Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Вторник, 2024-04-23, 19:27:53
Главная » 2011 » Сентябрь » 8 » Кўзингизни очинг мусулмонлар!
08:37:52
Кўзингизни очинг мусулмонлар!

  Чуқур мулоҳаза қилиш ва тўғри ҳулоса чиқариш учун.         08.09.2011 йил.

 Ҳурматли ўзбек ва қирғиз биродарларим! Менга келган қуйидаги хатни ўқиб чиқиб, сизларнинг ҳам ўқишингиз ва ҳулоса чиқаришингиз керак деган ўй билан сизларга тарқатишга қарор қилдим. Мен 2010 йил июнь уруши бошлангандан то шу кунгача бу ўзбек ва қирғиз ҳалқининг уруши эмас, бу мамлакат жанубидаги ҳукуматнинг қуролли кучлари ёрдамида, ўзбекларга қарши қилган уруши деб эълон қилиб келганман. Бу урушни, ҳукуматнинг ўзбекларга нисбатан қилган террори ва геноцид деб ҳисоблаганман. Қуйидаги ҳатни ўқиб чиқиб, 1990 йилдаги ва 2010 йилдаги ўзбек – қирғиз урушлари ҳамда грузин – осетин урушлари устида дирижерлар чет ўлкаларда турганларига, ижрочилар эса орамизда юришганларига яна бир бор ишондим. Буни тушунмаган  нодонлар эса, осонгина алданиб, бир – бирларини талон – тарож қилиб, ожизларни ўлдириб юришибди. Қисқаси, сизлар ҳам мана бу хатни ўқинг, ўқиб бўлганингиздан кейин, оҳирида менинг фикр ва мулоҳазаларимни ҳам ўқийсиз;

Bud proklyat MIrzakmatov. От кого:Yuksak Tufon evrilturon@gmail.com  

  Кому: ravshanosh@mail.ru, aliyulyashi@hotmail.com, AnnaSunder-Plassmann@amnesty.org, apetrov@hrw.ru, aralsearegion@mail.ru, asma2004@rambler.ru, atabek_t@yahoo.com, Bakhtiyar.imamov@bbc.co.uk, centralasia@ilhr.org,    2 сентября 2011, 15:54     Фергана ru

 Мэр южной столицы Кыргызстана Мелисбек Мырзакматов издал книгу «Мен издеген чындык» («Правда, которую я искал»), посвященную трагическим событиям июня 2010 года.

 В книге, изданной неизвестным тиражом, собраны различные документы, фотографии и журналистские материалы, включая фрагменты из отчетов Национальной и Международной комиссий. Подборка материалов, по сути, отражает взгляд ошского градоначальника, так или иначе имеющего прямое отношение к описываемым событиям, на трагедию в Оше.

 Власти Оша обещают, что книга будет переведена на русский и английский языки. Пока она доступна только в киргизском варианте.

                       Международное информационное агентство «Фергана»

                                                     Комментарии:

  гость, 02.09.2011

 Рано начал оправдываться ... тебе все равно придется отвечать за кровь невинных Узбеков.

  Бек, 02.09.2011

 Есть такая наука, которая определяет интеллект человека по почерку, По росписью Мелиса не думаю, что он сам написал книгу. У него ума не хватит.

  Мирный Житель Оша, 02.09.2011

 Ну этим он хочет оправдаться, что не имеет никаких отношений к конфликту. -Я скажу Мэлис все равно тебе придется отвечать за все. Ты самый большой нацик в Киргизии. Ты не думаешь о своих детях...о семье... Рано или поздно тебе придет конец...

  Андижанский, 02.09.2011

 Насколько надо быть недальновидным... Напасть и истерзать львенка, когда лев находится рядом, но закован в цепи. Но цепь совсем заржавел, и скоро рухнет! История показывает, что Мелисбека и его близких ждет участь Хуссейна и Чаушеску.

  -------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

                                     Мана бу Осетин йигитнинг хати.

  [HR-Uzbekistan] Бирлашмасдан қирилиб кетсаларинг, айбни ўзларингдан топинглар  Hayastan.

   Салам алейкум ҳурматли ўзбеклар! Шу июньдаги бўлган фожeалардан жабр  кўрганларга ўз таъзиямни билдираман. Бу ердаги айтадиган гапларимнинг ҳаммасини Киргизистонлик ўзбекларга етказинг ва улар шу маслаҳат берадиган нарсаларимга амал қилишсин. Агар қилишмаса, унда кейинги қирғинда қирилиб кетишади ва шунга лойиқ бўлишади.

  Мен асли осетинман (если меня будут читать осетины "Ираеттае размае, дорогие мои! Джаебах ут..”), аммо менинг оилам Ўзбекистонда кўп яшаган ва ўзим Ўзбекистонда ўсиб улғайганман. Кейин биз ҳаммамиз ўз юртимиз Хуссар Ирыстонга (Юж. Осетия) қайтиб келдик. Ўзбекистонда кўп дўстларим яшайди, мен ўзбек ҳалқини жуда яхши биламан, бу ҳалқни ҳурмат қиламан. Яқинда ўзбек дўстларим билан гаплашгандим, улар Қирғизистондаги бўлаётган асл воқеаларни айтиб берди. Бир дўстимнинг қариндошлари бутун оиласи билан ёниб кетибди. Бу мени шу қуйидаги нарсаларни сизларга гапириб беришга ундади. Унинг устига бизнинг бошимизга ҳам шунақа фожеа тушган, менинг айрим қариндошларим Осетияда грузинлар томонидан вахшиёна ўлдирилган. Хозир мен чет элда, харбий командировкадаман. Мен сўзларимни бир нечта қисмга бўлиб гапираман, улар Қирғизистондаги ўзбеклар қирғинига боғлиқ ва қандай қилиб кейинги қирғиннинг олдини олиш ёки тўхтатиш ҳақида маслаҳатлар бераман. Сўзларимни бир нечта қисмга бўламан. Шунинг учун биринчи қисмдан бошлаб навбатни кутиб ўқинг.

  БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАРИХДАН ЎРНАК

  Биласизларми-йўқми 1990 йилда грузинлар менинг миллатимни йўқ қилиб ўз юртимиздан хайдаб чиқариш учун ҳужум қилган. Хужум қилишдан олдин Тбилисидан Цхинвалга осетинлардан ҳамма қуроллари, ов милтиқлари олиб қўйилсин деган буйруқ келган (переучет деб бахона килган). У пайтда биз Тбилисига бўйсунардик. Ўшандан кейин грузин маразлари бизнинг юртимизга бостириб кирган. Анча осетинларни бутун оилалари билан вахшийларча ўлдиришган. Менинг қариндошларим ҳам улар орасида бўлган. Ўшанда осетин йигитлари елкама-елка туриб бир илож қилиб Цхинвал шаҳрини сақлаб қолишган. Шу қирғиндан кейин осетинлар бир-бирига қасам ичган "кейинги сафар грузинлар келса тайёр бўлиб турамиз, агар ўлиб кетсак хеч бўлмаса битта-биттадан грузинни ўзимиз билан олиб кетамиз” деб. Ўша ҳодисадан кейин, осетинлар қарор килишган-ки, ХАР БИР кўча-районда биттадан дружина бўлади, хар кеча кундуз осетинлар навбат билан шаҳарни қўриқлайди. ХАР БИТТА хонадонда цементдан қилинган подвал бўлиб, у кўп бузилмайдиган озиқ - овқат билан тўлдирилади. Ва ХАР БИР осетин кишиси қурол йиғишни бошлайди. Масалан: Ўзимнинг тоғам (дядя) подвалининг ярмини қурол билан тўлдирган. Мана 2008 йилда яна грузинлар пинхона бостириб киришди бизнинг юртга (Цхинвалга), ундан олдин уйларимизни "Град”лардан отишди. Ўшанда осетинлар қилган тайёргарлик жуда ёрдам берди. Ўш-Жалолободдаги ўзбекларга ўхшаб, бизнинг қочадиган жойимиз йўқ  эди. Ўзбекистонимиз йўқ эди. Шимолий Осетияга қочиш учун бутун бир тоғ тизмасидан Ручъы тъунел (Рокский туннель)дан ўтиш керак эди, шунинг учун охиригача турамиз деб қарор қилдик. Оилаларимиз подвалларда жон сақлашди, биз эса грузинлар билан ашаддий урушдик. Биринчи мақсадимиз ҳеч бўлмаса Россиядан ёрдам келгунча грузинларга қарши туриб бериш эди. Иккинчи мақсад, агар грузинлар шаҳарни ололса, унда молдай сўйилиб кетгандан кўра, охиригача курашиб иложи борича кўп грузинларни ўлдириш эди. Слава Богу, россияликлар вақтида етиб келишди, улар билан бирга шимолий Осетиядан миллатдошларимиз ёрдамга келишди. Агар биз олдиндан тайёргарчилик қилмасдан бошида чидаб бермаганимизда, мен сиз билан хозир гаплашиб турган бўлмасдим ва ҳалқим қирилиб кетган бўларди (яъни жанубий осетинлар). Ҳўш, савол туғилади, осетинлар мисолини сизга нима учун келтираяпман? Бунга жавобни иккинчи қисмда гапираман.

  ИККИНЧИ ҚИСМ. ЎТМИШДАН САБОҚЛАР

 Нима учун осетинлар мисолини келтирдим? Чунки сизлар ҳам бизникига ўхшаш шароитга тушгансизлар 1990 йилда, яъни Ўш кирғини пайтида. Мен 1990 йилларда ёзилган, ўша пайтда махфий (совершенно секретно) бўлган Ўш воқеалари отчетларини кўрганман. У отчетларни кўриб фақат йилини 2010 йилга ўзгартирсангиз, худди шу июньда бўлган кирғинни тасвирлагандай бўлади. Нима учун? Сиз ўзбекларда бир яхши мақол бор ўр хассасини бир марта йўқотади”. Афсуски, сизлар ўша хассани иккинчи марта йўқотдингиз. 1990 йилдаги сценарий ХЕЧ ўзгаришсиз 2010 йилда қўлланилди ва ўзбеклар хеч нарса қилолмади. Бу қирғинларнинг келажакда яна бўлиши аниқ, чунки, мана шу кирғинни қилган одамлар,1990 йилдаги қирғинни қилган одамларнинг болалари эди. Уларнинг оталари 1990 йилда ўзбекларни хонавайрон қилиб ХЕЧ ҚАНАКА жазо тортмаган ва бу кетишда хозиргилари ҳам жазо топмайди. Бошимизга грузин кирғини мусибати тушишдан олдин биз осетинлар сизларга ўхшаб тарқоқ эдик. Осетинлар удуми буйича, ҳар бир фамилия битта қишлоқ бўлиб олган эди, масалан Гаглоевлар кишлоғи, ёки Санакоевлар райони. Хамма ўз-ўзи билан овора бўлган. 1990 йилдаги кирғинда бизларни грузинлар биттама-битта енгишган, Цхинвал шаҳрини зўрға сақлаб қолганмиз. Шу мусибат натийжасида бизнинг ҳалқ қаттиқ бирлашди, ҳар бир осетин бошқа осетинга асл биродар бўлди ва кейинги жангларда биродари учун ўлимга тайёр турди. Бўлмасам осетин ҳалқи ер юзидан аллақачон йўқ бўлиб кетарди. Сизлар хозир ана шундай ҳолатда турибсизлар. Сиз ўзбеклар (Киргизистондаги) савдо-сотиқ, деҳқончилик, мол-мулк йиғиш билан овора бўлиб, фақат шу дуо-ибодатларингни қилиб юриб, энг асосий нарсалардан бири, яъни ўз оилангизни ҳимоя қилишни унутибсизлар. Қани ўша 20 йил ичида топган бойликларингиз? Мана улар бир кунда ёниб кул бўлди-ку, ёнмаганини тоғлардаги қирғиз овуллардан топасизлар, аммо йўқотилган ғурурингизни, ўлиб кетган қардошларингизни ва аёлларингиз номусини тополмайсиз энди. Агар сизлар осетинлар каби пинҳона яшириб бўлса ҳам тайёргарчилик қилганларингда, шунча талофот, вайрона, ўликлар ва қувилиш бўлмасди. Менга ишонинг, у БТР ва БМПларни тўхтатиб йўқ қилишни иложиси кўп, айниқса шаҳар ва айниқса махаллалар шароитида, фақат буни билиш керак. Бунинг учун ҳарбий асбоблар ёки катта қурол шарт эмас. Биз буни Жанубий Осетиядаги воқеалардан ва биринчи чечен урушидан биламиз, масалан руслар Грозный шаҳрини танклар билан босганда. Шунингдек оломонни ҳам тўхтатиб тарқатиб юбориш йўллари кўп, яна, айниқса тор ўзбек махаллалари шароитида. Ўзбек махаллаларини 20 йил ичида шундай қилса бўлардики, ҳар қандай оломон (толпа) ёки қуролли гурухни танк-панки билан қонга ботириб юборса бўларди (утопить в крови). Бунинг йўллари ҳақида ҳам вақти келганда айтиб беришим мумкин. Бунақа махаллаларни фақат тўла бомбардимон (ковровая бомбежка) билангина енгиш мумкин. Унақа бомбардимон қилишга ҳеч кайси давлат хозир журъат қилмасди. Аслида, 1990 йилдаги қирғиндан кейин ўзбеклар бундан хулоса чиқариб ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ҳимояга тайёрланиши керак эди. Майли бўлар иш бўлди, энди нима килишимиз керак деган савол туғилади. Бу ҳақида кейинги қисмда гапираман.

  УЧИНЧИ ҚИСМ. ЭНДИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

 Сизларга маслаҳатим, ва буни Қирғизистонлик ўзбекларга албатта етказинг, хозир энг асосийси бу жонни сақлаб қолиш ва тинчликка эришиш. Қирғизларнинг қилган вахшийликлари учун ҳисоб - китоби АЛБАТТА бўлиши керак, аммо бу ҳисоб-китобни хозир эмас, кейинроқ, сабр билан қилиш керак. Чунки шу ишни қилган қирғизларни кейин ҳам топа оласизлар, унинг учун узоққа бориш шарт эмас, уларнинг ҳаммаси ўзларининг овуллари ва қишлоқларига қайтиб кетишган. Сабрли бўлиш керак, улар ҳеч қаёққа кетмайди, қашшоқ камбагал бўлгани учун чет элга ҳам чиқолмайди. Агар бу хисоб-китоб қилинмаса, яна молдай сўйилиб кетасизлар, бунга мен аминман. Аммо хозир эса, тинчликка эришиш учун керак бўлса, хозирча қирғизлар билан юзаки ярашиб "ха сен тўғри” дейиш ҳам керак. Яна бир бор айтаман, хозир энг асосийси жонни сақлаб қолиш, айниқса ёш йигитларингизнинг. Бу биринчидан.

 Иккинчидан, иложи борича ҳалкаро ташкилотлар билан иш кўринглар, улар хозирги бўлаётган "зачисткаларни” ўз кўзи билан кўриб уларни тўхтатишга ёрдам беришсин ёки бутун дунёга жар солишсин. Грузия чегарасига яқин бўлган осетин қишлоқларида ҳам шунақа зачисткалар бўлган, ўшанда уларнинг мақсади қурол кўтара оладиган ёшдаги ҳамма эркакларни йўқ қилиш эди. Кўпгина йигитларимиз ўшанда бедарак йўқолишган, бир неча ой давомида биз дарёлардан осетинлар ўликларини олганмиз. Зачисткаларнинг олдини олиш йўлларидан бири,  бу маҳаллалардаги ўзбеклар бирлашиб, узлуксиз алоқада бўлиши керак ва бирор жойда зачистка бўлаётган бўлса, бир зумда ҳаммага ҳабар берилиши керак ва ўша ерда катта оломон тўпланиши керак. Бу нарса қирғизлар билан урушиш учунмас, балки уларни қурқитиш ёки камида уларнинг қилаётган ишларига ҳалқ гувоҳ бўлиши керак. Бунинг устига инсон ҳуқуқлари ҳимоясидаги ташкилотлар, чет эл ташкилотлари билан яқин алоқада бўлиши керак. Зачистка бўлган захоти уларни чақириб келиш йўлларини излаш керак. Энг муҳими, ҳалқингизнинг гули ва келажаги бўлмиш йигитларингизни асраб қолишингиз керак. Зачистка пайтида қурол-пуролидан қўрқмасдан доимо қирғиз солдатлари милицияси билан юриш керак, чунки уларнинг мақсади подстава қилиб наркотик ёки қурол ташлаб қўйиб, ўзбекларнинг бўйнига айб қўйиб олиб кетишдир. Зачисткаларнинг мақсади шунақа. Биз бу ишларни дунёнинг ҳар бир чеккасида кўрганмиз. Иложи борича ўзбекларни ўзлари билан олиб кетишига йўл қўйманг, чунки олиб кетишса қайтариб олиш қийин бўлади. Агар қайтса ҳам, соғ бутун қайтиши амри маҳол. Бунинг учун керак бўлса аёлларингиз ҳам ҳаракат қилиши керак. Керак бўлса дод-вой солишсин, эркакларингиз бирлашиб зачистка қилаётганларни ўраб олишсин, қанча кўп бўлса шунча яхши. Қирғизлар шундай оломон (толпа) дан қўрқиб, ёмонлик қилмаслиги мумкин. Яна бир бор айтаман, ўзбеклар бирлашиб, бир танадан бош чиқариб ҳаракат килиши керак. Бунинг учун ҳамма махаллалар ва қишлоқлар алоқа қилиш йўлларини келишиб олиб зачистга бўлаётган жойда тезда оломон тўплай олиши керак, мақсад уришиш эмас балки қирғизларни хайиқтириб қўйиш. Бўлмасам улар ҳаммаларингни зачистка қилиб биттама-битта йўқ қилиб юборади. Бу ишларда қуён юраклик бўлмаслик керак, бошида ҳаттоки қурбонлар бўлиши мумкин.

  Сизларга савол:

-         Нима яхшироқ, бошида бирлашиб оз одам қурбон бўлишими, ёки бутун ҳалқингизнинг келажаги йўқ бўлишими? Менимча жавобини ўзларинг биласизлар. Лекин бирлашмасдан қирилиб кетсаларинг, айбни ўзларингдан кўринглар. Қирғиз солдатлари келиб, ўйнаб-кулиб, қолган мол-мулкларингни тортиб олиб, ор-номусларингни топтаб, йигитларингни олиб кетади. Ўшанинг агар олдини олмасаларинг, қиёматгача (Судный день) тирик қолганларинг қул (раб) ҳалқ бўлиб яшайсизлар.

 Энди, ҳаётимда ўзим кўрганларим ва ўқиб ўрганганларим асосида, мен шундай хулоса қиламан:

 Таҳминан 1992 йиллари Россия телевиденияси орқали "Взгляд” кўрсатуви бўлар эди, у кўрсатув соат 24-00 кейин бўлар эди. Бир кўрсатувда мен ўзим кўрганман, 1983 йили ишлаб чиқилган "Операция Голгофа” маҳсус план ҳақида сўз юритилган.

    Бу план уч бўлимдан иборат бўлиб;

1. СССР да демократияни ривожлантириб, демократия қонунлари асосида СССРни тарқатиб юбориш ҳамда шу билан биргаликда Ўрта Осиё давлатларини бирикиб, яхлит бир давлат тузиб олишларини олдини олиш. Шу мақсадда уларни бирини – бирига қарама – қарши қилиб, уруштириб қўйиш. (Эсланг, 1987-1989 йиллари Ўзбекистонда ўзбеклар билан азарбайжонлар уруши, кейин тожиклар, қозоқлар билан ва ниҳоят 1990 йили ўзбек – қирғиз уруши. Қарама – қаршилик ўз ўрнига қўйилгач ва ниҳоят 1991 йили СССР тарқатилди).

2. Тарқатиб юборилган 15 Республикаларни иқтисодий инқирозга олиб бориш (экономический хаос). Яъни, уларнинг табиий ва ишлаб чиқарган бойликларини ташқарига олиб чиқиб, ўзларини Голгофа – яъни, бош суякка ўхшатиб қўйиш бўлган.

3. Ҳар тарафлама инқирозга учратилган 15 Республикаларни секин-аста яна алоқаларини тиклаб, қайтадан бириктириш, керак бўлса ҳалқ революциялари орқали. Чунки, иқтисодий инқирозга учраган, очарчиликларга учраган ҳалқни, узоқ вақт ўшандай ҳолда ташлаб бўлмайди, бу ҳавфли.

 Аммо, уч бўлимнинг ҳар бирида мусулмонларга қарши сиёсий ва қуролли уруш қилиб туришга алоҳида эътибор қаратилган. Чунки, асосий мақсад кўплаган мусулмонларни қириш бўлган.

    Қуролли уруш ҳам иккига бўлинган;

1. Мусулмонларга қарши очиқдан - очиқ қуролли уруш - Афғонистон ва Ироқ,даги урушлар яққол мисол бўла олади.

2. Сиёсий яширин урушларга - Югославия, биздаги 1987 – 1990 – 2010 йиллардаги урушлар, Ливия ва яна бошқа урушлар киради. Буни, бирини - бири билан ўлдириб қириш дейилади. Бундан ташқари, мусулмонларга экстремист ва террорист деган сохта номлар берилиб, уларни ўз давлатларида қамаб қийноқларга солиш ҳам, яширин сиёсий уруш турига киради.

  Мана энди, яқинда яна бир видео дискни қўққисдан кўриб билиб қолдим. Яъни, 1972 йили "Комитет 300” номли план ишлаб чиқилган экан.

 Бунда айтилишича, дунёнинг энг бой 300 оилалари аъзолари тўпланишиб, ўзларича текширув ўтказишиб ҳисоб чиқаришибди. Ҳисоб бўйича, 1972 йилдан 2070 йилгача, яъни 100 йил ичида дунёдаги одамлар сони 6,5 миллиардга етар эмиш, одамларнинг ўртача яхши яшашлари учун эса, ер ости ва усти бойликлари 1 миллиард одамларга етарли қолар эмиш халос.

 Энди нима қилиш керак, бу муаммони қандай ечиш керак деган масала ўртага қўйилиб, "Комитет 300” шундай қарорга келибди;

 Ер юзидаги одамларни хар хил йўллар билан ўлдириб, уларнинг сонини озайтириб туриш керак. Бунинг учун Африка ўлкаларини СПИД касаллиги ва очлик билан. Шимол давлатларидаги одамларни, жумладан Россия давлатидагиларни сигарет, ароқ ва наркотик моддалар билан. Бу ҳаромларни қабул қилиши қийин бўлган мусулмон давлатларидаги одамларни очиқ ва яширин сиёсий уруш билан қириб туриш планлаштирилибди.

 Энди сизлар фикр юритинглар! СПИД қачон ва қаердан келиб чиққан. Россия аҳолисининг аҳволи, у мамлакатдаги сигарет чекиш, ароқ ичиш, наркотик моддалар истемол қилиш ва бошқа инсон учун зиён ишларнинг қанчалик даражада ривожланиб кетиши. Мусулмонлар кўп яшаган давлатлардаги очиқ ва сиёсий яширин урушларнинг бўлишлари ва бизлардаги миллатчилик ҳамда миллатлар ўртасидаги урушлар.

Буларнинг ҳаммаси юқоридаги икки планга тўғри келаябдими? Хўш, биз нима қилишимиз керак? Қандай қилиб ўзимизни ўзимиз сақлаб қолсак бўлади?

 Осетин йигитнинг маслаҳатига кириб, миллатларга бўлиниб бир – биримизга қарши қуролланиш эмас, авваламбор мусулмон ўзбек ва қирғизлар бирикишимиз керак. Мусулмонлар бир тан-у бир жон бўлишимиз зарур. Ўрталаримизда юриб, ўзининг шаҳсий фойдаси учун, бизларни уруштириб юрган иккиюзлама – мунофиқларни, яъни Ўш шаҳар мэри миллатчи М.Мирзакматовга ўхшаганларни фош қилишимиз, уларга эрчимаслигимиз керак. Мана шу, сақланиб қолишимиз учун, фарзандларимизнинг келажаги учун асосий тўғри иш бўлади.

Бирикинг ва омон бўлинг!

  Инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш маркази "Адолатлик ва ҳақийқат”

 маркази Ўш шаҳри (+996) 543 818 056   бошлиғи Гапиров Равшан Бердишевич /                            /.

 ravshanosh@mail.ru   ravshan1955@gmail.com   www.gapirov.ucoz.com     08.09.2011 йил.

Просмотров: 2443 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: