Приветствую Вас Гость | RSS

Республика Кыргызстан, г.Ош

Правозащитный центр "ПРАВОСУДИЕ-ИСТИНА"

Пятница, 2024-03-29, 02:45:40
Главная » 2012 » Февраль » 23 » Бажаринг!
13:35:37
Бажаринг!

       Нима учун Ислом дини сустлашган ва мусулмонлар кучсиз ҳолда?

 Бу масалага узоқдан, чуқур мулоҳаза билан қараш лозим. Албатта Қуръонда бир қанча оятларда келганидек, то Қиёматгача Исломга ва мусулмонларга қарши кураш давом этади. Кураш учун йўл- йўриқлар қидираверишади, мусулмонлар ҳам ҳимоя усулларини қидираверишади. Масалан:

 1. Ислом душманлари фикрича, "Исломга қарши курашнинг энг яхши услубларидан бири, муслима аёлни ўз ҳижобидан айириш”, деб ҳисоблашган.

 2. Машоиқларнинг фикрича, "Йўлдан чиққан бир аёл, авлодни йўлдан чиқаради, бутун жамоани йўлдан чиқаради, жамиятни бузади”.

 Мана шу икки, қарама - қарши фикрларни чуқур қарасак, икки тарафнинг ҳам ҳақлигини кўрамиз.

 Кофирлар асрлар давомида Исломга қарши курашиб, мусулмонларнинг ерларини босиб олиб, ўзларини қул қилишга ҳаракат қилишмоқда. Бу ишда, аёлларни йўлдан чиқариб, улар орқали мусулмон эркакларини заифлаштиришни ўйлаб топишган. Яъни, Ўрта Осиёда 1920 йиллардан бошлаб муслима аёлларни йўлдан чиқаришга ҳаракат бошланди. Аввал уларнинг ҳижобларига хужум бошланди. Хижоб аёлнинг Исломий кийими эмас, эскилик, қалоқлик сарқити қилиб кўрсатишди, 1925 йиллардан бошлаб муслима аёлларга ҳижобсиз, авратлари очиқ кофир аёлларини қўшишди, кейинчалик уларни кўпайтиришиб, муслима аёлларга аралаштириб юборишди. Кофир аёллар эса, муслима аёллар орасида ташвиқотлар юритишиб, қалоқликдан чиқиб, ўз ҳуқуларини талаб қилиб, эркаклар билан тенглашишни ўргатишди. Мусулмон эркакларининг лоқайдлиги, баъзиларининг мунофиқликлари натийжасида, муслима аёллар бирин кетин ўз ҳижобларини еча бошлашди ҳамда ҳуқуқларини эркакларнинг ҳуқуқлари билан тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Бу ҳаром ишлар ривожланиб, ҳозирги кунда, аёл уйда раҳбар бўлди, оиланинг барча масалаларини ҳал этгувчи бўлди, бозорларда савдогар бўлди, ҳаттоки мамлакат бошлиғи ҳам бўлди. Натийжа нима бўлди? Пайғамбаримиз айтганларидек бўлди:

 Менинг умматимга бир замон келади, улар 5 нарсани яхши кўриб, 5 нарсани унутадилар;  

  1 - дунёни яхши кўриб, оҳиратни унутадилар. 2 – умрни яхши кўриб, ўлимни унутадилар.

 3 – хашаматли саройларни яхши кўриб, қабрни унутадилар. 4 – мол мулкни яхши кўриб, унинг учун бериладиган закотни унутадилар. 5 – яратилишни яхши кўриб, яратувчини унутадилар.

 Натийжада,

инсонларнинг, жумладан мусулмонларнинг ҳаёти тескарисига айланди, яъни, эркак ўрнини аёл эгаллаганидек "Иссиқлик йўқолган жойда совуқлик бўлди. Ёруғлик йўқолган жойда қоронғулик бўлди. Яхшилик йўқолган жойда, ёмонлик бўлди. Аллоҳ зикр қилинмаган жойда шайтон хозир бўлди”. Инсонлар шайтонга дўст бўлишди, ҳаётлари шайтоний ҳаётга айланди.

 Яна натийжа нима бўлаябди;

 "Инсон ўз хожасини туғиши, ярим яланғоч аёлларнинг пайдо бўлиши, уй қуришда ким зўр бўлишга киришиб кетишлари. Мана шулар охиратнинг аломатларидан” Мухаммад (с.а.в.)

  Бўлаётган ҳамма ҳаром ишлар, биргина аёлнинг тўғри йўлдан чиқишидан бошланди. Натийжада инсонлар йўлдан чиқди, жамият бузилди. Чунки, кўринишда бошлиқ эркак бўлган жойда ҳам, у аёлининг измида бўлиб, бошқарувда адашмоқда. Фуқороларга фойда келтиришдан кўра, зиёни кўп бўлмоқда. Яъни, Мухаммад (с.а.в.) айтганларидек;

 "Дўзах аҳлини кўрдим, улар молнинг думига ўхшаган нарсалар билан одамларга аъзоб берадилар”. Мана шундай йўллар билан бойиб, бировларнинг ҳисобига яхши яшашга, "ишбилармонлик” деб, ном беришди. Натийжада, одамлар ўртасидаги адолатлик умуман йўқолди.

  "Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда, давлат қароқчилар тўдасига айланади”.                    Августин Аврелий.

 Ҳа, ҳамма жойда икки ҳил - очиқ ва давлатнинг қонуний қароқчилиги бўлмоқда. Оддий ҳалқ  жабр тортмоқда. Чунки, барча ишларда Аллоҳнинг буйруқларини тескарисини қилишмоқда. Аллоҳ инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган. Раҳбар аёллар эса, аксини қилдиришмоқда.

 "Одамлар кўзига бой кўриниб, аслида эса, гадой бўлишмоқда. Чунки, Аллоҳ берган бойликдан закот, садақа, эҳсонларни ўз эгаларига бермай, маънавий гадойлашмоқдалар”. Бу ҳам, оилада аёлнинг раҳбарлигидан бўлмоқда. Эй инсонлар! Ўзингизни ўнгланг, ҳар ким ўз ўрнида бўлсин.

 "Эркаклар - аёллари ва фарзандлари устида раҳбар, маъсулдурлар”.

 

 Хуқуқ ҳимоячиси Гапиров Равшан Бердишевич Ўш шаҳри  

 ravshanosh@mail.ru              www.gapirov.ucoz.com 

Просмотров: 767 | Добавил: Gapirov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: