Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Четверг, 2024-04-25, 12:23:15
Главная » 2013 » Март » 23 » Лўттибоз ўзбек депутатлари.
02:49:15
Лўттибоз ўзбек депутатлари.

Депутатларнинг мурожати хохишми ёки иложсизлик?

 Кўпчиликка маълум бўлганидек, 12 март соат 13-40 да akipress.org дан Ўш шаҳар депутатлари Кенгашининг 8 ўзбек депутатларининг Қирғизистон ва Ўзбекистон Президентларига, қирғизистон фуқоролари ҳамда шаҳарда яшовчилар қаторида ёзган мурожатлари баён қилинган эди. Баёнотда "Ўш мэрияси ва шахсан Мелис Мирзакматов тарафидан миллатлар тўқнашувини олдини олиш ва тўхтатиш бўйича катта ишлар қилинганлигига қарамай, бир тўп шавинист раҳбарлар тарафидан шахсий манфаатлари йўлида тинчликни бузишга эришилган. Лекин, охирги йилларда Ўш мэрияси ва шаҳар Кенгаши тарафидан тинчликни ўрнатишга ва бошқа барча миллатлар ҳам ўзларини эркин тутишларига эришилди. Аммо, ўзининг ғараз ўйларини беркитиб ёзган аризаси билан, тинчликни ўрнатиш ишларига зарар етказиши мумкин (менинг икки Президентларга Мелис Мирзакматовни устидан тергов олиб борилишини сўраб ёзган аризам назарда тутилган)”, деб ва бир неча жойда менинг исмим ёзилган. Алам қилар жойи, бу эшшак депутатлар, "Биз ўзбек миллати вакиллари бир неча маротаба Р.Гапиров билан сухбатлашдик. Аммо, унинг бошқа миллатларга нисбатан бўлган нафрати, бизнинг сухбатимизга ҳалақит бермоқда”, деб ёзишган.  Ушбу баёнотга М.Мирзакматов партияси "Улуттар Биримдиги” дан қўл қўйганлар;

- Ходжаев Рашитхон (0 552 112 108) Ўш шаҳар ўзбек миллий марказининг президенти (уни Мелис акаси сайлаган) қўл қўйган. Мен у билан атига бир маротаба рўпарама – рўпара ўтирганман. Яъни, 2012 йилнинг бошларида Ўш область губернатори биносида ИИМ нинг жануб бўйича ўрин босари Курсан Асанов бошчилигида ўтказилган йиғинда, "Икки миллатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш” ва "Милиция билан ҳалқ ўртасини яқинлаштириш” масалалари муҳокама қилинганда, бу эшшак депутат рўпарамда ўтирган. Ўшанда мен, катта хона тўла одам, Бишкекдан ҳам келишган радио ва телевидения муҳбирлари кўзида, олдинги ИИМ нинг жануб бўйича ўринбосари Расулберди Раимбердиевга қараб, "Мен сени июнь уруши олдидан огоҳлантирган эдим, сен эса чора кўрмай, аксинча менга дўқ ургансан. Менга қара, энди нима дейсан, мен айтган ишлар бўлдими? Бу уруш икки миллат уруши эмас, бу ўзбекларга қарши сенларнинг урушинг”, деган эдим. Ўшанда Рашитхон рўпарамда миқ этмай, кўзини мўлтиратиб ўтирган эди. У билан бошқа учрашган ёки суҳбатлашган эмасман.  

- Иминов Омонилло (0 555 811 818), бу илмсиз эшшак шаҳар Кенгашининг вице-спикери. У билан суҳбатлашиш у ёқда турсин, уни яқинроқдан ҳам кўрмаганман. Уни бозорком, оҳирги йиллари Мелисни югурдагилигини эшитиб ва кўриб турибман. У тўғрисида кўп нарсаларни эшитганман, лекин текшириб чиққани вақтим йўқ, чунки ундан кўра муҳим ишларим кўп. Аммо, тез орада, Худо хохласа вақти келади, уни ҳам ҳаром ишларини юзага чиқариб қўямиз. Қадим замонларда Омониллога ўхшаган одамларни подишохлар қозиққа ўтиргизишни буюришар экан. Аслида, қонҳўр подишох ҳам, уни қўллаган одам ҳам қозиққа лойиқ. Биз уни қозиққа ўтиргизмасак ҳам, унинг авлод аждодини ланатлаб турибмиз. Энди, мен шу аблаҳ билан сухбатлашаманми?   

- Тўхтаматов Бахтиёр (0 558 000 105), бу эшшак депутатни, яна ҳалқ артистлиги ҳам бор. У "Бобур” номидаги театрда, Бобур номини булғаб юрганларнинг бири. Ундайларга бари бир, ким пул тўласа, ўшанинг олдида ўйнайверади. Ундайларда инсоний ғурур, эркаклик қаттият, ор номус деган нарсалар бўлмайди. Мен шундай одам билан суҳбатлашаманми?

- Ишматов Хожинаби (0 555 632 310), бу одамни умуман танимайман. Бу ёлғончи қачон мен билан сухбатлашди экан? Унинг ўзидан сўраб кўринглар! 

 Мана шу 4 одам, М.Мирзакматовнинг "Улуттар Биримдиги” партиясидан шаҳар Кенгашига депутат бўлганлар. Аммо, улар акаларининг кўп ҳаром ишларидан ҳабардорлар, лекин дамини чиқаргани қўрқишади, уларнинг жонлари жуда ҳам ширин, ўлимдан қўрқишиб, дунёга устун бўламан, деб юрганлардан. Буниси ҳам майли-ку, нега энди бу аблаҳлар менга тухмат қилишади? Яна судланганларим ҳақида ҳам ёзишибди. Буни тан оламан, судланганимдан хеч қачон уялган эмасман. Чунки, оддий ҳалқни ҳуқуқини ҳимоя қилиб, ҳаттоки район прокурорини ўз хонасида уриб столи тагига тиқиб ташлаганман. Қолган 10 дан ошиқ судланганларим ҳам, ёрдамга мухтож оддий одамларни ҳимояси учун бўлган. Буни, ҳаттоки дунёнинг бошқа бурчидаги одамлар ҳам билиб бўлишган-ку, нега энди бу эшшак депутатлар билишмабди?

 Йўқ, улар билишган, аммо Мелис акаларини сўзини икки қилишолмай, унинг ғазабидан қўрқишиб, Мелис билан биргаликда менга қарши икки президент номига мурожатнома тайёрлашибди. Эшшаклик ҳам шунчалар бўладими. Ахир ҚР Президенти А.Ш.Атамбаев мени 2009 йилдан бери, ҳақиқат учун ўлимдан ҳам қайтмаслигимни яхши билади-ку. ЎР Президенти И.А.Каримов бўлса, хар кимнинг сўзига ишонавермайдиган инсон. Агар зарур деб билса, у дарров текширтиради. Бу иш, у учун ерга тупуришдек осон. 

Юқоридаги 4 эшшак депутатлар, ўзларига қўшиб яна 4 депутатни алдашиб одаштиришибди. Улар ҳақида сўз юритадиган бўлсак;

- Етмишев Ибрагим (0 555 127 253), бу одамни исмидан таниёлмадим. Балким кўрсам танирман.

- Раимжанов Тохтасин (0 559 580 707), бу одамни ҳам исмидан таниёлмадим.

- Адашбаев Мурат (0 555 500 095), бу одамни ҳам исмидан таниёлмадим.

 Бу 3 депутат "СДПК” партиясидан бўлиб, бошлиқларидан маслаҳатсиз, менга нисбатан бўлган тухматга ўқиб тушунмай қўл қўйишиб, катта хато қилишибди ва партиялари номига доғ туширишди. Энди, бу ишни, партиядошлари ўртасида ўз аро хал қилишади.

- Хакимов Акрамжон (0 557 020 004), "Республика” партиясидан депутат. 

 Бу тўрт депутатларга, "Тинчликни мустаҳкамлаш учун президентларга мурожат қилаябмиз”, деб, Мелиснинг 4 ўзбек депутатлари шунчалар шошилтиришибди-ки, хаттоки улар мурожатномани ўқимасдан қўл қўйишиб, нусхасини ҳам олишмабди. 

 Шу куни соат 16-00 чамасида мурожатнома ҳақида ҳабар топдим. Уни олиб, эртаси 13 март соат 8-00 чамасида депутатлар мурожатномасига ўзимнинг қарши фикримни ёзиб, интернет орқали ва нусҳаларини одамлар орасида тарқатдим.

 Бундан ҳабар топган кейинги 4 депутатлар ҳам, соат 18-26 да ҳатоларини тўғрилашиб бошқадан мурожатнома тарқатишибди. Уларнинг бу мурожатномасида мен ҳақимда ёзилмаган.  

 Бу ишлардан хулоса шуки;

 М.Мирзакматов ҳақида мен президентларга 14.02.2013 йили ҳақиқатни ёзганман ва ёзганларимни далиллаб беришимни такидлаганман. Энди, мэр М.Мирзакматов бўлса, ўзини қўйгани жой топмай, юқоридаги ўзининг 4 ўзбекман деган депутатлари қўли билан мендан ўч олишни режалаштирибди. Улар - Ходжаев Рашитхон, Иминов Омонилло, Тўхтаматов Бахтиёр ва Ишматов Хожинаби эшшак депутатлар бўлса, кейинги 4 депутатларни алдаб, одаштиришиб, ўзларининг туҳмат мурожатномаларига қўл қўйдиришиб, ифлос ишларига аралаштиришибди. 

 Бутун дунё ўзбекларига мурожат қиламан!

 Мен кейинги - Етмишев Ибрагим, Раимжанов Тохтасин, Адашбаев Мурат ва Хакимов Акрамжон депутатларни тўғри тушиниб, улардан ҳафа эмасман. Кейинги мурожатномалари учун эса, уларга миннатдорчилик билдираман. 

 Аммо, Мелиснинг пайтавалари бўлган - Ходжаев Рашитхон, Иминов Омонилло, Тўхтаматов Бахтиёр ва Ишматов Хожинаби каби депутатларни, менга нисбатан бўлган тухматлари учун ланатлайман, улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишсин. Аллоҳу Акбар.

   Ким-ки ҳақиқат тарафдори бўлса, сиз ҳам уларга ланат тошини отинг!

 

 Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази "Адолатлик ва ҳақиқат”

 Ўш шаҳри моб: моб: (+996) 543 818 056 бошлиқ Гапиров Равшан Бердишевич /                         /

 ravshanosh@mail.ru  
Просмотров: 894 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: