ўқиб беришда суннатларга қатъий риоя қилиши, жамоатдаги заифларни доимо эътиборда тутиши, жамоатни мололлантирмаслиги, уларнинг шариатга мувофиқ келадиган таклифларини инобатга олиши даркор.
Бугунги кундаги масжид имомлари масжидга қарашли ҳудуддаги мусулмонларнинг жаноза намозларига ҳам масъул ҳисобланади. Аммо, майитни ювиш, фотиҳахонлик ва бошқа издиҳомлар борасида бу масъулият йўқ. Имом мазкур вазифаларни адо этиш баробарида, шариатга мувофиқ бўлган барча ишлар билан шуғулланиши мумкин.

Кези келганда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, жамоат доимо ўз имомини эҳтиром қилиши, унга итоатда бўлиши, турли фитна-фасодлардан уни ҳимоя қилиши лозим. Фиқҳий китобларимизда, имомнинг моддий таъминоти ҳам жамоатнинг зиммасида бўлиши таъкидланган.

Расулуллоҳ (с.а.в.): «Агар намозингизнинг қабул этилиши сизларни хурсанд қиладиган бўлса, сизга яхшиларингиз имом бўлсин. Чунки улар сиз билан Роббингиз орасида вакилингиздир», – дедилар. Ундан кейин қорироғи имомликка ҳақли бўлади. Яъни Қуръонни яхшироқ қироат қиладигани, кўпроқ ўқигани. Кейин парҳезкорроғи ҳақли бўлади. Яъни, ҳаром ва макруҳлардан тақво қилиш билан бирга, шубҳали нарсалардан ҳам ўзини олиб қочишда пешқадамроғи.
Мазкур сифатларда савияси тенг бўлиб қолган кишилар ичидан, ёши каттаси имомликка ўтади.

Энди, масала бошқа тарафда қолди.

 Яъни, Шахид тепа масжидига Мирлан ва Рахматиллони, масжид атрофидаги жамоа ислом қоидасига биноан сайладими? Бундан ташқари, уларнинг бири туҳматчи фосиқ, иккинчиси соқов шайтон бўлиб турибди, шаҳар қозисининг эса бу ишлардан хабари бор. Энди, шу имомларнинг орқасида намозга туриш тўғрими ёки бошқа масжидга борган лойиқми? Яна, баъзида бу масжидда жамоага нотаниш одам ҳам имомликка ўтмоқда, жума намозларида ўртада ҳолта айлантириб, масжиддаги қурилиш баҳона жамоадан пул ҳам йиғишмоқда. Яъни, ўзларини гуноҳдан поклаш ўрнига, имомлар пул йиғиш билан овора. Бу иш, Аллоҳнинг уйида шахсий манфаат учун бўлаётган ҳаракат эмасмикин? Кўпчилик имомлар масжидларни шахсий бизнесхона қилиб олганлари ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам масжид талашишлар бўлмоқда. 

Эй мусулмонлар, масжиддаги мана шу ҳолатни биласизларми? Шахид тепадаги Аллоҳнинг уйида фосиқ билан соқов шайтон ҳизматда юрибди. Сизлар эса, уларнинг ортида намозда турибсизлар. Мана шу ибодатинглар, Аллоҳ олдида қабулмикин? 

 Билиб олинг! Кимки ушбу ҳолатни эшитиб, билганидан сўнг, Шахид тепа масжидига бориб, юқоридаги ўша имомлар ортидан намоз ўқисалар, уларнинг ётиб турганлари қолур ҳалос.

 Бунинг далили ушбу оятдир:

"(Эй Муҳаммад), хеч қачон у масжидда намозга турманг! Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид борки, сиз ўшанда туришингиз лойиқроқ. Унда покликни севадиган кишилар бордир. Аллоҳ эса, ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар” (Тавба сураси 9:108). 

 Ўш шаҳри ҳуқуқ ҳимоячи                            Гапиров Равшан Бердишевич  

   0 543 818 056, 0 553 065 744   10.08.2013 йил.
Просмотров: 955 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: