Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-04-26, 12:37:07
Главная » 2013 » Январь » 1 » Кимлигингизни билинг!
20:31:50
Кимлигингизни билинг!
                                              Янги йил байрамми?
 
 Шу бугунга келиб, мен кўп ғалва жанжалларнинг гувоҳи бўлдим, яна кўп гуноҳ ишларни одамлардан эшитдим ва шу бугунги мусулмонлар учун ҳаром бўлган байрам - янги йилни кутиб, бозорларда ҳамма озиқ - овқат маҳсулотларини талаш – тортиш қилиб олишаётган ва куёвларига атаб маъзарлар, янги кийимлар тайёрлаётган мусулмонларни кўриб ва эшитиб. Унинг ортидан ғалва жанжаллар қилиб, кўп оилаларнинг бузулишигача олиб боришаётган, яна ўзларини "мусулмонман”, деб юрган инсонларга, ушбу қайтарув сўзларимни ёзишга қарор қилдим. Авваламбор, оиладаги тартибсизликни ўнглайлик. Чунки, кўплаган оилаларда эркаклар қолиб, аёллар раҳбарлик қилишмоқда.
 Аёллар эса, ўзларининг шошқолонликлари, маълум даражада ақлларининг пастлиги туфайли, хар – хил Исломга зид бўлган нарсаларни ўйлаб топишиб, эрларини ишга солишиб, ким ўздига ҳаром ишларни қилишмоқда.
 ".... эркаклар учун (аёллар) устида бир даража (имтиёз) бор. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир”. (2:228).
 (… эрнинг имтиёзи, унинг оила бошлиғи эканлигидадир, чунки табиатан эркаклар аёлларга нисбатан оғир босиқ, ҳар бир ишнинг оқибатини ўйлаб қиладиган ва оилани оғир-енгил кунларда сабр тоқат билан бошқариб борадиган кишилардир).
 "Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб, Аллоҳ уларни бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол – мулкларидан сарф – харажат қилганларидир. Бас, ибодат – итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу химояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар – яхши хотинлардир”. (4:34).
 Ҳозирги кунда, Аллоҳнинг мана шу ояти жуда бузилган, буни ҳаммангиз билиб, кўриб турибсиз. Чунки, оиладаги ҳамма ҳаром ишлар, яъни, қиз чиқариб, келин олишдаги ортиқча орзу ҳаваслар, борди келди ва зарурати йўқ харажатларни аёллар ўйлаб топишмоқда. Эркаклар эса, уларга итоат этишмоқда, яна, "Мен аёлим айтганини ортиғи билан қилиб қўйдим”, деб, кеккайишмоқда ҳам. Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар: "Билмадим, мендан кейин эрлари кибрдан ҳеч кимни назарга илмай бағри тош бўлиб, хотинлари хусн сотиб таманно бўлиб юрадиган замонда умматимнинг ҳоли не кечар экан?”.
 Мана энди, хозирги кунда, "Кимнинг ташвиши, ғами йўқ?”, дейилса агар, "Мана менинг”, деб биронта инсон чиқмас. Айниқса, қизлари бор эркакларнинг ташвишлари катта. Чунки, ҳамма ишларни тезкор хотинлари ҳал этишади, хотинларининг эса, ҳом ҳаёл, орзу ҳаваслари катта. Айниқса қиз чиқариб, келин олишдаги хотинларнинг ҳаваслари, "мен бундай қилдим, сен қилмадинг ёки кам қилдинг”, дейишлари, эрини ака – укасига, дўстларига қўшиб, ҳаммасини довдиратиб қўйишади. Камига, эрларини қарзга ҳам ботиришади. Яна, икки тараф эркакларини уриштиришиб, мусулмонларни бир – бирларига душманларга айлантиришади. Ёш оилани ажраштиришиб, берган нарсалари устидаги жанжалларини эса, ёзгани қўл бормайди.
 Пайғамбар (с.а.в.): "Ўз ҳадясини ёки садақасини қайтариб олмоқлик ҳалол эмас”, деганлар.
 Энг ёмон аёллар, келинларига "Ота-онангизга айтинг, ундай қилсин, бундай қилсин”, деганлари, келинларига унинг ота – онасининг дунёсига қараб муомала қилганларидир.
 Пайғамбар (с.а.в.): «Сизларнинг ёмонингиз динини дунёси эвазига сотган кимсадир, ундан ҳам ёмонроқ кимса, динини бошқа кимсанинг дунёси эвазига сотган кимсадир».
 Шундай экан, уйидаги келин-қизидан таъмагир бўлиш, динини сотиш билан баробардир. Мана бугун кўпчилик мусулмонлар, "янги йил байрами”, деб, югуриб – елиб тайёргарлик кўришмоқда, куёвларига ёқадиган "Торт” ва бошқа нарсаларни қидиришиб юришибди.
 Қириғизистон муфтийси эса, "Янги йил мусулмонларнинг байрами эмас”, деб эълон қилди. Аммо, унга ГКНБ жиноий иш қўзғамоқчи бўлган эди ва Бишкекда янги йилга атаб энг баланд арча ўрнатишган ва мақтанишган эди, арчани Аллоҳ йиқитиб қўйди. Мана шунинг ўзи, янги йилни байрам қилиб кутиб олиш мусулмонлар учун эмас, ҳаром эканлигига далил эмасми?
 Аслида, мусулмонлар учун икки – Рўза ва Қурбон ҳайити байрам ва жума куни дам олиш куни ҳисобланади.
 Мусулмон бўлмаганларда эса, иш кунидан кўра байрам кўпайиб кетмади-ми? Мусулмонлар ҳам уларга эрчиб қолишмадими?
 Пайғамбар (с.а.в.): "Ким ўзини кимга ўхшатса, оҳират куни ўша билан бирга туради”. Шундай экан, мусулмонлар кераксиз хар хил байрамларни, улар ичидаги гуноҳларни тўхтатишсин, яратган Аллоҳ буюрганидек ҳаёт кечиришсин. Аллоҳу Акбар.
 Мана энди, мусулмонларнинг устида турган Имомлар масаласига ўтсак, бу жуда катта муаммо.
 Ҳаттоки, Пайғамбар (с.а.в.): "Мендан кейин умматимнинг устига адаштирувчи Имомларнинг келишидан қўрқаман. Бундай Имомлар, бузғунчиликка бошлашади, ундан қайтаришмайди”, деганлар. Бундай Имомлар Ислом учун иснод, Исломдан узоқлаштиргувчилар, улар Ислом сотқинлари. Чунки, кўпчилик Имомлар ҳаром ишларни кўриб, кўрмаган бўлишмоқда. Ҳаттоки, баъзилари ҳаром ишларга шерик ҳам бўлишмоқда. Сабаби, бойлар чақиришиб, уят қилмасликлари учун Имомларга пора беришиб, эл кўзига "Ҳадя” дейишмоқда.
 Пайғамбар (с.а.в.): "Модомики, ҳадя экан уни олинглар, агар у дин устидаги порага айланса уни олманглар”.
 "Агар хохласак уни ўша оятлар сабабли (юқори даражаларга) кўтарган бўлур эдик. Лекин у ерга (яъни молу дунёга) берилди ва ҳавойи – нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади” (7:176).
 Адаштирувчи Имомга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, дунё ва оҳиратда хор бўлсин. Аллоҳу Акбар.
 Шундай экан, одамлар ўзларини ўзгартиришиб, Исломга зид бўлган ишларни, яна келинларига таъмагирлик қилишларини тўхтатишнинг вақти келмадимикин?
 
 "Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (13:11).
 Ёки, ҳаром ишларни қилиб, ҳаром ишларни кўриб кўрмасликка олиб, индамай юраверамизми?
 "Кимки, бу дунёда кўр-гумроҳ экан, бас, у оҳиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир” (17:72).
 Мана энди, хар бир мусулмон ўйланинг! Мусулмон учун қайси кунлар байрам? Исломга зид бўлган байрамни нишонлаш гуноҳ, ўша кунга атаб таом тайёрлаб истемол қилиш ҳаром. Ҳулоса шуки, мусулмонларга "Рўза” ва "Қурбон” хайитидан бошқа, оммавий байрам йўқ.
 Ота-онага қиз бола омонат қилиб берилди. Уни едириб ичириб, исломий тарбия қилиб, вояга етганида эгасига топшириш, ота-онанинг Аллоҳ олдидаги бурчидир. Қиз эса ўз ўрнини топади.
 Келин қизларидан таъмагирлик қилиш, уни камситиш, ҳўрлаш, гуноҳларнинг катталаридандир. Кимки, билмаган ҳолда ўшандай ишларни қилган бўлса тавба қилсин, бу ишни бошқа қилмасин.
 Аллоҳ бандаларига меҳрибон, раҳмдил ва кечиргувчи Зот. Аллоҳу Акбар.
 
Қайсики Имомлар, юқоридаги гуноҳ ишларни кўриб ёки эшитиб индамаса ёки масжидларда маъруза қилиб одамларни гуноҳ, ҳаром ишлардан қайтармаса ёки ҳаром ишларга шерик бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, дунё ва оҳиратда хор бўлсин. Аллоҳу Акбар.
 "Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!” (9:119).
 
 Инсон ҳуқуқлари ҳимояси "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази Ўш шаҳри моб: 0 543 818 056 бошлиқ Гапиров Равшан бердишевич / / 31.12.2012 й. ravshanosh@mail.ru
Просмотров: 811 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: