Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-04-19, 04:34:37
Главная » 2011 » Октябрь » 15 » Исломий йўл, энг яхши йўлдир.
00:59:40
Исломий йўл, энг яхши йўлдир.

                 Ўғилни уйлаш ва қизни чиқариш – никоҳ – бу нима ўзи?                  14.10.2011 й.

 Ўз ҳаётимдаги кўрганларим ҳамда Қуръон ва ҳадислардан ўқиб ўрганганларимга асосланиб, кучим етганича никоҳ ҳақида сизларга билдиришга ҳаракат қиламан.

 Бизлар шундай замонда яшамоқдамизки, одамлар Аллоҳнинг қонун ва қоидаларини бир тарафга қўйиб, куфрнинг бузуқ қонунлари билан яшашмоқда. Ёки, ислом ва куфрни аралаштириб, қайси тарафдан фойда келса ўша тарафга оғиб, ўртадаги "Мунофиқ” ҳолатидагилар кўпаймоқда.

Яъни, "Ораларингиздаги мунофиқларни фош қилингиз. Чунки улар, очиқ душманингиз бўлган кофирлардан ҳам ҳавфлидирлар”. Мана шундай ҳавфли инсонлар орасида яшамоқдамиз. Бунга сабаб;

Давлатни, Худони билмаганлар ёки Худодан қўрқмаганлар бошқаришмоқда. Мусулмонлар идораси бўлган – Муфтиятни касб қилиб, шахсий манфаати учун фойдаланиш идорасига айлантиришди. Масжид Имомлари илмларига қараб сайланмасдан, асосан тайинланмоқда ва улар масжидларни шахсийга айлантириб, масжиддан ўзлари учун фойдаланиб бойишмоқда. Мусулмонларнинг бундай бошлиқлари 99%ни ташкил қилади, мана энди, уларнинг ишларига бир назар солинг! Ўзларининг нафслари йўлида, имомлар Худодан ва Унинг оятларидан гапиришиб, давлат бошлиқларининг гуноҳ, ҳаром ишларини мақуллашиб дуо ҳам қилиб туришибди ва ҳакозо гуноҳ ишлар қилишмоқда-ки, улар Мунофиқлар тўғрисидаги бир қанча оятларга аниқ, равшан тушиб туришибди.

 Ҳаром, гуноҳ ишларидан бири, "Никоҳ” масаласига тўғри қарашмаябди. Яъни, ҳозирги кунда никоҳ масаласи кўтарилиб, "ЗАГСдан ўтиб келмагунча, никоҳ ўқилмасин” – деб фатво беришмоқда. Нима, мусулмон инсон никоҳланмаган қизини ўз ихтиёри билан номаҳрам йигитга етаклатиб чиқариб юборсин-ми? Улар қўл ушлашиб, бир-бирларига ёпишиб суръатларга тушиб, қизлар ярим-яланғоч ҳолатда давлат идорасида рўйхатдан ўтишсин, Аллоҳнинг никоҳи кутиб турсин, шундайми? Шунга муфтий ва имомлар фатво бериб, рози бўлишмоқдами? Ё Аллоҳ, улар илм ўқиганлар-ку. Нега ўз манфаатлари ва нафслари учун, куфрдан қўрқишиб, никоҳни иккинчи даражага қўйишмоқда? Ёки уларнинг мана бу "Нафс – агар парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса - албатта барча ёмонликларга буюргувчидир”. (12:53) – оятдан ҳабарлари йўқмикин.

 "Парвардигоро, уларнинг ўзларига балоингни юбор. Ўша бало билан овора бўлиб, мусулмонларнинг ишларига аралашолмай қолишсин”. Аллоҳу Акбар.

 

 Энди, ҳар биримиз ўз оиламизда, маҳалламизда ва қариндошларимизда бўлаётган ўғил уйлантириш, қиз чиқариш – никоҳ масаласига бир қарайликчи!

 Фарзандлари балоғатга ета бошлагандан, асосан аёллар ўртасида кўп гапириладиган "Орзу ҳавас” ларига бир тўхталайлик. Яъни, қизимга фалонча кўрпа – тўшак қилишимиз, идиш – товоқ олишимиз, фалонча уйга ёйиладиган кийим – кечак (сеп) қилишимиз, кўрганларни оғзи очилиб қоладиган гарнитура олишимиз керак ва ҳакозоларни ёзаверсам тугамайди. Энди, ўғлимни бой оила қизига уйлантирсам, фалонча чиройли машиналарда ди дидлатиб ЗАГСга чиқишса, қўш – қўш карнай – сурнайлар, артистлар келиб, тўйимиз етти маҳаллага дув – дув гап бўлса, келиннинг сеплари хеч жойга сиғмай кетса. Тўйдан кейин 40 кун мазали таомлар ташишса ва яна бошқа борди – келдиларни чеки йўқ–ки. Булар, икки тараф аёлларининг ўйлаб топган ишлари, Аллоҳга ёқмаган ишлардан, яъни, мақтанчоқлик (риё) қилиш учун, исрофгарчиликдан бошқа нарса эмас. Бу исрофгарчиликлар учун, эрларини ишга солишади, эрининг мол-мулкини исроф қилишади. Чунки, улар мана бу оятларни билишмайди ёки билганлари ҳам тушунишмайди. Сабаби, улар ҳам ўз ота-оналаридан Исломий тарбия олишмаган-да.

 "Эй одам болалари, ҳоҳлаганингизча еб – ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас” (7:31).

 "Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (маҳфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас” (7:55).  

 Эркаклар эса, аёл ва фарзандларини Ислом билан тарбия қилишмайди, улар учун Аллоҳ олдидаги маъсулиятни сезишмайди. Шунинг учун уларга раҳбарлик ҳам қилишолмайди. Масжидга бориб, намозни тўкис адо этишади, Куръон ўқишади. Лекин, ўқиган Қуръонларини тушунишмай, қалбларига етиб бормайди ва Қуръонга зид, хотинга итоатда яшашади. Мисоли мана бу Қуръон;

"Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб, Аллоҳ уларни бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол – мулкларидан сарф – харажат қилганларидир. Бас, ибодат – итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу химояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар – яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд – насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар) уринглар. Аммо, сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир”. (4:34).

 Оятдан хулоса шуки, эркак туриб аёл раҳбарлик қилган ҳар қандай уй, давлат залолатга учрайди.

 Шунинг учун ҳам, аёллар раҳбарлигида, уларнинг "Орзу ҳаваслари”-дан, сен мендан оз қилдинг, орзу ҳавасимга еткизмадинг, одамлар олдида уят бўлдим. "Энди, нима деган одам бўлдим”- дейишиб, ўз аро жанжаллар чиқиб, янги-ёш оилаларнинг бузилиб кетишига олиб келмоқда.

 Энг ёмон нарса, мусулмонлар бир – бирлари билан тескари бўлишмоқда. Атрофингизга бир қаранг, қанча ўшандай оилалар бор? Ё Аллоҳ, яна булар Сендан бахту – саодат, бойлик, узоқ умр сўрашади. Ундайларнинг ўлганлари яхши. Чунки, улар ўлсалар ўзларига яхши, гуноҳлари озлигида кетади. Яна, қолганларга яхши. Чунки, гуноҳкорларга эргашиб, гуноҳга ботишмайди.

  Парвардигоро, Ўзинг мадад, нажот бер ва менинг қалбимдаги мана бу орзу ҳавасимга етказ:

Парвардигоро, Ўзинг билган сабабларга кўра, икки қизимни чиқаришда ва бир ўғлимни уйланишида, яъни, никоҳларида иштирок этолмадим. Улар оналари билан, билмаган ҳолда ўз билганларини қилишди ва тўлиқ Исломий никоҳ бўлмади. Қандайдир бир миқдорда, юқоридаги бузғунчиликлар ва исрофгарчиликлар бўлган.  Энди, Ўзинг насиб этсанг, ҳозирда 23 ёшга тўлган кенжа ўғлимни оила қуришида бош бўлсам, ҳақ Исломий никоҳ бўлишига, бошқа мусулмон биродарларимга ўрнак бўлиш учун, барча илм ва кучимни сарф қиламан.

 Яъни, аёллар бўлажак келин – қизимни топишда кўмаклашишади. Кейин, мен қизнинг ота – онаси, авлодини суриштираман. Уларнинг Исломийлик даражаси олдинги ўринда бўлиши, қизларининг Исломий тарбия олганлиги, хижобланган бўлиши шарт. Бундай аёл, албатта намозда бўлади.

 Шундан кейин, унинг отаси билан гаплашаман ва ҳамма келишувлар Исломга асосланган бўлади ҳамда икки тарафдан гувоҳлар қатнашади. Келишувга хеч бир аёл аралашмайди, аёлларнинг Исломга зид ҳар қандай шартлари қабул қилинмайди. Бундан, эркакларнинг оила бошлиқлиги – раҳбарлиги кўриниб турсин.

 Келишувга келгандан кейин, никоҳ куни белгиланади ва ЗАГС га (Аллоҳ берса, фарзандларига хужжат олиш учун) ариза бериб қўйилса ҳам бўлади. Никоҳ куни эрталаб, эркакларга никоҳни билдириш, мусулмонлар кўпайиши учун, Исломий оила барпо қилинаётганини маълум қилиш мақсадида, исрофгарчиликсиз, одамларни ҳар турларга бўлмасдан, келган ҳаммани бир кўриб, нонушта берилади. Илтимос билан, қори таклиф қилиниб, то меҳмонлар тарқагунча Исломдан маъруза қилинади. Мана шу, мусулмонларнинг кўпайиши учун, янги Исломий оила қурилганига гувоҳ бўлиш, мусулмонлар учун байрам – тўй бўлсин.

 Пешиндан кейин, қизнинг уйига борилади. Ота – онаси розилик берган ва маҳри белгиланиб берилган қиз билан ўғлим икки тарафдан бўлган гувоҳлар қатнашувида никоҳ қилинади. Никоҳда, албатта уларга Исломда белгиланган мажбуриятлари ва ҳуқуқлари тўлиқ билдирилади. Ўша мажбурият ва ҳуқуқларига иккисининг розиликлари олингандан кейин, никоҳ ўқилади. Никоҳнинг асосий шартларидан бири, қиз меҳмонга эмас, меҳмонликдан ўз уйига – ўлар тўшагига кетаётганини тан олиб, ўзини топшириши керак. Ўғлим эса, оила бошлиқлиги – раҳбарлиги, Аллоҳ ёрдами билан аёлининг таминловчиси, унинг ҳимоячиси бўлаётганини, олдиндан билиши ва никоҳда гувоҳлар олдида зиммасига олиб қабул қилиши шарт. Шулардан кейингина, келинг қизимиз деб, олиб кетилади. Мана энди, хохлаган кунлари, етаклашиб бориб ЗАГСдан ўтаверишсин. 

 Қизнинг отаси билан келишувда белгиланади, яъни, қизга ортиқча "сеп” деган нарсалар бўлмайди. Икки тараф келишуви билан, ҳар икки тараф ота-оналар ўзларининг ҳол – аҳволига қараб, янги – ёш оилани оёққа туриб олишлари учун зарурат бўлган нарсаларнигина совға қилишлари мумкин. Бу ишларда ҳам, аёлларнинг "оз бўлибди, яхши бўлмабди”-деган, аралашувлари бўлмаслиги шарт.  Баъзи сабабларга кўра, тўйнинг эртаси ҳам аёлларники. Лекин, ҳар қандай исрофгарчиликларсиз бўлади. Шунингдек, 40 кун маъзар ташиш ва шунга ўхшаган Исломда белгиланмаган одатлар бўлмайди. Ҳамма ишлар меёрида, фақат эркакларнинг келишуви билан олиб борилади. Ортиқча лаган – товоқ қўтаришга, қаттиян чек қўйилади.

Ёшларга нимаики совға қилинса, фақат эркаклар келишуви билан, хар ким ўз холига қараб, кейинчалик тана қилинмайдиган ҳолда, қарз тарзида эмас, балки, ўз ҳоҳиши билан совға тарзида берилади.

   Никоҳдан асосий мақсад, тўла ҳолдаги Исломий мусулмонларни кўпайтириш ва куфрга ваҳима солишдир.

      Менинг "Орзу ҳавасим” мана шундай. Ҳар қандай маросимларни Исломий ҳолатга келтириш.

 Мана шу орзу хавасимга ким карши чиқса, унга қарши ашаддий жиход эълон қиламан. Ўғлим мен билан ҳисоблашмаса агар, худди Нух пайғамбар ўз ўғлидан умидини узгандай иш тутаман. Кимиси-ки менинг ишимга қарши чиқса, ё тириклигимда, ё ўлганимдан кейин, уларнинг аҳволларини кўрасиз.

  Парвардигоро, менинг орзу ҳавасимга етказ, ўғлимга Исломий аёл насиб эт. Ўзинг белгилаган никоҳ билан уларни боғла, бир – бирларига муҳаббатли қил. Мен, келинг қизим деб, қабул қилай. Қизим, қайнона эмас яна бир оналик бўлсин. Онасига меҳрибон, ёрдамчи, суянчиқ бўлсин. Иккиси бир тан бир жон бўлишсин, ораларига шайтонни аралаштирма. Келган қизимиз билан, Ўзингга қул бўлгувчи, Ўзинг учун яшаб, Ўзинг учун жиходда ўлгувчи, мусулмон авлодимиз кўпайсин. Менинг авлодимни яна ўз ҳолига, Ислом олимлари ҳолатига қайтар. Ўзинг раҳмдил, меҳрибон, қудрат ва ҳикмат эгасисан. Аллоҳу Акбар.   

 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази "Адолатлик ва ҳақийқат”

 Маркази Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056  бошлиқ Гапиров Равшан Бердишевич /                                   /

 ravshanosh@mail.ru   ravshan1955@gmail.com   www.gapirov.ucoz.com    14.10.2011 й.

Просмотров: 966 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Исроил.Наримон  
0
Бундай нарсаларни узингиз биронта туй килиб,угил уйлаб,киз чикариб кейн ёзсангиз тугри булар эди.Сизни бундай мавзуда бахс килишингизга маральное хакингиз йук.

Имя *:
Email *:
Код *: