Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-04-19, 10:09:18
Главная » 2012 » Февраль » 23 » Кўзингизни очинг
13:20:17
Кўзингизни очинг

          Ўш шаҳар Кенгашига депутатлар сайлови орқасида нима турибди?

 Мен сиёсатчи сифатида танилган эмасман. Аммо, инсон ҳуқуқини қонун асосида ҳимоя қилиш бўйича менинг олдимга тушадигани йўқ, ҳоҳ адвокат бўлсин, ҳоҳ ўткир юрист бўлсин, ҳаммасини тўплаб келганда ҳам, биронтаси менга тўғри келолмайди. Бу мақтанчоғлик эмас, буни уларнинг ҳаммаси билади. Чунки, ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиш учун, айниқса ҳозирги даврда, милициянинг, прокурор, суд ва бошқа давлат органлари ишларини билиш, уларнинг ҳийла найрангларини ўрганиб юриш катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, турмалардаги ҳолатларни, одамлар ўртасидаги бўлаётган ишларни ва гап сўзларни ҳам эшитиб ҳулоса чиқариб иш юритиш, ишнинг натийжасига катта таъсир қилади. Ва ниҳоят, давлат миқиёсидаги сиёсатни ўрганиб, ўзимизнинг шаҳримизда олиб борилаётган сиёсатга солиштириб, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилишда фойдаланиш ҳам катта аҳамиятга эга. Мен буларнинг ҳаммасини ўқиб ўрганиб, иш юзасида кўриб, ўзим бошимдан кечириб, амалда қўллаб юрган ҳуқуқ ҳимоячисиман. Қани энди, яна ўшандай бирон сиёсатчи ёки ҳуқуқ ҳимоячиси бўлса, мен билан ҳалқ олдига чиқиб – ҳамма кўриб туриши учун телевизор орқали гаплашсинчи! Мен бу ишга доим тайёрман, алоҳида тайёрланмасдан кўчадан нари чиқавераман. Ўша мен билан чиққаннинг қандай сиёсатчи эканлигини ёки қандай ҳуқуқшунос эканлигини сизларга кўрсатиб қўяман. Уларга бир икки саволим етади, унинг кимлигини сизлар ўзингиз билиб оласиз.

  Мана энди, ҳазирги кундаги ҳолат ҳақида қисқа мулохаза қиламиз:

 Менга туртки бўлган нарса, ҳаммага маълум бўлган "Ош шами” газетасининг 26.01.2012 йили № 3 сонидаги мақолалар бўлди. Газетанинг 8 ва 9 бетларида Ош шаҳар мэри М.Мирзакматовни росса оғиз кўпиртириб мақташибди. Буни, доимий бўлиб келган раҳбар ҳодимларга лаганбардорлик деб ҳисоблайман. Аммо, сиз билан биз индамай юраверсак, яқинда бизга уни пайғамбар қилиб тайинлашлари кўриниб турибди. Давлатни парчаланишига шу етмай турибди халос.

 Мени жуда ғазабга солган нарса, газетанинг 12 бетидаги "Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар” мақоласи бўлди. Мақола олдига доимий ҳамда абадий қолгувчи мансабдорларнинг лаганбардори Иминов Омониллони керилтириб ўтқазиб қўйишибди. Газетадаги баъзи сўзларни олайлик:

 О.Иминов : "Қирғизистондаги осоишталикка путур етказишда кимлар манфаатдор, улар кимлар ўзи?”. Ўзининг саволига, ўзи жавоб бермоқда: "Мулоҳаза қилиб кўрсак, юртимизда миллатлараро низо чиқариб, вазиятни чигаллаштиришга ҳаракат қилаётган нопок "сиёсатчи”ларнинг, юртбузар, экстремист-сепаратистларнинг ҳақиқий башаралари намоён бўлади. Улар Қирғизистон элининг душмани ҳисобланади”. У, экстремист-сепаратист деб, кимларни назарда тутди экан?

 Давом этади: "Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматовнинг ташаббуси билан қабул қилинган "Олай Декларацияси” чақириғи алоҳида аҳамиятга эга. Негадир ана шу чақириқ, шунингдек, "Улуттар биримдиги” ҳалқ сиёсий партияси сиёсий кенгашининг Қирғизистон Республикасининг ўтиш даври президентига ва Ҳукуматига берган АРЗИ етарли эътиборга олинмади. Мен ўзим сиёсатчи бўлганим учун бундай чақириқ ва мурожаатларнинг нақадар муҳимлигини тушунаман”. Мана сизга тушинчаси зўр, чала савот сиёсатчи.

 Яна, "Ўш ТВ” ТРК жамоаси, 2011 йилнинг энг яхши сиёсатчиси” деб, О.Иминовни эълон қилганлиги ҳақида ёзилибди. Вой Аллоҳ, бу нима деган аҳмоқона эълон. Агар шу илмсиз, ўзининг фикри, тушунчаси, қаттияти йўқ, лаганбардор ва югурдак Омонилло энг яхши сиёсатчи бўлса, унда адои – тамом бўлганимиз аниқ. Эй қирғизистон ҳалқи, айниқса Ўшдаги ўзбеклар! Бўлди, кафанлигингизни тайёрлайверинг. Кунимиз мана шундай "энг яхши сиёсатчи”га қолибди.

 Бу энг яхши сиёсатчи ўзи, сиёсат нималигини, фикрий йўл танлашни ва Декларация нималигини билармикин? Аминман-ки, бу лўттибоз чақа ўйнашдан ва танга санашдан бошқа нарсани яхши билмайди. Энди, бу энг яхши сиёсатчи "Декларация”ни тушунмай туриб, яна президент ва ҳукуматдан ҳафа ҳам бўлибди. Эй аҳмоқ Омонилло, агарда Олайга ўхшаган районлар бир чеккадан Декларация қабул қилаверса, унда мамлакатнинг бутунлиги қоладими? Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ нинг дунёвий "Декларация”си бор. Шуни ҳам ўз йўлида ушлаб туришолмаябди-ку? Олай декларациясига бало борми? Шунинг учун марказий ҳукумат буни қабул қилмади. Агарда қабул қилганда, шундоқ ҳам дунёга шарманда бўлиб турган ҳукумат, бир йўли шарманда бўлар эди.

 Энди "Улуттар биримдиги” ҳалқ сиёсий партияси масаласига ўтайлик. Биримдик – Бирлик демакдир. Бизлар – қирғиз ва ўзбеклар азалдан бир тану – бир жон бўлиб яшаб келганмиз. Ота -боболаримиз бирга ишлашган, бирга ҳимояланишган. Қиз бериб, қиз олишган, тўйларимиз бирга ўтказилган, ўлганни бирга кўмишган. Ҳозирда ҳам шундаймиз. Аммо, кўпчилик қирғизлар ҳам ўзбеклар ҳам энг яхши сиёсатчилар касофатидан бузилган, яъни, мусулмонликларини унутишган. Шунинг учун, одамларга уларнинг кимлигини тушинтириш керак. Биримдик ва бошқа партиялардагилар ҳам, аввал ўзларини таниб олишсин.

 Аниқ, илмий фикрга асосланган йўл "Идеология” танлаб, шунинг асосида қонунлар ишлаб чиқиш, ички ва ташқи сиёсатни йўлга қўйиш лозим. Идеологияси йўқ ҳалқ, давлат бўлолмас.

 Мана энди, Қирғизистонда "Идеология” борми? Албатта бор, аммо, инсонларни бўлувчи, ҳатто-ки бир миллатни ҳам майдалаб бўлиб турувчи миллатчилик "Идеология”си бор. Бундай ҳаром "Идеология”, кўп партиялик асосида олиб борилмоқда. Бу партияларнинг ҳар бири одамларни ўз тарафига тортиб бўлиб турибди. Энди яқинда "Улуттар биримдиги” партияси пайдо бўлди. Бу партиянинг ҳалқ орасида танилиб кучайиши учун эса, Омониллога ўхшаган лўттибозлар керак.  

 Буларни бир чеккага қўйиб, бўлаётган ишлардан қисқа мисол келтираман:

  Ҳозирги кунларда ҳам, 2010 йил май ва июнь воқеалари бўйича ўзбеклар устидан ноқонуний ҳукмлар тўхтагани йўқ, мен ўзим кўплаган судларда қатнашиб юрибман. Қон йиғлаган ота-оналар, аёллар ва фарзандлар, опа-сингил, ака-укалар, қайси бирини айтай. Май ва июнда адои тамом бўлган ўзбеклар, ўлганни устига тепкан бўлаябди-ку. Омонилло энг яхши ифлос сиёсатчи бу ишларни билмаябди-ми? Билади аблах, аммо, қорни тўқни, қорни оч билан иши бўлмас экан-да. Бу ҳам бўлса, бу аблаҳларнинг Исломни тушунмаслигидандир. Ундайлар мусулмон эмас.

 Энг ёмон нарса шунда-ки, ўзбеклар устидан бўлётган ноқонуний ҳукмларни кўрган ва эшитган оддий қирғиз ҳалқи "Мана суд ҳукм қилди, ҳақийқатдан бу ўзбеклар одам ўлтирувчилар экан” деб, ўзбекларга нисбатан душман қаторида муомала қилишмоқда. Натийжада, қирғиз ва ўзбек ҳалқи ўртасидаги миллатлараро қарама-қаршилик кучайса кучаймоқда-ки, пасаймаябди. Янги мисоллар: 1. Яқиндагина 25.12.2011 йили, Қорасув шаҳридаги Ленин номли мактаб ичига қуролланган бир тўп қирғиз йигитлари бостириб киришиб, ўзбек одамларни қаттиқ уриб кетишди ва улар жазосиз қолишди. 2. Мана бугун, яъни 06.02.2012 йили, Қорасув шаҳрида, ҳокимият олдида 3 ойлик ҳомиласи бор ўзбек аёли Ибрагимова Гульмирани бир тўп қирғиз аёллари уриб, тепиб юборишибди. Яхши-ки, милиция бошлиғи Жоробаев Жаркин ҳимоя қилиб қолибди. СНБ ҳодимлари Гульмирани турғазиб, жўнатиб қўйишибди. Албатта, бу қирғиз аёллари ҳам жазосиз қолишади.

 Аслида, бу икки миллат урушгани йўқ эди, иккаласи ҳам Омониллога ўхшаган энг яхши хароми сиёсатчиларнинг мансаб талашларидаги қурбонларига айланишди. Бу мансаб талашликлар яна ҳам давом этмоқда, "Улуттар биримдиги” партияси ҳам, мансаб талашиш учун яқинда уюштирилган партия.

 Бу ҳолатда партия уюштириб, ҳалқни бўлишни давом этаверишса, яқин орада Қирғизистондан фақат Қирғиз автоном области қолади. Қирғизистон душманлари эса, худди шуни кутишмоқда. Буниси хеч гап эмас. Энг ёмони, яна уруш чиқариб, Ўрта Осиёни Афғонистонга айлантиришмоқчи.

 Мана шу нарсалар ҳақийқат, оз бўлса-да илми ва ақли бор инсон учун, аниқ кўриниб турган нарса.

 Ҳамма партиялар ҳалқ номидан гапиради, ҳалқни фаровонлиги учун ишлаймиз дейди. Қисқаси, сайлов ўтгунча, осмондан юлдузни олиб қўйнингизга солиб қўяди. Аммо, ҳозирги кунда,

 "Азиз ватандошлар! Ҳаммамиз бир элмиз, қондош ҳалқмиз. Аммо, 2010 йилнинг апрель ойидаги президент тўнтарилишида ва июнь ойларидаги воқеаларда кўплаган ватандошларимизнинг ҳалок бўлишларини олдини ололмадик. К.Бакиев ва унинг ҳамтавоқлари ҳамда ифлос сиёсатчилар  уюштирган ҳаром ишларни тўхтатолмадик. Бу ишларда оддий қирғиз ва ўзбекларнинг гуноҳлари йўқ. Бўлар иш бўлди, энди ҳаммамиз бир биримизни кечириб, тинч – тотув яшайлик. Ким-ки бизларни бўлишга ҳаракат қилса, миллатларга ажратса, унга энг олий жазо берилади” – деган ва шуни амалда бажарадиган бир партия ёки уюшма керак. Ҳалқ қуруқ ваъдалардан чарчаган.  Мана шундай партия, хозирги кундаги партиялар орасида борми?

 Мен 2009 йилда ваъдаларини олиб, А.Ш.Атамбаев бошқарган СДПК партиясини қўллаб, ўзимнинг ҳаётимни кўп маротаба ҳавф остида қолдирган эдим. Аммо, К.Бакиевнинг тўнтарилишидан кейин Атамбаевчиларнинг ўзлари ўртасида мансаб талашлик, келишмовчилик бошланди. Улар мансаб бўлиш билан овора бўлиб қолганларида, Бакиевчилар томонидан олдиндан тайёрланиб келинган ўзбекларга қарши  урушни амалга оширишди. Лекин, бу урушда ҳалок бўлганларни эса, усталик билан вақтлик ҳукуматга юклашди ва қирғиз ҳалқини уларга қарши қўйишди. Ниҳоят, икки тараф келишиб, ҳамма айбни ўзбекларга юклашга қарор қилишди ва ҳукуматдаги Бакиевчиларнинг чиқарган урушига, "миллатлараро уруш” бўлди деб ном беришди. Шу билан биргаликда, Бакиевчилар ҳам юқори мансабларга жойлашишди. Ачинарлиси шу-ки, ўзбекларга "Сепаратистлар”, яъни, мамлакатни бўлмоқчи бўлганлар, деб ном беришди. Аслида эса, К.Бакиев тўнтарилиб, Бишкекдан қочиб келиб, тарафдорлари ёрдамида жануб "Хон”лигини ўрнатмоқчи бўлиб, лекин, уддала олмай қолишди. Мана шуни, очиқдан - очиқ "Сепаратизм” дейилади. Уларнинг бу харакатлари хали тўхтагани йўқ. Мен, 2010 йилнинг тахминан 20-22 майларида, Ўш область губернатори С.Ш.Жээнбековга шундай деган эдим "Сооронбай, Бакиевчилер жъё эле бийликти тапшырып кетышпайт, чъё уруш чыгарышат, ал урушту даярдап коюшкан. Тез арада, бир т\ндъ 5-10 Бакиевдин куйруктарын изоляция кылыш керек”. Аммо, менинг гапларимга эътибор беришмади, мансаб талашишдан бўшашмади ҳам. Кейинги ва ҳозирги кунгача бўлаётган воқеаларни анча – мунча биласизлар. Аниқ–ки, қирғиз ва ўзбек ҳалқи урушганимиз йўқ. Аммо, бизларни энг яхши сиёсатчилар қайтадан, яна уриштирмоқчи бўлишмоқда.

  Аммо, бизлар дўст бўлиб яшаганмиз, яшаябмиз ва Худо хохласа келгусида ҳам дўст бўлиб яшаймиз.

 Ташқи душманларимизнинг бир фикри бор "разделяй и властуй”. Шунинг учун хар тарафга бўлинманг!

     Аравани бир от тортиб, икки ёнбошида икки от ёрдам берса, арава илгарилаб, манзилга тез етади.

     Аммо, бизда арава тортувчилар кўпайиб, улар хар тарафга тортиб, ватанни йўқ қилиш арафасида.

 Бакиевнинг харомлашиб кетган хукуматини ким тўнтарди. Бу, А.Ш.Атамбаев бош бўлган СДПК партияси. Кейинчалик уларга Республика партияси бирлашди. Сизлар мана шуларни қўллаб туринг! Бошқа чора йўқ.

 Агарда улар ҳам келишолмай бўлинса, икковини ҳам қўлламанг, уйингизда тинч ўтиринг, меҳнатингиз билан тирикчилигингизни қилинг. Харом ишларга аралашманг! Акс ҳолда, яна қурбонлик бўласизлар.

 Мен сизларга ҳақийқатни қисқа қилиб билдиришга ҳаракат қилдим. Энди ўйланинг, ақл билан иш тутинг!

 Ўз илмига, фикрига, тушунчасига эга бўлмаган, пулга сотилиб юрган инсон. Мисоли кўр, кар, гумроҳдир.

   Қирғиз биродарларимга ҳам шуни қирғизча қилиб ёздим.

 Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гапиров Равшан Бердишевич Ўш шаҳри      ravshanosh@mail.ru                              06.02.2012 йил.

Просмотров: 775 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: