Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Четверг, 2024-04-25, 15:50:27
Главная » 2013 » Март » 23 » Хар ким ўз ўрнида бўлсин!
19:56:21
Хар ким ўз ўрнида бўлсин!

Оилавий масалаларда Аллоҳни рози қилиш.

 

 Оиладаги эркак ва аёлнинг ўрни; 

 Эркак оила бошлиғидир. Яъни, аёлини ҳимоячиси, уни бегона кўзлардан ҳам ҳимоя қилиб хижоб кийинтиргувчи, уни исломий тарбияловчи, камчиликларини таъминловчи ва оиладаги ҳамма оғир ишларда аёлининг ёрдамчисидир. 

 Аёл эрига бўйин сунгувчидир. Яъни, оиладаги ҳамма ишларда эрининг измида бўлиши, унинг рухсатисиз хеч бир иш қилмаслик, эрининг мол – мулкини сақловчи, эрининг рухсатисиз ҳаттоки бир қошиқни ҳам ташқариги чиқармайдиган қўриқчидир. Фарзандларини эрининг кўрсатмалари бўйича тарбияловчи, уларни покиза кийинтириб, эри олиб келган халол озиқ-овқат маҳсулотларидан, халол таомлар тайёрлаб егизувчидир. Кўчадан келган эрини очиқ юз билан кутиб олиб, унинг қўлига сув бериб, олдига чой нон қўйиб кутиб олиши, ишдан чарчаб келган эрининг хордиғини чиқариш, аёлнинг энг олдинги вазифаларидан биридир. Кўчага чиқиб кетаётган эрини хомушона кулиб "Эсон омон қайтинг”, деб кузатиш, оила мустахкамлигидаги катта аҳамиятга эга бўлган ҳолатлардир. Чунки, эрни кўчага кузатиб, уйга қайтганда қандай кутиб олишдан, оиладаги аҳиллик, интифоқлик ва ўртадаги мухаббат пайдо бўлади. Мухаббат бор жойда, қолган ҳамма камчиликлар ўз – ўзидан изга тушаверади. 

 Аёлнинг бу дунё ҳаётидан мақсади – эрини рози қилишдан ва ибодатда бўлишдан иборатдир. Шу боисдан, эрини рози қилмоқчи бўлган аёл, унинг ота-онасини рози қилсин! Ота-онаси рози бўлмаса, эр хотиндан рози бўлолмайди. Эрнинг ака-ука, опа-сингиллари ва қариндошларини ҳурмат қилсин.

 Эрини рози қилиб, ўзи ибодатда бўлган аёлдан, Аллоҳ розидир. 

 Ким-ки шундай аёлга зулм ўтказса, хох эри бўлсин, унинг ота-онаси, ака-ука, опа-сингил ёки қариндошлари бўлсин. Бу, эри тарафидан аёлга нисбатан бўлган "Зулм” ҳисобланади. Улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлгувчилардир.

 Энди, "Эрининг зулмларига сабр қилиб, ўзи ибодатда бўлган аёл учун, Аллоҳ унга жаннатнинг тўрисидан жой тайёрлаб қўйган”. 

 Эр, аёлининг ҳамма яхшиликларига, унга муносиб равишда қайтариши, уни камситмаслиги, унга нисбатан мухаббатини исҳор этиши албатта зарил, керак ва бу унинг вазифаларидан ҳисобланади.

 Ўз вазифасини адо этган ва ибодатда бўлган эрдан, ота-онасини рози қилган ўғилдан, Аллоҳ рози бўлғай. 

 Эркак ва аёл бир-бирларига зулм қилишса агар, уларга  Аллоҳнинг жазоси қаттиқ.

  "Аллоҳ ҳамма нарсаларни кўриб, эшитиб, билиб тургувчи, қудратли Зотдир”.

 

  Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гапиров Равшан Бердишевич /                               / 21.03.2013 йил.

 Ўш шаҳри (+996) 543 818 056 ravshanosh@mail.ru
Просмотров: 839 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: