Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-03-29, 21:02:17
Главная » 2013 » Июль » 13 » Фосиқ имом ва соқов шайтон
06:31:13
Фосиқ имом ва соқов шайтон

Масжид Имомлигига ким лойиқ, кимнинг ортидан намоз ўқиш жоиз эмас?

 

 Масжид Аллоҳнинг уйи, Имом эса, Аллоҳнинг ҳизматидаги қул ҳисобланади. Шунинг учун, Имомликка тайинланмайди, бу мумкин эмас. Имом ўша масжидда намоз ўқувчи жамоа тарафидан одамнинг Қуръон илмига, Қуръонни тажвид билан ўқишига қараб, агар бу икки жихатлар тенг келса, унда ёши улуғини сайланади. Бундан ташқари, Имомликка сайланувчи шахсни жамоа яхши билиши, унинг гуноҳ ишларга алоқаси йўқлигига, мўмин мусулмонларданлигига гувоҳлик бериши шарт. Ҳамда, жамоа ўртасида ҳурмат ва иззат икромга эга бўлиши керак. Мана шундай инсон, масжидда Имомликка лойиқ ва ўша жамоа тарафидан сайланади.

 Энди, Аллоҳнинг уйида қулчилик қилиб юрган Имом, бошқа бир мусулмонга минбардан туриб очиқ тухмат қилса, ўз сўзига далил келтирмаса, унда мана бу ҳукм Имомга ҳам тегишлидир;

 "Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни), уларни саксон дарра уринглар” (Нур сураси 24:4)

 Изоҳ: Маълумки жамият интизомини издан чиқарадиган нарсалардан бири, турли миш-мишлар тарқатишдир. Шунинг учун, ислом динида бировлар ортидан миш-миш тарқатиш, бировни бузуқликда айблаб, тош отиш, фосиқлик деб аталиб, қаттиқ қораланади ва бундай кимсаларга мазкур оятдаги жазо берилади ҳамда уларни гувоҳликлари ўтмайдиган ёлғончилар, деб эълон қилинади.

 (Мана шу ҳукм, тухматга таълуқли бўлган ҳамма ҳолатларда қўлланилади).

 Мана энди, мусулмонларга бир воқеани билдирмоқчиман:

 Ўш шаҳридаги кўпчиликка маълум бўлган Шахид тепа масжидида, 7 июнь куни жума намози олдидан, (яқинда тайинланган, ким тарафиданлиги ҳам номалум) Мирлан исмли Имом, "Ўш воқеаларининг 3 йиллиги олдидан, Гапиров Равшан исмли одам икки миллатни ўрталарини бузиб, уришишларга олиб борадиган мақолаларни ўзбек, қирғиз ва рус тилларида ёзиб тарқатиб юрибди экан. Сизлар уни ёзганларини олманглар, ўқиманглар ва у билан гаплашманглар. У правокаторлик қилаябди”, деб эълон қилибди. Имомнинг олдида 2-3 милиция ходимлари ҳам турган экан. Бу гапни, ўз кўзи билан кўриб, эшитиб турган одам тасдиқлади. Уч кун ичида Имом Мирланни масжидда учратиб, ўзимни танитдим ва "Мен билан учрашиб, сўраб, аниқламай туриб, нега милиция ходимларининг туҳмат сўзларини жамоатга эълон қилдингиз. Мени мақолаларимдан биронтасини ўқиб кўрдингиз-ми. Мен хеч қачон миллатлар ўртасини бузишга ҳаракат қилган, ёзган ёки гапирган эмасман. Сиз эса, менга далилсиз туҳмат қилибсиз-ку”, деганимда, Мирлан "Бир кун олдин йиғилишда сизни гапиришган (мэриядаги йиғилишда Мелис мени правокатор деб гапирган), милициялар ҳам айтишди, уларнинг сўзи мен учун далил бўлади”, деб жавоб қайтарди. "Сиз билан қозининг олдида гаплашамиз” деб, масжиддан чиқиб кетдим.

 Аммо, мана бу оятга асосан, "Магар қайсилари тавба қилиб, ўзларини ўнглаб, (одамларга ҳақиқатни) очиқ айтсалар, бас, уларнинг тавбаларини қабул қиламан. Ва фақат Менгина тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмлидирман” (Бақара сураси 2:160), имом Мирлан ўйланиб, узрини айтади, деган умид билан бир қанча жума намозларини ўтказмоқдаман. Лекин, Мирлан ўзини "ҳақман” деб ўйлаганга ўхшайди, ундан садо чиқмаябди.

 Юқоридаги оятга биноан, туҳматчи кимса "Фосиқ” ва "ёлғончи” деб, эълон қилинади. Унинг гувоҳликлари қабул қилинмайди. Унинг ортида намоз ўқиш эса, жоиз эмас.

 Шу масала бўйича, 23 июнь соат 9-00 да марказий ал Бухорий масжидида шаҳар қозиси Убайдулла (0 777 104 656) билан икки гувоҳнинг олдида учрашиб, имом Мирлан билан ўртамиздаги воқеаларнинг ҳаммасини айтиб бердим. Суҳбат оҳирида, "Агар Мирлан жамоа олдида хато қтлганини ва менга узрини айтмаса, шу масжид атрофидаги ҳамма мусульмонларга имомнинг фосиқлигини ёзма турда тарқатаман”, деб, қози билан хайрлашдим.

 Кўчага чиқиб, суҳбатда қатнашган икки одам чиққанларида, "суҳбатимизга гувоҳ бўлдингларми”, деб сўрасам, "Ҳа, сиз ҳақ гапни айтдингиз”, деб жавоб беришди. Аммо, исмларини ва телефонларини сўрасам айтишмади, "биз хаж ишлари билан шошиб турибмиз”, деб, оқ Нексия О 66 61 АВ номерли автомобилида жўнаб қолишди. Зарурат бўлиб, гувоҳликка чақирсам, гувоҳлик беришдан қочишди. Улар, имонлари мужмал мусулмонлар экан.    Мухаммад (с.а.в.):

               "Ҳақни айтмай сукут қилувчи кимса, соқов шайтондир”, деганлар.

 Қози Убайдулла билан сухбатлашганимдан кейин ҳам 28 июнь, 5-12 июль жума намози ўтди. Лекин, имом Мирлан туҳматини қайтиб олмади, мендан узр сўрамади, ўзини фосиқликдан покламади. Шундай қилиб, имом Мирлан 7 июнь жума намозида менга туҳмат қилди, мен у билан учрашиб ҳақ гапни билдирдим. Орадан 5 жума ва 12 июль жума намозлари ҳам ўтди, Мирлан узрини айтмади. Бу иши билан у, туҳматчи бўлиб, фосиқликни бўйнига олган ҳолда, масжидда имомликни ҳам бажармоқда. Бу ишлардан (дубликат) имом Рахматиллонинг ҳам хабари бор. Бироқ у ҳам соқов шайтондек жим турибди.

"Уни эшитган пайтингизда: "Бу (миш-мишни) сўзлаш биз учун жоиз эмасдир. Эй пок Парвардигор, бу улуғ бўҳтон-ку!” десангизлар бўлмасмиди?!

 (Нур сураси 24:16)

 Оятдан кўриниб турибди-ки, биров сизга, бировнинг устидан далилсиз нарсаларни гапирса, уни бўҳтон қаторида қабул қилиб, бошқаларга тарқатманг!

  Энди, масала бошқа тарафда қолди.

 Яъни, туҳматчи фосиқ имомнинг масжидда юриши, унинг орқасида намозга туриш тўғрими ёки бошқа масжидга борган лойиқми? Яна, баъзида бу масжидда жамоат танимаган одам имомликка ҳам ўтмоқда. (29 июнь хуфтон намозида).

 "(Эй Муҳаммад), хеч қачон у масжидда намозга турманг! Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид борки, сиз ўшанда туришингиз лойиқроқ. Унда покликни севадиган кишилар бордир. Аллоҳ эса, ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар” (Тавба сураси 9:108).

  Бу ҳолатни мусулмонлар билинглар, Аллоҳнинг уйида фосиқ билан соқов шайтон ҳизматда юришибди. Сизлар эса, уларнинг ортида турибсизлар.

  Ўш шаҳри Ҳуқуқ ҳимоячи Гапиров Равшан Бердишевич   0 543 818 056     /                          /

Просмотров: 791 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: