Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-03-29, 12:56:42
Главная » 2010 » Ноябрь » 7 » Ислом давлатининг бўлиши, муқаррардир.
12:33:45
Ислом давлатининг бўлиши, муқаррардир.
Бисмиллаҳи раҳмани раҳийм. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси.
 
Аллоҳ осмон, ер ва барча махлуқотларни яратди. Шулардан, инсонни ақл билан устун қилди. Ва инсоннинг яхши яшаши, ҳамда Аллоҳнинг розилигига эришиши учун қонун ва қоидаларни (яъни Қуръонни) нозил қилди. Биз, Аллоҳнинг бандалари ана шу қонунлар билан яшашимиз керак.
"Сизга эса (эй Муҳаммад), ўзидан олдинги китобларни тасдиқлагувчи ва у китоблар устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган Ҳақ-дан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Бас яхши амалларга шошилингиз! Барчангиз Аллоҳга қайтишингиз бор. Сўнг у зот сизларга ихтилоф қилгувчи бўлган нарсаларингизнинг хабарини берур”. (Моида 5:48).
Мен мусулмонман деган инсон учун, бу оятдан бошқа далилнинг хожати йўқ. Ҳозирги даврда, бизлар Аллоҳнинг қонунларини четга суриб, куфр, яъни кофирларнинг қонунларини ҳаётга тадбиқ қилиб олганмиз. Шу кундаги ҳамма кўргуликларимиз, жумладан миллатларга бўлиниб олиб, миллатлар ҳам ўз аро бўлинишиб, бир-биримизни талон-тарож қилишимиз, ўлдиришимиз, ҳаммаси Ислом давлатининг йўқлиги, Аллоҳнинг ҳукмини ҳаётга тадбиқ этмаганлигимиз оқибатидир.
Аниқроқ қилиб айтганда, бу даврда, Исломдан барака қочган, мусулмонлар аянчли ҳолатда.
Ўз-ўзидан савол туғилади, нима қилишимиз керак? Мана шу саволга, ақлим ва кучим етганича ўзим жавоб беришга харакат қиламан. Агар хато қилсам ёки камчилик бўлса, сизлар тўғрилаб қўйинглар! Мана шу куфр даврда, бирдан Исломий ҳаётга ўтишнинг, Аллоҳнинг қонунларини ҳаётга тадбиқ этишнинг иложи йўқ. Сабаби, биринчидан кўпчилик одамларнинг Аллоҳнинг қонунларидан ҳабарлари йўқ, иккинчидан кўпчилик одамлар шу куфр қонунлари билан яшашга хозирча рози бўлиб туришибди. Энди, икки тарафга бўлиниб, мусулмонларнинг бир-бирлари билан уришишлари эса, ҳаромдир. Шунинг учун, Исломий ҳаёт кечиришни, билганлар билмаганларга ўргатишлари керак. Эслатиб қўйишим лозим-ки. Агар сиз Ислом билан яшашни хохласангиз, мана бу куфр қонунларини бузмаган ҳолда, ўз уйингизда Исломни тадбиқ этишга харакат қилинг! Ислом шундан бошланади.
"Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-хукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хтиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди”. (Нур 24:55). Бу Аллоҳнинг ваъдаси, президентнинг эмас. Аллоҳ ўз ваъдасида турувчи, қудратли зот. Исломий давлат бўлиши муқаррар.
Исломда бошқарув.
Ҳоким ҳукмнинг ижрочиси демакдир. У хусуматларни ажрим қилиш, зулмларнинг олдини олиш учун кучдир. Бошқача қилиб айтганда, бошлиқ мусулмон бўлиб, фақат Аллоҳ нозил қилган қонун билан бошқаради, фуқаролар унга итоат қилишади. Бунинг далили Қуръонда келган.
"Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) бошлиқларга бйинсунингиз”. (Нисо 4:59).
Мана энди бизларнинг бошлиқларимизга бир назар ташланг! Улар тилларида мусулмонман дейишади, лекин Аллоҳнинг қонунларини қўйиб, кофирни қонунлари билан бошқаришади. Натийжада, мусулмонлар ўрталарида келишмовчиликлар пайдо бўлади. Мисоли, 24 март 2005 йил, 6-7 апрель 2010 йил давлат тўнтаришлари. Яна ҳам аянчлиси, мусулмонлар ўрталаридаги 10-14 июнь 2010 йил қонли тўқнашувлар. Ҳамда, мусулмонлар учун кофирлар кўрсатмаси, билан 10 октябрь 2010 йилдаги куфрий бошлиқ сайлашлар. Бу ҳаром ишлар оқибатидан мусулмонлар тарқаб-чачилган, бир-бирларига душман ҳолатига келиб қолмадими? Бошлиқларимиз эса, чора қидиришиб, кофирларга югуриб, учишаябди. Улар Қуръонни билишмайди, илмли уламоларимиз эса, мунофиқликларини давом этдиришмоқда. Ҳеч нарса эшитмаган ва кўрмаган бўлиб, жим туришибди. Қани энди, чорани Қуръондан қидиришганда эди. Кофирларга мухтож ва қарам бўлмаслар эди.
"Агар улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юбормасдан, пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди ...”. (Нисо 4:83).
Биз мусулмонлар ўзлигимизни топмас эканмиз, Ислом аҳкомларига амал қилмас эканмиз, ҳеч қачон муаммодан чиқмаймиз. Кофирларнинг йўлига тушиб, уларнинг маслаҳатларига амал қилиб, куфр қонунларига рози бўлиб яшар эканмиз. Бас, бизлар гуноҳкорлардан бўламиз.
"Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”. (5:44).
"Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир”. (5:45).
"Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар фосиқлардир”. (5:47).
Ақли расо инсон учун, ушбу далиллар етарлидир. Шунинг учун, доимо Исломни ўрганишга харакат қиламан. Куфр қонунларига рози эмасман, у билан мажбуран яшасам ҳам, ҳар дақиқа Аллоҳдан маҳфират сўрайман. Парвардигоро, Ўзинг бизга раҳм қил, Ислом билан яшашни насиб эт. Мамлакатимизда 80% мусулмонлар яшашади. Аммо, бу мамлакатда Ислом оёқ ости қилинган, мусулмонлар аянчли ҳолатда. Бошқача қилиб айтганда, мусулмонлар давлатида яшаймиз, лекин Ислом кўринмайди. Муфтиятда, дин ишлари бўйича агентствада кўр, кар ва гумроҳлар ўтиришибди. Бунинг далили шуки, июнь ойидаги мусулмонлар тўқнашуви орасида ёки тўхтагандан кейин, бу ўзича олим хисобланганлар, Исломий хулоса чиқаришдими? Йўқ, уларнинг бундай ишларга вақтлари етишмаябди. Улар, энг савобли иш деб, яъни одамларни хажга жўнатиш билан овора бўлишмоқда. Мен улар каби олим эмасман, лекин оят ва хадислар маноларига қараганда, хозирги кунда Қирғизистондан борган бирон кимсанинг хажи Аллоҳ олдида қабул бўлмаса керак. Хаж қилишнинг ўзига яраша қоидалари бор. Хажга бормасдан Аллоҳ олдида хожи бўлиш бор. Бизда эса, диний бошқармаларни пора эвазига эгаллашмоқда, хажга жўнатишни бизнесга айлантириб олишган. Бу ҳаром ишлар ҳаммангизга маълум. Лекин, ҳақни айтишдан, қамаб қўйишларидан қўрқасиз.
Аммо, биз мусулмонлар қанчалик даражада оғир, аянчли аҳволда бўлмайлик, Ислом учун, Исломий ҳаёт учун, азобларга сабр қилиб, ҳақни гапирмоғимиз, ҳақ ишни қилмоғимиз керак. Чунки, Исломни барча ҳолатларда тадбиқ қиладиган давлат бўлмас экан, Ислом тирик ҳолда мавжуд бўлмайди.
Ислом давлатида миллатчилик тушунчаси эътиборда бўлиши ҳам жоиз эмас. Чунки бу тушунча Ислом ақидасидан келиб чиқмаган. Бундан ташқари, Ислом ақидасидан келиб чиққан тушунчалар миллатчилик тушунчасини қоралаб, ундан қайтариб ва унинг хатарини баён қилиб келган. Бизнинг давримизда, мусулмонлар Ислом ақидаси, қонун ва қоидаларидан йироқда. Шунинг учун Ислом, қуруқ руҳий маросимлар ва аҳлоқий сифатларга айланиб қолган.
Мана бу Аллоҳнинг буйруқлари – қонунлари устида бир ўйланиб кўрингчи!
 
"Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ-ҳаром йўл билан емангиз! (Яъни бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманг!). Ва (гуноҳ қилаётганингизни) билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини ҳаром йўл билан ейиш учун (молларингизни пора қилиб) ҳокимларга узатманг!”. (Бақара 2:188).
 
"Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яъни бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (кам-бағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ унга ато этган нарсадан (яъни ўз ҳолига яраша) нафақа берсин!”. (Талоқ 65:7). Бу оятда аёлнинг ҳақ-ҳуқуқи ҳақида белгиланган.
 
"Эй Муҳаммад, сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа (закот) сифатида олинг”. (Тавба 9:103). Пайғамбар ким эди, закот кимга берилар экан. Закот кимларга ва нималарга сарфланади. Яна оят ва хадислар бор-ки, уларда закотнинг эгалари айтилган.
 
"Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қилмишларига жазо бўлсин учун, Аллоҳ томонидан азоб бўлсин учун қўлларини кесинглар!”. (Моида 5:38). Ислом бўлганда эди, ҳозирги ҳукуматдагиларнинг биронтасининг ҳам қўллари бутун қолмас эди. Шунинг учун улар, Исломдан ва Исломга даъват қилганлардан, Исломий давлат бўлишидан, аждарҳодан қўрққандек қўрқишади.
 
"Эй пайғамбар, оғизларида Иймон келтирдик деган, аммо диллари иймон келтирмаган (мунофиқлардан) ва яҳудийлардан бўлган, куфр томонга қараб чопаётган кимсалар сизни маҳзун қилмасин. Улар учун дунёда расволик, оҳиратда эса улуғ азоб бордир”. (Моида 5:41).
 
"(Эй Муҳаммад), айтинг: Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни аъзобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас”. (Тавба 9:24).
Бу оятлар ҳамда яна кўплаган бошқа оят ва ҳадислар, Аллоҳнинг даргоҳида хар бир инсон ўзи учун жавоб беришини, уни хеч ким, хар қанча бойлик қутқариб олмаслигини далолат қилиб турибди. Шунинг учун шахсан мен, ким яхшиликка бошласа эргашаман, ёмонликка бошлаган хар қандай кимсадан йироқлашаман. Ёмонликка бошлаган амалдор, бойлар, улар ҳам ўтгинчи инсонлар. Мусулмон биродарларим, юртимиз бошлиқлари! Сизларга ҳам шуни маслаҳат бераман. Фақат Ислом яхшиликка бошлайди. Ёмонликдан, ҳаром ишлардан, бузғунчилик-миллатларга бўлинишлардан, бир-бирларингизни талон-тарож қилишдан, ёндириш ва ўлдиришдан қайтаради.
Просмотров: 1126 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
3 sodda bo'lmang  
0
Islom davlati deyilgan jumlaning o'zi Islomga zid ekanini qachon tushunasizlar?
Na quronda na hadisda DAVLAT qurishga buyruq yoqku!
Risolat kelganida bor edi Davlatlar (Vizantiya, Fors. Misr va b. kuchli davlatlar hatt oimperia darajasida edi)
Nega islom kelib ularni yoq etti?
Nega ISLOM kelib DAVLAT degan modelni butunlay yoq qildi? Bu haqda tafakkur etdingizlarmi?
Qachongacha go'yoki Islomning eng yuksak nuqtasi - DAVLAT deganday orzu havasga berilasizlar?

2 бек  
0
Рахмат сизга ака сизда юрак кааатта экан каниди хамма сизга ухшаса бу нохаклиди килиб кегин бошкаларга тунгаятганларни йок булишига сабаб булар эди.МЕНДАН ОЛДИН комментария ёзган инсонларга ухшаганларга ахамият берманг улар яхшилик ватан деган нарсадан узок куркок узи килолмайди бошка килса илат излайди.Ака сизга коилман сиздан ОЛЛОХ рози булсин.

1 круто  
0
Олдин, Бисмиллахир Рохманир Рохиймни тугри ёзишни урганиб олинг!

4 Gapirov  
0
Агар адашган булсам тугрилаб куйинглар. Лекин крутойлик килманглар, ундайларни купини синдирганман.

Имя *:
Email *:
Код *: