Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Четверг, 2024-03-28, 14:12:59
Главная » 2012 » Май » 28 » Бирикинг - бўлинманг!
01:40:22
Бирикинг - бўлинманг!

"Разделяй и властвуй” – идеальная стратегия тиранов и деспотов по управлению людьми и превращением их в стадо баранов. А самое обидное, что вы уже попали под эту политику.

                      Миллий марказлар – ҳалқ бошига кулфатдир.

 Айниқса хозирги кунда, ҳалқимизнинг бирдамлигини, мамлакатимизнинг бирлигини сақлаб қолиш, хар бир фуқоронинг олдида турган биринчи бурч ва мақсаддир. Аммо, бизларнинг бирлигимизни бузишга ҳаракат қилиб турган ташқи душманларимиз ва орамизда ҳаром пул учун уларга малай бўлиб юрган ҳаромҳўрлар бор-ки, ана ўшалар бизларнинг ораларимизга доимий низо солиб туришибди. Ташқи душманларимизда "Разделяй и властвуй”, яъни, парчалаб бўлиб олиб, осонгина бошқаравер, деган шиор бор. Ўзингиз билгандай, СССР давлати дунёда энг кучли ва бой давлат ҳисобланган. Шунинг учун, Америка бош бўлган бир қанча мамлакатлар, кўп йиллар давомида очиқ ва маҳфий ишлар юргизишган ва ниҳоят 1991 йили СССРни тарқатишга муваффақ бўлишди. Бу ишнинг даъвоми эса, ажралиб чиққан республикаларни яна ҳам майда бўлимларга бўлиб юбориш, хеч бўлмаганда миллатчиликни қўзғатиб, ички низоларни пайдо қилиб, уруш чиқариб, миллатларни бир – бирларига душман қилишдан иборат бўлган. Шу мақсадда, 1992 йили ОБСЕ маслаҳати ва ёрдами билан Ўзбек миллий маркази тузилган экан (шаҳсан мен марказнинг борлигини 2000 йили билганман ва ўша вақтдан бошлаб марказга қарши чиққанман). Аммо, бу марказни ҳукумат ҳам қўллаган экан. Сабаби, бир тўп марказчилар, Республиканинг ҳамма ўзбеклари номидан хатлар ёзишиб, йиғинларда қатнашиб гапиришиб, муҳим қарорлар қабул қилишда ўзбеклар номидан маъқулликларини айтиб юришган экан.

 Умуман олганда, мусулмонларни бўлиб кучсизлантиришда, миллий марказдан ОБСЕ фойдаланган. Ҳамда, сиёсий ишларда мамлакат сиёсатчилари, президентлик ва депутатликка сайлов вақтларида эса, номзодлар фойдаланишган. Умуман олганда, миллий марказ орқали ўзбек ҳалқи кўр, кар, соқовга айлантирилган. Ўзбеклар учун энг катта зиён шунда-ки, ўзбекларни келгинди оз миллатлар қаторига қўшишиб, яна ўзбек миллий маркази орқали келгиндиликни бўйинларига олдиришди.

 Энг катта ёмон иш эса, 1990 йил ва 2010 йил июнь ойларидаги урушлар сабабларини, ўзларича ўзбек миллати бошлиқлари бўлиб олганлар орқали, ўзбек миллатига юклашиб, ўзбекларни қора қонҳўрларга айлантиришмоқчи бўлишди. Ўзбек миллий марказидан ўзбекларга келган энг катта ёмонлик шу бўлди. Майда ёмонликлар кўп бўлган. Аммо, бирон бир яхшилик бўлган эмас. Аллоҳга шукрлар бўлсин-ки, 1990 йилги уруш сабаблари бости – бости бўлиб кетилишига эришилган бўлса ҳам, 2010 йилги уруш сабабларини яширишнинг имкони бўлмай қолди. Чунки, бу замонга келиб, суратга олиш ва видеога тортиш жихозлари ривожланиб, далилларни сақлаб қолишга эришдик.

 Йиллар ўтган сари, Миллий марказлар кўпайди. Азарбайжонлар маркази, тожиклар, татарлар, ҳаттоки лўлилар марказлари ҳам пайдо бўлди. Бу марказларнинг ҳаммаси, ўзларининг қизиқчилигини ўйлашиб, бошқалардан юқорироқ бўлишга ҳаракат қилишди.

 Аммо, ОБСЕ қирғиз ҳалқини ҳам унутишмади. Қирғизларга "Қирғизистон сизларники, сизлар энг юқорида бўлишингиз керак”, деган тушунчани беришди. "Қирғизларга ёрдам берамиз, сизларни юксакликка кўтарамиз” деб, ҳукуматга ёрдамлар ҳам кўрсатишди.

 Қисқаси, ОБСЕ, ООН ва яна бошқа кўплаган чет эл ташкилотлари, ёрдам берувчилар ниқоби остида, Қирғизистон ҳалқини бир қанча бўлимларга парчалаб юборди. Асрлар давомида дўст, ҳамдард бўлиб яшаб келган ҳалқларни бир бирларига тескари, душман қилишди.

 Мана шуни "Разделяй и властвуй” дейилади. Ёки ундай эмасми? Давлат бошлиқлари ҳам, ҳалқимиз ҳам, миллиардларни ўғирлатишиб, ўшандан арзимас бир қисмини "Грант” қаторида бериб қўйишганига хурсанд бўлиб юришмаябди-ми? Июнь урушида жабр тортган оддий ўзбеклар ва қирғизлар, бир – бирларини айблашиб, ёрдам қатори берилган арзимас пулга алданишиб, ҳақиқий душманларини ва уларга малайлик қилаётган иккиюзлама мунофиқларни дўст тутишиб адашишмаябди-ми?

 Конституция КР     27.06.2010 йил. Статья 16 (ч3)   В Кыргызской Республики все равны перед законом и судом. (Қирғизистонда, қонун ва суд олдида ҳамма баробардир).

 Мухаммад (с.а.в.): "Мўминларнинг бир-бирларига бўлган меҳр-муҳаббатлари, раҳм-шафқатлари ва меҳрибонликлари, худди битта жасадга ўхшайди. Агар ундан бир аъзо касалланса, бошқа аъзолар бедорлик ва иситмалаш билан унга ёрдам берадилар”.  (Саҳиҳи Муслим).

  Мана шу қонун ва ҳадисга итоат этиб, бир – биримиз билан бир жасад мисоли яшасак, гина ҳафачиликни унутиб, Исломий муомалаларимизни тикласак ва бир – биримизни ҳимоя қилиб яшасак бўлмайди-ми?

  "Аниқ-ки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (13:11).

 Мана шу оят далил, ҳамма ишларимизда ўзимизни ўзгартиришимиз лозим. Жумладан, миллий марказлар орқали бўлинишни йўққа чиқариб, барчамиз бир бўлайлик. Ким-ки шунга рози бўлса, менга телефон қилиб, розилигини айтсин. Аллоҳ шоҳид, агар кўпчилик телефон қилса, мен Президент ва ҳукуматга ариза ёзиб, Қирғизистонда Ўзбек миллий марказини тан олмасликларини илтимос қиламан.

  Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази "Адолатлик ва ҳақийқат” Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056

     Гапиров Равшан Бердишевич        28.05.2012 йил.

 ravshanosh@mail.ru   ravshan1955@gmail.com
Просмотров: 809 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: